топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

тарбиявий аҳамият:

Изим менинг, юзим менинг

Шеърият ва адабиёт

Оташ-а оташ! Кун ёнаяпти. Жавзонинг жазаваси қўзиган. Қилтонглаган дунёга қилт этган шамол малол, дов-дарахт гунг-соқов.

Шундай иссиқда уйгинангда ўтирсанг бўлмайдими, тостў бангдан офтоб уриб ярим каллангнинг қолган-қутган қатиғини чиқариб ташласа қай гўрга борасан, дейдиган одам йўқ. Кимга бўларди — ўулом чолга-да…

Бовоси тушмагур эрталабдан туртиниб-суртиниб ҳали унинг эшигига борди улов сўраб, ҳали бунинг эшигига борди, неварасини вилоят марказига олиб бориб қўлини ҳалоллаб келайин деб. Э-ей-ей, қўлини ҳалоллаб деган гапниям тушунмайсизми? Мусулмон қилиб келади, ана, боринг-ей, чукини кестириб келади. Эрта-индин мактабга чиқадиган боланинг бу аҳволда юриши… а-й-ий, энди муҳокама қилмайлик шуни: борса борсин бово, тўғри ўйлаган. Кап-катта болани на эл, на эр томонда