топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

таълим ва тараққиёт:

“Миллий ядро тадқиқотлар университетининг Москва муҳандислик-физика институти” олий таълим муассасаси 2018/2019 ўқув йили учун магистратурада ўқиш бўйича танлов

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
Россия Федерал давлат автоном “Миллий ядро тадқиқотлар университетининг Москва муҳандислик-физика институти” олий таълим муассасаси 2018/2019 ўқув йили учун қуйидаги мутахассисликлар бўйича Москва шаҳрида магистратурада ўқиш бўйича мақсадли танлов эълон қилади:

Абитуриентлар учун муҳим янгилик

Илм-фан
uTube.uz таълим портали томонидан яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов билан бўлган суҳбат жойлаштирилди. https://utube.uz/ru/video/b8ad18d489d688f.
 
Ушбу видеороликда бу йилги барча янгиликлар: кириш имтиҳонлари, тест ўтказиш, тест натижалари муддати қачон эълон қилиниши, янги олий таълим

O‘zbekiston jamoasi tarixda ilk bor Technovation xalqaro tanloviga yo‘llanma oldi

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
O‘zbekistonlik qizlar jamoasi yurtimiz tarixida ilk marotaba Technovation Challenge 2018 xalqaro tanlovida ishtirok etish huquqini qo‘lga kiritdi.
20 iyunda xotin-qizlarning axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasidagi faoliyatini qo‘llab-quvvatlash maqsadida o‘tkaziladigan Technovation Challenge 2018 xalqaro tanlovida jahon miqyosida ishtirok etish huquqini qo‘lgan kiritgan finalchi jamoalar nomi ma’lum qilindi. Ular orasida o‘zbekistonlik qizlardan iborat jamoa ham bor!

Davlat test markazida yoshlar bilan ochiq muloqot o`tkazildi

Илм-фан
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazining 2018 yil 1-yarim yillik rejasiga muvofiq 2018 yilning 20 iyun kuni “Davlat test markazi korrupsiyaga qarshi” mavzuida yoshlar bilan ochiq muloqot o‘tkazildi.
Tadbirda O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi vakili Ergashev Ikrom Abdurasulovich, Shayhontohur tumani “Huquqiy himoya” advokatlik firmasi rahbari Yusupov Abror Adilovich, Toshkent aloqa kolleji bitiruvchi kurs o‘quvchilari, ommaviy axborot vositalari vakillari va Davlat test markazi xodimlari ishtirok etdilar. 
Ochiq muloqotda yoshlarimizning huquqiy ongi va madaniyatini yuksaltirish ijtimoiy zururat ekanligi, korrupsiyaga qarshi kurashda yoshlarning roli, O‘zbekistonda korrupsiyaga

TATU da bitiruvchi magistrlarga diplomlar topshirildi

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
Bugun Muhammad Al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universitetining magistratura yo‘nalishi bitiruvchilariga diplomlarni topshirish marosimi bo‘lib o‘tdi. Joriy yil universitetni 10 ta yo‘nalish bo‘yicha dissertatsiyalarni muvaffaqiyatli himoya qilgan 104 nafar magistr tamomlamoqda. Bitiruvchilarni qutlash uchun tadbirga Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri Azim Axmedxadjayev tashrif buyurdi.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига янги ректор

Илм-фан
Халқаро Пресс клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига ректор этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Бошланғич таълим ўқитувчиларининг форуми бўлиб ўтди


Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган илғор бошланғич таълим ўқитувчилари иштирокида ўтказилган мазкур форум қуйидаги тўртта йўналишларда иш олиб борди:
1-йўналиш: Бошланғич таълим жараёнига янги авлод дарслик мажмуалари ва замонавий ахборот-технологияларини жорий этиш: муаммо ва ечимлар,
2-йўналиш: Бошланғич таълимда чет тили ва бошқа тилларни ўқитишнинг инновацион технологиялари,
3-йўналиш: Баркамол авлодни маънавий етук қилиб тарбиялашда бошланғич таълимнинг ўрни,
4-йўналиш: Бошланғич таълим тизими педагог кадрларининг касбий компетенцияларини ошириш ҳамда таълимни модернизация қилишда уларнинг педагогик маҳоратларини шакллантириш масалалари.

Ахборот маданиятини шакллантиришда медиатаълимнинг ўрни

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини эгаллаши, ўз қобилият ва иқтидорини намоён этиши учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Бу жараёнда ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш, уларни халқимизнинг миллий анъана ва қадриятларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий оламини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Улар тарбиясига оммавий ахборот воситаларининг таъсири юқори эканлигини ҳеч ким инкор қилолмайди.

Медиатаълим самарадорлиги

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
Медиатаълим муаммоcи кун тартибига, ривожланган мамлакатларга нисбатан, анча кеч қуйилмоқда. Шу сабабли бу тизим имкон даражасида тўғри яратилиши зарурки, йиллар ўтиб, бугунги кунда қилинган хатолар кўзга ташланиб қолмасин. Бу масалада Ўзбекистон ва хорижда маълум тажриба йиғилган.

Ғиждувонда ZiyoNET ахборот таълим тармоғига уланишга бағишланган семинар

Блог им. gijduvon20maktab


 


 ZiyoNET ахборот таълим тармоғига уланиш, ZiyoNET да сайт очиш масалаларига багишланган илмий-амалий семинар 2013 йил 30 ноябрда Ғиждувон туманида бўлиб ўтди.



Ёш педагогларга маслаҳатлар

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Тарбия саънати-бу қадимги ва мураккаб соҳалардан биридир. Лекин фавқулотда оддий ва соддалик билан; ўқитувчини қандай бўлса ўшандоғлигича қабул қилиш ва яхши кўриши билан бошланади. 
Агар дарс шунчаки иш эмас, муомала, дарс машғулоти эмас, санъат, дарс жадвалидаги соатлар эмас-ҳаёт деб қаралса, унда ўзингиздан тез-тез сўранг, дарсга нима учун бораяпман? Биз болаларнинг олдига бораяпмиз! Мақсад улар биздан кўра адолатли, яхши шафқатлироқ бўлсин, орқага тисарилмасдан, олға юриб, ҳар қандай боши бировнинг енгил турмушига ҳасад қилмасдан ҳар бир киши ўз тақдири билан яшасин, деб ўзингизга машаққатли ва ўткир саволлар беринг. Болаларга қандай фикр қолдирдингиз?

Таълимнинг янги модели асосида эркин фикрловчи шахсни шакллантириш

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг учинчи босқичида  ўқув-тарбиявий жараённи илғор педагогик технологиялар билан тўлиқ таъминланиши алоҳида таъкидлаб ўтилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Республика ўқитувчилари ва мураббийларга йўллаган табрикларида айтилганидек: «Илмий маърифатда, маънавиятда жаҳонга машҳур бўлган шарқона мактабимиз бор. Ана шу улкан дарсхона анъаналарини жаҳон андозалари билан бойитиб, уни такомиллаштириб, ёш авлод онгига сингдириб борсангиз, улардан руҳий ва жисмоний соғлом авлод етиштирсангиз ҳақиқий ватанпарварлик бурчингизни адо этган бўласиз.» (Халқ сўзи, 1996 йил, 3 октябр).

Таълим жараёнини ташкил этишда ўқитувчи ўқув-билиш фаолиятини ташкилий шаклларини ҳам таълим мазмунига мос ҳолда танлай олиши керак. Педагогик технологияни лойиҳалаш шартларидан бири ҳам «ташкилий шакллар» ни тўғри ташкил этиш саналади. Таълим — тарбия жараёнида ўқитишнинг ташкилий шакли деганда ўқувчилар ўқитиш жараёнида ташқи шарт — шароитлар йиғиндиси тушунилади.

Малака ошириш тизимида бадиий таҳлил устида ишлашнинг замонавий тизимини шакллантириш муаммолари

Блог им. khujaeva
Маълумки, бадиий адабиётнинг энг эзгу, жаҳоншумул вазифаларидан бири инсонни ўзини-ўзига англатишдир, чунки инсоннинг нималарга қодир эканлиги, қолаверса нималардан маҳрум этилиб келинганлигини биз кўпинча юксак бадиий асарларни  мутоала қилиш ва уларни бадиий таҳлили орқали англаб келганмиз.

Ўзбек халқи А.Навоий, А.Қодирий, Чўлпон, Ойбек каби устоз санъаткорлар асарлари орқали ўзлигини англади. Айниқса, мустақиллик  шарофати билан маънавий қадриятларимизни тиклаб бориб, эскича яшаш мумкин эмаслигини чуқур англаб яшамоқдамиз.

Ана шу нуқтаи-назаридан қараганда мактабларда адабиёт ўқитишдаги энг устувор масала ўқувчиларни гўзаллик олами, нафислик билан ошно қилиш, яъни уларнинг маънавий дунёсига бадиий таҳлил орқали таъсир ўтказиш адабиёт ўқитишдаги энг устувор масала бўлмоғи лозим.

Таълим сифати ва самарадорлигини оширишда касбий педагогик диагностиканинг аҳамияти

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
                                                                 
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими унинг мазмун ва методларини  замонавий талабларга  мувофиқ мунтазам  такомиллаштириб боришга  мослаштирилган.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг  2006 йил 16 февралдаги  25-сонли қарори билан  тасдиқланган “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари”да “Педагог кадрлар малакасини  ошириш-таълим турлари  бўйича Давлат таълим стандартлари талаблари (Давлат талаблари) асосида  касбий ва педагогик маҳорат доимий равишда  ўсиб боришини, ўқув-тарбия жараёни юқори  илмий-методик даражада олиб  борилишини  таъминлайдиган, ўқитиладиган  ўқув фани ёки курс, педагогик ёки ахборот технологиялари ва ўқитишнинг  интерфаол методлари бўйича  касбий билимлар, малака ва кўникмаларни мунтазам равишда  янгилаб бориш” деб таърифланган.

Ёшлар маънавияти шаклланишида миллий ва ватанпарварлик тарбиясининг роли

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
 Мустақил мамлакатимиз ижтимоий ҳаётининг турли соҳаларида бугунги кунда, чуқур ўзгаришлар рўй бераётганлиги, айниқса маънавий соҳада жуда катта имкониятлар яратилганлиги қувонарли ҳолдир. Зеро, бу соҳада бажариладиган ишлар, тадқиқ қилишга муҳтож муаммолар жуда кўп. Бу долзарб муаммолардан бири миллий ва ватанпарварлик тарбия масаласидир.
Албатта, халқимизнинг тарбия борасидаги етук миллий маънавияти ҳамма вақт умуминсоний қадриятларнинг таркибий қисми бўлиб келган. Тарбия шахс онгини муайян жамиятнинг мақсади ва ривожлантириш жараёни, кишиларни ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётда фаол иштирок эттиришга қаратилган барча таъсирлар мажмуидир. Шунинг учун ҳам тарбия ёшлар маънавияти шаклланиши ва ривожланишида муҳим омил бўлиб ҳисобланади.

Педагогларнинг олийдандан кейинги узлуксиз таълимини ташкил этиш бўйича лойиҳалар.

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан

   Педагог кадрларнинг дипломдан кейинги узлуксиз таълимини ташкил этиш бутун таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини таъминлашнинг асосий гарови эканлигини таъкидлаш лозим. Мамлакатимизда қатор йиллар мобайнида бу соҳада орттирилган тажрибаларни таҳлил қилиб ва хорижий давлатларда олиб борилаётган ишларни ўрганиб, педагог кадрларнинг дипломдан кейинги узлуксиз таълимини такомиллаштириш учун бир қанча лойиҳаларни амалга оширишни таклиф этиш мақсадга мувофиқдир: