топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

тақдир:

Беш эгизакнинг фожиали қисмати

Блог им. diyorochka1995

Бу йил Канаданинг энг машҳур эгизаклари 80 ёшни қаршилаган бўларди. 1934 йил 28 майда камбағал фермер оиласида туғилган беш опа-сингил ҳақиқий олтин конига айланиб, Канада ҳукуматига катта даромад келтирди. Уларнинг тақдири энг бошиданоқ жамоатчиликка маълум бўлиб, ОАВнинг доимий мавзусига айланганди. Лекин пул ҳам, шуҳрат ҳам уларга бахт келтирмади. Беш эгизак Дионлар тарихда бир тухум ҳужайрали энг машҳур, шу билан бирга энг бахтсиз эгизаклар бўлиб қолди.  1934 йил 28 майда Онтарио провинцияси шимолидаги кичикроқ қишлоқда энг машҳур беш нафар эгизак қиз туғилди. Вақтидан олдин туғилган, қўл-оёқлари кичкинагина қизчаларнинг вазни 600 грамм эди. Туғдирган шифокор қизчаларнинг бир соат ҳам яшай олмаслигига амин эди, шунинг учун уларни шошилинч чўқинтиришди. Лекин қизчалар яшаб кетган илк беш эгизак бўлди. Опа-сингил Дионларнинг дунёга келгани ҳақидаги ғайриоддий янгилик бир неча кунда бутун Канадага ёйилди.


Меҳр-муҳаббатсиз кечган болалик...

Кўнгил битиклари
Мен гувоҳ бўлган қўйидаги воқеа ич-этимни тирнаб юборди. Нега одамлар бу беш кунлик дунёда бир-бирининг қадрига етмайди? Ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, меҳр-муҳаббат улашмайди? Шуларни ўйлаб, юрагим сиқилиб кетди.

Ёнингиздаги бахтни асранг.

Кўнгил битиклари

Аёлнинг бахти нимада? Бу борада ҳар кимнинг ўз ўлчови ва ўз қараши бор. Ким учундир  оддий бўлиб кўринган нарсалар ким учундир бахт тушунчасини белгилайди. .    “Олдингда оққан сувнинг қадри йўқ”  дейишади. Баъзан эса  ғойибдан бахтни кутиб, унинг жилосига маҳлиё бўлиб, кўзларимиз қамашиб,  ёнгинамиздаги бахтни англамай қоламиз. Юрагингиз муҳаббат ҳаёжонидан хапқириб урганида, ота-онангиз сизнинг ютуқларингиздан ғурурланганда, биринчи марта фарзандингизни бағрингизга босганингизда нималарни ҳис қилгансиз, унинг жажжи қўлчалари сизга талпингандачи?! Умримиз давомида шу каби ажойиб туйғуларни жуда кўп бор ҳис қиламиз, аммо кўпинча бунга оддий ҳолдек, шунчаки бир қувончдек қараймиз.  Сериаллардаги тўкис ҳаётга ҳавасимиз келади, лекин зебу-зийнат, пул, бойлик буларнинг ҳаммасига эришиш мумкин, аммо бу йўлда бахтимизни йўқотиб қўйишимиз ҳеч гап эмас, бахтнинг борлигини  афсуски, уни қўлдан чиқаргандагина  сезамиз.


Бу болаларнинг айби нима?

Маънавият
Маданият ва маърифат
Севимли адибимиз Ўткир Ҳошимовдан бир учрашувда меҳрибонлик уйи журналига дастхат ёзишни илтимос қилишибди. Узоқ ўйланиб, “Шу даргоҳдаги болаларнинг ота-онаси ўлган бўлса, Худо раҳмат қилсин. Тирик бўлса, юзи қаро бўлсин, қаро бўлсин!” деб ёзган экан. Дархақиқат, бу сўзларнинг замирида қанчалар маъно борлигини ўша болаларнинг кўзларига қарасангиз англайсиз.

Афсонага ўҳшаш хақиқат

Кўнгил битиклари
Эр-хотин қўл ушлашиб, эрталаб ишга отланишди. Уларнинг иш жойлари бошқа-бошқа жойда бўлганлиги учун бекатда бир-бири билан хайрлашди. Ҳўжайини аёлини таксига чиқариб, машина узоқлашиб, кўринмай  кетгунча ундан нигоҳларини узолмади.

Кимгадир кераклигингни ҳис қилиш бахти

Кўнгил битиклари
Бахт нима? Ҳамма ҳар-хил тариф беради. Бир-бирига ўхшамайдиган жавоблар. Ҳамма бир ҳил бахтли бўлишни истайди, бироқ ҳар ким ўзича бахтли. Эпикур, “Ўзини бахтиёр сезмаган-бахтиёр эмас” деган экан. Агар толе фақат одамнинг ўзига боғлиқ бўлганида эди, дунёда бирорта ҳам толесиз зот бўлмас эди. Тўғри, ҳар ким бахтини ўзи яратади, аммо бошқаларнинг ёрдамида яратади. Кимгадир кераклигингни ҳис қилиш, яқинларинг учун қадирли эканлигингни билиш ҳам катта бахт, менимча.  Агар бунинг акси бўлса-чи, унда яшашдан қандай маъно қолади?

Меҳрга зор қалблар

Кўнгил битиклари
  Меҳр ҳақида жуда кўп гапирилади. Ҳар биримиз бу сўз ҳақида соатлаб маруза ўқишга қодирмиз. Ўткир Ҳошимов “ Дунёда энг арзон нарса меҳр, аммо биз шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз” деб бежизга айтмаган. Олдимизда оққан сувнинг қадри йўқ… Атрофдагилар билан мулоқот қилганимизда ўзимизни бир қадар сипо, маданиятли тутишга ҳаракат қиламиз, аммо яқинларимизга жаҳлимизни сочамиз, эркаликларимизни кўтаришга улар мажбурдек тутамиз ўзимизни уларнинг кўнгли бошқаларники каби нозик эканлигини унитиб қўямиз. Халқимизда “бир ота-она ўнта болани боқади, лекин ўнта фарзанд битта ота-онасини боқолмайди” деган ҳикматли сўз бор. Бу қай даражада ҳақиқатга яқинлигини тан олгимиз келмаса ҳам, тасдиқламай иложимиз йўқ. Бир ҳаётий мисолни келтираман. Бу каби воқеалар афсуски ҳаётда учраб туради