топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

таълим ва танловлар:

ТошДТУда иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган танловлар

Блог им. postcard

ТошДТУ иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими талабалар орасидан иқтидорли талабаларни аниқланиб, уларни “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси” номли давлат стипендиялари ҳамда турли жамғарма танловларида қатнашишлари учун ўқув йили давомида мақсадли тайёрланиб, танловларда фаол иштироклари таъминлаб келинмоқда.

2012-2013 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси ва А.Навоий номли давлат стипендиялари танловида қатнашиш учун университет Илмий кенгаши қарорига мувофиқ 2 нафар магистрант ҳамда 11 нафар бакалаврият босқичи талабалари тавсия этилди.

Танлов натижаларига кўра ТошДТУ иқтидорли талабалари орасидан 2012-2013 ўқув йилида 4 нафар иқтидорли талаба Беруний номли давлат стипендияси ва 1 нафар иқтидорли талабага эса Навоий номли давлат стипендияси совриндори бўлиш насиб қилди (1-илова). Шунингдек, иқтидорли талабалардан 2 нафари «Таълим грантлари дастури» (2-илова), 3 нафари «Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури» совриндори (3-иловалар), 6 нафари Ўзбекистан ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши стипендияси совриндорлигига сазовор бўлишди (4-илова). Нефть ва газ факультети иқтидорли талабаси ОТМ талабалари учун таъсис этилган “Камолот” стипендияси билан тақдирланди.

ТошДТУда иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган танловлар

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан

         “Келажак овози” Ёшлар ташаббуслар маркази томонидан ўтказиб келинаётган танловларда ҳам университетнинг иқтидорли талабалари ўз инновацион ғоялари билан иштирок этиб келмоқдалар. Жумладан, Механика-машинасозлик факультети талабаси Ким Евгений “Келажак овози-2012” республика ёшлар кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлди. “Келажак овози-2012” республика ёшлар кўрик-танловининг шаҳар босқичида иштирок этган Механика-машинасозлик факультети талабаси Шарофиддин Мардонакулов “Рационализаторлик таклифлар” йўналиши бўйича ғолибликни қўлга киритиб, сертификат ҳамда “ARTEL” телевизори билан мукофотланди (5-илова).