топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

тарбия ва таълим:

Олий таълим муассасаларида оила ва мураббий ҳамкорлиги

Поддержка акций ZiyoNET
Илм-фан
Абдуллаева Ф.А, Тўйчиева С.М
Олий таълим муассасаларида оила ва мураббий ҳамкорлиги
 
Тошкент фармацевтика институти, Тошкент ш, Ўзбекистон Республикаси
E-mail: feruzaabdullaeva1965@
Комилликни орзу қилмаган, баркамол авлодларни вояга етказиш ҳақида қайғурмаган халқнинг, миллатнинг келажаги йўқдир. Хақиқий инсонни, фуқарони тарбиялаш

Алишер Навоий асарлари –ёшлар учун кони тарбия!

Ajiniyoz nomidagi NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Илм-фан
«Кеча келгумдир дебон ул сарви гулруғ келмади,
Кўзларимга кеча тонг отгунча уйқу келмади...»
Буюк мутафаккир, адабиётимизнинг буюк намоёндаси Алишер Навоий таваллудининг бу йил 573 йиллиги экан унинг ўчмас мероси ҳанузбарҳаётдир.

“Кексаларни эъзозлаш” йилига бағишлаб “Бахорой сайли” бўлиб ўтди.

Jizzax tuman XTMFMT va TE bo'limi
Илм-фан
    Жиззах вилояти Жиззах тумани халқ таълими муассасалар фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 13 сон “Дилноза” номли мактабгача таълим муассасасида 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш” йилига бағишлаб “Бахорой сайли”  бўлиб ўтди.”Бахорой сайли” Низом асосида  қўйидаги  тадбирлар орқали ташкил этилди. «Кичкинтой   кубоги» спорт феставали (катта ва тайёрлов гурухлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. “Бахор” мавзусида асфальтга расм чизиш “Тарбияланувчилар томонидан ишланган расмлар расмлар ва қўл ишлари бўйича кўргазма “МТМ лар ўртасида бадиий чиқишлар” Барча  тадбирлар  бир  вақтнинг  ўзида  соат 10 00 да бошланди. Тумандаги мактабгача таълим  муассасасида  ўтказилган тадбирда тумандаги мехнат фахрийлари ва кексалар иштирок этишди. Уларга   эсдалик совғалар  билан топширилди.
 
 

MAKTABGACHA YOSHDAGI BOLALARNI BARKAMOL SHAXS SIFATIDA KAMOL TOPISHIDA “BOLAJON” DASTURINING O‘RNI

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Respublikamizda 2014-yilni “Sog‘lom bola yili” deb e’lon qilinishi, 2014-yil 6-fevralda O‘zbekiston Respublikasining Prezidentining “O‘zbekiston Respublikasida yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirishga qaratilgan qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi qarori qabul qilinishi, “Sog‘lom bola yili” davlat dasturini amalga oshirish asosida jamiyat taraqqiyotini yangi bosqichga ko‘tarish, kelajak avlod haqida qayg‘urish, sog‘lom, barkamol yoshlarni tarbiyalash dolzarb vazifalardan biridir.


1-курс талабалари билан учрашув

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

3 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида Тошкент давлат техника университетининг 1-курс талабалари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Марказ директори М.Атамуратов, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими Қ.Шоназаров, ҳокимнинг биринчи  ўринбосари С.Хикматов, марказ гуруҳ раҳбари А.Раҳимов, ТДТУ Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори А.Алимов, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Т.Маматқобилов ҳамда  университетнинг 120 нафардан ортиқ талаба-ёшлари иштирок этишди.


 


Учрашувда сўзга чиққанлар дастлаб талабаларни юксак билим даргоҳининг 1-курсига қабул қилинганлиги билан табрикладилар. Шундан сўнг  “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳудуди ҳамда университетда талабалар учун яратилган шароитлар, одоб-ахлоқ қоидалари ва кийиниш маданияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.



Маънавий қашшоқлик –инсон фожиаси

O`zbekiston Davlat San'at va Madaniyat instituti blogi
Илм-фан

«Маънавият – инсонни руҳан покланиш,  қалбан улғайишга


 чорлайдиган, одам ички  дунёси, иродасини бақувват,


иймон- эътиқодини бутун қиладиган, виждонини 


 уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча 


 қарашлари меъзонидир»


 


 Дарҳақиқат, Юксак маънавият — инсонни етуклик сари чорлайдиган, шахс сифатида тарбияловчи, камолотнинг юқори чўққисига олиб чиқувчи, ҳаётимизда эзгулик ва покликни улуғловчи беқиёс куч ҳамда шу билан бир қаторда Маънавият инсоннинг нутқига, яшаш тарзига, комил инсон сифатида шаклланишига, тафаккурига, онгига, қалбига таъсир этувчи илоҳий нурдир.


 


Президентимиз “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида “Маънавий қашшоқлик инсон фожеаси” эканлиги ҳақида фикр билдириб ўтганлар, яъни, “Барчамизга аён бўлиши керакки, қаердаки бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар ўзибўларчиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади ”. “Ва аксинча – қаерда ҳушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади”. Масалан Ҳар куни ўқишга ёки ишга кетаётганимизда кўча-кўйда, транспорт воситаларида ёҳуд намойиш этилаётган телекўрсатувлар орқали маънавияти саёз, маънавий жиҳатдан қашшоқ одамларни учратамиз. Уларнинг муомала-муносабати, қилаётган ишлари кўнглимизни ранжитади. Орамизда шундай инсонларнинг борлиги, айниқса, кейинги пайтларда уларнинг сафи тобора ортиб бораётганлиги ҳар қандай кишини ташвишга солади.


 


Бизнингча, инсон  маънавиятнинг шаклланиши энг аввало, тарбияга, ўша инсон камол топаётган оиладаги муҳитга боғлиқ. Агар ҳаётни кузатсак, қайси оилада чиройли муҳит, фарзандлар тарбиясига, уларнинг билим олишига эътибор юқори бўлса, ўша оила фарзанди меҳр-оқибатли, юрт ишига камарбаста, юксак маънавиятли инсон бўлиб улғаяди. Нотинч, фарзанд тарбиясига эътиборсиз оилаларда ўсаётган фарзандлар эса  маънавий жиҳатдан баркамол инсонлар бўла олмаслигини кўриш мумкин.


 


Мисол тариқасида Маша ва Медведни оладиган бўлсак ушбу мультикнинг болаларга салбий таъсирини биламизми? Ҳаммамизга маълумки бугунги кун болалари жуда ақилли бўлгани сабаб мультиклар болажонларга “ойна” бўлмоқда. Улар кўрган нарсаларига ишонадилар ва унга тақлид қилиб, эргашадилар. (Бир нечта ота оналар билан шу мавзуларда сухбатлашдим, улар Маша ва Медвед болаларига қанчалик таъсир қилаётганини ва оқибатда уларни тўғри йўлга сола олмаётганликларини айтишди). Қарангки, барча болажонлар севиб томоша қиладиган бир мулътикнинг таъсири қандай бўлган. Афсуски, бундай мулътиклар жуда кўп ва буни болалар мириқиб кўришмоқда. Биз уларнинг нималарни кўришига ва нималар қилишига эътибор беришимиз ва маънавиятини юксалтирадиган мултиклар кўрсатишимиз ва ўйинчоқлар олиб беришимиз зарур. Акс ҳолда жарлик томон ўзимиз сабаб қулаймиз. Лекин мен бу билан барчаси шунақа демоқчимасман, шунчаки миллий, ўзбекона мультикларни кўрсатишимиз лозимлигини таъкидламоқчиман.


 



Ата-ана жуўапкершилиги

Ajiniyoz nomidagi NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Илм-фан

-Әжаға, күшик әкелдим?


-Бай-бой, көзин ашпаған-ғой еле. Өлип қаладығой. Әкелген жериңе апарып бер, сәл үлкейиңкирегеннен соң әкелерсең. Анасы жоғалтып атырған шығар?


-Буның анасы өлип қалған-деди бес жасар улым Қуўат жыламсырап,-буны да анасы менен қосып көмди?


Оның соңғы сөзин еситип етим түршигип кетти.


-Ким?


-Ана жерде бир қыз,-деп гәпке араласты 2-классқа баратуғын қызым Гүлзар.


-Күшиклердиң анасы өлгеннен соң үйиниң иши «анасы менен қосып көмип таслаң» деген. Буларды дәслеп суўға таслады. Сөйтип көмип еди, топырақ қыймылдады. Қуўат, мынаны ашып алды. Қалғанлары да топырақтан шығажақ еди, жаңағы қыз бәриниң көзине шеге тығып шықты. Мына күшиктиң де көзине шеге тығажақ еди, Қуўат жылап берген жоқ. Соңынан қалғанларын көмип таслады-деп болған ўақыяны үлкен қорқыныш ҳәм ҳаўлығыў менен қызым баянлап берди.



Қайтар дүнья әлбетте болады…

tarbiya haqqinda oylar

«Улды уяға, қызды қыяға» қондырыў олардың бахытлы турмыс кешириўлериниң гуўасы болыў, ақлықларының, жеткерсе шаўлықларының да қуўанышларын көриў ҳәр бир ата-ананың өз алдына әрманы болып есапланады. Олар өзлериниң усындай уллы әрманларын иске асырыў ушын шаңарақтағы өсирип атырған ул ҳәм қызларын ҳеш кимнен кем қылғысы келмейди. Оларға «өзинше» журтта жоқ тәрбия бериўге ҳәрекет етеди. Ул-қызларының бахытлы турмыс кешириўи ушын қолда бар имканияттың барлығын пайдаланады. Тынымсыз мийнет ислейди. Өзлери ишпесе де балаларына ишкизеди, өзлери жемесе де балаларына жегизеди, өзлери киймесе де балаларына кийгизеди. Айырым ата-аналар балалары ушын жуўырып-жортып жүрип, ден-саўлығынан да айырылады…



Хотин-қизлар байрами қайси давлатда қандай нишонланади

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

   Аёл зоти ўзининг нафосати, латофати, муҳаббати ва садоқати,


оналик меҳри билан том маънода яратганнинг тенгсиз мўъжизасидир.


Ислом Каримов



Бола тарбияси ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишда оиланинг роли

Соғлом бола йили: Ёш оналар мактаби
Саломатлик

Ҳуқуқий давлатни барпо этишда оиланинг тутган ўрни беқиёсдир. Бу барча фуқароларимизга ўз оиласини мустаҳкамлаш, унинг ҳар бир аъзосини, шунингдек, ёшларимизни  юрти, Ватанига содиқ қилиб тарбиялашни тақозо этади. Ҳар бир жамиятнинг негизини унинг фуқаролари, оиласи ташкил этади. Ҳар бир фуқаронинг жамиятда тутган ўрни билан давлатнинг қудрати белгиланади. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг ижобий ёки салбий хислатлари оиладан бошланади.


Таълим – тарбияда горизонтал ва вертикал ёндошув нисбати

O`zbekiston Davlat San'at va Madaniyat instituti blogi
Илм-фан

Мансур Бекмуродов,


социология фанлари


доктори профессор


 


 


Ижтимоий тараққиёт ва горизонтал тарбия


 


Жамият тарихи моҳият эътиборига кўра кишилар ўртасидаги муносабатлар тарихидан иборатдир. Тарихий тараққиётнинг ҳар бир даврида таркиб топган иқтисодий сиёсий тузум эса жамиятни ташкил қилган шахслар ўртасидаги ижтимоий иқтисодий, сиёсий, маънавий муносабатларни шакллантирган ва идора қилиб келган. Шу сабабли, ҳар бир шахснинг жамиятда тутган ўрни, мақсади, манфаатлари, тузум томонидан унга берилган эркинлик даражалари каби масалалар ўзига хос ижтимоий муаммоларни ташкил қилади.


 


Улуғ мутафаккир Абу Наср Форобий шундай ёзади: Одамлар ҳаётда ҳамиша бир-бирларига боғланиб яшашга мойил бўладилар. Баъзилар, эса  одамлар ўртасида ихтиёрий боғланишлар йўқ, ҳар бир одам ўз манфаати учун бошқаларнинг манфаатига зарар етказиши, бири бошқасига бегона бўлиши зарур, мабодо улар бирлашсалар ҳам зарурат, мажбурият туфайли бирлашадилар, ўзаро муросага келишсалар ҳам фақат бири ғолиб чиқиб, бошқалари мағлуб бўлганда муросага келадилар деб ўйлайдилар. Бунда улар ташқаридан таъсир этувчи бир куч тазйиқида ўзаро келишувга мажбур бўладилар, агар ана шу куч йўқолса, келишув ҳам йўқолади, яна бегоналашув пайдо бўлади ва улар тарқалиб кетадилар. Инсониятга хос бўлган ҳайвоний ақидалардан бири ҳам  мана шу нотўғри тасаввур ва алдамчи ақидадир".


 



Талаба ёшлар ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда ҳуқуқий тарбиянинг ўрни

Тошкент кимё-технология институти

     Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бир вақтда ёшларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш, уларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мамлакатимиз олдида турган муҳим масалалардан биридир. Ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва жамият тараққиёти ўсиб келаётган авлод таълим даражасининг, ҳуқуқий саводхонлигининг юқорилигига боғлиқдир.


талабаларга маслаҳат

Блог им. sarvarchik
Talabalar bilim olishda barcha imkonlar mavjud Bilimni olgan va uni xayotda ishlata bilgan inson xech qachon xor bo‘lmaydi Mana 30 yildan ortiq shu institut dargohida “Muxandislik kommunikatsiyalari va tizimlari” kafedrasida dotsent bo’lib ishlab kelmoqdaman. Shu vaqt ichida Vatanimizda qolaversa institutimizni o’zida ayniqsa 2000 yildan so’ng juda katta o’zgarishlarga ega bo’lganiga guvohman. “ O‘zbekiston temir yo‘llari” davlat aksiyadorlik temir yo‘l kompaniyasi ko‘magida tubdan ta’mirlanib borgan sari institutimiz chiroyli bo’lib bormoqda. Dargohda ta’lim olayotgan talabalar uchun hamma shart-sharoitlar: 1. Xar bir soha bo‘yicha yuqori malakali o‘qituvchilar xozirgi information texnologiyalar zamoniga moslab ta’lim bermoqdalar. Undan tashqari ilmga qiziqqan va chanqoq bo‘lgan talabalar uchun axborot resurs markazi va kutubxonalar mutaxassislik fanlari hamda turli sohalarga oid adabiyotlar bilan yetarli darajada ta’minlangan. O‘quv zallardagi kompyuterlarda kitoblarning elektron nusxalari mavjud. Undan tashqari Internet zallarida talaba chet el saytlariga kirib uni qiziqtirayotgan xoxlagan soha bo‘yicha malumotlar olishi mumkin. 2. Jismonan tarbiyalashda insnitut qoshida “Sport kompleksi” mavjud bo‘libsportning bir qancha turlari shaxmat,shashka, kurash, boks, suzish va boshqalar mavjud. Sport cho‘qilarini egallashda yuqori malakali o‘qituvchilar yordam berishlari shubxasizdir. 3. Institut maydonida talabalar uchun qurilgan zamonaviy, shinam, ozoda va chiroyli turadigan uy joylari, shirin va lazzatli ovqatlar tayyorlaydigan oshxona, bufetlar mavjud. 4. Sog‘liqni tiklash uchun institutdagi 4-chi talabalar uyida ambulatoriyada malakali shifokor va xamshiralar yordam beradilar. Undan tashqari temir yo‘l kompaniyasiga tegishli bo‘lgan barcha poliklinika, shifoxona, sanatoriylardan foydalanishlari mumkin. Institutimizda talabalar uchun shunday shart – sharoitlar mavjudki ulardan faqat o’qishni, kompyuterda ishlashni bilish, chet tilini o’rganish va yahshi mutahassislikga ega bo’lishni talab etiladi. Biz o’qituvchilarni maqsadi buyuk allomalarimizdan biri Abu Nasr Forobiy aytganlaridek ularni aqlli: fazilatli, o’tkir mulohazali, foydali ishlarga berilgan, zarur narsalarni kashf va ihtiro etishga, zo’r iste‘dodga ega, yomon ishlardan o’zini chetga olib yuradigan insonlarni tayyorlash lozimligini aytadilar va bunday insonlar qancha ko’p bo’lsa shunga yarasha davlat ham obod bo’ladi deydilar. Bularga erishish uchun talabalardan, magistrantlardan, aspirantlardan juda katta sabr-toqat talab etiladi, Bu sabr-toqat esa o’z o’zidan kelmaydi. Unga intilish kerak. Hayotda uchraydigan har-hil to’siqlarni engishga o’rganish kerak. Men yuqoridagi aytilgan gaplarga asosan temir yo‘l sohasi bo‘yicha litsey, koledj va oliygohda bilim olayotgan barcha talabalarga quyidagi misralarga amal qilishlarini xohlar edimO’zingni kamchiligingni aniqla – undan norozi bo’lO’zingni o’rningni top – u erda Ustozing yashamoqdaUni oldida egilib jim tur, quloq sol…… nasihatlariga amal qil.Faqat ayt ishonaman, hohlayman – ehtiyotkorlik bilan bergan narsalarni olBerkit, saqla – unga yangi hayot berO’z yuragingga nazar tashla – fikrlaringni ko’rib chiqO’z badaningni xis et – o’zgarishga harakat qilQaddingni rostla – suyaklaringni mustahkamlaAsabingni tozala – yomonlikni esdan chiqarMo’jizaga ishonch qilma – faqat ishga ishon, faqat o’zinga ishonO’zingga do’st top, uchta bo’lsa undan yahshi – o’zing mashq qil, birgalikda to’rtta bo’lib mashq qilingKamtarona ovqatlan, lekin och qolma – faqat amalga oshadigan narsa haqida o’ylaQorong’ilikdan qo’rqma – yorug’likka quvonginBaquvvat darahtga o’hshab turishni o’rgan – Engil shamolga o’hshab harakatlanFaqat bir zarbani tushunishga harakat qil – Doimo zarbasiz qanoatlanishga o’rganSen himoyalangansan, agar kuchli bo’lsangSen baquvvatsan, agar sog’lom bo’lsangSen sog’lomsan, agar nafasni to’g’ri olsangSen to’g’ri nafas olasan, agar uni bilsangHaqiqatni bilgan insonda – Ruhi borKimki shularni o’tsa barkamol inson bo’lib Vatanimiz rivojiga va undagi yashayotgan halqning obod va farovon hayot kechirishiga o’zining hissasini qoshgan boladi“Muxandislik kommunikatsiyalari va tizimlari” kafedrasi dotsenti Ubaydullaev P.X.

Болангизнинг дарсида бўлганмисиз?

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Бухоро вилояти Пешкў туманининг Дегдавон қишлоғида Саидқул ака Орипов деган фахрий педагог яшайди. 35 йил давомида мактабда ўқитувчилик қилган, 6 нафар фарзандини эл корига ярайдиган этиб, вояга етказган отахон бугун ҳам ёшлар тарбияси билан машғул, десак муболаға бўлмайди. Аниқроғи, мактаб ёшидаги 15 нафар неварасининг хулқу одоби, ўзлаштириши, кимлар билан дўст тутингани-ю бўш вақтида нима билан шуғулланишигача назорат қилиб, хабардор бўлиб боради.

-Ҳафтада бўлмасада ўн беш-йигирма кунда бир марта неваралари ўқиётган синфлар ўқитувчилари билан суҳбатда бўладилар,-дея Саидқул ака ҳақидаги фикрларини ўртоқлашди 43-мактаб ўқитувчиси Солиҳа Ҳамидова.-Дарсларни яхши ўзлаштираётган, намунали хулққа эга болани тенгдошлари, синф раҳбари олдида мақтаб, кўнглини кўтарадилар, аксинча бўлса танбеҳ берадилар. Бобонинг ўгитнамо сўзлари нафақат невараси, балки унинг синфдошлари учун ҳам сабоқ бўлади.

Ҳа, бола мисоли бир ниҳол. Мўртлигида қай ёнга бурсангиз, ўша томон эгилиб ўсаверади. Саидқул акага ўхшаган кўпни кўрган, тажрибали инсонларни эса боғбонга қиёслаш мумкин. Умуман олганда, ўғил-қиз ўстираётган ҳар бир ота-она зурриёди камолотида ўзини боғбон, деб билмоғи жоиздир. Аммо ҳаммамиз ҳам фарзанд тарбиясига шу нуқтаи назардан ёндашяпмизми?