топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

тинчлик:

Тинчлик – халқ фаровонлигининг асосидир

Toshkent arxitektura qurilish instituti
Жамият
2017 йил 20 сенябрь куни катта мажлислар залида Тошкент архитектура қурилиш институтининг “Бино ва иншоотлар қурилиши” факультетида “Тинчлик – халқ фаровонлигининг асосидир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.  Тадбир 21 сентябрь — “Халқаро тинчлик куни”га бағишланди. Қайд этиш лозимки, бу

Аждодларим – фахрим, оилам - бахтим менинг

Илм-фан
( 15 май – “Халқаро оила кунига” бағишланган тадбир)
 
Бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзот ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди.
 
Ўзбекистон Республикаси  Биринчи Президенти
Ислом  Каримов.
 
 
2017 йилнинг 15 май кунида Бухоро муҳандислик – технология институтининг Маданият саройида “15 май – Халқаро оила кунига” бағишланганАЖДОДЛАРИМ – ФАХРИМ, ОИЛАМ — БАХТИМ МЕНИНГ” мавзусида маънавий — маърифий тадбир ўтказилди.Мазкур тадбир Бухоро Вилоят хотин–қизлар қўмитаси, Вилоят «Оила» илмий — амалий маркази, БухМТИ Маънавият ва маърифат бўлими, Кимёвий технология факультети ва Ижтимоий

Бу муқаддас заминда азиздир инсон

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Мустақиллик йилларида юртимизда барча соҳаларда фуқароларимизнинг фаровон ҳаёт кечиришларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Олиб борилаётган бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларини кўриб кишининг кўзи қувонади. Мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги руҳида тарбиялаш

Тинчлик ва осойишталик – барча ютуқларимиз асоси

Қонунчилик
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси  Олмазор туман Кенгаши «Ёшлар қаноти» ташаббуси билан “Тинчлик ва осойишталик – барча ютуқларимиз асоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тинчлик ва хотиржамлик омили

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Ҳар тонг осуда туннинг ҳаловатли уйқусидан уйғонамиз. Неъматлар билан тўла дастурхон атрофида яқинларимиз билан ўтириб, таомланамиз. Сўнг дуога қўл очамиз, ўқишга, ишга отланамииз. Йўл-йўлакай атрофга кўз югуртирамиз: обод кўчалар, кундан-кунга чирой очаётган маҳаллалар, янги бунёд этилаётган замонавий кўркам бинолар… Беихтиёр дилдан шукроналик ҳисси ўтади: “Шундай ёруғ кунларга етказганингга шукр, тинч ва мусаффо осмонимизга асло кўз тегмасин!”


 
Таассуфки, ана шу осуда ҳаётни кўра олмайдиган, тинчлигимизга путур етказишни истаб, бу йўлда динимизни ниқоб қилиб олаётган ёвуз кучлар бор. Улар ўн тўрт асрдан буён эътиқодида мустаҳкам бўлган халқни нотўғри йўлга бошлаш ҳаракатида. Табиийки, бу иш самарасиз кечади.

Бизга тинчлик керак, бизга омонлик керак

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
“Айрим жойларда қон тўкилаёт­гани, низо ва адоватлар авж олаётгани, фашизм деган бало яна бош кўтараётгани, миллатчилик, шовинизм каби хавфли офатлар майдонга чиқаётгани, бир сўз билан айтганда, вазият тобора кескинлашиб,   хавф-хатарлар ортиб бораётгани барчамизни ташвишга солмасдан қўймайди”.
Ислом КАРИМОВ

“Суриядаги уруш қурбони бўлган ёш боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шифокорлар қанча уринмасин, барча ҳаракатлар беҳуда кетди. Эндигина уч ёшга кирган норасида жон таслим қилиш чоғида, кўз ёшлари юзини ювиб: “Ҳаммасини Аллоҳимга айтиб бераман!”  дея ҳаётдан кўз юмди. Ушбу хабар интернетда тарқалиб, кишилар қалбини ларзага солди ва кўпчиликни мушоҳада қилишга ундади.
Ҳар доим ушбу воқеа ҳақида ўйлаганимда, дунёнинг турли минтақаларида бўлаётган тўс-тўполонларни фикр қилиб, такрор ва такрор юртимиздаги тинчлик учун шукр қиламан.

Кўринмас қўлнинг қилмишлари

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
ХХI аср. Ҳали унинг бошланганига кўп йил бўлгани йўқ. Бошқачароқ айтсак, янги аср эндигина бир ўспириннинг тенгдоши бўлди. Бироқ мана шу қисқа вақт давомида бу кўҳна дунё кўплаб иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар, тараққиёт, бўҳронлар ва таназзулга гувоҳ бўлди.
Глобаллашув жараёни деб ном олган бу катта тегирмондан қандай омон чиқиш мумкин? Атрофимизда тарқатилаётган ахборотлардан тўғри истифода этиш учун нима қилиш керак.

Ислом - тинчлик ва бағрикенглик дини

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Аллоҳ таолога чексиз шукроналар бўлсинким, диёримизнинг истиқлолга эришиши ва жамиятимизда рўй берган ижобий ўзгаришлар мамлакатимиз мусулмонлари ҳаётида ҳам улкан бурилишларга сабаб бўлди ҳамда ислом дини равнақи учун янги имкониятлар очилди. Республикамизнинг Асосий Қонуни – Конституциямизда юртимизда истиқомат қилаётган фуқароларнинг виждон эркинликлари кафолатлаб қўйилди. Халқимиз учун берилган шундай улуғ неъматлар ҳақида сўз юритиш ва уларни ёдга олиш айни лозим ишлардандир. Зотан, Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Раббингизнинг (Сизга ато этган барча) неъмати ҳақида эса (одамларга) сўзланг!” (Зуҳо сураси, 11-оят), — деб марҳамат қилган.

Тинчлик ва осойишталик учун курашмоқ керак

Тошкент Ирригация ва Мелиорация институти Бухоро филиали
Илм-фан
2015 йил 13 май куни Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиалида «Тинчлик ва осойишталик учун курашмоқ керак» мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда Маънавият ва маърифат ишларибўйича директор ўринбосари Б.Каримов Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ў.Қурбонова,  Гидромелиорация факултети декан ўринбосари З.Қорёғдиев, Ижтимоий-гуманитар фанлар, тиллар ва жисмоний тарбия кафедраси мудири А.Ғафуров, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этишди.
Ҳозирги мана шу тинч ва осуда ҳаёт, мусаффо осмон, фарзандларнинг беғубор кулгиси, ота-оналаримизнинг шукронавор ҳаёт кечиришлари диёримиздаги барқарорлик туфайлидир. Тинчлик қарор топган заминда хотиржамлик ва фаровонлик ҳукм суради. Мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, осуда ҳаётни асраш барча фуқароларнинг асосий бурчларидан биридир. Тадбирда ана шу хусусда фикр юритилди.
Жумладан, А.Ғафуров мавзу юзасидан мулоҳазаларини баён этар экан, қуйидаги фикрларга алоҳида урғу бериб ўтди: “Агар бугун дунёда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга назар ташлайдиган бўлсак, тинчлик-хотиржамлик, юрт хавфсизлигини таъминлаш борган сари ҳамма нарсадан ҳам муҳим ва асосий вазифа экани аён бўлади. Давлатимиз раҳбари мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ “Тинчлик ва хотиржамликни сақлаш – энг асосий вазифамиз эканлигини”, “Тинчлик учун курашмоқ керак”лигини бизларга қайта-қайта уқтириб, огоҳликка чақириб келганларининг маъноси, мазмуни бугун тобора кўзимизга яққолроқ кўринмоқда.
Бир неча йилдан буён айрим араб мамлакатларида, ҳозирги пайтда Украина ва Яқин Шарқда энг замонавий қуролларни ишлатган ҳолда бўлаётган қирғинбарот урушлар, минг-минглаб бегуноҳ одамларнинг қони тўкилиб, ҳаётдан кўз юмаётгани, қандайдир махфий, ёвуз кучлар  орқали дунёда янги-янги уруш ўчоқлари пайдо қилинаётганлиги бизларни ҳар нафасда ниҳоятда ҳушёр бўлишга ундайди. Телеэкранлар орқали кўриб турибмиз, дунёнинг турли минтақаларида қарама-қарши кучлар бир-бирининг устига бомбаларни ёғдираяпти. Бунинг оқибатида тинч яшаб турган минглаб одамлар, аёллар ва болалар, кексалар  жабр кўриб, бегуноҳ одамлар қурбон бўлмоқда. Тинч аҳолининг хонадонлари вайронага айланяпти.
Уруш ва нотинчлик ҳукм сураётган мамлакатларда одамларнинг эртанги кунга ишончи сўниб, эртага нима бўлишини, фарзандлари қандай аҳволга тушишини билмай, бошини чангаллаганча қайғуга ботяпти, ёруғ оламдан хафа бўлиб, ғам-ғуссаси ортяпти. Минг шукурки, Президентимизнинг узоқни кўзлаган, оқилона сиёсатлари туфайли бу бало-қазолардан холи яшаяпмиз. Юртбошимизнинг кўрсатган йўл-йўриқларига амал қилиб, меҳнаткаш халқимиз билан биргаликда кунни кун, тунни тун демай сидқидилдан қилаётган меҳнатимиз ҳисобидан мамлакатимиз йил сайин иқтисодий жиҳатдан бақувват бўлиб, обод ва фаровон бўлиб бормоқда”.  
“— Айрим давлатларда бўлаётган қонли тўқнашувлар тинчликнинг қадри нечоғлик баланд­лигини янада теранроқ англатади. Ота-боболари туғилиб ўс­ган, фарзандларининг киндик қони тўкилган тарихий шаҳарларни бировнинг ноғорасига ўйнаб, вайронага айлантираётган бузғунчилар ўз қилмишлари эртага қимматга тушишини бугун ўйлаб кўрмаяптилар. Ҳа, биз тинчлик тарафдоримиз! Ер юзининг бирор кичик нуқтасида ҳам нотинчлик бўлишини истамаймиз. Дунё болалари она алласини тинглаб ухлашини, она алласи билан мусаффо тонгларни қарши олишини истаймиз. Зеро, тинчлик бор жойда файзу барака бор. Тинчлик бор жойда тўю тантаналарга ўрин бор” – дея ўз мулоҳазаларини билдирди талаба-ёшлар номидан сўзга чиққан И.Фозилов
 
Тадбир якунида мавзуга оид “Тинчлик учун курашмоқ керак” ҳужжатли фильми намойишидан сўнг мавзу юзасидан очиқ мулоқот, баҳс-мунозара бўлиб ўтди. 

ТОМЧИЛАРДА ТИНЧЛИК ЖИЛОСИ

Тошкент Ирригация ва Мелиорация институти Бухоро филиали
Илм-фан
1 май – “Фавворалар куни” муносабати билан Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиалида вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши билан ҳамкорликда “Томчиларда тинчлик жилоси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Институт ҳовлисидаги фаввора атрофида профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва меҳмонлар ҳамда карнай-сурнай наволари, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси Бухоро тумани “Лола” ашула ва рақс ансамбили хонандалари, вилоят Қўғирчоқ театри актёрлари жамоаси иштироки тадбирга байрамона шукуҳ бағишлади.
Тадбирда филиал директори Р.Мусурманов, Маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Б.Каримов, вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси, “Бухоро мавжлари” маънавий-маърифий журнали бош муҳаррири,шоир Тошпўлат Аҳмад, филиал доценти А.Ҳасанов, Ижтимоий-гуманитар фанлар, тиллар ва жисмоний тарбия кафедраси мудири А.Ғафуровлар байрамнингтарихи ва мазмун-моҳияти, бугунги кундаги аҳамиятихусусида сўз юритдилар.
Бу байрам чинакам ёшлар байрами, миллий қадриятларимиз, она юртимизнинг бой тарихи ва мустақиллигимиз ютуқларини қадрлайдиган, Ватанимиз ва халқимизни чин дилдан севадиган баркамол авлодни тарбиялаш, жамиятда ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳини, тинчлик тотувликни мустаҳкамлаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилади. Фавворалар нафақат тинч ва осойишта ҳаётимиз, балки мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларининг ёрқин ифодаси сифатида халқимизнинг кўп асрлик тарихини ўзида мужассам этган. Шарқда XIV-XV асрларда ҳам фавворалар урф бўлган. Соҳибқирон Амир Темурнинг Самарқанддаги Дилкушо боғида бўлган испан элчиси Руи Гонсалес де Клавихо ҳайрат билан шундай ёзган эди: “Подшоҳ саройида суви тепага отилиб турувчи фаввора бўлиб, унда қизил олмалар қалқиб турарди...”. археологик қазиш ишлари пайтида бундай иншоотлар Шаҳрисабздаги Оқсарой, Бухородаги Ситораи Моҳи Хосса мажмуаси ва бошқа тарихий иншоотларда ҳам топилган. Буларнинг барчаси аждодларимизнинг юксак бунёдкорлик маҳорати ва яратувчанлик салоҳиятидан далолат беради”,деб таъкидладивилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси, шоир Тошпўлат Аҳмад.
Тадбир давомида филиалнинг жамоат ишларида фаол,иқтидорли талабалари филиал маъмурияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
 
Тадбирга ташриф буюрган қўшиқчи ва санъаткорларнинг ҳар бир чиқишлари талаба-ёшларга кўтаринки руҳ ва байрам кайфиятини бахш этди.

Йигит омон бўлса…

"Ўзбекистон Ватаним маним"


«Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш   Ўзбекистон Республикасида яшаётган ҳар бир фуқаронинг бурчидир»


(Ўзбекистон Конс­титуциясининг 52-моддаси)


Ҳар қандай давлатнинг эркини биринчи навбатда унинг ўз армияси ҳимоя қилиши керак. Шу боис Ўзбекистон мамлакати Мустақиллигининг дастлабки кунларида — 1991 йил 6 сентябрда Ўзбекистон Мудофаа ишлари вазирлиги ташкил этилди. 1992 йил 14 январь куни эса мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларни Ўзбекистон юрисдикциясига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.  Ана шу кун Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топган кун бўлиб қолди ва ҳар йили шу кунни Ватан ҳимоячилари куни сифатида байрам қиламиз. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари таъсис этилишининг асосий мақсади мудофаадир!


 


Атрофимизга назар ташласак, кўпгина ривожланган мамлакатларда иқтисодий инқирознинг салбий таъсирлари тобора кучайиб бораётганини кузатамиз. Инсоният ҳа­ётига хавф солувчи халқаро терроризм, наркобизнес, турли оммавий таҳдид ва қуролли тўқнашувларнинг мавжудлиги бизни янада ҳушёрликка, ўз Ватанимизнинг ишончли ва кафолатли таянчи бўлишга ундайди. Мамлакат чегарасини ҳар қандай хавф-хатардан ҳимоя қилиш учун аввало ички мудофаа хизматини мустаҳкамлаш, миллий армиямиз ҳарбий тайёргарлик салоҳиятини ошириш талаб қилинади.


ОЛОВ БИЛАН ЎЙНАШГАНЛАР ёхуд тинчлик - олий неъмат

TOSHKENT DAVLAT IQTISODIYOT UNIVERSITETI
Бизнес ва карьера
       Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 2014 йилнинг 10-18 октябрь кунлари “Олов билан ўйнашганлар” ҳужжатли фильми намойиши ташкил этилди.
 
      

ТИНЧЛИК – ОЛИЙ НЕЪМАТ!

TOSHKENT DAVLAT IQTISODIYOT UNIVERSITETI

ТИНЧЛИК – ОЛИЙ НЕЪМАТ!


 



 


          2014 йил 29 май соат 18:00дан 19:20га қадар университет 2-сонли талабалар турар жойидаги “Маънавият ва маърифат” хонасида “Ўзбек миллий театрининг 100 йиллиги ва “Тинчлик олий неъмат” мавзуларида Муқимий номидаги мусиқали драмма театри актёри Саша Бекжонов ва актриса Мехринисо Бекжоновалар ташриф буюришди.


 


Афғонистонда тинчликни таъминлаш минтақадаги барқарорликнинг муҳим шарти

JizDPI
Илм-фан

Афғонистон бир неча йилдан буён минтақа учун беқарорлик манбаи бўлиб қолмоқда. Бу давлатда тинчликни таъминлаш Ўзбекистон томони учун ҳам энг муҳим муаммолардан биридир. Сабаби Афғонистон  минтақадаги барқарорликни тамомила ўрнатилишида ва соғлом интеграцияни фаоллашуви ҳамда жануб йўналишида очиқ денгизга чиқиш имкониятини беради. Шу боис Президентимиз И.Каримов Афғонистондаги тинчлик ва барқарорликни ўрнини шундай изоҳлаган эди:


 


“Ўзбекистон, Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар Афғонистонда тезроқ тинчлик ўрнатилишини хоҳлайдилар. Тинчлик бўлса, автомобиль йўллари, темир йўллар қуриб, биз бу мамлакат орқали Ҳинд океанига чиқишимиз мумкин. Мен шу гапни яна такрорламоқчиман: Ҳинд океанига чиқиш Ўзбекистон учун муаммолар муаммосидир! Бир фараз қилинг-а: тўрт томонимизга йўл очилди. Темирйўл билан Шимолга чиқдик, Ғарбга чиқдик, Жанубга ҳам чиқдик. Юкларимизни Ҳинд портларидан денгиз, океанлар орқали хоҳлаган томонга ташиб ўзимизга керакли нарсаларни Ўзбекистонга олиб келдик… У ёғи Япония… Индонезия… Малайзия… Буёқда мусулмон давлатлари, Арабистон дегандай… Орзуга айб йўқ. Худога шукрки, кўп мақсадларга эришяпмиз. Агар шу мақсадимизга ҳам эришсак, билмадим… шахсан менинг ҳеч армоним қолмасди. Нега деганда, бу йўл нафақат иқтисодий, сиёсий, керак бўлса маънавий аҳамиятга ҳам эга бўлиши турган гап”.


 



Тинч юртда «обод турмуш» бўлади

Блог им. gafurjon

Юртда тинчлик бўлганда, мамлакатда фаровонлик, турмушда ободлик хукм суради. Инсониятнинг фаровонлиги, хаётнинг давомийлиги юрт тинчлиги  ва хотиржамлиги билан барқарордир. Она замин, киндик қони тўкилган Ватанни кўз қорачиғидай авайлаб асраш юртимизнинг хар бир фуқароси учун муқаддасдир.  Хар қандай мамлакат қайси макону қайси замонда, қайси сиёсий тизимда ва қандай жамиятда бўлишидан қатъий назар унинг химоячиларига зарурат бўлади, албатта. Шунинг учун хам мамлакатимиз мустақил суверен республика бўлиб дунёга юз тутар экан ўз давлат рамзлари билан бир қторда давлат қуролли кучлари сафларини мустахкамлашга катта эътибор қаратилди. Бу борада қатор қонун, фармон ва қарорлар эълон қилиндики, Ватан химоячиларига юксак ва шарафли масъулият юклаш билан бир қаторда улар учун имкониятлар хам яратилмоқда. Муддатли харбий хизматни ўтаган ёшлар учун ишга  жойлашиш ва ўқув юртларига ўқишга кириш бўйича хам имтиёзлар берилиши хам ана шулар жумласидандир. Халқимиз тинчлиги, осойишталиги мамлакатимиз ривожи ва тараққиётининг мухим гарови эканлигини дилдан хис қилган, эгнига фахр ва ифтихор билан харбий либос кийган хар бир ёшнинг онгида Ватан, она, тинчлик, мустақиллик деган муқаддас тушунчаларнинг устивор бўлиши Миллий армия – Қуролли кучларимизнинг хақиқий қудратини белгилайди. Мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини, сархадларимиз дахлсизлигини ишончли химоя қилишга қодир. Қуролли кучларимиз шаклланганлиги, миллий армия сафида хизмат қилиш хар бир йигитнинг хақиқий шон шарафига айлангани  хозирги кунда барчага аёндир.    


Ўзбекистонда қонунчилик: Асрга татигулик йиллар

Ватан учун яшайлик

Тарихга назар ташласак, ер шарининг турли бурчакларида минг-минг йиллар илгари халқлар озодлик учун курашиб келганининг гувоҳи бўламиз. Бу курашларнинг шакли турлича, аммо моҳияти битта: ҳурриятга етишиш, истиқлолга эришиш бўлган.

Кечагина биз яшаган XX аср бугун тарих саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан ёзилди. Фактлар, маълумотлар далолат бериб турибди: шу аср бошқа асрларга қараганда, воқеаларга бой бўлди. Буюк ўзгаришлар содир бўлди. Энг муҳими, интиҳосида биз, ўзбеклар учун ҳам бахтли – буюк воқеа содир бўлди.

1991 йилнинг 31 август куни биз яшаётган муқаддас заминда, муқаддас юртда АДОЛАТ ОФТОБИ балқиб чиқди. Мангуга чиқди. Шу кундан эътиборан юртимизга – мамлакатимизга тенглик келди, ўзаро ҳурмат, қадр келди, эркин ўйлаш, завқ билан ишлаш, ширин даврон суриш келди. Дунё харитасида Ўзбекистон Республикаси деган давлат пайдо бўлди.

Шу ўринда бир савол туғилади: хўш, мустақиллик ўзи нима? Мазмун-моҳияти нимадан иборат, вазифалари қандай?

Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов шундай таъкидлайди:
– Биз учун мустақиллик – энг аввало, ўз тақдиримизни қўлга олиш, ўзлигимизни англаш, миллий қадриятларни, урф-одатларни тиклаш, ҳаммамиз учун мўътабар шу Ватанда, ҳар бир хонадонда тинчлик-осойишталикни, барқарорликни сақлашдир. Азиз Ватанимизда адолат, инсоф, дину диёнат, меҳр-оқибатни қарор топтиришдир.

"Мустақиллик менинг тақдиримда" рукнига

Ватан учун яшайлик

Мустақил Ўзбекистонимиз ҳудудини асровчи шавкатли Қуролли Кучларимиз бор. Ватанни ҳимоя қилиш, уни сақлаш, мард ўғлоннинг энг олий бурчи.Бугун бизнинг миллий армиямиз сафларида:
Ўхшамасам бургутларинг, сорларингга,
Бўлолмасам қалқон, номус-орларингга,
Азиз билма, бошимни торт дорларингга-
ВАТАН, СЕНИ ЖОНИМ ҚАДАР СЕВОЛМАСАМ, дея  Ватан ва унинг мустақиллиги, халқимиз тинчлиги, фаровонлигини сақлаш учун қўлига қурол олган, ар слон билак, шер юрак, жасур, мард ва ўктам йигитларимиз, посбонларимиз ҳар қандай хатар олдини олишга шай турибдилар!

Мустақиллик-буюк неъмат

Ватан учун яшайлик
«Мустақиллик менинг тақдиримда»

Мустақиллик… бу азиз неъмат ҳақида шу пайтгача олим ва мутафаккирларимиз томонидан айтилаётган сўзларни умумлаштириб айтадиган бўлсак, Мустақиллик бу – тенгликдир, одамлар ўртасида тенглик, халқлар ўртасида тенглик, давлатлар ўртасида тенглик. Тенглик бор жойда одамларнинг муносабатида бир-биридан устунлик бўлмайди, давлатларнинг бир-бирига муносабатида устунлик бўлмайди.
Истиқлол – ҳурмат бу, истиқлол –қадр бу! Умуминсоний қадриятларга таяниб яшамоқ  демак!
Ҳуррият – халқларнинг бир-бири билан самимий муносабатда бўлиши, давлатларнинг бир-бири билан дўстона алоқа ўрнатишидир.