топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

тетевизор:

Телевизорнинг болалар ҳаётидаги ўрни

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Жамият

Ўзбек миллати болажон халқ. Фарзандининг саодати учун жон куйдиради. Дуога қўл очганда, уларнинг камолини тилайди, қариганда роҳатини кўришни орзу қилади. Аммо хоҳишнинг ўзи етарли эмас, бу эса ота-онадан тарбия қилишдек машаққатли меҳнат талаб қилади. Баъзан давлат, уй ишларидан ортиб, уларга кераклича эътибор қарата олмаймиз. Тезроқ рўзғор юмушларни тугатиш мақсадида, болакайларимизнинг олдига ўйинчоқларни тўкиб ёки телевизорни ёқиб берамиз.Уларнинг нималарни кўраётгани билан қизиқиб ҳам кўрмаймиз. Ҳеч эътибор берганмисиз энди тили чиқиб, бу қутичанинг ичида нималар бўлаётганини фаҳмлай олмаётган фарзандларимиз телеэкран орқали берилаётган сериаллардаги қаҳрамонларнинг исмларини ёд билишади.