топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

тармоқ:

Глобал ахборот маконидаги ишончли қалқон

Новости ZiyoNET

AKT va yoshlar



Юртимизда 11 миллиондан ортиқ киши интернетдан мунтазам фойдаланади. Уларнинг асосий қисми ўқувчи-ёшлардир. Масалан, ҳозирги кунда умумтаълим мактабларида қарийб 4,5 миллион бола таҳсил олмоқда. Салкам ўн йилдан буён барча мактаблар ягона ZiyoNET тармоғига уланган. Мазкур тармоқ Uz доменидаги энг йирик ахборот-таълим ресурси ҳисобланади. Унда ёшлар учун фойдали ва аҳамиятли ахборот манбалари, дарслик ва ўқув қўлланмалар, турли соҳаларга доир адабиётлар, медиа маҳсулотлар, мультимедия воситалари, таълим мақсадида фойдаланилувчи бир қатор интерфаол хизматлар жамланган.


Ўтган йили ZiyoNET портали янги талқинда қайта ишлаб чиқилган эди. Аввалги кўриниши янада қулай ва ёшларбоп дизайнга алмаштирилиб, қўшимча бўлимлар билан тўлдирилди. Ҳозир порталда “Савол-жавоблар”, “Таълим”, “Кутубхона”, “Сайтлар”, “Арбоблар”, “Тадбирлар”, “Ўйинлар”, “Муассасалар”, “Гуруҳлар” “Хорижий тиллар”, “Иқтидорли ёшлар” бўлимлари мавжуд.


Тармоқ тақдим этадиган ҳизматлар.

Изучение компьютерных программ
Компьютер тармоқлари ахборотларни электр сигналлари кўринишида узатиш ва қабул қилишга ихтисослашган муҳит. Тармоқлар бирор мақсадга эришиш учун қурилади, яъни боғланган компьютерлар орқали бирор масалаларни ечиш учун ихтисослаштирилади. Тармоқ хизматларига қуйидагиларни мисол тариқасида келтириш мумкин:

-       Файл сервер хизмати. Бунда тармоқдаги барча компьютерлар асосий компьютернинг (сервер) маълумотларидан фойдаланиш ёки ўз маълумотларини асосий компьютер хотирасига жойлаштириш мумкин;

-       Принт сервер хизмати. Бунда тармоқдаги барча компьютерлар ўз маълумотларини хизмат жорий қилинган компьютер бошқаруви орқали қоғозга чоп қилиши мумкин;

"ZiyoNET" - 6 ёшинг муборак!

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Муҳтарам Фикрдошлар! Мана ҳамкоримиз, кўмакдошимиз, холис хизматчимиз, асосийси маслакдошимиз бўлган қадрли «ZiyoNET»имиз жорий йилнинг 28 сентябрь куни 6 ёшга тўлади!

Ушбу маслакдошимизнинг муборак тўйи билан чин дилдан қутлаймиз ва унинг бугунгача босиб ўтган таълим тараққиёти йўлидаги фаолиятига бир назар соладиган бўлсак, у бугунгача бир қатор ижобий ютуқларга эришди. Қуйида унинг нима мақсадда ташкил этилганлиги ва кутилган натижалари ҳақида қисқача танишиб ўтамиз ва таҳлил қилиб кўрамиз:

Жамият ривожининг бугунги боскичи бевосита технологияларнинг такомиллашуви билан характерланади. Замонавий технологик жараёнлар ҳар кандай соҳага ўз таъсирини ўтказгани каби, ахборот узатиш тизимига хам тобора янги ўзгаришлар олиб кирмоқда. Шундайлардан бўлмиш Интернет, айни даврда дунё бўйича жадаллик билан глобал аудиторияни эгаллаб бормоқда. Бинобарин, бугун Интернет ўзида барча соҳалар имкониятларини мужассам этмокда.