топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

тарихий саналар:

Халқаро озиқ-овқат куни

Тарихий саналар
Илм-фан

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқатва қишлоқхўжалиги ташкилоти (ФАО) 1945 йил 16 октябрда вужудга келган бўлиб, шу йилдан эътиборан ҳарйили 16 октябрь  куни Бутунжаҳонозиқ-овқаткуни сифатида кенг кўламда нишонланади. 
Бутунжаҳонозиқ-овқаткуни вазифаси қуйидагиларданиборат:  

6 Oктябрь - Халқаро шифокорлар куни

Тарихий саналар
Илм-фан


Дунё миқёсида нишонланадиган саналар жуда кўп. Халқаро ташкилотлар томонидан эълон қилинган сана ва байрамлар муносабати билан ўша куни бу соҳа мутахассислари бир-бирларини қутлайдилар, янгилик ва ўзгаришлар билан тарихий кунни қарши оладилар. Ана шундай саналарнинг аксарияти тиббиёт ходимларига ҳам тегишлидир.

Отоларингоглар куни

Тарихий саналар
Илм-фан
Ҳар йили 29 сентябрь куни отоларингоглар куни касби байрами кенг нишонланади Отоларингогия грекча сўздан олинган бўлиб, (қулоқ, бурун, томоқ) қулоқ, томоқ, бурун ва ёндош бўшлиқларини анатомик ва физиологик тузилиши, ҳамда уларнинг диагностикаси, даволаш ва профилактикасини ўрганучи тиббиётнинг энг муҳим қисми ҳисобланади. Ушбу йўналишда фаолият кўрсатаётган врачларни қисқартириб “Лор” деб (лоринготоринолог) аталади.

Халқаро гунглар (қулоғи яхши эшитмайдиганлар) куни

Поддержка акций ZiyoNET
Илм-фан
 


1951 йилда Бутунжаҳон кар ва соқовлар федерацияси яралиши шарафига таъсис этилган. Статистикага кўра, дунё бўйича ҳар тўққизинчи одам эшитиш қобилиятининг бузилишида азият чекади.
Эшитиш қобилияти пасайиши жароҳат, касаллик натижасида ёки туғма бўлиши мумкин. 

Ўзбекистон Миллий боғи бунёд этилган кун

Тарихий саналар
Илм-фан


Ўзбекистон Миллий боғи, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғи (Олмазор кўчаси, 183 а-уй) – Тошкентнинг марказийқисмида жойлашган, Ўзбекистондаги энг катта маданият ва истироҳат боғи. Умумий майдони 45 гектар. Боғнинг бир қисми 1938 йилда ёшлар ташаббуси билан, асосан, ҳашар усулида қурилган ва ёшларга боғлиқ номлар билан аталиб келинган. 1991 йилда Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги тантаналари муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан боғ обод қилинди ва ҳозирги ном билан атала бошланди. Кейинчалик кенгайтирилиб, бутунлай янги қиёфадаги боғ бунёд этилди.

21 сентябр Ўрмончилар куни

Тарихий саналар
Илм-фан
16- 21 сентябр кунлари ўрмон ишчилари куни. Улар ўз мехнатлари билан ўрмон ишчилари куни. Улар ўз меҳнатлари билан ўрмон бойликларига ҳиссаларини қўшадилар.Қай вақтда ўрмонга кирсангиз, ўрмон ўзининг ҳушбўй муаттар доривор ўсимлик ҳидларию ва салқин ҳавоси билан кишини ва ундаги сокинлик ҳар қандай кўнгилларга ором бахш этишию сасна дарахтининг хушбўй ҳидлари янада кишига завқ улашади. Бу ўрмонларга шундай доно, жон куйдиргувчи хўжалик ишларида оқиллик билан иш юритувчи хўжайин керак бўлади.

Халқаро гўзаллик куни

Тарихий саналар
Илм-фан

ХХ аср косметология соҳасида инқилобий аср бўлди. СИДЕСКО (CIDESCO —Comit? International D'Esthtique Et De Cosmtologie) халқаро эстетика ва косметология қўмитаси ташаббуси билан Халқаро гўзаллик куни жорий этилиб, бу кун ҳар йили 9 сентябрь куни нишонланади. Ушбу қўмитанинг бош қўмитаси 1946 йил Брюсселда ташкил топган бўлиб, шу кундан эътиборан дунё бўйлаб минглаб шифокролар кўплаб давлатларда ташкил этилган 33 та бўлинмада шаклланган. 1995 йилдан дунёда энг чиройли, эстетик ва ёқимли барча нарса алоҳида олқишланган. Шу сабабли 9 сентябр куни кўплаб шаҳар ва мамлакатларда гўзаллик конкурслари ўтказиб келинади. Тарихда илк гўзаллик танлови 1888 йил сентябрда Бельгияда ўтказилган, биринчи “Дунё Гўзали” танлови эса 1951 йил апрель ойида Лондонда ўтказилган.

Картошкадан илк маротаба чипс тайёрланган кун

Тарихий саналар
Илм-фан
1853 йил 24 август куни Жорж Крам – Саратога-Спрингс (Нью-Йорк штати) шаҳридаги Moon's Lake Lodge отели ресторанининг қора танли бош-ошпази илк бор картошка чипсларини тайёрлаган. Ресторанга ташриф буюрган бир меҳмон унинг олдида тортилган картошка брусочкаларини жуда қалин дея арз қилган. Шунда Крам картошканиқоғоз қалинлигида кесиб, туз сепиб баланд оловда қовуриб олган. Ҳайёратга тушган мижоз янги таомдан кўнгли кўтарилган. Тез орада “саратогс тангачалари” (Saratoga Chips) оммабоп бўлган ва муассасанинг махсус таомига айланган.

Халқаро шоколад куни

"Xalq ta'limi" hamda "Xalq ta'limi axborotnomasi" jurnallari tahririyati
Илм-фан

Бу кун илк бор французлар томонидан 1995 йил ўйлаб топилган. Тарих манбааларидан маълумки, шоколад тайёрлаш ацтеклар томонидан ўйлаб топилган бўлиб, улар шоколадни «илоҳлар таоми» деб ҳисоблашган. Испан босқинчилари эса шоколадни илк бор Европага олиб кириб, унга “қора олтин” деб ном беришган ва ундан жисмоний куч-қувват ҳамда чидамлилик мақсадида фойдаланишган. Бир оз вақтдан сўнг Европада шоколад истеъмоли аслзодалар даврасида чекланган.