топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

таълим-тарбия:

Талабалар “Соғлом ҳаётга қадам бос” акциясида иштирок этмоқда

Илм-фан
 
Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент тиббиёт академияси волонтёр-талабалари “Соғлом ҳаётга қадам бос” акциясини амалга оширмоқдалар.
Волонтёр-талабалар жамоат жойларида сигарета чекаётган, газланган ва энергетик ичимликлар ичаётган ҳамюртларимизга ушбу маҳсулотларни истеъмол қилишнинг салбий оқибатларини тушунтириб,

Ёшлар тарбияси долзарб масала

Илм-фан

2018 йил 3 апрель куни Гулистон давлат университетида Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Мўмин ҳожи Усмонов, профилактика инспектори А.Усмонов, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирокида таълим-тарбияга оид тадбир ўтказилди.
 
Тадбирда университет ректори, проф. М.Т.Ходжиев, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор, доцент Р.Маҳмудов,

Ёшлар маънавий камолотида таълим-тарбиянинг ўрни

Farg'ona davlat universiteti
Илм-фан
 
     1997  йил  27  августда  Ўзбекистон  Республикаси  Олий  Мажлисининг  IX сессиясида   “Ўзбекистон   Республикасининг   таълим   тўғрисида”ги   Қонуни   ва “Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури” қабул қилинди. Бу муҳим давлат ҳужжатлари мамлакатимизда   кадрлар   тайѐрлаш   миллий   моделининг   ички   механизимини асослаб,   уни   рўѐбга   чиқаришнинг   ҳуқуқий-меъѐрий   асосини   ташкил   қилади.

Таълим-тарбияга технологик ёндашув

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Таълим тўғрисида”ги қарори, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури чиққандан сўнг таълим тарбияга алоҳида эътибор берила бошланди. “Давлат таълим стандартлари”нинг чиқиши ҳам бу борадаги янгича саҳифа бўлди. Дунёдаги ривожланган мамлакатлари билан беллаша оладиган таълим-тарбияни йўлга қўйиш масаласи назарда тутилди. Дарсни Янги педагогик технология усуллари асосида, иннавацион жараёнида ўтиш ҳозирги кун талабларидан биридир. Ушбу мақолада ана шу талабларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, янгича дарс ўтиш масаласи кўтарилган.


Оила махалла-таълим муассасаси

Jizzax tuman XTMFMT va TE bo'limi
Илм-фан

2014 10-июл куни Жиззах тумани ХТМФМТ ва ТЭБ хузуридаги “Оила махалла-таълим муассасаси” хамкорлиги худудий жамоат кенгашининг кенгайтирилган тартибдаги ишлаб чиқариш йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг маънавий-ахлоқий таърбия бўлими бошлиғи Ж.Камоловнинг “Баркамол авлодни тарбиялашда оила махалла ва таълим муассасалари хамкорлиги механизими” услубий қўлланмасини тақдимоти ўтказилди. Йиғилишда Жиззах тумани ХТМФМТ ва ТЭБ хузуридаги “Оила махалла-таълим муассасаси” хамкорлиги худудий жамоат кенгашининг раиси Д.Носиров жамоат кенгашининг 2014 йил 6 ойи давомида қилинган ишлари хақида хисобот берди. Жамотчилик кенгашининг аъзолари томонидан қилинган ишлар бўйича ахборатлари тингланди. Туман махалла жамғармаси фонди рахбари Ў.Ўразбоев, туман хотин қизлари қумитаси раиси И.Мелиева, жамот кенгаши азоси туман ИИБ ВЕУН ва ХПГ катта инспектори А.Алишаев, туман имом хатиби Э.Холбўтаевлар жамотчилик кенгаши томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида ўз фикр мулохазаларини билдирдилар. 2014 йилнинг иккинчи йарим йиллигида жамотчилик кенгашининг ишида туб бурилиш ясалиши хар бир кенгаш аъзоларининг мухим вазифаларига айланмоғи зарурдир.


Бўлиб ўтган йиғилишдан лавхалар:


 


Халқ таълими вазирлигининг маънавий-ахлоқий таърбия бўлими бошлиғи Ж.Камолов


 



 


Жиззах тумани ХТМФМТ ва ТЭБ хузуридаги “Оила махалла-таълим муассасаси” хамкорлиги худудий жамоат кенгашининг раиси Д.Носиров


 


 


Йиғилиш қатнашчилар


 



 


Мақола муаллифи:


Жиззах туман ХТМФМТТЭБ


АКТ мутахассиси О.Назаров

Тақдиримсан, бахтимсан, озод ва обод ватан

БухМТИ
Илм-фан

Мустақиллик шарофати билан кўпгина ёшлар билим ва идрокларини кенг намоён қилмоқдалар. Ёшлар — бу катта куч. Хар қандай жамият уларнинг мақсадига эхтиёж сезади. Ёшларга, уларнинг таълим-тарбиясига, ижтимоий ҳаракатига, жамиятда тутаётган ўрнига катта эътибор қаратилди. Кейинги йилларда ҳар томонлама камол топган ёшларни излаб топиш, истеъдодларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим Қонунлар қабул қилинди. 



ТАЪЛИМ-ТАРБИЯДА ИНСОН ОМИЛИНИ ФАОЛЛАШТИРИШ МУАММОЛАРИ

ТАЙЛҚЭИ

         Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида, ўқув-тарбия жараёнининг барча томонларига алоқадор бўлган стратегик мақсад ва вазифалардан тортиб, то, аниқ дастурлар мажмуасигача, инсон омилига катта аҳамият берилган. Бинобарин, таълим хизматларининг истеъмолчиси ва ишлаб чиқарувчиси бўлган шахс кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти сифатида қаралар экан, уларнинг сифати ва самарадорлиги  асосан ижодий ёндашувга, яъни шахснинг ўзини ижодий фикрлашининг ривожланганлик даражасига ўта боғлиқ бўлади. Шу муносабат билан барча таълим фанларини ўқитишда талабаларда ижодий фикрлашни шакллантирмай кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди.


"Электрон хукумат" мавзусида семенар.

Jizzax tuman XTMFMT va TE bo'limi
Илм-фан
    Жиззах тумани ХТМФМТ ва ТЭ бўлимида 2014 йил 14 март куни "Электрон хукумат" мавзусида очиқ семенар ташкел этилди. Семенарда Жиззах вилоят Халқ Таълими Бошқармаси АКТ бўйича мутахассиси Хайрулла Қушмонов, Жиззах вилоят «Ахборотлаштириш ва компютерлаштилиш» ДЎК нинг Ахборот хавсизлиги  бўйича мутахассисси Толибжон Эргашев ва Жиззах туман АКТ буйича мутахассиси Омонжон Назаровлар сўзга чиқишди. Сменардан кўзланган асосий мақсад туман халқ таълими бўлимлари ва  умумтаълим мактабларида ортиқча қоғоз сарфи ва йул харажатларини камайтириш. Ахборотни тезлиги ва сфатлилигини таминлаш усулларини амалий тарзда қатнашчиларга курсатиб бериш ва ташкел этиш бўлди. Сменарда 160 га яқин ўқитувчилар ва талим тизимида фаолят курсатувчи ходимлар фаол қатнашдилар.
     Жиззах туман ХТМФМТ ва ТЭБ АКТ мутахассиси О.Назаров.
 

Маънавий-тарбиявий ишларда Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларининг ўрни.

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

      Истиқлол йилларида мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида юз бераётган туб ислоҳотлар Юртбошимизнинг номлари билан чамбарчас боғлиқдир. Президентимиз раҳбарлик даврининг биринчи кунлариданоқ ўз нутқлари ва асарларида юксак маънавият ва маърифатга урғу бериб,


Маънавий-маърифий йўналишда амалга ошириладиган тарбиявий ишларнинг турлари.

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

      Олий таълимда маънавий-маърифий  йўналишдаги  тарбиявий ишлар ҳам бир қанча турларга бўлинади. Улар қуйидагилар:


     — Ватанпарварлик тарбияси;


     — Ахлокий тарбия;


НАЖМИДДИН КУБРОНИНГ ТАСАВВУФИЙ ҚАРАШЛАРИ

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

       Тасаввуфдаги  комил инсон тушунчаси  илоҳийлик  ва инсонийликнинг мукаммал ва  олий даражаси,  одамларнинг  оламни бир бутунликда, уйғунликда кўриш орзу-хаёллари, камолот  машъали бўлиш баробарида аниқ шахслар, яъни валлиюллоҳ инсонлар рутбасини тан олиш  қонунлаштириш ҳамдир.  Чунки комил инсон барча илмлардан зоҳирий ва ботиний  илмлардан бохабар, қалбида ғайб  асрори жўш ўриб турган зот деб ҳисобланган.


«Бухгалтерия ҳисоби», «Аудит» ва «Иқтисодий таҳлил» фанлари бўйича талабалар олимпиадаси якунлари

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

      Таълим тарбия сохасининг яхлит, узлуксиз тизимини шакллантириш ва мустахкамлаш, жумладан, умумий ўрта таълимдан бошлаб ўрта махсус, касб хунар ҳамда олий таълимгача бўлган барча босқичларда юксак билимли ва малакали касб тайёргарлигига эга бўлган авлодни тарбиялаш жараёнини такомиллаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.


Талабалар дунёқарашини шакллантиришда соҳибқирон амир темур ижодидан фойдаланиш

JizDPI
Илм-фан

Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимиз тараққиётида турли соҳаларда туб бурилишлар бошланиб кетди. Айниқса, ёшларимиз таълим-тарбияси соҳасига алоҳида эътибор берилди.


Хусусан, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларни тайёрлашга ҳам эътибор янада кучайтирилди. Бундан мақсад: ўқувчининг онгига саводхонлик асосларини ва ҳисоблаш тафаккури элементларини сингдира оладиган, узлуксиз таълим тизимининг кейинги бўғинларига ўз ўқувчиларини интеллектуал салоҳиятли бўлиш лаёқатига эга бўлган қилиб тарбиялашни уддалай оладиган, шунингдек, ҳар бир ўқувчида мавжуд бўлган лаёқат ва қобилиятларни эркин ривожлантириш, ижобий-хулқий сифатларни, миллий ва фуқаролик ҳис-туйғусини ўстиришни уддалай оладиган замонавий етук бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашдан иборат бўлиб, бу тажрибаларнинг кўрсатишича қайд этилган мақсадни амалга ошириш қуйидагидек вазифаларни ҳал қилишни тақозо этади:


— аввало, инсон омилига янгича ёндашиш, яъни ўқитишни ўқувчи қалбида зоҳир бўлган адолат ва эзгуликни барқарорлаштиришга, ўқувчининг илм-ҳунар ўрганишга бўлган орзу-истакларини рўёбга чиқишига амалий ва маънавий кўмаклашишга қодир мутахассислар тайёрлашга эришиш;



Таълим-тарбия жараёнида замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш

JizDPI
Илм-фан

Таълим–тарбия тизимини такомиллаштириш бевосита замонавий  педагогик технологияларни амалиётга самарали жорий этиш даражаси билан боғлиқлигини инкор этиб бўлмайди. Педагогик технологияни жорий қилишни инновация жараёни деб қараш мумкин. Бунда “инновация”ни бирор ўқувчилар жамоаси фаолиятини такомиллаштириш  учун киритилаётган ва бу инновация субъекти томонидан янгилик деб қабул қилинган ёндашув  тушунилади. Замонавий ахборот технологиянинг ўқувчилар жамоасида муваффақиятли жорий қилиниши ва яхши самара бериши бир қатор омилларга боғлиқ.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида” ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори педагог кадрларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимига ҳар жиҳатдан тааллуқли бўлиб таълим муассасалари олдига янги вазифаларни юклайди.



Абдулла Авлонийнинг илм-маърифат ва таълим-тарбия ҳақидаги қарашлари

JizDPI
Илм-фан

Муқаддас заминимизда таваллуд топиб, вояга етган, ўз ҳаёти ва фаолияти билан нафақат тарихда, айни вақтда башариятнинг бугунги тараққиёт саҳифаларида ҳам ўчмас из қолдирган, биз фаҳр ва ғурур билан эсга оладиган буюк мутафаккир ва алломаларимиз кўп.Ана шундай алломаларимиз ҳаёти, улар томонидан яратилган илмий мерослар билан ёш авлодни таништириб бориш асносида уларнинг маънан етук бўлиб шакилланишларига эришиш бугунги куннинг муҳим масалаларидандир.

Президент И.А.Каримов бу борада тўхталиб: “Ёшлар халқ маънавиятининг муносиб эгаларидир. Шунинг учун ҳар бир ўғил-қизимиз дастлабки қадамларидан бошлаб маданий бойликларимиздан баҳраманд бўлиши керак” — дея такидлаган эди.



Таълим-тарбияда оила ва мактаб ҳамкорлиги

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Таълим-тарбияда мактаб ва оила ҳамкорлиги таълим соҳасидаги энг долзарб масалалардан биридир, чунки ёшларга мактабда берилаётган таълим-тарбия самарадорлиги мактабнинг оила билан ҳамкорлиги нечоғли яқинлиги, мустаҳкамлиги ва тизимли олиб борилишига боғлиқдир.

Мактаб ва оила ҳамкорлиги ўзининг кўп аспектларига эга бўлган жараёндир. Ана шундай аспектлар орасида психологик аспект алоҳида ўрин эгаллайди. Шу нуқтаи-назардан мактаб ва оила болаларга таълим ва тарбия бериш йўлида ҳамфикрликда олиб борилаётган ишларда болаларнинг ёш даврларни қай даражада ҳисобга олишида ва ўз фаолиятида ёш даврларига мос ҳолда ташкил этиш, айниқса муҳимдир.

Ҳар бир ёш даври ўзидан олдинги давр томонидан тайёрланиб, унинг асосида пайдо бўлади ва ўз навбатида, ўзидан кейингисининг юзага келиш учун замин яратади. Оила ва мактабда бола ҳолати, таълим ва тарбия шаклларининг ўзгариши ҳамда боланинг янгича фаолият шакллари ва ниҳоят, бола организми айрим хусусиятларининг шаклланиши, яъни ёш фақат биологик эмас, балки ижтимоий категория ҳисобланиши билан ҳарактерланади. Шу маънода, ёшлар психологиясида фаолиятнинг етакчи тури ҳақидаги тушунча мавжуддир.

Оила ва фарзанд тарбияси

QarMII
Илм-фан

“2012 йил – Мустаҳкам оила йили”
 
“Оила турмуш ва виждон қонунлари асосида қурилади, ўзининг кўп асрлик  мустаҳкам ва маънавий таянчларига эга бўлади, оилада демократик негизларга асос солинади. Одамларнинг талаб-эҳтиёжлари ва қадриятлари шаклланади...
Бу эса энг олий даражада маънавий қадрият, инсон қалбининг гавҳаридир”.
                                                Ислом Каримов
 
Оилада болаларнинг руҳан ва жисмонан соғлом бўлиб  ўсишига оила муҳитининг таъсири каттадир, чунки оилавий муҳит қандай бўлса, болалар худди шу муҳит  таъсирида улғаядилар. Оила муҳити болаларга таъсир  кўрсатиш билан биргаликда уни атрофидаги  ҳаётга  мослайди.

Баркамол авлод тарбиялаш – таълим-тарбия жараёнининг асосий мақсади

Баркамол авлод
Спорт
2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан Баркамол авлод йили деб эълон қилинар экан, дарҳақиқат бу муқаддас заминда яшаётган ҳар қайси ўз фарзандининг бахт-саодати, фазлу камолини кўриш учун бутун ҳаёти давомида курашади, меҳнат қилади ўзини аямайди.

         Бола туғилган кундан бошлаб оила муҳитида яшайди. Оилага хос анъаналар, қадриятлар, урф-одатлар боланинг комил шахс бўлиб шаклланишида муҳимдир. Энг асосийси, фарзандлар оилавий ҳаёт мактаби орқали жамият талабларини англайди, хис этади. Бу бежиз эмас, албатта      

         Мамлакатимиз ёшлари бугун ҳаётимизнинг турли жабҳаларида шижоат билан фаолият юритишмоқдалар. Улар бугун талаба ва ўқувчи, ишчи ва шифокор, педагог ва инженер, бизнесмен ва тадбиркор. Ёшларимиз компъютер, интернет техникаси, бир нечта чет тилларини мукаммал эгаллаб, ривожланган давлатларда таҳсил олиб, жаҳон майдонига чиқмоқдалар.

         Конституциямизда ёшларга кенг имкониятлар яратиб берилган. Конституциянинг ХХIII боб, 117- моддаси (1.31.). га асосан  Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир. 77-моддага мувофиқ эса сайлаш куни 25 ёшга тўлган ҳамда камида 5 йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг  Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиининг Сенати аъзоси бўлиши мумкин. (1.14.).

Мактабгача тарбия ёшидаги болаларда билиш жараёнини ривожлантиришнинг психологик йўналишлари

Мактабгача таълим
Бугун биз тарихий даврда – халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечираётган, авволамбор ўз кучи ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва очиқ фуқоролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган замонда яшамоқдамиз.
Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч”  номли асарида шундай дейди: “Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин”.

Таълим жараёнида ўқувчиларни касбга йўналтириш орқали фикрлашини шакллантириш

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
   
 Бугунги кунда республикамизда олиб борилаётган иқтисодий, сиёсий, маънавий ва маърифий ўзгаришлар инсон руҳиятига таъсир кўрсатмоқда. Ушбу ўзгаришлар негизида ҳар бир фуқародан  янгича фикрлаш, янгича ишлаш талаб этилмоқда. Зеро, янгича фикрламай, изланмай бугунги кунда мустақиллигимизни мустаҳкамлаш жуда мураккабдир. Бу ўринда Президентимиз И.А.Каримов:” Биз комил инсон тарбиясини давлат сиёсатининг устивор соҳаси деб эълон қилганмиз. Комил инсон деганда биз, аввало, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз” деганлари фикримизнинг далилидир. “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш муаммосига жиддий эътибор қаратилган. Бугунги кунда умумтаълим мактабларида ёш авлодни касбга хос лаёқати ва қобилиятларини аниқлашда қатор эътиборга лойиқ ишлар амалга оширилмоқда. Бу ўринда ўз келажаги ҳақида қайғураётган инсонларда фикрнинг теранлиги, келажакни кўра олиши, режалаштириши, ўз имкониятларига кўра касбини танлаши касбга йўналтиришнинг психологик аспектларини ташкил этади.