топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

тил:

Шарқ мутафаккирларимизнинг тил ўрганиш соҳасида тутган ўрни

Тошкент давлат юридик университети ҳуқуқшунослари
 Тил ўргатиш кафедраси
 катта ўқитувчиси В.Ш. Мамадаюпова 
                                        
    Ҳеч кимга сир эмаски, бугунги кунда хорижий тилларни билиш — бу  нафақат инсоннинг маданий

Тил - миллатнинг руҳи

Ўзлигим
Жамият
Ҳар бир миллат ўз келиб чиқиш тарихига эга ва шу қаторда ўша миллатнинг тили ҳам унинг ривож топишида муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Зеро, Абдулла Авлоний айтганидек ,,Ҳар бир миллатнинг борлигини кўрсатадурғон ойинайи ҳаёти- бу тил ва адабиётдир”.

Шу ўринда сўз мулкининг султони Алишер Навоийни ҳам тилга нақадар эътиборли бўлганлигини айтиб ўтиш жоиз. У ўз асарларида қадимги туркий тилнинг нақадар жозибадор эканлигини ва бошқа тиллардан ҳеч қолишмаслигини исботлаб берган. Бунга мисол қилиб ,, Хамса” сини олиш мумкин. А.Навоийгача бўлган хамсанавис шоирлар форс-тожик тилида асар яратиб келган бўлса, Навоий бу анъанани давом эттирмаган ҳолда, бошқа йўлдан борди.

Она тилим, сен руҳимнинг қаноти

Илм-фан
2016 йил 19 октябрда Тошкент давлат шарқшунослик институти Талабалар турар жойида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 27 йиллигига бағишлаб институт Маънавият ва маърифат бўлими ҳамда “Хорижий шарқ мамлакатлари адабиёти” кафедраси билан ҳамкорликда “Она тилим, сен руҳимнинг қаноти” номли давра суҳбати бўлиб

ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИДИР!

TOSHKENT DAVLAT IQTISODIYOT UNIVERSITETI
Бизнес ва карьера
 
 
          Тошкент давлат иқтисодиёт университети Маданият саройида 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлик санасига бағишлаб “Тил миллат кўзгуси” мавзусида маънавий-маданий тадбир бўлиб ўтди.
 
           
          

Бебаҳо дурдона

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Тил ҳаётни билиш, жамият аъзоларида маънавий- ахлоқий тушунчаларни шакллантириш, ҳар бир инсоннинг шахсий сифатларини тарбиялаш воситаси бўлиб ҳизмат қилади. Айниқса, она тили, мазкур тилнинг эгаси бўлган халқнинг тарихи, маданияти, урф-одати, ва санъатини билиш, ўрганиш борасида ўта муҳим воситадир. Ҳар бир миллатнинг тил бойлиги, яшаш тарзи, маданияти келгуси авлодларга ва узоқ асрларга шу миллатнинг ўз вакиллари томонидан етказилади. Шунинг учун ҳам тилимизни асраш, уни ҳар хил унсурлардан сақлаш, янада гўзаллаштириш ва бойитиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Узоқ тарихга эга бўлган ўзбек тилининг тараққиётини кузатар эканмиз, халқимиз бу вазифани қанчалик матонат ва жонбозлик билан адо этганлигини яққол ҳис қиламиз.Турли хил истилолар ва босқинлар исканжасидан омон қолиб бугунги кунгача етиб келганлигига тарихнинг ўзи гувоҳ. Бу борада аждодларимиз жасорати олдида бош эгамиз. Улар яратган ва бизгача етиб келган халқимиз тарихига мансуб бўлган ёдгорликлар, хилма-хил бадиий ва илмий асарлар минг йиллар билан ўлчанади. Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Аҳмад Яссавий, Қутб Хоразмий, Бурҳониддин Рабғузий, Ҳофиз Хоразмий, Атойи, Лутфий, Навоий, Бобур каби шоир ва адибларнинг ўзбек тилида яратган ўлмас асарлари тилимизнинг бебаҳо дурдоналаридир. Шунинг учун ҳам тил миллатнинг улкан бoйлиги ва бебаҳo мулкидир, дейилади Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақидаги”  Қонунида. Халқимизнинг ҳар бир авлоди зиммасига ушбу бойлигимизни асраб -авайлаш ва келгуси авлодга бекаму кўст етказиш вазифаси юкланар экан, табиий бир савол туғилади: Биз бугунги ворислар бу ишни уддалаяпмизми? Шу ҳақда айрим фикрларни баён қилмоқчимиз.


 



Бугунги ўзбек ҳикоячилигининг тил

TOSHKENT DAVLAT IQTISODIYOT UNIVERSITETI
Бизнес ва карьера

         Davomi    


         Шодмон  Отабекнинг  ”Кўнгил  асирлари”номи  остидаги “Орият”,  ”Таниш-нотаниш”,  ”Асорат”  каби  ҳикояларида  ҳам  бугунги  “тез  оқар”  ҳаётимиздаги  муам  молар, инсоннинг  ботини  ва  зоҳирида  юз    бераётган  изтиробли,қувончли, аянчли, зиддиятли  ҳолатлар  қаламга  олинган.Хусусан, муаллифнинг “Орият” ҳикояси  эътиборга  лойиқ.Ҳикоя  мантиқан  икки  қисмни  ташкил  этади. Биринчи  қисмда  икки  йилдан  бери  кичик  бир  корхонани  бошқариб  келаётган  ёш  раҳбарнинг” катта  раҳбарлар”  мажлисида  илк  бор  қатнашиши  ва  мажлис  тавсилотлари  ўз  ифодасини  топган.Катта  раҳбарларнинг  одатий  кеч  қолишларига  мажлис  аҳли  ўрганиб  кетган.Аммо,  Зоҳирнинг  кўнглидан  қуйидаги  гаплар  ўтади:


 



Бугунги ўзбек ҳикоячилигининг тил

TOSHKENT DAVLAT IQTISODIYOT UNIVERSITETI
Бизнес ва карьера

         Davomi  


         Ҳикоя  бош  қаҳрамоннинг  айни  дамдаги  жуда  кўтаринки  кайфиятини  тасвирлаши  билан  бошланади.  Муаллиф  буни  ифодалаш  учун  табиат  тасвирини  бадиий  акс  эттириш  усулини  қўллайди. “Машина  ўтиб  кетгач, ота  титроқ  бармоқлари  билан  чов  гум  дастасидан  оҳиста  тутди,ўнг  қўлига  таяниб, ўрнидан  аранг  турди, бошини  қуйи  эгганча, ариқ  томонга  жўнаган  ҳам  эдики, ортида  машина  тўхтади.  Аранг  ўгирилган  отанинг  ажинлари  қуршовидаги  кўзлари  порлаб  кетди.  Машинадан  тушган  йигит  ўғлига, сумка  кўтарган  аёл  кели  нига  ўхшарди. Болалар  ҳам  невалари  шекилли...” (45  бет)          Шу  тариқа  ҳикоя  бош  қахрамони  Арслон  отанинг  “Ташна”лиги  қондирилди. Ҳикояда  бадиий  ономастика  ҳам  жуда  ўринли  қўлланган. Хусусан, ғам-ғусса  чўктириб  қўйган  бўлса-да,  аслида  кучли  ва  бақувват, маънан  етук, бир  сўзли  отанинг  исми  Арслон. Катта  ҳаётга  қадам  ташлаганига  ҳали  кўп  вақт  бўлмаган, ҳаётнинг  ўнқир-чўнқирлари,  довонларидан  ошиб    ўтиши  лозим  бўлган  ўғилнинг  исми  эса  Жавлонбек.


 



Бугунги ўзбек ҳикоячилигининг тил

TOSHKENT DAVLAT IQTISODIYOT UNIVERSITETI
Бизнес ва карьера

           Маълумки,  адабиётда    ҳикоя    жанри    ўзига  ҳослиги  билан  алоҳида  ўрин  тутади. Айтиш  мумкинки,  ҳикоя  роман,  қисса  ёки    достондан  кичкина  ”Уруш  ва  тинчлик”,”Tинч  Дон”,  ”Телба”,  ”Жиноят  ва  жазо”  романлари  қаршисида  А.Чехов,  Р.Тагор,  А.Қаҳҳорнинг  ҳикоялари  ғоятда  ихчам  кичкина.  Роман,  қисса, достонларни  ўқиб  чикиш  учун  кўп  вақт  ва  ҳафсала  зарур.  В.Шекспир  асарларини  саҳнада  томоша  қилиш  учун  чипта  олиш, театрга  бориш, камида  икки  –  уч  соат  ўша  ерда  бўлишга  туғри  келади. Чеховнинг    “Уйқу  истаги”, А.Қаҳҳорнинг “Анор” ҳикоясини  мутоала  қилиш  учун  эса  узоғи  билан  ўн-ўн  беш  дақиқа  кифоя.  Эътибор  билан    ўқиган  киши  улардан  юз  саҳифалик  қисса, уч  юз  бетлик  роман  билан  танишгандан  кўра  кўпроқ  таъсирланиш  мумкин. Ҳикоянинг  қисса, романдан  фарқи  унда  қаҳрамон    ҳаётидаги  биргина  воқеа  гавдалантирилиши  билан  белгиланади.  Шу  воқеанинг  бошланиш, ривожланиб, авж  нуқтага  кўтарилиши  кишини  қизиқтириб  кўяди  ва  воқеанинг  якуни,  албатта  уйлантиради.Ўқувчининг  диққати, эътибори  маълум  муддат  шу  биргина  воқеа  ва  ундаги    қаҳрамоннинг    ҳолати,  тақдири  билан    банд  бўлади. 



Адабнинг боши – тил

Navoiy davlat konchilik instituti
Илм-фан


     Ота-боболар сўзлашиш одобига қатъий риоя қилиш зарурлигини уқтириб кўпдан-кўп ҳикматли мақоллар яратишган. Кишилик жамиятида  сўз сўзлаш ва қандай сўзлаш жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади. IX-XII асрларда яшаб ижод этган Абу Али ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Аҳмад Яссавий ва кейинчалик Навоийнинг дидактик асарларида сўзлаш одобига алоҳида аҳамият берилган. Нодир адабий  ёдгорликлардан бири бўлган  “Қутадғу билиг” достонининг “Тил ардами” (“Тил одоби”) деб аталадиган махсус бобида шундай дейилади. “Кўп сўзлашлидан ҳеч фойда кўрмадим, қайта –қайта (бир сўзни) сўзлашдан (ҳам бирор) фойда топмадим. Сўзни кўп сўзлама (уни) қисқа (ва) оз (лекин маъноли қилиб) сўзла. Узундан –узоқ(қилиб айтилган) гап мазмунини, ўн минг сўз тугунини бир сўз билан еч “Эви  билан сўзлаганнинг қурбони бўл. “Гали билан гапирганинг гадойи бўл” (Баъзи одам кишилари даврасида, мажлисда, зиёфатда, бошқаларга гап бермай, тинмай гапиравериб, маҳмадонагарчилик қилиб, кишини толиқтиради.  



МАҚОЛ — ИЛМ ҚАЛЪАСИНИНГ КАЛИТИ

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

Инсонлар қадим замонлардан бошлабоқ ҳаёт кечириш, ўзларига қулай шароитлар яратиш, табиат ҳодисаларининг сирини билиб олиш, ўз мақсадлари йўлида улардан фойдаланиш учун имкон борича уриниб келганлар. Мана шу уриниш, интилиш натижасида илм-фан юзага келган.


Илм ўрганиш инсон учун энг зарур нарсалардан ҳисобланади. Ҳар қандай нарсанинг моҳиятини англаш, жаҳондаги воқеаларнинг яхши-ёмон томонини билиб олиш, одамларнинг қадру қийматини тўғри тушуниш, оиланинг фаровон яшашини тўғри ташкил этиш, қисқаси, ҳар томонлама мукаммал бўлиш учун илм ўрганиш зарурий эҳтиёжлардан биридир. Шу сабабли кенг меҳнаткаш омма ёшларни мақоллар орқали илм олишга, ақлли бўлишга ундаганлар.



Тилни билган дилни тушунади

JizDPI
Илм-фан

         1989 йилнинг 21 октябридан буён ўтган 22 йилдан ортиқ вақт мобайнида ўзбек тилининг шаклланиши, ривожланиши ва тараққий этиши учун республикада жуда катта ишлар қилинди, Ўзбекистон Республикаси Президенти қошида ташкил этилган тил масалалари билан шуғулланувчи комиссия томонидан бирмунча ижобий ишлар амалга оширилди. Айниқса, техника олий ўқув юртларида талабалар саводхонлигини ошириш мақсадида тил кафедралари ташкил этилди. Мактаб дастурларида она тилига ажратилган соатлар олдингига нисбатан бир ярим баробар оширилди.


 


         Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, 1989-1990 ўқув йилида республикамизнинг барча вилоятларида ўзбек тилини билмайдиган бошқа миллат фарзандларига ўзбек тилини ўргатувчи курслар очилиб, уларнинг  фаолияти дастлабки кунларда жуда авж олиб кетди. Ўзбек тили луғатлари нашр этилди. Матбуотда “Ўзбек тилини ўрганамиз” рукнлари ташкил этилиб, юзлаб мақолалар эълон қилинди. Йиғилишлар асосан ўзбек тилида олиб  бориладиган бўлди. Корхона, ташкилот ва маданият муассасалари, давлат ва жамоат хўжаликларидаги шоирлар давлат тилида ёзиладиган бўлди. Тилимизга кўплаб янги атамалар кириб кела бошлади.



Русийзабон гуруҳларда ўзбек тили фанини ўқитиш юзасидан баъзи мулоҳазалар

ТТЕСИ

Ўзбек тили Ўзбекистоннинг давлат тилидир.  Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур фан умумтаълим мактабларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида, олий ўқув юртларида таълим рус тилида олиб бориладиган  гуруҳларда иккинчи тил сифатида ўқитилмоқда.


         Ҳар қандай фаннинг обрў-эътибори кўп ҳолларда ушбу фан бўйича машғулотларнинг қандай ўтказилишига боғлиқ.


         Русийзабон гуруҳларда ўзбек тили дарсларини асосан амалий машғулотларга айлантириш, уларда баҳс-мунозара, доиравий мулоқат, класстер, ақлий ҳужум, фикрлар шажараси, резюме, қора қути каби усулларни, компьютер, телевизор, кодоскоп, проектор каби техник воситаларни татбиқ этиш самарали натижа беради.


         Русийзабон гуруҳларда ўзбек тили фанининг мақсади  мутахассисликларни ҳисобга олган ҳолда талабаларнинг нутқини ўстириш, ўзбек тилида фикрини эркин ифодалай олиш, расмий иш қоғозлари ҳамда имло қоидалари устида ишлаш каби кўникмаларни шакллантиришга қаратилган бўлиши зарур. Бундай машғулотларда асосий эътибор матн устида ишлашга қаратилади.


Эзгулик ва бахт тили

Маънавият

Мактабга кетаётсак, онамиз: «- Илоҳо, баҳоларинг беш бўлсин! «деб дуо қилиб қоладилар. Ўзбекона ширин оҳанг қалбимизни нурга тўлдиради.

Отамиз: «- Катта йигит бўлгин! «дея дуо қиладилар. Биз ҳам тезроқ катта йигит бўлиб, падари бузрукворимизни қувонтиргимиз келади.

Бобомиз билан момомиз: «- Илоҳим, юртимиз тинч бўлсин, неваралримнинг тўйларини кўрайлик! «дея яхши ният қиладилар.

Бу эзгу сўзларнинг ҳаммаси Сиз билан биз гаплашаётган она тилимизда жуда гўзал янграйди ва биз бу гаплардан миннатдорлик туйғуларини ҳис этамиз. Ана шундай эзгуликларга тўла тилимиз бор. Биз бундан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Бу тил ҳақиқатан эзгулик, тинчлик тимсоли. Бу тил инсониятга, одамларга яхшиликни ёр этиш учун яратилган. Хўжа Аҳрори валий бобонгиз уч тахт соҳибини урушдан тўхтатиб, қанчадан-қанча бегуноҳ инсонларнинг жонини омон сақлаб қолган эди.

Низомиддин Мир Алишер Навоий бобомиз айтганлар:

Тил маданияти назарияси ҳақида

Блог им. feruzaxon
Тил тараққиётининг ҳозирги босқичида меъёрлашув, намуналашиш, табақаланиш, «интеллектуаллашув», глобаллашув, интернационаллашув ва демократлашув каби турли жараёнлар кечмоқдаки, уларнинг умумий тил тизимига, у нутқий мулоқот фаолиятига таъсири  бир хилда кечмайди.
Меъёрлаштириш ёки стандартлаштириш сўзлашув тили ва ёзма тил услубларини бир қолипга тушириш, улар орасидаги фарқни йўқотиш ҳаракатидир. Бунда адабий тилнинг диалектларга таъсири ва ўзаро таъсир натижасида ҳудудий диалектларнинг аста-секин йўқолиши кўзда тутилади. Бу хилдаги жараённинг бошланиши бадиий адабиёт тилининг «камбағаллашуви», унинг грамматикаси ва луғатининг намуна ва норма вазифасини бажара олмай қолишига сабаб бўлади, инсонлар бадиий адабиётдан кўра матбуот, радио, телевидение, реклама тилига кўпроқ дуч келишади. Натижада оммавий ахборот воситалари тили билан адабий тил нормаларини мувофиқлаштириш муаммоси келиб чиқади. Бундай глобал ҳодисаларнинг асосий сабаби меҳнат фаолияти жараёнидаги интеграциядир ва бу эса, ўз навбатида, мулоқот фаолиятини жадаллаштирувчи қандайдир бир «умумий тил» яратиш заруратини илгари суради.

Тил - миллатнинг тарихий-маданий мероси сифатида

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Тил – инсоният томонидан аждодлардан мерос қилиб олинган «маънавий бойлик», таркибида турли элементлар, қоидалар, барча сатҳлардаги муносабатлар сақланаётган имкониятлар хазинасидир.
Тил бутун борлиғича тарихий ҳодиса. Кўп тиллиликнинг умуммаданий хусусиятларини ва умуминсоний тил муаммосининг таржима жараёнига оид томонларини ўрганган Женева университетининг профессори Ж.Стайнернинг чуқур ишонч билан таъкидлашича, «ҳар қандай лисоний акт маълум вақт оралиғида кечади. Вақт доирасидан ташқарида ҳеч қандай семантик шакл юзага келмайди. Ҳар қандай сўзни қўллаётиб, дейиш мумкинки, биз унинг олдинги тарихини уйқудан уйғотгандек бўламиз, уни аввалгидек тарихан жаранглашга мажбур қиламиз. Ҳар қандай матн алоҳида тарихий бир замонда вужудга келади… Матнни тўлиқ ўқиш унда ифодаланган мазмунни, нутқнинг ҳаққонийлигини белгилайдиган мақсад ва  вазифаларини қайта тиклаш демакдир».

Тил ва нутқ фаолияти

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Тил ва нутқ ўртасидаги муносабатларни ўрганиш ҳозирги замон тилшунослигининг энг муҳим вазифаларидан биридир. Бу масала алоҳида бир миллий тилни ёки умуман тилларни назарий таърифлашдаги бошланғич нуқтадир. Тил ва нутқ ҳодисаларини фарқлаш аксарият тилшунослар томонидан тан олинади, аммо уларнинг моҳиятини, чегарасини аниқлаш мезонлари ҳақидаги фикрлар турли-туман.

Ф.Соссюр тил ва нутқни нутқ фаолиятининг икки ажралмас бўлаги деб ҳисоблаб, уларни «бир пайтнинг ўзида физик, физиологик ва психик, бундан ташқари, индивидуал ва ижтимоий муносабатларга дахлдор» жараёнлар деб таърифлаган эди.
Тил, Соссюрнинг фикрича, нутқ фаолиятининг ижтимоий ва психик томонларидир, нутқ эса унинг индивидуал ва психофизик томонлари, ёки «одамлар нимани гапирса, ўшаларнинг йиғиндисидир».
«Тил фаолият маҳсули эмас, балки фаолиятнинг ўзидир»  деган ғояни илгари сурган В. фон Ҳумбольдтдан фарқли ўлароқ, Соссюр «тил  фаолият эмас, балки сўзловчи томонидан пассив қайд қилинадиган тайёр маҳсулот, нутқ маҳсулидир» дейди. Унинг таъкидлашича, «тилнинг воқелиги, ўз табиатига кўра нутққа нисбатан кам эмас».

Тил сатҳлари тушунчаси ҳақида

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Тил материалини муайян белгиларга кўра таснифлаш ғояси лингвистика фанига ҳеч қачон бегона бўлмаган (масалан, тил материали анъанавий равишда фонетика (фонология), морфология, синтаксис қисмларига бўлиб ўрганган). Аммо «тил сатҳи» тушунчаси дастлаб Америка дескриптив лингвистикасида илмий жиҳатдан асос топди. Дескриптивистлар ҳозирги замон тадқиқотларидан фарқли ўлароқ, тилнинг тузилишини босқичли боғлиқликларнинг мураккаб тизими сифатида эмас, балки оддий кетма-кетлик ҳолида тасаввур қилишади.

Америка дескриптив лингвистикасида сатҳларга ажратиш ғояси  «Тил структурасининг ичидаги турли элементларнинг ўзаро муносабатлари ва тилни тасвирлаш методикаси» (Кацнельсон 1962: 2) сифатида муайян таълимот кўринишини олди.
Сатҳларга ажратиш концепцияси олий ва қуйи сатҳлар мавжудлигини ҳам эътироф этади. Қуйи сатҳ дейилганида нисбатан содда бирликлар, масалан, фонемаларнинг айрим кичик системалар ташкил қилиши, олий даража дейилганида эса мураккаброқ бирликлар, масалан, сўзларнинг тузилиши назарда тутилади.

Тил систем – структуравий тузилма сифатида

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Моддий системаларнинг илк тарихий тадқиқоти И.Кантнинг «Умумий табиий тарих ва само назарияси» китоби билан бошланган бўлиб, у бу китобида олам ягона системадан иборат эканлигини ва бу система нафақат ўзгариб туриши, балки ривожланишда ҳам эканлигини ҳамда уни ҳаракатга келтирувчи куч ўзаро тортишиш ва узоқлашиш қонуни эканлигини эътироф этган эди.

Фаннинг турли соҳаларида системаларнинг ўрганилиши «система» тушунчасини аниқлаш вазифасини қўйди. Хўш, «система» тушунчаси нимани, қандай воқеликни, ҳодисани ифодалайди? Умумий система  назариясининг  асосчиси  Л. фон  Берталанфи (1947,1956) бу  тушунча  заминида  ўзаро  муносабатдаги  бирликлар  мажмуаси  ётишини баён этади.

Тил белгилар системаси сифатида

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Тил одамларнинг ўзаро мулоқотга киришувида фойдаланиладиган, уларнинг онгида сақланадиган, бироқ конкрет фикрларидан, ҳиссиётларидан, истакларидан холи бўлган материал бирликлар тизимидир (Джонсон – Лэрд 1988: 234-235).
Тил бу белгилар тизими. Белгилар эса муайян маънони ва уни ифодалаш воситасининг умумлашмасидир.

Инсоният жамиятида мулоқот, ўзаро фикр алмашинувнинг рўй бериши, яъни қандай воситалар билан ахборотни бир-бирларига узатиш, бу воситаларнинг пайдо бўлиши, уларнинг қандай қўлланилиши, қандай ўзгаришларга дучор бўлиши ҳақидаги фан семиотика (грекча «сема» — белги) деб аталади (Кравченко 2001: 20).

Семиотика фанининг асосчиси америкалик файласуф Ч.Пирс (1839-1914) биринчилардан бўлиб, ўзи асослаган фаннинг текшириш объектини (жамиятда фойдаланадиган турли белгилар системаси), белгиларнинг моҳиятини ва ўзаро муносабатларини аниқлаб, тасниф қилди.
Тилшунос олимлардан семиотика фанининг ривожланишига Фердинанд де Соссюр катта ҳисса қўшди. У тилни белгилар системаси сифатида таърифлайди. Агар Ч.Пирс семиотика фанининг асосчиси ҳисобланса, Соссюрни, том маънода, тилни белгилар системаси сифатида ўрганадиган умумий тилшуносликнинг бир бўлими – лингвосемиотика фанининг асосчиси деб аташ мумкин.

Тилнинг мавжудлик шакллари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Тил тизими нутқда ўз ифодасини турлича топиши мумкин. Тил тизимининг маълум бир ижтимоий онг вакиллари (халқ, этник, ижтимоий гуруҳ) томонидан қабул қилинган варианти шу ижтимоий гуруҳнинг тил нормасини ташкил қилади.

Энг аввало, умумхалқ тили фарқланиб, у барча мавжуд нормаларнинг умумлашган шаклидир. У ўз таркибига қуйидагиларни олади:

Адабий тил;
Сўзлашув тили;
Ҳудудий диалектлар;
Диалектларга мансуб бўлмаган тил бирликлари;
Турли-туман ижтимоий диалектлар (касбий тиллар, жаргонлар, махфий корпоратив тиллар, табақавий тиллар).