топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

тил қоидаси:

Қайси тилда сўзлаш керак ёки бугуннинг аччиқ ҳақиқатлари

Маънавият
Маданият ва маърифат
ҚАЙСИ ТИЛДА СЎЗЛАШ КЕРАК?

Тил ҳақида кўп ва хўп ёздик. Давлат тили ўзбек тили эканлигини ҳам барчага уқтирдик.
Бир пайтлар руслар, корейслар ўзбек тилини ўрганишга ҳаракат ҳам қилиб қолишган эди. Кейин эса…
Аммо орадан йиллар ўтгач, улар яна рус тилида иш юритишни бошлашди. Майли, русларнинг ўзларини тилида, дейишимиз мумкин.
Матбуотчилар, журналистлар учун ҳар ҳафтанинг икки кунида Миллий матбуот марказида матбуот анжумани бўлади. Авваллари у ерга мен жуда кўп борардим. У ерда бизларга тарқатадиган пресс-реализлар рус тилида, онда-сонда ўзбекча бўлмаса, рус тилида йиғилишлар бўларди.
Ўша пайт нимагадир бунга ҳеч ким эътибор бермасди. Ҳамма жим ўтираверарди.