топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

фан:

Ёш математикларимиз — дунёда иккинчи!

Илм-фан

Шу йилнинг 25–31 июль кунлари Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида ўтказилган мактаб ўқувчилари ўртасидаги математика бўйича халқаро мусобақада вакилларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Нодирбек Абдусатторов жаҳон терма жамоасида!

Илм-фан

Истеъдодли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов жаҳон ўсмирлар терма жамоаси таркибида АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида 26–29 июль кунлари ўтказилган “Мингйиллик матчи” — жаҳон ва АҚШ ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги матчда муваффақиятли иштирок этди.

“Central Asia – 2017” “Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XI Халқаро конференцияси тантанали очилди

     2017 йил 26 апрель куни Наманган шаҳрида “Central Asia – 2017” “ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XI Халқаро конференциясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда конференция ташкилотчилари, вазирлик ва идоралар вакиллари, хорижий меҳмонлар ва конференция иштирокчилари қатнашдилар.
 
     Тадбирни очиқ деб эълон қилар экан, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори вазифасини  бажарувчи У.Тешабаева  қатнашчиларини қутлади ва конференциянинг ўз олдига қўйган мақсади, ахборот-кутубхона соҳаси мутахассислари фаолиятидаги аҳамияти, бу галги конференциянинг аввалгиларидан фарқи ва ундан кутилаётган натижалар билан таништирди. “Мазкур конференция

Касб-ҳунар коллежларида мутахассислик фанларини ўқитишда фаол таълим методлардан фойдаланиш ҳолати

Buxoro muhandislik texnologiya instituti
Тўрақулова Б.Б. – БМТИ ассистенти
Назарова Х.А. – Ғиждувон маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси
Фан, техника ва технологиянинг ўтган асрнинг ўрталаридаги ютуқлари, шубҳасиз замонавий илмий техник тараққиёт учун замин яратди. Фан, техника, технологиянинг ушбу самарали тараққиёти янги илм талаб ишлаб чиқариш жараёнларини вужудга келишга ва узлуксиз ривожланишига, чиқариладиган маҳсулотлар сифатини яхшиланишига ва ҳажмини ошишига олиб келди. Табиийки ишлаб чиқариш усулларининг ўзгариши, таълим соҳасидаги тегишли ўзгаришларни тақозо этади.

Inson miyasi necha yoshdan "keksaya" boshlaydi

Хочу знать

Britaniyalik olimlarning ma'lum qilishlaricha, inson miyasi avval taxmin qilinganidek 60 yoshdan emas, balki 45 yoshdan «keksaya» boshlarkan. Nahotki bu haqiqat bo’lsa! Ha, shunday ekan. Rossiyadagi Kojevnikov nomidagi asab xastaliklari klinikasi professori Vladimir Zaxarovning ta'kidlashicha, inson bosh miyasi tabiatan ma'lum bir zaxira bilan yaratilgan. Undagi neyronlar esa go’dak dunyoga kelishi bilanoq, balki undan ham oldinroz nobud bo'la boshlaydi. Xayot davomida neyronlar bir-biri bilan aloqa o’rnatishi va ishlashi lozim. Bu jarayonda ishtirok etmagan ortiqcha neyronlar esa nobud bo’ladi. Natijada kishi 80 yoshga borganida uning miyasi 90-100 grammga yengillashadi. Genetik jihatdan aslida shunday bo’lishi kerak. Bundan shunday xulosa chiqarish mumkinki, agar inson miyasining imkoniyatlaridan qancha kam foydalansa, necha yoshda ekanligidan qat'i nazar, neyronlarni shuncha ko’p yo’qotadi. Xo’sh, shunday ekan, hozirga qadar asab hujayralarini tiklashning yo’llari topilmaganmi, degan savol tug’ilishi tabiiy. Olimlarning qayd etishlaricha, asab xujayralari o’zi qayta tiklanadi. Yaqinda o’tkazilgan tadqiqotlar asab hujayralari butun umr davomida qayta tiklanishini ko’rsatdi.

Компьютер технологиялари имконият(ми?)

JizDPI
Илм-фан

«Жамият ижтимоий тараққиётида тўрт соҳа: техно-, социо-, инфо-, ва психосфералар ўзаро алоқада бўладилар. Ушбу алоқадорликда техносферанинг роли, айниқса, аҳамиятлидир».

Шу сабабдан ҳам бугунги кунда дунё ўзгараётгани ва унинг янгича ривожланиш босқичига ўтаётганини фан-техника инқилобида, хусусан компютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари ривожланишининг авж олишини кўриш мумкин.

Компютер инқилоби нафақат хар бир мамлакат имкониятларининг рўёбга чиқишида, балки, сайёрамизни ўргимчак тўридек қамраб олиб жаҳоннинг ижтимоий, иктисодий, маънавий ҳамда геосиёсий қиёфасини белгилашда муҳим ўрин тутмоқда.

График таълим жараёнини интенсификациялашга замонавий ёндошув

JizDPI
Илм-фан

          Фан ва техника тараққиёти  ишлаб чиқариш ходимларига юқори талабларни қўймоқдаки, илмий ахборотлар оқими тез ўсиб ва тезлик билан эскирмоқда. Бу эса узлуксиз таълим тизимига юқори талабларни, яъни умумтаълим ва касбий билимлар нафақат ўрта ва олий мактаб, балки ўқув марказлари, малака ошириш институтлари ёки индивидуал дастур бўйича мустақил таълим олиш  билан тўлдириш муҳим касб этади.

Амир Темур фаолиятининг XIV-XV асрлардаги фан тараққиётига кўрсатган таъсири

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

М. Шарипов

       ЎзМУ доценти

    Ўрта Осиёнинг мўғуллар томонидан босиб олиниши шу ҳудудда яшаган халқларнинг ҳаётига катта салбий таъсир кўрсатди. Хусусан, илм масканларининг йўқ қилиниши, зиёлиларнинг қувғин остига олиниши IX-XII асрларда яратилган юксак маданиятнинг, шу жумладан илм-фаннинг тараққиётини вақтинча сусайтириб қўйди. Унинг қайтадан гуллаб яшнаши, юқори натижаларга эришиши Амир Темурнинг эзилган халқнинг озодлик, мустақиллик йўлидаги ҳаракатларига бошчилик қилиб, Мовороуннаҳрда кучли марказлашган давлат тузиши, давлат бошлиғи сифатида юритган сиёсати, ташкилотчилик ишлари билан бевосита боғлиқдир. Соҳибқирон, И. Мўминов таъкидлаб ўтганидек, давр эҳтиёжларини англаган ҳолда “аҳоли талабларига пешвоз чиқиб, мамлакатнинг кўп жойларида қурилишлар қилдирди, камида юз йигирма йил давомида нисбий осойишталик ўрнатди. Бу, шубҳасиз, мамлакатда  экономика, маданият, адабиёт ва санъатнинг ўсишида муҳим омил бўлди”.     Темур даврида илм-фаннинг тараққий этишига таъсир кўрсатган омиллар ҳақида гапирар эканмиз, биринчи навбатда, соҳибқироннинг мамлакатда қатъий тартиб ўрнатишга эришганини, ҳар бир ишни, шу жумладан, илм ва таълим ишларини белгиланган қонун ва қоидаларга мувофиқ амалга оширганини, бу қонун-қоидаларни эса салтанатдаги кишиларнинг турли хил тоифалари билан боғлаб тузганини таъкидлаб ўтиш зарур. Бу ҳақда “Темур тузуклари”да қуйидаги сўзлар битилган: “Салтанатим мартабасига зебу –зийнат бердим. Салтанатимни ўн икки тоифага бўлиб, уларга таянган ҳолда иш юргиздим. Салтанатим қонун-қоидаларини ҳам ана шу ўн икки тоифага боғлаб туздим.”     Амир Темурнинг уламо, фузало, фозиллар тоифасига (биринчи тоифа) алоҳида этибор бергани, уларни ўзига яқинлаштиришга ҳаракат қилгани, давлат миқёсида амалга ошириладиган тадбирларни белгилаш, муҳим қарорлар қабул қилишдан аввал кенгашлар чақириб, улар билан маслаҳатлашгани соҳибқироннинг илм-фан аҳлига катта ишонч билдирганлигидан далолат беради.  Темур кенгашиб, маслаҳатлашиб ўтказилган тадбир саноқсиз лашкар ожизлик қилган кучни енгишга имкон беради, деб ҳисоблаган. Ана шунинг учун ҳам у олимлар ва руҳонийларга мурожаат қилиб, улардан мамлакатни бошқаришда ўз маслаҳатлари билан ёрдам беришларини сўраган.

Тарихий-маънавий қадриятларнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти

ТТЕСИ

Маънавий ва маданий жиҳатдан баркамол талаба буюк Алишер Навоий, Лутфий, Бобур, Машраб, Нодира, Муқимий асарларини етарли даражада билмаса қусур ҳисобланади. Одатда, улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий ҳақида сўз кетганда, кўпчилик ёшлар тўлқинланиб, ҳаяжон билан буюк мутафаккирнинг инсоният маданияти хазинасига қўшган ҳиссаси ҳақида гапирадилар. Борди-ю, шундай тўлқинланиб сўзлаётган талабадан “Алишер Навоийнинг қанча ғазалини ёки рубоийсини ёддан биласиз?”, “Алишер Навоийнинг “Ҳамса” сига кирган достонларини тўла ўқиб чиққанмисиз?” ­ деб сўрасангиз, ўзингизни қониқтирадиган жавоб ололмайсиз. Ёшларимиз орасида Алишер Навоийнинг биронта ғазалини ёддан билмайдиганлари ҳам топилади. Бундай пайтда уялиб кетасан киши. Шундай гап борки, Грузияда бўлажак куёв Шота Руставелининг қанчадир мисра шеърини ёки “Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон” достонидан ёд билмаса, қиз беришмас экан. Аслида, Шота Руставели  асарларини билмаса ҳам, кун кечириш мумкин. Лекин атоқли адибнинг шеърларини, хусусан “Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон” достонидан катта­катта парчаларни ёд билган йигитга элнинг муносабати ҳам бўлакча бўлиши табиий. Шота Руставелидек эзгуликни, инсонпарварликни тарғиб этган адибнинг асарларидан ёд билган грузин йигитининг қалбида  яхшилик уруғлари  ниш урмаган бўлиши мумкин эмас.

Тарихий-маънавий қадриятларнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти

ТТЕСИ

Маънавий ва маданий жиҳатдан баркамол талаба буюк Алишер Навоий, Лутфий, Бобур, Машраб, Нодира, Муқимий асарларини етарли даражада билмаса қусур ҳисобланади. Одатда, улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий ҳақида сўз кетганда, кўпчилик ёшлар тўлқинланиб, ҳаяжон билан буюк мутафаккирнинг инсоният маданияти хазинасига қўшган ҳиссаси ҳақида гапирадилар. Борди-ю, шундай тўлқинланиб сўзлаётган талабадан “Алишер Навоийнинг қанча ғазалини ёки рубоийсини ёддан биласиз?”, “Алишер Навоийнинг “Ҳамса” сига кирган достонларини тўла ўқиб чиққанмисиз?” ­деб сўрасангиз, ўзингизни қониқтирадиган жавоб ололмайсиз. Ёшларимиз орасида Алишер Навоийнинг биронта ғазалини ёддан билмайдиганлари ҳам топилади. Бундай пайтда уялиб кетасан киши. Шундай гап борки, Грузияда бўлажак куёв Шота Руставелининг қанчадир мисра шеърини ёки “Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон” достонидан ёд билмаса, қиз беришмас экан. Аслида, Шота Руставели асарларини билмаса ҳам, кун кечириш мумкин. Лекин атоқли адибнинг шеърларини, хусусан “Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон” достонидан каттакатта парчаларни ёд билган йигитга элнинг муносабати ҳам бўлакча бўлиши табиий. Шота Руставелидек эзгуликни, инсонпарварликни тарғиб этган адибнинг асарларидан ёд билган грузин йигитининг қалбида яхшилик уруғлари ниш урмаган бўлиши мумкин эмас.

Ибн Синонинг фалсафий қарашлари.

ТТЕСИ

Мусулмон Шарқи, жумладан ислом жорий этилгандан кейин Ватанимиз ҳудудидан етишиб чиққан буюк мутафаккирлар илмий меросида  Оллоҳ, инсон ва табиат масалалари илоҳиёт ва дунёвий фалсафанинг муҳим муамммоларидан бири бўлиб келган. Диний илмлар соҳасида имом Бухорий, имом Термизий, имом Абу Ҳанифа, имом Мотуридий ва Бурҳониддин Марғинонийлар пешқадамлик қилганлар. Ислом илми, тасаввуф ва унинг тариқатлари борасидаги қарашлари ҳам ислом фалсафасида ўз ўрнига эга. Шарқда, ҳусусан Ватандошларимиз орасидан етишиб чиққан биронта буюк аллома ва мутафаккир исломий қадриятлар мавзусини четлаб ўтмаган.

         Дунёвий билимлар соҳасида Муҳаммад ал-Хоразимий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби мутафаккирлар ижод қилганлар. Улар қолдирган илмий–маънавий мерос нафақат мамлакатимиз, балки дунё илм фани ривожига ҳам улкан ҳисса қўшган.

“… Жумладан Ибн Синонинг илмий–маънавий мероси, тахминан 280 номдан зиёдроқдир. Улар тиббиёт, фалсафа, мантиқ(логика), руҳшунослик(психология), аҳлоқ(этика), мусиқа, фармакология каби бошқа соҳаларга бағишланган. Алломанинг “Шифо китоби”, “Тиб қонунлари”, “Билимлар китоби” ва “Табиат дурдонаси” каби асарлари Европа илм–фанида пойдевор вазифасини ўтаган...”[1]

Фаробийга қадар Шарқда Юнон фалсафаси аслият, юнон тилидан ўрганилган бўлиб, у бироз қийинчилик туғдирарди. Фаробий Аристотель асарларини шарҳлашдан юнон фалсафасини ўрганувчилар учун қулай имконият яратди.

Ибн Синодан кейин яшаган Абу Ҳомид Ғаззолий “… Диний илмларнинг тирилиши” асарида дунё қонунларини ақл орқали билишни эътироф этган, лекин Оллоҳни ақл билан англаш мумкин эмаслигини таъкидлаган. “Ваҳдади вужуд” (арабча –жисмоний бирлик) –абадий ягона Аллоҳгина бор деб ҳисобловчи пантеистик таълимот. Бу таълимотга кўра, жисмоний олам, предметлар дунёси ҳақиқий эмас, ҳақиқат фақат Аллоҳда мужассамланган. Моддий олам Аллоҳнинг нури, шуъласидир. “Ваҳдади мавжуд”(арабча –мавжудот бирлиги) –Аллоҳ билан бирга ягона моддий олам бор ҳисоблайдиган таълимот. Бу таълимот тарафдорлари табиатнинг абадийлигини тан оладилар. Аллоҳ одамнинг ўзида, унга сингиб кетган деб қарайдилар. “Ваҳдоният”(арабча –яккалик, ягоналик) –Аллоҳнинг яккка –ягоналигини таниш ва эътироф этишдир...”[2]. Фаробийнинг фикрича, илк борлиқ, бу Аллоҳнинг ўзи ва у азалийдир. Беруний фикрича, борлиқ ҳамма нарсанинг ҳамма нарсанинг асосида ётади, демак борлиқ ҳамма нарсанинг асосида ётади.       

Ибн Сино, фалсафа соҳасида Форобий изидан бориб, “Табиат дурдонаси” (“Қуразайи табиат”) асарида борлиқ(материя)ни талқин этишда уни “вужуди вожиб” ва “вужуди мумкин” дан иборатлигини таъкидлайди. “Вужуди вожиб”ни биринчи сабаб, “вужуди мумкин”ни эса унинг оқибатидир дея эътироф этди, вақт нуқтаи назаридан фарқланмайди. Улар ўртасидаги фарқ, аслида, нафислик даражаси билан белгиланади. Борлиқ(материя) бу ҳаракат–вужуди мумкиннинг ички моҳиятидан келиб чиқиб, ҳаракат осойишталик билан бирга мавжуд. Жисмларнинг ўзаро ўрин алмашинувигина эмас, балки кенг маънода уларнинг ўзгариши, бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтишдир. Ибн Синонинг фикрича, ҳаракат қуйидаги учта кўринишда намоён бўлади:

Акцидентал ҳаракат. Бу ҳаракатда жисм бошқа жисм таркибида бўлиб, ўша жисм ҳаракати билан бирга ҳаракат қилади, бир ўриндан бошқа ўринга кўчади, лекин бу жисм ўз ўрнини ўзгартирмайди. Масалан, вагон устига жойлаштирилган жисм.

Мажбурий ҳаракат. У жисмнинг ўз ҳаракати эмас, балки унинг асосий сабаби жисм моҳиятидан ташқарида мавжуддир. Масалан, от аравани тортади, сув ташийди, одам олов ёқади, тошни отади ва ҳоказо.

Табиий ҳаракат. У жисмнинг ўз-ўзидан келиб чиқадиган ҳаракатини англатади. Ҳаракат фазо ва вақт билан узвий алоқада бўлиб, ҳаракат ўз навбатида доира ёки тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланади. Яратилишнинг интиҳоси ва ибтидоси бўлмаганини каби, ҳаракат, фазо ҳамда вақтнинг ҳам бошланиш ва охирги нуқтаси бўлмайди.  Оловнинг кўтарилиши, шамолнинг содир бўлиши, тошнинг пастга тушиши кабилар бунга мисол бўлади.

/>

[1] Васильев И.А. История религий Востока. М.,1997 г. Стр 181.

[2] Фалсафа: энциклопедик луғат. (ЎзР, ФА) 2010.Б.-55.-56. 

Ҳ.Д.Холмирзаев. Ҳ.Абдуносирова

ТТЕСИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси

Ибн Синонинг фалсафий қарашлари

Талабаларни “Миллатлараро тотувлик” тамойили асосида тарбиялашда дарсдан ташқари тадбирлар

ТТЕСИ

Миллатлараро ўзаро тотувлик, аҳиллик ва иноқлик умумбашарий қадрият бўлиб, турли хил халқлар биргаликда истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиётини белгилайди, шу жойда тинчлик ва барқарорликнинг кафолати бўлиб хизмат қилади.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар яхшиланиб боришининг асосини қуйидагилар ташкил этади:

— миллатларнинг ўзаро тенг ҳуқуқлилиги;

— миллатлараро ҳамкорлик;

— миллий-маънавий маърифий тараққиёт;

— миллий-маънавий, маданий хусусиятларни ҳисобга олиш;

— турли халқлар ва миллатлар маданиятининг ривожланиши;

— барча миллатларга ҳурмат билан қараш;

— миллий ва умумбашарий қадриятларнинг уйғунлиги;

— миллий ўз-ўзини англашни кучайтириш;

— миллий ғурур, миллий фахрни шакллантириш1.

Ўзбекистон сингари полиэтник мамлакатда турли миллатлар манфаатларини уйғунлаштириш, улар орасида тотувликнинг бири ҳисобланади. Ҳар бир миллатнинг истиқболи бошқа халқлар ва мамлакатларнинг тараққиёти бутун жаҳондаги вазият ва имкониятлар билан ҳам боғлиқдир.

Шу билан бирга мамлакат доирасида миллий манфаатларни тенг қондириш, улар ривожини таъминлаш мураккаб масала эканини англамоғимиз лозим.

Миллатлараро тотувлик бир жамиятда яшаб, ягона мақсад йўлида меҳнат қилаётган турли миллат ва элатларга мансуб кишилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг маънавий асосидир.

Мустақиллигимизнинг  илк йиллариданоқ мамлакатимизда демократик, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Демократик жамият қуришнинг  энг асосий тамойилларидан бири бошқа миллат вакилларини камситмаслик, уларга нисбатан  тенглик муносабатида бўлишдир.

Ҳудудимизда кўпчиликни ташкил этган ўзбеклар ва бошқа миллат вакилларининг ўзаро муносабатини  мустаҳкамлаш ва уларнинг ҳамкорлигини  сиёсатлашган мафкура деб эмас, аксинча  маънавий-маърифий  манбаларга асосланган  Ўзбекистон ҳукуматининг  бугунги кунда олиб бораётган  миллий сиёсатининг негизини ташкил этади.

Мамлакатимизда  миллатчилик, шовинизм сингари ёвуз ва бузғунчи ғояларнинг  кучайишидан, сақланиб қолишидан манфаатдор бўлган ижтимоий гуруҳлар, миллат ва элатлар мавжуд эмас. Бироқ мазкур иллатларнинг ўзи сақланиб қолмоқда2.

Бугунги кунда Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш йўлида мамлакатимиз томонидан олиб борилаётган  ишлар республикамиздаги  вазиятгагина боғлиқ эмас. Зотан, Марказий Осиё минтақасидаги миллатлараро тотувлик  айни вақтда қўшни мамлакатлар сиёсатига  ҳам боғлиқдир. Ўзбекистон ҳукуматининг  бу борада олиб бораётган сиёсати, миллатлараро муносабатларни барқарорлаштириш йўлидаги ҳаракатлари диққатга сазовордир. Мамлакатимиз раҳбарияти  мазкур вазифаларни  бажаришда  турли усул ва йўллардан  моҳирлик билан фойдаланмоқда. Айниқса давлат раҳбарларининг туб аҳолилар билан ўзаро учрашувлари, иқтисодий, сиёсий, маданий, маърифий соҳалардаги ҳамкорлик, минтақа давлатлари ички ишларига  аралашмаслик, ўзаро ишонч, бир-бирларини ҳурмат қилиш ва шу кабиларнинг барчаси келажакда Марказий Осиё минтақасида  ўзаро яқинлик, барқарорлик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш учун кенг имкониятлар  яратиб беради.

Миллатлараро муносабатларни юксалтириш йўлидаги қўлга киритилаётган ютуқларни янада мустаҳкамлашда жамиятимиз ҳаётида қонун устуворлигини таъминлаб беришнинг ҳам аҳамияти беҳад каттадир. Ўтмишда аждодларимизнинг  энг ажойиб  фазилатларидан бири  одамларни тили, турмуш тарзига қараб ажратмаганлигидир. Аждодларимиз асрлар мобайнида жамиятнинг  барча аъзоларига бир хил муносабат билан қараб  келганлар. Аждодларимизнинг мана шундай ўлмас фазилатлари бугунги кунда авлодлар томонидан амалий ривожлантирилиб  келинмоқда. Кўп миллатли мамлакатимизда турли хил  миллатлар ва халқлар ўртасида тотувлик, ҳамжиҳатликни сақлаб қолишга, Ўзбекистон барча фуқароларининг  тенг ҳуқуқлилигини таъминлаб  боришда ҳамда улар билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал этишда қонунчилик нормаларига амал қилиб келинмоқда.

Демократик тамойиллар асосида ишлаб чиқилган, инсон манфаатлари ва ҳуқуқларини  ҳимоя қилишни ўзининг асосий мақсади қилиб қўйган амалдаги Конститутциямизнинг 8-моддасида: «Ўзбекистон халқини, миллатидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг  фуқаролари  ташкил  этади» — деб таъкидланган. Конситуциянинг 4-моддасида  эса  «Ўзбекистон  Республикаси ўз ҳудудида  истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари  ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларниннг ривожланиши учун шундай шарит яратади»1, -  деб қайд этилган. Умуман, миллатлараро муносабатларни  таъминлаб, такомиллаштириб  бориш бугунги замон талаби бўлиб, Кониституциямизда  ўз ифодасини топган.

Турли миллат вакилларидан иборат Ўзбекистон “Оила ва жамиятнинг ўзаро ижтимоий-сиёсий ва маънавий муносабатлари” мавзусида кўрик танловлар ўтказиш мақсадга мувофиқ.

Оила масаласи демографик сиёсатнинг марказий масалаларидан бири саналади. БМТ маълумотига кўра, 2000 йилга келиб, ер юзида 6 миллиарддан ошиқроқ одам яшамоқда. Ер юзида йилига 80 млн. га яқин чақалоқ дунёга келмоқда. Мустақил Ўзбекистонда 136 тадан ортиқ миллат вакили яшар экан, ушбу миллат вакилларининг ўзига хос урф-одатлари ва қадриятлари мавжуд.

Барча миллат вакиллари билан ҳамкорликда “Наврўз – умумхалқ байрами” мавзусидаги байрамни турли миллат вакиллари ўртасида ўтказиш ўқув-талабаларимизни ушбу тадбирларда иштирокини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

Ўқувчи-талабаларнинг танлаган касбларига қизиқишларини кучайтиришга, миллий таълим – тарбия  асосларини тиклаш ва ундан фойдаланишга қаратилган ҳамда устоз, мураббийликнинг  моҳияти яна ҳам янгича маъно билан бойиётганлигини таранннум этишга бағишланган «Танлаган касбимиз – бизнинг фахримиз» номли кўрик – танлов ташкил қилиш мумкин. Бу танловда ҳам профессор – ўқитувчилар ва талабалар   миллий-нисбий томонларини, Шўро даври болалар боқчалари, мактаблари ва олий ўқув юртларидаги  ижобий ва салбий ҳолатларни ҳамда бугунги кунимиз таълим – тарбиясидаги ютуқлар ва муаммоларни  саҳна кўринишлари орқали ифода этдилар. 

Айниқса, талабалар томонидан танланиб, намойиш этилган таълим – тарбиядаги салбий ҳолатлар, кўриниш якунида бу муаммолар ечимининг берилиши, ижрочиларнинг муаммоларини бартараф эта олиш қобилияти ва истаги  кучлилиги, ўзлари бундай муаммолар учрашини билган ҳолда бу касбни севиб танлаганликларини кўрсатиб беришлари тавсия этилади. Ушбу кўрик танловда турли миллат вакиллари ўз қизиқишларини инобатга олган ҳолда кўрик танловни ўтказиш мумкин.

Шунингдек, мустақил Ватанимизни улуғлаш, ёшларни эса мана шундай келажаги буюк Ватанга чексиз садоқат, муҳаббат руҳида тарбиялашга қаратилган «Она юртим – олтин бешигим» мавзуида кўрик – танлов ўтказишда турли миллат вакилларининг иштирокини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.  

Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарининг ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади1. Конституциямизда белгилаб қўйилган ушбу қоида ҳам ҳаётда ўзининг амалий ифодасини топмоқда. Республикамизда миллий-маданий эҳтиёжларни қондиришнинг муҳим механизмига айланган 150 та миллий-маданий марказ фаолият кўрсатаётгани фикримизнинг яққол далилидир.

Мустақиллик йилларида мамлакатимиз раҳбарияти миллий масалани оқилона, халқаро тамойилларга мос йўллар билан ҳал этиб, миллатлараро муносабатларни  янада уйғунлаштириш  чора-тадбирларини кўриб келмоқда. Миллатлараро муносабатлар борасида амалга оширилаётган ишлар Ўзбекистон ривожида қўлга киритилган энг катта ютуқлардан биридир.

/>

1 Туленов Ж., Ғофуров З. Миллатларо ҳамжиҳатлик давлатимиз бойлиги. – Т., Ўзбекистон, 1999, 13-бет.

2 Отамуратов С., Отамуратов С. Ўзбекистонда маънавий-руҳий тикланиш. – Т., Янги аср авлоди, 2003, 127-бет.

1 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2010. – 4-5-б.

1 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т., Ўзбекистон, 2010.

Машарипова Г.К. – ТТЕСИ доценти, т.ф.н.

Гармонично развитая личность - основа демократического общества

ТТЕСИ

Политические взгляды и философские мысли о духовно нравственной личности появились не сегодня. Их исторические корни упираются в творческие, философские учения мыслителей Востока. Изучение исторического процесса развитых демократических государств показывает, что ни одно общество, не воспитав гармонично развитое поколение, не сможет достичь поставленных перед собой великих целей. В первую  очередь о государстве узнают по его высококультурным, духовно совершенным людям.

Илғор педагогик тажриба ҳақида

Илмий мақолалар
Илм-фан

Илғор тажриба қаердан пайдо бўлади? Уни ҳеч ким узоқ ўйлаб туриб топа олмайди ва агар шундай қилинган тақдирда ҳам унинг илғор тажриба эмаслиги тезда амалда кўриниб қолади. Қайсидир услуб ёки тажриба қанчалик чиройли тарзда асосланган бўлмасин, дарс деб аталмиш тажриба майдонида ўзини оқламаса, қадрли эмас. Ҳар қандай илғор тажриба биринчидан 100% натижа бера олмайди. Чунки таълимга муносабат, ўқувчиларнинг билим даражаси, қобилияти, ўқув юртининг моддий техника базаси каби омиллар барча ўқув юртларида бир хил эмас. Иккинчидан камчиликлардан мутлақо холи бўлган усул ёки услубнинг ўзи бўлмайди. Акс ҳолда кимлардир ҳозиргача мутлоқ тўғри бўлган услубларни ишлаб чиққан ва бу услублар барча таълим масканларида оммалаштирилиб, нуқта қўйилган бўлар эди. Натижада бу соҳада илмий изланишларга ҳам ҳожат қолмас эди.

Фанни ўзлаштиришда ўқувчи меҳнатини тўғри ташкил қилиш

Илмий мақолалар
Илм-фан

Ёшлар тарбияси, замонавий мутахассисларни тайёрлаб етиштириш масаласи бўйича шунчалик кўп фикр ва мулоҳазалар билдирилганки, гўё бу масалалар юзасидан яна фикр билдириш амри маҳолдек туюлади. Жамиятдаги ўзгаришлар, фан ва техника ривожи, инсонларнинг меҳнатга муносабати  ва ўзаро муносабатларидаги ўзгаришлар, хориж маданиятининг кириб келиши, одамлар томонидан қабул қилинаётган ҳар хил ахборотлар кўламининг кенгайиши каби бир қанча омиллар ёшлар дунёқараши, қизиқиши ва интилишларига сезиларли даражада таъсир қилади ва бу ўз навбатида таълим-тарбия жараёнида ҳам янгидан янги муаммоларни келтириб чиқараверади. Бу муаммоларнинг бир қисми эски, анъанавий усуллар билан ҳал этилса, баъзилари янги услуб ва ёндашувларни талаб қилади.

Таълимнинг ҳар хил босқичларида дарс берувчи ўқитувчилар билан суҳбатлашганимизда кўп ҳолларда уларнинг қуйидаги икки хил фикр тарафдори эканликларини сездик.

Биринчидан, ёшлар кам меҳнат қилиб катта натижаларга эришишни хоҳлаши, иккинчидан, ўқувчи билан якка тарзда ёки ҳеч бўлмаганда кам сонли ўқувчилар билан шуғулланиш кўп сонли ўқувчилар билан шуғулланишга қараганда яхши натижалар бериши тарафдори эканликларининг гувоҳи бўлдик.

Биринчидан, ҳамма замонларда ҳам ўқувчилар кам меҳнат сарфлаб катта натижаларга эришишни хоҳлашган. Қолаверса, бу инсон табиатига хос хусусият. Иккинчидан, агар кам меҳнат қилиб кўп натижага эришиш йўли, усулларини топишга ҳаракат қилинса, бунинг нимаси ёмон? Масалан, таълим-тарбия жараёнига янги ахборот ва педагогик технологияларни қўллаш борасида олдимизга қўйилган мақсадлардан бири  ҳам шу эмасми?

ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИНГ МЕТОДИК АСОСЛАРИ

Sham'i anjuman

Санжар Сатторов,

  Сурхондарё вилоят ПКҚТМОИ

Ҳозирда барча таълим муассасалари замонавий компьютер ва телекоммуникация технологиялари билан жиҳозланмоқда. Таълим мазмуни ва сифати масалалари жамиятда устувор йўналиш сифатида кўрилмоқда. Таълимни ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш йўллари изланмоқда, таълимда янги ахборот технологияларнинг жорий этиш масаласи оммалашмоқда. Бу эса, педагогларнинг ўз меҳнати фаолиятига янгича  ёндашувини талаб этади. Ўқув жараёнида янги технологияларнинг жорий этилиши, ўқитувчини техникавий воситалар томонидан сиқиб чиқаришга эмас, балки ўқитувчининг вазифалари ва ролини ўзгартиради.

Замонавий ўқитувчи–келажак бунёдкори, янги педагогик технологиялари, назариялар, концепцияларнинг муаллифи, ишлаб чиқарувчиси, тадқиқотчиси, фойдаланувчиси ва тарғиботчисидир. Замонавий ўқитувчи томонидан ўқув жараёнининг ташкил этилиши жараёнида дарс мазмунидаги асосий маълумотлар ва ўқув материали шундай тақдим этилиши керакки, у талабанинг визуал идрок қилиш қобилиятини осонлаштирсин.

Она табиатни асрайлик

Маънавият
Маданият ва маърифат

Инсоният узоқ ва мураккаб тараққиёт йўлини босиб ўтиш жараёнида доимо табиат сирларидан воқиф бўлишга, унинг ўзгармас қонунлари билан ҳамоҳангликда яшашга ҳаракат қилиб келган. Табиат неъматларидан баҳрамандлик асосида юзага келган миннатдорлик туйғуси атроф-муҳитга, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига меҳр билан муносабатда бўлишга ундаган. Ер юзида 500 мингдан ортиқ ўсимлик ва икки ярим миллионга яқин ҳайвон турлари мавжуд. Ўсимлик ва ҳайвонот олами ернинг тириклик қобиғи бўлган биосферанинг асосини ташкил қилади. Ўзбекистон ҳудуди ҳам ўзига хос ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига эга бўлиб, улардан турли хил соҳаларда фойдаланилади.