топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

урф-одатлар:

Дабдабали тўй фарзандлар бахтини кафолатламайди

Маданият ва маърифат

Сўнгги пайтларда деярли урф бўлиб бораётган ортиқча дабдабабозлик оилалар ўртасида табақаланишга олиб келиб, соғлом оилавий муносабатларга, энг ёмони, фарзандлар тарбиясига салбий таъсир ўтказмоқда.

Ўзбекистонда оилалар фаровонлигини янада ошириш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги кескин тафовутни бартараф этиш борасида кенг кўламли, комплекс характердаги мақсадли ва манзилли ишлар олиб борилаётган бир даврда тўй-ҳашамлар, маърака ва маросимларни ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар  барчани ташвишга солмоқда.

Демократик қадриятларни ёшлар онгига сингдиришда урф-одат ва анъаналарнинг аҳамияти

Тошкент кимё-технология институти

                                                                        “Киши ўзини яхшилик ҳақидаги ваъзга эмас,


                                                                       эзгу ишлар ва фазилатларга ўргатмоғи керак”


                                                                                                                                 Демокрик


      Дарқақиқат, мустақилликни мустаҳкамлаш, жамиятни демократлаштириш ва янгилаш мамлакатни модернизация этишга йўғрилган устувор вазифалар таълим тизимида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар масъулиятини янада оширишни тақозо қилмоқда.


Фарғона каштачилиги

Ватан учун яшайлик
Археологик топилмалардаги (Афросиёб, Болаликтепа) кашталарнинг санъат даражасидаги гўзаллиги, юксак дид билан тикилганлиги халқ ижодининг жуда қадимдан давом этиб келаётганини англатади.

ХХ асрнинг биринчи ярмида даврнинг таъсирида машинада тикиш — попоп русум бўла бошлади. Машинада кашталарнинг кўп ишлаб чиқарилиши уларнинг бадиийлигига путур етказди. Лекин қўл каштачилигига талаб катта бўлган.

Ўша даврда каштачиликда янги тасвирлар ҳам пайдо бўлган. Аксарият кашталарда гуллар хилма-хил кўринишда тасвирланган. Бодом, қалампир нақшларининг 100 дан зиёд кўринишлари, анор нақшининг ўзи бир неча хил кўринишда — шохчали анор, силлиқ, ёриқ, гажакли кичик нақшлар билан уйғунлашган ҳолда тикилган.

Марказий Осиёда, айниқса, ўзбек, туркман, тожик аёллари ўртасида каштачилик кенг тарқалган. Кийимлар оилада тайёрланган, бадиий буюмларнинг асосий қисмлари ҳар бир хонадоннинг ўзида тайёрланган. Каштачиликда ишлатадиган асосий иш қуроллари: игна, илмоқли игна, илмоқли бигиз, ангишвона, чамбарак.

Кенг тарқалган чок турлари: босма, кандахаёл, чиндахаёл, хомдўзи, йўрма, ироқи, попур, илмоқ, бахя.

Қадимий анъаналарга кўра, ўзбек қизлари — бўлажак келинчаклар ўз сепларини тайёрлашда ҳар хил каштачилик буюмларини ўзлари тайёрлашлари лозим эди. Кашталар қанчалик нозик, чиройли бўлса, шунчалик юқори баҳоланади. Қизлар етти-тўққиз ёшдан бошлаб кашта тикишга ўргатилган. Улар уч-тўрт йилдан кейин мустақил кашта тика бошлайдилар. Етишиб чиққан каштачилар ўзининг санъати ва табиатига кўра, гўзаллик ҳақидаги орзуларини ифодалашга ҳаракат қилганлар.

«Осон эмас пишитмоқ бир умрлик савдони...»

Маърифат гулшани
Жуфт бўлиб яшаш табиат тақозосидир. Лекин, оила бўлиб яшаш барча мавжудот орасида фақат одам наслига хосдир. Оила никоҳдан бошланади. Халқимизда «Никоҳ аввало Арши Аълода ўқилур, кейин эса ерда» деган нақл беҳудага айтилмаган. Лекин, ўзбекчиликда тўйгача бўлиб ўтгулик бир қанча босқичлар борки, буни фақат икки ёшнинг ўзларигина ҳал этмоққа ожиз.

Турмуш бўлса иморат
Қўйилгувчи пойдевор
Мустаҳкам, пухталикда
Совчиларнинг ўрни бор.

Боғ яратганмисиз?

Маърифат гулшани
«Узумини енг-у, боғини суриштирманг», дея дастурхонга қўйилган ноз-неъматлардан тотар эканмиз, дастурхондан тураётганимизда «экканга, тикканга» савобини ё бахшида қиламиз ёки йўқ. Боғбоннинг, деҳқоннинг меҳнати заҳматини томорқа ёки дала ҳовлимизда кўчатлар кўкартириб, мевасини болаларимизга едирганимизда билар эканмиз. «Ерни тепма, тишлаб олади», дейди халқимиз. Хокисор ва саховатли замин барча неъматларни етиштиргувчидир. 

«Шамолни сўкманг!» — бу ҳадиси шариф ҳикматини топай деб уринманг-да, ёмғир, дўл, довул бўлса ҳам, Аллоҳнинг марҳамати деб қабул қилаверинг.

«Гўзал бордир, гўзаллардан зиёда»

Маърифат гулшани
Барча миллатларда ҳам кишининг чиройли ташқи кўриниши ва жисмоний жиҳатдан соғломлигига катта аҳамият берилади. Ҳиндуизмда тананинг туғма нуқсони унинг олдинги ҳаётидаги гуноҳлари учун берилган жазо, деб тушунилади. Хитой ривоятларида айтилишича, салтанат оёғида нуқсони бор меросхўрга топширилгани учун халқ бошига офатлар ёғилган. Қадимий Римда олов коҳинлари – весталкалар фақат танаси бенуқсон бўлган гўзал қизлардан танлаб олинарди.

Хўш, ҳаммага бир хилда ёқадиган ташқи кўриниш мана бундай бўлади, деб муайян бир андозани кўрсата оласизми? Бунга қийналишингиз аниқ, бироқ инсон ташқи гўзаллигининг андозалари шунчалик турфа эканки, эшитиб ҳайратдан ёқа ушлашингиз турган гап. Айниқса, аёл гўзаллиги турли халқларда, турфа замонларда ҳар хил тушунилган. Ўзини маданий сановчи кўпчилик халқларда нуқсон деб ҳисобланувчи бирор ташқи кўриниш Ер юзининг бошқа бир бурчагида идеал бўлиши мумкин. Мисол тариқасида, бугунги кунда бу тушунча қандай тавсифланишига бир назар солайлик.

«Одамлар нима деркин?»

Маърифат гулшани
Маданият ва маърифат
Сизда ҳам шу қўрқув борми?

Одамзотга қўрқув ҳамиша ҳамроҳ. Янги туғилган чақалоқдан тортиб қартайган қариягача — ҳаммани қўрқув умр бўйи таъқиб этади. Чақалоқ қўрқув йиғиси билан дунёга келади. Кейинроқ онасини йўқотиб қўйиш, оч қолиш, ваҳимали шовқин-суронлар, йиқилиб тушиш каби ҳоллар уни ваҳимага солади. Йигитликнинг ҳам ўз қўрқувлари бор: ҳаётда ўз ўрнини тополмаслик, имтиҳондан йиқилиш, севгисининг рад этилиши, муносиб иш йўқлиги ва ҳоказолар. Ҳатто катта ёшдагилар ҳам қўрқув таъқибидан омонда бўлишмайди. Уларни ҳам турли касалликлар, омадсизлик, амалдан кетиш, душманлар хусумати, болаларининг ноқобил чиқиши, дўстлар хиёнати, қонунни бузиб қўйиш, турли фалокат ва офатлар, эл-юрт олдида шарманда бўлиш, барвақт қариш ва ўлим кабилар даҳшатга солаверади.

Ҳашардан айрилиб қолмайлик

Маърифат гулшани
Мен шоир Маҳмур туғилиб ўсган Ҳапалак қишлоғиданман. Шоир яшаган даврда  бир юз олтмиш хонадондан иборат бўлган қишлоқ хароба аҳволда бўлиб, одамлар чайлаларда, ертўлаларда, хароба уйларда яшашган экан.  Иккинчи жаҳон урушидан кейин аҳвол янада оғирлашиб, қишлоқдаги хонадонлар сони етмиштача қолган экан, холос. Ҳамқишлоқларимиз бир ёқадан бош чиқариб, қишлоқни обод қилишни мақсад қилиб олишади ва қишлоқдаги деярли ҳамма хонадон ҳашар усулида бунёд бўлади.

Уйингизга келин тушди.

Milliy urf-odatlar va an'analar
Жамият
Энтикиб кетасиз. Минг йиллар ўтиб кетгандай туюлдиёв,  сиз ҳам шу уйга келин бўлиб тушган эдингиз. Энди эса келин тушаётир. Ота уйингизга сизни олиб кетгани борган куёв жўраларнинг ёр-ёрлари, чилдирма жаранги, ёшгина қизалоқларнинг елдай учишларини эслайсиз. Ота-она ризолигини олиб, бир қадам жойга ҳам бир умрга кетаётгандай дугоналарингиз билан йиғлаб хайрлашганларингиз… Аслида ҳам амма-ю, хола, туғишганларингиз дуолари ижобат бўлиб, борган жойингизда туб бойлаб, палак ёздингиз. Яхши ниятлар билан элнинг тўйларида бел боғлаб хизмат қилдингиз, дардига шерик бўлдингиз. Вақти соати етибдики, дастурхон ёзиб, топганингизни тўйга яратаётирсиз. Дарвоза олдида карнай-сурнай овози, қувноқ чеҳралар, кулгулар...
Уйингизга келин тушди… Ана, у дарвозадан майда қадамлар ташлаб оҳиста, кўзини ердан олмай, янгаю, дугоналари қуршовида кириб келмоқда.

Совчилик-элчилик

Milliy urf-odatlar va an'analar
Жамият
Ҳар бир ўзбек оиласида қиз бола улғаяр экан, унинг эшигидан эниб келган совчилар — элчиларнинг қадами қутлуғ, деб қарашади. Бу, аввало, қиз ўсаётган хонадон ҳурмати, йигит томоннинг қадр-қимматидир. Бу шундай нозик риштаки, унда жами удумларимизнинг, қадриятларимизнинг энг ардоқли нуқталари, беқиёс комиллиги, ҳаё ва иффатнинг айтилмаса ҳам илғаб олинадиган энг эзгу тилакларининг эшиги очиладиган муқаддасликни ўзида намоён қила олади. Халқда “Кимки, етти марта совчиликни адо этса, унинг у дунёси билан бу дунёси обод, чунки у икки дунёнинг ҳам савобни олган” дейишади.

Остонаси тилло уй

Milliy urf-odatlar va an'analar
Жамият
Одамлардан гоҳида эшитиб қоласан: «Яна қизли бўлибди-я…» Бу қувонч билан эмас, маъюслик билан, ҳатто ачиниш билан айтилгандай туюлади. Шунда онамнинг сўзлари эсимга тушиб кетади: «Қиз — бир сиқим туз, деганлар бекорларни айтишибди! Шу қиз — бир сиқим тузни кўчага чиқиб сўра-чи, бекордан-бекор ким бераркан!… Шукур қилиш керак, шукур!»

Бўш бешикни тебратма, болам!

Milliy urf-odatlar va an'analar
Жамият
Раҳматли энам — қайнонам «Бек боласини бешик асрайди» деган гапни кўп ва хўб айтардилар. Бу гапнинг мағзи бизнинг олис-олис тарихимизга, ундаги ҳамиша барҳаёт урф-одатларимизга, асрлар синовидан тобланиб ўтаётган қадриятларимизга бориб тақалади. Азалдан серфарзанд халқимизнинг ҳар бир уйида бешик муқаддас ҳисобланади. Шу биргина бешик оилада нечта фарзанд бўлса, ўша оиладаги меҳр-муҳаббатнинг янада мустаҳкамланишига асосдир. Бундан ташқари, бешик тўғри келган дарахтдан эмас, балки, инсон руҳан ва жисмонан соғлом ўсиши учун фойдали дарахтлардан ясалади.

Янги йил: У қаерда қандай кутиб олинади?

Маънавият
Маданият ва маърифат

Италияликлар Янги йил кечасида деразаларидан эски буюмларини улоқтиришлари сизга маълум бўлса керак. Уларнинг деразасидан кўчага гул тувак, эски стуллар, оёқ кийимлар, майда буюмлар ва яна шунга ўхшаш кўплаб ашёлар «учиб тушади». Баъзида улар орасида қимматбаҳо жиҳозлар ҳам бўлади. Улар бундан зинҳор ҳайиқишмайди. Сабаби италияликларнинг фикрича, қанча кўп нарсани ирғитишса, уларга Янги йилда шунча кўп бойлик олиб келади. Фақат сизга кичкина бир маслаҳат. Агар мабодо Янги йил арафасида Италияга бориб қолсангиз, ҳеч иккиланмай бошингизга каска кийиб олаверинг. Акс ҳолда....
Венгрияда Янги йил куни пулга ювинишар экан. Уларнинг фикрича, бундай қилишса уларга йил бўйи муҳтожлик яқин йўламас эмиш.
Хитойда Янги йил базми мушакбозликсиз ўтмайди. Янги йил кечасида турли хил шаклдаги мушаклар Хитой осмонини безайди. Хитойда яна бир ажойиб одат бор – Янги йилнинг биринчи кунида сўкиниш ва ўзаро жанжаллашиш қатъий таъқиқланган.
 
Янги йил кирган куни Японияда 108 марта қўнғироқ чалинади. Кун чиқар юрт вакиллари ишонишадики, ҳар бир қўнғироқ чалинганда улардаги салбий ҳислатлар биттадан камаяди. Хусусан, очкўзлик, бахиллик, ёвузлик, калтабинлик, ялқовлик шулар жумласидандир. Шунингдек, Японлар Янги йил куни эшикларини учта дарахт барглари билан безайдилар. Буни ўзига хос маъноси бор. Яъни қарағай – узоқ умр рамзи, бамбук – садоқат рамзи, олхўри – ҳаётни севиш рамзи.

Оилаларнинг вужудга келишида урф-одатларнинг ўрни

Milliy urf-odatlar va an'analar
Жамият
Оилани вужудга келишида муҳим аҳамиятга эга бўлган урф-одатлардан бири, оилани барпо этиш учун аввало одатимизга кўра совчилар боради. Кейин нон сингдирилади, фотиҳа тўйи, никоҳ тўйи бўлади.
Оила пайдо бўлиши билан одатлар, урфлар, расм-русумлар ҳам пайдо бўлган. Шу билан бирга ўзгарган ва ривож топган. Тараққиёт, замон талабига жавоб бермаган одат-маросимлар унутилган уларни ўрнини эса оила эҳтиёжларини қондирадиган янги маросимлар эгаллаган.

Урф-одатлар келиб чиқишининг назарий асослари

Milliy urf-odatlar va an'analar
Жамият
Урф-одат – кишиларнинг турмушига сингиб кетган. Маълум муддатда такрорланиб турувчи хатти-ҳаракат, кўпчилик томонидан қабул қилинган хулқ-атвор қоидалари, кўникмасидир. Масалан, кичикларнинг катталарга салом бериши, уй-ҳовлини тартибга келтириб қўйиш, меҳмонларга алоҳида ҳурмат кўрсатиш, байрам арафасида кекса, қариялар, касал, ожиз, қийналган кишилар ҳолидан хабар олиш қўни-қўшниларнинг бирор ишига ёрдам бериш, ҳашарга бориш кабилар ўзбек халқига хос яхши одатлар ҳисобланади.

Миллий урф-одатларнинг тарбиявий аҳамияти

Маънавият
Миллий урф-одатлар инсон яъни бола тарбиясида муҳимдир. Бизнинг миллий урф-одатларимиз замирида ҳам тарбия ётади. Урф-одатларни ҳаётимизни ҳар жабҳасида кузатиш мумкин. Урф-одатлар, қадриятлар инсоннинг маънавий-ахлоқий баркамоллиги негизидир. Шарқ фалсафаси тарихидан инсоннинг таълим тарбияси, одоб-ахлоқи ҳақида жуда кўп қимматли маслаҳатлар, фикр-мулоҳазалар мавжуд. Шарқ фалсафаси ва ислом тарбиясида раҳм-шафқат, мурувват, одамийлик, инсонийлик каби фазилатлар улуғланган.

Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда миллий қадриятларнинг ўрни

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Маълумки, мамлакатимиз ёшларининг соғлом, баркамол авлод, ижодий ва интеллектуал салоҳиятга эга, ҳар томонлама ривожланган шахс, хуқуқий саводхон, маънан ва жимсмонан соғлом, зиёли, маданиятли ва ХХ1 асрга мос кадрлар  қилиб тарбиялаш —  давлат сиёсатида устивор вазифалардан бири этиб белгиланди.

  Тарихан   ота-боболаримиз ёшларга  камол топгин, деб дуо қилишган. Комилликка эришиш-бу мураккаб жараёндир. Илм ва маърифат орқалигина бунга эришиш мумкин. Имом Бухорий, ат-Термизий, ал-Фарғоний каби буюк алломаларни комиллик даражасига эришган шахслар деб айтиш мумкин.