топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

тарихий обидалар:

Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ва талабаларининг Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига сайёҳати

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2017 йил 16-19 июнь кунлари университет профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ва талабаларининг Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг тарихий обидаларига сайёҳати уюштирилди ҳамда Баҳоуддин Нақшбандий, Имом ал-Бухорий,  Ҳазрати Довуд зиёратгоҳларига ташриф буюрилди.





 

Марказий Осиёнинг бой ва бебаҳо тарихий меросини ёш авлодга етказиш

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

    Марказий Осиё ҳудуди асрлар давомида Буюк Ипак йўли орқали Шарқ ва Ғарбни боғлайдиган кўприк вазифасини ўтаган. Турли цивилизация ва маданиятлар ўзаро туташган муҳим чорраҳада жойлашган қадим диёримиз шу асосда умуминсоний тараққиётга беқиёс ҳисса қўшган ўлка сифатида танилган. VIII асрлардан бошлаб эса Марказий Осиё мусулмон маданияти ривожида ўчмас из қолдирганини кўплаб мисоллар орқали яққол кўриш мумкин. Кўҳна Мовароуннаҳр заминида туғилиб камолга етган, ўзининг илмий жасорати ва буюк кашфиётлари билан ислом дунёсида улкан шуҳрат қозонган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу Али ибн Сино, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Муҳаммад Хоразмий, Маҳмуд Замахшарий, Бурҳониддин Марғиноний, Хожа Аҳрор Валий, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий каби азиз алломаларимиз, буюк мутафаккирларимизнинг ҳаёти ва фаолияти ислом маданияти ва цивилизацияси билан чамбарчас боғланиб кетган.