топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

таълим янгиликлари:

Иқтидорли талабалар сараланади

Ҳар бир олий таълим муассасасида 1-курс давомида саралаб олинган энг иқтидорли талабалар учун алоҳида гуруҳлар ташкил этилади (мазкур гуруҳлардаги талабалар сони институт томонидан белгиланади), 2-курсдан улар алоҳида ўқитилади ва магистратурага мақсадли қабул қилинади.

29-Умумий ўрта таълим мактабида «Мустахкам оила йили» ва 9-синф битирувчиларини таълимни кейинги боскичига тўлаконли камраб олиниши мавзусида йигилиш

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан

ХТМФМТ ва ТЭ Андижон шахар бўлими тасарруфидаги 29-умумий ўрта таълим мактабида «Mустахкам оила йили» ва 9-синф битирувчиларини таълимни кейинги боскичига тўлаконли камраб олиниши мавзусида йигилиш ўтказилди. Йигилишда  «Нуроний» жамгармаси  раиси           Т.Рахматжонов, ижрочи директори З.Хидирова, жамоатчилик раиси К.Рузиев, ва «Гайрат» МФЙ посбони А.Абдуллаев, 9-синф битирувчилари ва уларнинг синф рахбарлари иштирок этдилар.
            Йигилиш раиси мактаб директори А.А.Махмудов йиғилишни очди ва йигилиш катнашчиларига 12 йиллик мажбурий таълим, ва бунда ота-она, устозларни ва кенг жамоатчиликни роли хакида фикр билдирди. Тадбирга таклиф килинган «Нуроний» жамгармаси Андижон шахар кенгаши раиси Т.Рахматжонов ва «Нуроний» жамгармаси ижрочи директори З.Хидировалар хам ёш авлод Ватанимиз тараккиётининг пойдевори эканлигини, шундай экан ёшлар ўзларига билдирилаётган ишончни факатгини яхши ўкиши ва наъмунали хулки билангина оклашлари мукинлигини таъкидладилар. Зеро бу йилнинг «Мустахкам оили йили»дея эътироф этилганини  ўзи хам фаровонлигимиз мезони бўлиб хизмат килиши мукаррар.
Йигилиш сўнгида 9-синф битирувчи ўкувчилари ўзларини кизиктирган саволларга жавоб олдилар.

Янгиланиш-давр талаби

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Бугун жамиятимизнинг ҳар бир соҳасида ката ўзгариш ва янгиланишлар юз бермоқда. Бу жараёнларда юқори малакали илмий кадрларнинг ўрни ва роли алоҳида аҳамият касб этмоқда. Албатта, янги ғоялар, лойиҳалар, таклиф ва ташаббуслар жамиятдаги янгиланиш ва такомиллашишнинг муҳим омиллари ҳисобланади.

    Яқинда  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан  тизимда илмий салоҳиятни шакллантиришга қаратилган яна бир  тажриба республикамиз узра кенг қанот қоқди.
      Замонавий илмий кадрлар тайёрлашдаги бу  янги  усул  дастлаб Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат  институтида тажрибадан ўтказилиб, амалиётда синалиб бугун оммалаштирилмоқда. Унинг асосида иқтидорли талабаларни биринчи босқичда танлаш, саралаш ва илмий тадқиқот ишига тортиш ҳамда магистрлик диссертациясини номзодлик иши даражасида тайёрлаб ёқлашга эришишдек, улкан мақсадлар турибди.

Мазкур институтнинг илмий ишлар бўйича проректори А. Джўрабоевнинг таъкидлашича, ҳозирда магистратура босқичини тамомлаётган 8 нафар магистрларнинг ёзган диссертациялари шу талаблар даражасида тайёрланган. Тўғри, бу тажрибани ҳали ҳар томонлама мукаммал деб айтишга балки эртадир. Аммо, амалиётда аллақачон қизғин изланишлар олиб борилаётган мазкур долзарб масалада берилаётган бу дадил таклифларнинг  ўзи  том маънода  маънавий жасоратдир.