топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

тарих ва ҳақиқат:

Ҳарбий стратегик қобилият

Жамият

ГАННИБАЛ

Майкл Ли Лэннинг “Юз буюк саркарда” китобида ёзилишича, Карфаген саркардаси Ганнибал тахминан милоддан аввалги 247-183 йилларда яшаган. Карфаген ҳозирги Туниснинг шимоли-шарқи ҳисобланган. Отаси Гамилькар Барка аслзодалардан бўлиб, унинг устози саналади. Қадимги ҳарбий тарихда Ганнибални “ҳарбий стратегиянинг отаси” ҳам дейишган. Бунга ундаги ҳарбий стратегик қобилият сабаб бўлган. Римликларга қарши олиб борилган 15 йиллик урушда у илк бор отлиқларни қўллаб, янги тактикани ишга солган. Афсуски, Карфаген ёзишмаларида Ганнибал ҳақида маълумотлар сақланиб қолмаган. Римликлар ёзиб қолдирган манбалар асосида у ҳақда жаҳон аҳли билади. Римликлар ҳурмат қилган, қўрқишган ва нафратланишган. Улар учун мана шундай: ҳурмат ва нафратга сазовор душман бўлган, Ганнибал.<br /