топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

таълим ва инновация:

Миллий университет ҳузурида янги илмий-тадқиқот институти ташкил этилди

Илм-фан
Вазирлар Маҳкамасининг “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
 
 

Бошланғич синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тайёрлигини ўрганиш технологияси

Бошланғич таълим ўқитувчилари Форуми
Маданият ва маърифат
Н.Т.Ахмедова, РТМ «Бошланғич таълим» бўлими бошлиғи
Н.Ш.Турдиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими

Бошланғич синфни битириб, таълимнинг кейинги босқичида (5-синф) ўқишни давом эттирадиган ўқувчилар мослашиш даврини ўтказадилар. Ўқувчилар асосий дарсларни битта синф хонасида ўқиган бўлсалар, эндиликда фан хоналарида давом эттирадилар. Ҳар бир ўқув фанини алоҳида ўқитувчи ўқитади ва ҳ.к. Шунга кўра мослашиш қисқа муддатда ва осон кечиши учун уларда таянч компетенциялар шаклланган бўлиши керак. Ўқувчиларда таянч компетенциялардан коммуникатив компетенция, ахборот билан ишлаш, шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш, математик саводхонлик компетенцияларининг шаклланганлик даражасини 4-синф ўқувчиларида тест ўтказиш орқали текшириш мумкин. Тест ўтказиш учун 60 минут вақт

Boshlang‘ich ta’limda o‘qitish jarayoniga texnologik yondashuv

Бошланғич таълим ўқитувчилари Форуми
Маданият ва маърифат
M.Abdullayeva, Andijon viloyati XTXQTMOI rektori, pedagogika fanlari nomzodi, dotsent.
M.Artikova, pedagogika fanlari nomzodi, dotsent

O‘quv-tarbiya jarayonida bilim berishning zamonaviy pedagogik texnologiyalaridan keng foydalanish, ularni doimiy ravishda takomillashtirib borish, rivojlangan davlatlar ta’lim tajribalaridan maqsadli foydalanish – ta’limning sifati va samaradorligini kafolatlaydi. Zamonaviy pedagogik va axborot texnologiyalaridan fan, mavzu va uning mazmunida o‘rinli foydalanish ta’lim oluvchilarning qiziqishlarini orttiradi, bilish faoliyatini yuqori darajada bo‘lishiga imkon yaratadi.
Ta’limni rivojlantirishda pedagogik jamoa va o‘qituvchilarning innovatsion faoliyatini shakllantirish – ularda zamonaviy axborot

Махсус фанларни ўтказишда инновацион педагогик технологиялар

Блог им. ruzmatov
ТошДТУ (асс.) М.У. Идрисходжаева, ТХТИ (маг.) Курбанов А., Калимбетов А.

Махсус фанларни ўтказишда инновацион педагогик технологияларни šўллаш

Ќар šандай олий мактаб ўšитувчисининг фаолияти шахсларнинг ўšув жараёнида ќар томонлама шакилланиши учун етакчи шахс хисобланади. Зеро Президентимиз И.А. Каримов шундай таъкидлайдилар: “Юртимизда яшаетган ќар бир боланинг ўзига хос šобилияти ва истеътодини ўз ваšтида пайšаш, тарбиялаш ва рўёбга чиšариш — бу ўта мухим вазифани нафаšат ота-оналарнинг эзгу маšсади, балки жамиятимизнинг бурчи сифатида ўртага šўйиш керак”. Шунга кўра педагог – ўšувчиларга бўлган талаб ўсиб бориши жамиятимиздаги ўšув-таълим ошиш даражасининг ривожланишини англатади. Мазкур талабни ёритадиган бўлсак ўšитувчи зиммасига талабаларга šаратилган барча эътиборни ўзига хос “стратегик” ифодаланиши юклатилади ва дарс дастури асосланиб барча šобилиятини ишга солган ќолда бериладиган билимни тўлиš ва макаммал қилиб ҳар бир талабага етказа олиши лозим деб топилади.
Аммо, билим олишга šараганда билим бериш қийнлиги жуда ќам мураккаб вазифадир. Шу боис замонавий инновацион педагогик технологияларни šўллаш орқали талабаларни таълимга бўлган қарашларни юксалтиришга жавоб берадиган воситалардан бирига айлантирилади. Юšорида такидлангандек, замонавий инновацион педагогик технологиялар педагогларни бирламчи қуроли сифатида намоен бўлса ажаб эмас. Биз уларни куйдагиларга бўлиб тасвирлашимиз мумкин, буни амалий машғ¬улотлар олиб боришни бир неча босšичлар орšали амалга оширилишида келтирамиз;
• Маъруза œšитувчиси маъруза šилиб талабаларга берган билимини назоратга олиш.
• Улар машғулотгача бœлган тушунмовчиликларни аниšлаб, оладиган билимини мустаҳкамлаш ва шакллантириш (талабага нисбатан).
• Талабаларни фаšатгина маъруза дарсларида олган билимлари билан чекланиб šолмай, œзлари устида ишлашини талаб šилувчи машғулотларни ташкил этиш, зарур бœлса гурухдаги (микрогурухдаги) ўзаро раšобатни кучайтириш.
• Турли мавзуларни ёšлаб берувчи талабаларга нисбатан турлича, керак бўлса индивидуал ёндашув олиб бориш.
• Роšабатга нисбатан билимни оšлайдиган талабани мукофатлаш ва ќар хил рақбарлантириш;
Юšоридаги босšичларни мазмунини ёритадиган бœлсак, назоратга олинган билимларни мустаҳлаш сифатида œšув режаси олиб бориладиган машғлотларни талабаларга шартли рефлекс, кœникма ва масулият сифатида сингдириб Амалий машғулотларга бœлган эътиборни кучайтириш.
Фанни чуšур œрганиш учун талабаларни фанга šизиšтира олиш лозим. Бунинг учун фанни тарихини, мазмунини, мохиятини ва истиšболларини чуšур берилиши асосида талабаларни фикр юритишини шакллантириб, уни чуšур ўзлаштирилишини тажрибавий ва амалий машғулотларда билим даражаси ошириш учун инновацион педагогик технологиялар асосида дарсни œтиш замон талабларига мувофиš хисобланади.
Масалан, “Автоматик ростлаш ва бошšариш назарияси” фани бœйича амалий машғулотлар œтиш жараёнида намунавий динамик бœғинларнинг узатиш функцияларини, амплитуда-фаза тавсифларини, логарифмик частотавий-фаза тавсифларини аниšлаш, тадšиš ва солиштирма таќлил šилиш асосида олиб бориш ва миссоллар ечиш хисобига œзлаштириладиган билим даражасини оширишга ва шакиллантиришга замонавий инновацион педагогик технологияларни ва воситаларини кенг šœлламли фойдаланиш натижасида эришилади. Дарс ўтиш жараёнида автоматик бошšариш объектнинг ишлаши, унинг техникавий кўрсаткичлари ва ундан кутилган натижа тахлили асосида, сифатли бошšариладиган жараён олиш учун, автоматик бошšариш šурилмалари ёрдамида бошšариш маšсади шакллантирилади ва билим даражасига сингдирилади.

Бундан келиб чиšадики, педагог маъруза, тажриба ва амалиёт машғулотларини гурухларда (микрогурухларда) œтšазишини эътиборга олиб имконият борича ќар бир œšувчининг билим ва ўзлаштириш даражасини эътиборга олиб, унинг билим олиш даражасини доимий равишда назоратга олган холда, мавšийини ошириш устида астоидил ишласа, билим олиш жараённи ќар хил масалалар билан тушунтирса ва œšувчиларнинг тушунмаган саволларини сухбат, дискуссия, мухокама, коллоквием турларида œртага ташлаб гурух билан батафсил ўзлаштирилса, олиб бориладиган машғулотлар турлари мақсадга ва талаб этиладиган сифат кўрсаткичларига мувофиš œтади.

Адабиётлар

1. А. Зуннунов. Педагогика тарихи. Олий œšув юртлари учун дарслик… Т.Шарš,2004.
2. С.Зиямухамедова., Б. Зиямухамедов. Новая педагогическая технология. Т. «Абу Али ибн Сино», 2002.
3. Бозоров Н.Х., Саидахмедов С.С. Автоматик бошšариш назарияси.- Т.ТошДТУ, 2001.

“Халқ ижодиёти” таълим йўналишида малакали кадрлар тайёрлаш масалалари” мавзусида Республика илмий семинари

O`zbekiston Davlat San'at va Madaniyat instituti blogi
Илм-фан
2012йил 25 декабрь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Маънавият-маърифат” хонасида “Халқ ижодиёти”таълим йўналишида малакали кадрлар тайёрлаш масалалари” (Фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион корпоратив ҳамкорликни ташкил қилиш ва йўлга қўйиш) мавзусида Республика илмий семинари ўтказилди.  
Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил
4 июнь “Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини ташкил этиш тўғрисида”ги  ПҚ-1771-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди. Ушбу қарорда янги институтнинг энг муҳим вазифаларидан бири сифатида “… замонавий талабларга жавоб берадиган, бадиий ижодиётнинг илғор методлари, инновацион техника ва технологияларни пухта эгаллаган юксак малакали мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш, ....” эканлиги белгилаб берилган эди. Санъат ва маданият муассасаларининг раҳбарлари, етук мутахассислар, таниқли маданият ва санъат намоёндаларини жалб этган ҳолда фан ва ишлаб чиқариш ўртасида инновацион корпоратив ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ўтказилган навбатдаги семинар “Халқ ижодиёти ва анъанавий қўшиқчилик” ҳамда “Чолғу ижрочилиги” кафедралари томонидан ташкил этилди.
 
Мазкур Республика семинарида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг маданият ишлари бўйича биринчи ўринбосари Фотих Джалалов, Вазирлик Таълим муассасалари бошқармасининг етакчи мутахассиси Ботир Матёқубов, Республика халқ ижодиёти ва маданий маърифий ишлар илмий методик маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармаларидан раҳбар ва мутахассислар иштирок этдилар.
Семинарда Бухоро вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи С.Шароповнинг “Бухоро вилояти маданий-маърифий муассасаларини кадрлар билан таъминлаш ва мутахассисларнинг малакасини ошириш масалалари” мавзусидаги, шунингдек, Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий методик маркази Номоддий маданий мерос бўлими бошлиғи Қ.Тўқсоновнинг “Жойларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти битирувчиларига бўлган эҳтиёж ва кадрлар малакасига қўйилаётган замонавий талаблар ҳақида”  мавзусидаги маърузалари Республикамиз маданий-маърифий муассасаларида фаолият кўрсатаётган  битирувчиларнинг аҳволи ва институтни битирувчиларга ҳозирги кундаги ва келгуси 3 йилдаги эҳтиёж ва уларнинг малакасига қўйиладиган талабларга бағишланди. 
Халқ ижодиёти ва анъанавий қўшиқчилик кафедраси мудири, профессор Ў.Тошматовнинг “Халқ ашула ва рақс ансамбллари, Фольклор-этнографик жамоалари ҳамда Халқ чолғулари ансамбллари раҳбарларини замонавий талаблар асосида тайёрлаш масалалари”  мавзусидаги маърузасида эса институтда замонавий кадрларни тайёрлаш йўлида қилинаётган ишлар ёритилди.
Семинар иштирокчилари юқорида қайд этилган мавзуларга ўта жиддийлик билан ёндашиб, фаоллик кўрсатдилар ва натижада анжуман мунозараларга бой ва сермаҳсул бўлди. Семинар якунида билдирилган фикрларга кўра Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва институт ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатиладиган, талабалар амалиётини ташкил этишда ҳам ҳар икки томоннинг манфаатлари мослаштириладиган бўлди.
Семинар иштирокчиларига “Халқ ашула ва рақс жамоаларига раҳбарлик” бўлими талабалари ижросида концерт дастури ҳам намойиш этилди. Жойлардан таклиф этилган мутахассислар, институт профессор-ўқитувчилари ва ходимлари, талабаларга ушбу концерт дастури жуда манзур бўлди.
“Xalq ijodiyoti va an’anaviy qo`shiqchilik ” kafedrasi mudiri U.Toshmatov

Ўзбекистон таълим соҳаси инновациялари бўйича дунёда 2-ўринни эгаллади

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Ўзбекистон таълим соҳасидаги инновациялар кўрсаткичи бўйича 75,38 балл билан дунёда иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда АҚШ CNN компаниясининг дунё мамлакатлари бўйича таълим ҳолати тўғрисидаги қиёсий ахборотида маълум қилинади.

Биринчи ўринни эса 75,70 балл билан Ирландия банд этган. Дания, Янги Зеландия, Исландия, Белгия сингари бир гуруҳ ривожланган Европа ва бошқа қитъа мамлакатлари ушбу рўйхатнинг кейинги ўринларидан жой олган, дея хабар беради.