топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

тарихий шахслар:

Марьям уз Замони

Бобурий маликалар
Илм-фан

Марьям уз Замони


Акбар подшоҳнинг учинчи рафиқаси, Амбер рожаси Бҳар Малнинг катта қизи. Ҳақиқий исми Ҳира Кунвари. 1542 йилда туғилган. Бобурийлар саройига келин бўлиб тушганидан сўнг (1562 йил), ислом динини қабул қилган ва унга Марьям уз Замони Соҳиба бегим нисбаси берилган. Нуриддин Муҳаммад Жаҳонгир (шаҳзода Салим) подшоҳнинг онаси. Давлатни бошқариш ва дипломатия соҳасида жуда катта мавқега эга бўлган.  Императорнинг ҳарбий сафарлари чоғида саройдаги барча ишларни ўз зиммасига олган ва фармонлар чиқариш ҳуқуқига эга илк аёлсаналади. Мамлакатнинг барча қисмида боғлар яратиш ва масжидлар қурилишига ҳомийлик қилган. Араб денгизи орқали ҳажга борувчилар кемалар ясаттирган ва ҳожиларга хизмат қилдирган. 1613 йилда унинг “Раҳимий” номли кемасини ичидаги 700 га яқин ҳожилар ва мол мулки биан португаллар асир олганидан сўнг, Жаҳонгир подшоҳ Даман шаҳрини қамал қилади. Марьям уз Замони бегим 1622 йилда вафот этган ва Агра шаҳрининг яқинидаги Искандария мавзесида жойлашган Буюк Акбар мақбарасидан бир чақирим нарида исломий одатлар бўйича дафн қилинган.


Маликанинг шарафига Фотиҳпур Секри ва Агра шаҳарларида ҳинд ва мусулмон архитектурасининг ноёб намуналарини мужассамлаштирган махсус саройлар ва   Лоҳур шаҳрида Марьям уз Замони бегим номли масжид қурилган.


 


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Лодила бегим

Бобурий маликалар
Илм-фан

ЛОДИЛА БЕГИМ-Бобурий малика. Нуржаҳон Бегимнинг биринчи эри Алиқулибек (Шер Афкан) дан туғилган. Лодила Бегим 1621 й. Бобурнинг панневараси Шаҳриёрга турмушга узатилган. Қайнотаси Жаҳонгир вафотидан сўнг Лодила Бегим эрининг тахтни эгаллаши учун сиёсий мажораларда фаол иштирок этган. Бу курашда ғолиб чиққан Шоҳжаҳон Лодила Бегимни сиёсатдан четлатиб, Лоҳурдан унга жогир ажратиб берган. Лодила Бегим вафотидан сўнг Лоҳурда дафн этилган.


Б.Й. 

Лангархон

"Бобурнома" да тарихий шахслар

ЛАНГАРХОН –Бобур хизматидаги беклардан бири. Кўҳи Жуд тоғи этагида истиқомат қилувчи жанжуҳа қавми сардори Малик Ҳастнинг жияни. 1519 й. Бобурнинг Ҳиндистонга қилган навбатдаги юришида жанжуҳа қавмининг жангсиз Бобур тасарруфига ўтиши учун воситачилик қилган (“Б.”, 223б). Бобур ўзининг ўша юриши сабабчиси қилиб Лангархонни кўрсатган ва унинг хизмати эвазига Хушоб вилоятини иноят қилиб, туғ бериб юқори мансабга кўтарган (“Б.”, 229б).


Б.Й.

ҚОСИМ АЛИ ТАРЁҚИЙ

"Бобурнома" да тарихий шахслар

ҚОСИМ АЛИ ТАРЁҚИЙ- Бобурнинг яқин бекларидан бири. Бобур 1518 й. Бҳирада эканида Қосим Али тарёқийнинг мажлис аҳли қаторида бўлгани ва бирга сайр қилганини баён қилган (“Б.”, 227а).


Б.Й.

Қози Ихтиёриддин

"Бобурнома" да тарихий шахслар

ҚОЗИ ИХТИЁРИДДИН – Хуросон ҳукмдори Султон Ҳусйан мирзонинг вазирларидан бири ва қози. Бобур Хуросонга ташриф буюрганида Мурғоб ва Ҳиротда бир неча марта учрашган. Бобурнинг ёзишича, шундай учрашувлардан бирида Хатти Бобурий ҳақида сўз кетади ва Қ. И. Бобурдан янги алифбодан ҳарфлар ёзиб кўрсатишни илтимос қилган. Осонлик билан Хатти Бобурий алифбосини ўрганиб олган Қ. И. ўша мажлиснинг ўзида бир неча сўзларни битган. “Бобурнома” да Қ. И. нинг фиқҳга оид рисола битгани ва одил қозилик қилгани ҳақида ҳам маълумотлар берилган.      


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 


 

Қози Жия

"Бобурнома" да тарихий шахслар

ҚОЗИ ЖИЯ – Иброҳим Султоннинг ҳарбий бошлиқлардан бири. Панипат уруршидан сўнг  Бобур хизматига ўтган. Бобур унга аввалги маошидан ҳам кўпроқ  риотя қилиб, Жўнпурдан йигирма лак маблағ ва паргана ажратиб берган. “Бобурнома” да берилган маълумотларга қараганда, Қ. Ж. мамлакат шарқидаги Байана, Чунор ва бошқа қалъаларни эгаллашда фаол иштирок этган. Сару дарёсини кечиб ўтишда Бобурга кечув гузарини кўрсатган. Биҳар ва атрофдаги сиёсий аҳвол тўғрисида пойтат Аграга зарур маълумотларни етказиб турган. Қ. Ж. Бобурнинг ишончли амирларидан бирига айланган.     


Ботир ЙЎЛДОШЕВ   


 

Қози Ғулом

"Бобурнома" да тарихий шахслар

ҚОЗИ ҒУЛОМ – Бобурнинг Мовароуннаҳрдаги ғанимларидан бири, Узун Ҳасаннинг муътабар кишиларидан бири. Бобур биринчи марта Самарқандни ташлаб чиқиб, маълум муддат сарсонгарчиликдан сўнг Фарғонана қайта эгаллаганида қуллуққа баҳонасида жони омон қолгани “Бобурнома” да зикр қилинган. Қ. Ғ. ҳақида бошқа ҳеч қандай маълумот учрамайди.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ   


 


 

Қисмтой мирзо

"Бобурнома" да тарихий шахслар

ҚИСМТОЙ МИРЗО – Бобур хизматидаги беклардан бири. “Бобурнома” да маълумот беришича, Панипат жангидан сўнг Иброҳим Лўдийни қочган, деб хаёл қилган Бобур уни таъқиб қилишни Қ. М. бошлиқ навкарлар зиммасига юклаган. Қ. М. Ҳумоюн раҳбардлигида Жажмав ва Далмав навоҳларини фатҳ этишда ҳам иштирок этган. Кейинроқ Бобур Қ. М.ни илғор сифатида Байана томон жўнатади. Ўзига топширилган бу вазифани Қ. М. аъло даржада бажарган ва тил тутиб Бобурга жўнатгани “Бобурнома” да алоҳида қайд қилиб ўтилган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ   

Қивомбек

"Бобурнома" да тарихий шахслар

ҚИВОМ ЎРДУШОҲ – Бобурнинг бекларидан бири. Кобул улусига тегишли Нингнаҳор тумани ҳокими. Бобур 1519 й. овдан қайтаётганида Ламғон сайридан қайтаётганида Қивом Ўрдушоҳ Одинапурдаги Боғи Вафода бирга турганини (“Б.”, 249а) ва кейинчалик 1527 йилдаги Рано Санго билан бўлган жанг олдидан Қивом Ўрдушоҳ Ҳиндистонга келгани ва ўша жангда унинг ўнг қанотда туриб ҳаракат қилиш тайин қилинганини “Б.” да таъкидлаб ўтган .


Б.Й.

Қароча

"Бобурнома" да тарихий шахслар

ҚАРОЧА — Бобурнинг хос аъёнларидан бири. Бобур уни Чин Темур Султон хизматига қўйган. Авад, балуч устига қилинган ҳарбий юришларда иштирок этган. “Бобурнома” да малика Моҳим бегимнинг Кобулдан Қарочага Лоҳур ва Бҳирада бегимларга атаб қофила тайёрлаш тўғрисидаги жўнатган фармони ҳақида ҳам сўз юритилади. Қароча бу фармонни дарҳол чопар орқали Бобурга етказдирган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Қарокўз бегим-Бобурнинг онаси

"Бобурнома" да тарихий шахслар

ҚАРОКЎЗ БЕГИМ (УМАРШАЙҲ МИРЗОНИНГ ХОТИНИ)-Бобурнинг отаси Умар Шайх мирзонинг ҳарамидаги аёллардан бири. Бобурнинг ёзишича, отаси бу аёлни жуда қаттиқ севган ва умрининг охирларида унга уйланган бўлган. “Б.” да баён этилишича, бу аёлнинг насабини Абусаъид мирзонинг акаси Минучеҳр мирзога тақашган. Бу аёлдан фарзанд туғилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот учрамайди. 


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Қандаҳор Маҳал бегим

Бобурий маликалар
Илм-фан

ҚАНДАҲОР МАҲАЛ БЕГИМ-Шоҳ Жаҳоннинг хотини. 1611 йилда уларнинг тўйи бўлиб ўтган. Бу никоҳдан Навоб Парвизбону бегим исмли қиз туғилган. Қ.М. бегим Шоҳ Исмоил Сафавийнинг набираси Мирзо Музаффар Ҳусайннинг қизи бўлган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Кулол куштигир

"Бобурнома" да тарихий шахслар

КУЛОЛ КУШТИГИР – Бобур давридаги йирик ва номдор полвонлардан бири. Бобурийлар қўшинидаги Содиқ паҳлавонга талабгор бўлиб Аграга келган. Йўлдан чарчаб келганини рўкач қилиб йигирма кун дам олишга муҳлат сўраган. Бобурнинг баён қилишича, орадан қирқ-эллик кун ўтганидан сўнг Одампур тўғрисида, Жамна дарёси бўйида Кулол куштигир ва Содиқ паҳлавон куштигирлик қилади. Гарчи Кулол куштигир осонлик билан йиқилган бўлсада, Бобур унинг  “маюс бўлмасин” деган мақсадда унга сар пой ва уч минг танга инъом қилгани “Бобурнома” да зикр қилинган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ   


 

Кобулий бегим

Буюк Бобурийлар тарихи
Илм-фан

КОБУЛИЙ БЕГИМ-Ҳаким мирзонинг қизи. Акбар ва Жаҳонгир саройидаги йирик амирлардан бири, асли келиб чиқиши Бобурнинг амакиси Султон Маҳмуд мирзога бориб тақаладиган Мирзо Шоҳруҳга турмушга чиққан. Эри ҳижрий 1016 (милодий 1607) йили Ужайнда вафот этгач, Мадинага кетган. Йўлда қароқчиларга таланиб, Басрага, сўнгра Широзга келган. 1613 йили Шоҳ Аббос уни ўзи кўр қилдирган қариндоши Мирзо Султон Алига турмушга берган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Жалолиддин Румий

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

 


ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ (1207, Балх-1273) – улуғ мутафаккир, олим ва шоир. Ёшлигида Кунияга келиб таълим олган ва мударрислик қилган. Унинг ижодида Фаридуддин Аттор (1151-1221) таъсирида шаклланган. Уларнинг Нишопурда қилган мулоқоти чоғида улуғ аллома ёш Жалолиддинга “Асрорнома” асарини туҳфа қилган. Жалолиддин Румийнинг “Девони Шамс Табризий” асарида 30 000 байт жамланган. Унинг “Маснавийи Румий” асарига Алишер Навоий ҳам юксак баҳо берган. Бобур рамал баҳри вазнларини шарҳлаганда Ж. Р. ни тилга олган: “Яна Мавлоно Румийнинг маснавийси дағи бу вазндадур” (“А.”, 138а).


Б. Й. 


Б. Й.

Ёдгор Муҳаммад мирзо

Соҳибқирон Амир Темур
Илм-фан

     ЁДГОР МУҲАММАД МИРЗО (1451-1470)-Темурий шаҳзода ва Ҳирот ҳукмдори. Отаси Султон Муҳаммад Мирзо вафотидан сўнг туғилган. Аммаси Поянда Султон Бегимнинг ёрдамида Ҳирот тахтини эгаллаган. Айш-ишратга берилиб, Боғи Зоғонда маст ётганида Султон Алишер Навоий бошчилигидаги Султон Ҳусайн Мирзонинг неча беклари Ёдгор Муҳаммд мирзо ни асир олган. Аркони давлатнинг талаби билан Ёдгор Муҳаммад мирзо қатл этилган. Бу воқеани шарҳлар экан Бобур Ёдгор Муҳаммад мирзони “бетажриба ўғлон йигит эди”, деб таърифлаган (“Б.”,85аб).  


Б.Й.

Дева Ҳинду

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ДЕВА ҲИНДУ-Жҳилам дарёси бўйидаги Бҳира ўлкасида истиқомат қиладиган маҳаллий ҳинд қабилаларидан бирининг сардори. Бобур Ҳиндистон томон қилган илк ҳарбий юришида Бҳирага етганида Дэва ҳинду ва бошқа маҳаллий сардорлар келиб Бобурга давлатхоҳлик билдирадилар. Бобур уларнинг элига зарар етказмай тўрт юз минг шоҳруҳий миқдорида моли амон ва Дэва ҳинду билан баъзи сардордарни Кобулга олиб кетади. Кейинчалик уларни банддан озод қилиб, хос хилъат кийдириб юртига қайтариб юборади.    


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Дҳарам Дев

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ДҲАРАМ ДЕВ-Ҳиндистонлик рожалардан бири. Бобурнинг хабар беришича, Д. Д. тўрт минг суворийга етарли даромад келтирувчи вилоятга эга бўлгани ҳолда алоҳида иш тутган, аммо ислом лашкарларига қарши курашиш учун 1527 йили Рона Санго қўшини сафига келиб қўшилган (“Б.”, 319а). 

Дуду Биби

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ДУДУ БИБИ — Биҳархон Нуҳонийнинг хотини. Бобур 1528 й. Биҳар томон юриш қилганида шу пайтгача Бангола султони Нусратшоҳ ихтиёрида сақлаб турганилган Дуду Биби Бобурга хат жўнатиб унга тобе бўлишини билдирган ва ўғли Жалолхон билан бирга келиб унинг хизматига ўтган. (“Б.”, 369а).


Б.Й.