топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

туйғу:

Кўзмунчоғинг бўлайин ватан

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
Мени илк бор белашганларида бувим кўз тегмасин деган мақсадда бешигимнинг тепасига кўзмунчоқ осиб қўйган эканлар. Бало-қазою, ёмон кўздан асраш билин биргаликда бу мунчоқ уйғонган вақтларимда овунчоғим ҳам бўлган экан. Бир ёшга тўлганимда ҳамбувижоним «кўзмунчоқдек кўзларингга кўз тегмасин», деб кийимчамнинг ёқасига кўзмунчоқ қадаган эканлар.

Миннатдорлик туйғулари

Toshkent Moliya Instituti
 
Танаффусга чиққан бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар одатдагидек институт ҳовлисидаги мўъжазгина шинам айвончада давра қуриб, бир-бирларидан ҳол-аҳвол сўраб туришар, бутун умрини таълим-тарбияга бағишлаган бу нуроний устозлар ҳозиргина хушхабар эшитгандек хурсанд эдилар.
 
Президентимизнинг  янги қарорлари муборак бўлсин!-деди

Илинж - бу бокира туйғу

Маънавият
«ИЛИНЖ»НИ ЎҚИБ...

Ишонч йўқолса, орзу қолади, Орзу йўқолса, умид қолади. Умид йўқолса илинж қолади, Илинж йўқолса, ҳеч нима қолмайди.

(Ў.Ҳошимов «Дафтар ҳошиясидаги битиклар»)

Ҳаётимиз давомида қанча-қанча орзу, умид, илинжлар рўёбини кўриш мақсадида яшаймиз. Ҳар бир инсон қайсидир орзуни рўёбини кўриш илинжида умргузаронлик қилади.
Шуни билингки, ҳаётда ўрганиб яшаган одамнигина ўртаниб яшашига ўрин қолмайди. Чунки ҳаёт турли синов ва машаққатлар майдони.
Таълим даргоҳларида имтиҳон бир йилда бир ёки икки марта топширилади, ҳаёт мактабида эса ҳар куни, ҳар лаҳза имтиҳон.
Ҳаётнинг мазмуни одамнинг қувонч ва хотиржамликда яшаши, мақсади шу қувонч онларини узайтиришдир.