топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

таълим ва тарақиёт:

2019 йил Ўзбекистонда  халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган анжуманлар режаси тасдиқланди

Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-ф-сонли фармойиши билан 2019 йилда мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ҳамда илмий-техник анжуманлар режаси тасдиқланди.

Россиялик талабалар амалиёт ўташ учун юртимизга келди

Илм-фан
Россия Федерациясининг Челябинск маданият институти икки нафар иқтидорли талабаси амалиёт ўташ учун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ташриф буюришди.

Гулистон давлат университетида германиялик мутахассис “Маҳорат дарслари” ўтказди

Илм-фан
 
2019 йилнинг 19 февраль куни Германиянинг Гёттинген университети профессори, Шарқ давлатлари тарихи кафедраси мудири Ева Ортманн хоним Гулистон давлат университетига ташриф буюрди.
Германиялик эксперт тарих йўналиши талабалари ва профессор ўқитувчиларига Гёттинген университетининг  ва Шарқ давлатлари тарихи кафедрасининг тадқиқот лойиҳалари ҳақида тақдимот ўтказди.

И. Каримов номидаги ТДТУ термиз филиали ҳакида маълумот

Илм-фан
Ислом каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали хақида қисқача маълумот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 июндаги “Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3101-сонли қарорига асосан Ислом Каримов номидаги
Барча 2та расмни кўрсатиш →

ЎзМУ ва ЮНИСЕФ ўртасида маърифий алоқалар янада ривожланади

Илм-фан
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси — ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн бошлигидаги делегация Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди. 

Ёшларнинг таълим олиш ҳуқуқи

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
                                    А.Абдуллаев – доцент, (УрДУ)
                С.Янгибаева, О.Матқурбонова– магистрантлар, (УрДУ)
                                 
Мустақиллик йилларида ёшларнинг таълим олишини кафолатловчи, таълимни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида, “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.

Вoshlang‘ich sinf o‘qituvchisi kasbiy mahoratini oshirish masalalari

Бошланғич таълим ўқитувчилари Форуми
Маданият ва маърифат
N.X. Abdullayeva, Sirdaryo viloyati Guliston tumani 3- umumta’lim maktabi II toifali boshlang‘ich sinf o‘qituvchisi

Boshlang‘ich ta’lim jarayonida o‘qituvchining bolalar bilan muomalasi ularning ta’lim-tarbiyasiga katta ta’sir ko‘rsatadi. Bolaga bo‘lgan muhabbat hech qachon javobsiz qolmaydi. Buning uchun muallim bolalarni sevishi, o‘zini bolalarning otasi onasidek his qilishi hamda ularning tarbiyasi va o‘qishiga ijobiy ta’sir etivchi vositalarning barchasini o‘zining vazifasi deb bilishi kerak. O‘qituvchida pedagogik tajribalar yuqori bo‘lishi, pedagogik texnologiya, o‘qitish metodlari, pedagogik texnika, o‘z-o‘zini boshqarish, muloqot va nutq madaniyati orqali

Бошланғич таълимда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг долзарб масалари

Бошланғич таълим ўқитувчилари Форуми
Маданият ва маърифат
Ш.Т.Халилова, педагогика фанлари доктори, профессор ЎзПФИТИ лойиҳа раҳбари

Ҳар бир миллат ўзининг бой маданий-маънавий мероси, миллатнинг келажаги бўлган фарзандларининг баркамоллигини таъминлашга азал-азалдан алоҳида эътибор қаратиб келган.
Эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида маънавий-ахлоқий жиҳатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маърифатни юксалтириш, жаҳон андозаларига жавоб берадиган янги авлодни вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов жамият ривожланишида инсон омили, яъни жамият аъзоларининг маънавий комиллиги ҳал қилувчи аҳамиятга эгалигини таъкидлаб, «Ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат, аввало, ўз фарзандлари қиёфасида, униб-ўсиб келаётган ёш авлод тимсолида шу

Олий таълимда замонавий сифат менежменти Халқаро давра суҳбати

Блог им. lalixon


Бугун пойтахтимизнинг Халқаро бизнес марказида “Олий таълимда замонавий сифат менежменти” Халқаро давра суҳбати ўтказилди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ОЎМТВ қошидаги Бош илмий-услубий маркази ҳамда Ўзбекистондаги Британия Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди.


            Тадбирда  Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,  ОЎМТВ қошидаги Бош илмий-услубий маркази, Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари, Давлат тест маркази, Лондон Метрополитен, Буюк Британия университети, Хорижий тилларини ўқитиш инновацияси Давлат маркази, Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси, Жаҳон банки, “Erasmus plus” Миллий идораларини масъул ходимлари иштирок этишди.


            Бундай тадбирни ўтказиш мақсади олий таълимнинг замонавий сифат менежментини асосий жиҳатларини аниқлаш, олий таълим муассасаларида сифат маданиятини доимий ривожлантириш ва юксалтиришга қаратилган сифат менежментини инновацион янги дастурини муҳокама этишдир.



Инклюзив таълимини тадбиқ қилиш жараёнининг ҳуқуқий-меъёрий, педагогик, ташкилий услубий масалалари: муаммолари, ечимлари

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

Р.Шомаҳмудова


п.ф.н., проф. ТДПУ


 


Давлатимизнинг устувор сиёсати ёш авлодни ақлан теран, жисмонан соғлом, маънан етук, ҳар томонлама ривожланган комил инсон қилиб вояга етказишдан иборат.


В одном из вузов Узбекистана введут кредитную систему образования

Блог им. postcard

В Ташкентском университете информационных технологий с нового учебного годапланируют ввести кредитную систему образования. Как сообщил корреспонденту собственный источник в Министерстве высшего и среднего специального образования Узбекистана, идея ввести новые образовательные стандарты принадлежит проректору ТУИТ, консультанту по ИКТ Чул Су Ли, прибывшему в прошлом году в нашу страну из Южной Кореи. 


 


Суть системы заключается в том, что студенты в определенных границах имеют возможность индивидуально планировать последовательность образовательной траектории. При этом учет трудоемкости учебной работы ведется в кредитах, характеризующих объем преподаваемого материала. 1 кредит равняется 3 часам работы в неделю, а 1 академический час сопровождается 2 часами самостоятельной работы студента (работа с учебными пособиями, выполнение домашних заданий, проведение исследовательской работы и работа с преподавателем).



“Таълим ва карьера” кўргазмаси

Блог им. postcard

11-13 февраль кунлари Ёшлар ижодиёт саройида Ўзбекистон «Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган «Таълим ва карьера» ўнинчи халқаро кўрмазмаси бўлиб ўтади.



Педагог кадрларнинг олий таълимдан кейинги босқичларда касбий маҳоратларини такомиллаштириш мазмуни

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотлар узлуксиз таълим тизимида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, касбий маҳоратларини такомиллаштиришга ҳам бевосита ва билвосита таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Чунки, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда, халқ хўжалигида, ишлаб чиқаришда, тиббиётда, саноатда, санъатда, таълим-тарбия тизимида, маънавий-маърифий тизимларда амалга оширилаётган ўзгаришлар узлуксиз таълим тизимининг барча бўғимларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи-педагогларнинг касбий-педагогик фаолиятининг мақсад ва вазифаларига, мазмунига, тузилишига таъсир кўрсатади. Шунинг учун, таълим муассасаларида ишлаётган ўқитувчи-педагоглар, мураббий-устозлар ўзларининг касбий маҳоратларини, билим, кўникма ва малакаларини замон ўзгаришларига мос ҳолда такомиллаштириб боришлари зарур бўлади.

Педагогик инновация ва инновацион фаолият-таълим сифатинининг кафолати

Блог им. khujaeva
Ҳозирги вақтда «Инновация тушунчаси» жуда кенг қўлланилмоқда. Инновация сўзи инглизча сўз бўлиб — «инновацион» янгилик киритиш деган маънони билдиради, яъни тизим ички тузилишини ўзгартириш, деб таърифланади. Инновация  амалиёт ва назариянинг муҳим қисми бўлиб, ижтимоий- маданий  объект сифатларини яхшилашга йўналтирилган ижтимоий субъектларнинг ҳаракат тизимидир.

Инновациялар долзарб, муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бир тизимда шаклланган янгича  ёндашувлардир. Улар ташаббуслар ва янгиликлар асосида туғилиб, таълим мазмунини ривожлантириш учун истиқболли бўлади.

Шунингдек, умуман таълим тизими ривожига ижобий таъсир кўрсатади. Инновация — маълум бир фаолият майдонидаги ёки ишлаб чиқаришдаги технология, шакл ва методлар, муаммони ечиш учун янгича ёндашув ёки янги технологик жараённи қўллаш, олдингидан анча муваффақиятга эришишига олиб келиши маълум бўлган охирги натижадир.