топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

тараққиёт:

Тошкент-2200. Тошкентнинг Ўрта Осиёда кечган сиёсий ва иқтисодий жараёнларда тутган ўрни (XVI-XIX асрнинг биринчи ярми)

Ўзлигим
Жамият
XVI асрдан бошлаб Тошкент турли сиёсий воқеликлар тизимига тортилиб, дастлаб Шайбонийлар, сўнгра Аштархонийлар давлатининг чекка ўлкаси ҳисобланган бу ҳудудда ўзига хос сиёсий жараёнлар кечган. XVIII асрнинг биринчи ярмида Бухоро хонлигида юзага келган сиёсий ҳаёт инқирози унинг турли вилоятлари тараққиётига таъсир кўрсатган. Шундай ҳудудлардан бири ҳисобланган Тошкентда шу асрнинг бошларида маҳаллий хўжаларнинг мавқеи ортиб борган. Натижада шаҳарда тўрт даҳа хўжалари томонидан идора этилган бошқарув тизими шаклланган. Бу тизим 1784 йилда Тошкентда “шаҳар-республика”га ўсиб ўтган. XIX асрнинг биринчи ўн йиллигида шаҳар ва унинг ҳудуди Қўқон хонлиги, 1865 йилда эса Россия империяси қўшинлари томонидан босиб олинган.

Халқ таълими вазирлиги раҳбариятида ўзгариш бўлди

Илм-фан

Бугунгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12 июндаги қарорига кўра, Собитхон Тошпўлатович Турғунов Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бошланғич таълим самарадорлиги

Илм-фан
Халқ таълими вазирлиги томонидан “Бошланғич таълимни модернизациялаш орқали ўқув-тарбия жараёни сифати ва самарадорлигини ошириш” мавзусида бошланғич таълим ўқитувчиларининг форуми ташкил этилди.

Дунёга достон диёр

Блог им. mumtoz


Ҳумоюн  АКБАРОВ

 Донишманд халқимиз юрт тинчлигини, кўнгил хотиржамлигиниҳар нарсадан устун қўяди. Ёши улуҚларимиз: “Тинчлик-хотиржамликка нима етсин”, “Бир кун жанжал чиққан уйдан қирқ кун барака кетади” каби гапларни тез-тез такрорлаб турадилар. Болалигимиздан эшитган эртак, мақол, маталларимиздаҳам тинчлик мавзуси батафсил ёритилгани бежиз эмас. Бунинг бебаҳоҳикмати бор. Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларининг пойдевориҳам асли тинчликдандир.      
Америка Јўшма Штатларидаги“Gallup World” компанияси олиб борган тадқиқот натижаларига кўра, юртимиздаги тинчлик-хотиржамликнинг барқарорлигига хорижлик замондошларимизҳавас қилса арзир экан. Сабаби, Мустақил давлатларҳамдўстлиги мамлакатлари орасида бизнинг республикамиз фуқароларининг тинч­лик ва хавфсизлиги таъминлангани жиҳатидан дунёда биринчи ўринни эгаллаган.
138 мамлакат аҳолиси орасида сўровномалар ўтказган“Gallup World” компаниясининг“Ижобий таассуротлар кўрсаткичи” деб номланган бир тадқиқотидаЎзбекистон Мустақил давлатларҳамдўстлиги орасида биринчи ўринни, дунёда29 поҚонани банд қилган. Бу эса  34 ўринни эгаллаган Франция, 54 ўринни банд қилган Буюк Британия, 60 ўрин дея тан олинган Япония каби жаҳоннинг ривожланган давлатларига қарагандаҳам юртимизнинг яхшироқ натижага эришганлигини англатади.

Сиёсий партияларнинг миллий демократик тараққиётдаги ўрни

Блог им. devdasdesign
 
Ижтимоий-сиёсий тараққиётни сиёсий партиялар ва ижтимоий ҳаракатларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Айнан ушбу феноменлар демократияга ҳаёт, яшовчанлик, ҳокимият ва аҳоли ўртасидаги алоқаларга динамизм бағш этади, кишиларни жамият ва давлат ишларидан хабардор юришга, улар фаолиятини назорат қилишга имкон беради.
Мамлакатимизда  қабул қилинган «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги  Конституциявий  қонун қабул қилингандан кейин ўтган давр мобайнида  кўппартиявийликка асосланган сиёсий тизим шаклланди.  

Амир Темур даврида миллий-маънавий тараққиёт ва глобаллашув

Тошкент кимё-технология институти
Амир Темур даври тарихимизда миллий-маънавий тараққиётнинг чўққиларидан бирини ташкил этади.
Қарийб, XIIIасрнинг биринчи чорагидан -XIV асрнинг 70 йилларига қадар  мўғуллар босқини ва зулми натижасида Мовароуннаҳр диёри чуқур инқирозни ўз бошидан кечирди.  
Мўғуллар келтирган офатлар натижасида Туронзаминда йирик илмий-маданий марказлар йўқ қилинди, кутубхоналар ёндирилди. Ота-бобларимиз томонидан асрлар давомида йиғилган бемисл маънавий хазиналарга путур етди ва чуқур инқироз даври бошланди. Тарихдан маълумки, миллий-маънавий тараққиёт учун аввало юрт тинчлиги ва мустақиллиги зарур, мустаҳкам давлат қурилган ерда маънавият ривожланади.

 

“ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЎЗБЕК МОДЕЛИ” – МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИКНИ БАРПО ЭТИШНИНГ АСОСИ

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Мустақилликни қўлга киритган ҳар бир давлат учун энг асосий, бош масала миллий давлатчилик пойдеворини барпо этиш, мустақилликнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий асосларини яратиш ҳисобланади. Бу масалага мустақилликка эришган барча мамлакатлар турли даврларда дуч келишган ва улар бу масалани турлича ҳал этишган. Шу сабабли илмий адабиётларда ижтимоий тараққиётнинг «Швед модели», «Америка модели», «Япон модели» каби тушунчалар ишлатила бошланди. Ушбу  тушунчалар негизида муайян минтақа ёки мамлакатлар ижтимоий тараққиётида сиёсий-иқтисодий ислоҳотларни қайси йўл билан, қай йўсинда амалга оширилиши билан бир-биридан фарқланади.


Тарихимиз қисқа сатрларда (7)

Маънавият
Маданият ва маърифат


**Тошкентга қилинган иккинчи юриш пайтида (1865 йил) балоғатга етмаган Қўкон хони Султон Саид оталиғи Амирлашкар Мулла Алимқул раҳнамолигида шаҳарда олти минг кишидан иборат қўшин йиғиб қўйган эди. Тошкент ҳокими шаҳарликларни сафарбар қилди. Шаҳар турли мудофаа иншоотлари билан мустаҳкамланди. 3000 кишидан иборат қўшин шаҳардан 25 чақирим шимоли шарқда, Чирчиқ дарёсининг Бўзсув бошланадиган жойидаги Ниёзбек қалъасини ҳимоя қилди. Бироқ душманнинг ҳарбий таъминоти ва қурол аслаҳаси такқослаб бўлмас даражада кучли эди. Тошкентни таслим бўлишга мажбур этиш учун Черняев Ниёзбек қалъаси олдида Бўзсув ариғини тўсиб қўйиб, шаҳарни сувсиз қолдирди.


**1865 йил 29 августда Тошкентнинг Россия империяси таркибига қўшиб олинганлиги расмий равишда эълон қилинади.


Тарихимиз қисқа сатрларда(6)

Маънавият
Маданият ва маърифат


**Буюк даҳо Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Али ибн Сино ҳижрий 370 (милодий 980) йилда Бухоронинг Афсона, ҳозирги исфана қишлоғида туғилган. У ёшлигиданоқ ўткир зеҳни ва илмга қизиқиши билан ҳаммани лол қолдирарди. Ибн Сино Ан-Нотилий қўлида тарбия олади. У астрономия, фалсафа, математика, физика, кимё, тиббиёт, мантиқ, адабиёт, минералогия ва бошқа фанлар билан шуғулланган. 10 ёшида қуръонни ёд олган, 16 ёшдаёқ атоқли табиб бўлган.


 


У Бухоро амири Нуҳ иби Мансурни даволаб, Саройнинг бой кутубхонасидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган. Ибн Сино 1002 йилда Бухородан чиқиб кетади, Урганч, Обивард, Насо, Нишопур, Журжон, Рай, Исфаҳон, Ҳамадон каби шаҳарларда бўлади. У 1037 йилда (ҳижрий 428) 57 ёшида Ҳамадон шаҳрида вафот этади. Мутафаккирнинг турли фанларга оид 450 дан ортиқ илмий асарлар яратганлиги маълум. Бироқ бизгача Ибн Синонинг 242 та асари етиб келган. Шулардан 4 таси адабиётга, 5 таси мусиқага, ўндан ортиғи астрономияга оид асарлардир ва ҳок.


Тарихимиз қисқа сатрлара (5)

Блог им. mumtoz


** Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Вазирлар Маҳкамасига 2015-2020 йилларда мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш Давлат дастурини ишлаб чиқишни ва қабул қилишни тезлаштиришни тавсия қилдилар.


 


   ** Барча давлат органлари расмий сайтларининг мобиль версияси ишлаб чиқилади.


    **2014 йилда Ўзбекистон доимий аҳолиси сони 1,7 фоизга ўсган.  2013 йил давомида мамлакат аҳолиси сони 1,7 фоизга ўсиб, 2014 йил 1 январь ҳолатига кўра, 30,488 миллион кишини ташкил этаётган эди. Бундан 51 фоизи шаҳарларда, 49 фоизи эса қишлоқ жойларда истиқомат қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.



Тарихга бир назар (4)

Блог им. mumtoz

 


(давоми)


  **Самарқанд Ўрта Осиёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири. Шаҳарнинг бунёд этилган вақти ва номининг этимологияси аниқ эмас. Шаҳар Искандар Македонскийнинг ҳарбий юришлари муносабати билан юнон солномаларида милоддан авалги 329-йилда Мароқанда номи билан илк бор тилга олинган. Турли даврлардаги тарихий манбаларда шаҳар номининг Самариана, Сараманка, Саканна, Санманқин, Самакиён, Сумрон, Шамиркент, Самаран, Симроёт, 8-аср бошларига оид сўғд ҳужжатларида Смараканиа, 8-асрда ўтган венециялик сайёҳ Марко Полонинг китобида Сонмаркан шаклида тилга олинади. Кўринадики, шаҳар номининг деярли барча вариантлари “С” ҳарфи билан бошланади.



Тарихга бир назар (3)

Маънавият
Маданият ва маърифат

   


(давоми)


 **Самарқанд Ўрта Осиёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири. Шаҳарнинг бунёд этилган вақти ва номининг этимологияси аниқ эмас. Шаҳар Искандар Македонскийнинг ҳарбий юришлари муносабати билан юнон солномаларида милоддан авалги 329-йилда Мароқанда номи билан илк бор тилга олинган. Турли даврлардаги тарихий манбаларда шаҳар номининг Самариана, Сараманка, Саканна, Санманқин, Самакиён, Сумрон, Шамиркент, Самаран, Симроёт, 8-аср бошларига оид сўғд ҳужжатларида Смараканиа, 8-асрда ўтган венециялик сайёҳ Марко Полонинг китобида Сонмаркан шаклида тилга олинади. Кўринадики, шаҳар номининг деярли барча вариантлари “С” ҳарфи билан бошланади. Фақат юнонча Мароканда бундан мустасно. Демак, юнонлар топонимнинг асли номини нотўғри эшитганлар. Тишлар орасидан сирғалиб чиқадиган ва арабча “се” ҳарфи билан ифодаланадиган “с” товушини юнонлар илғай олмаганлар.



Ўзбекистон тарихи қисқа сатрларда

Маънавият
Маданият ва маърифат

 


(давоми)


   **ХIХ аср охиридан Тошкент жадидчилик номи остида шаклланаётган маърифатчилик ҳаракатининг марказига айланди.


      **Нажмиддин Кубро 1145 йилда Хива шаҳрида дунёга келади. Унинг асл номи Аҳмад бин Умар бин Муҳаммад ал-Хевақий ал-Хоразмий бўлиб, “Нажмиддин”, “Кубро”, “Абулжанноб”, “Валийтарош” сўзлари бу зоти мукаррамнинг лақаб, унвон ва куниятидир.


     **Кубро- Аҳмад ёшлигидан илм-донишга қизиққан қобилиятли киши бўлган экан. У ислом асослари, шариат илмларини жуда тез ўзлаштириб олиб, Хоразмнинг манаман деган уламоларидан  ўзиб кетади ва илмий баҳсларда барчадан ғолиб чиқади. Шу боис унга “Тамматул кубаро”, яъни уламоларнинг етуги, улуғвори ва илм балоси деган лақабни олади. Бунинг ёнига “Нажмиддин” – “диннинг юлдузи” деган мартаба-унвон қўшилиб, Аҳмад бин Умар шундан кейин Нажмиддин Кубро номи билан машҳур бўлиб кетади.


 


    **Душман Хоразмга яқинлашганда, Муҳаммад Хоразмшоҳ қочиб кетган, лашкар пароканда эди. Мўғул аскарлари Гурганжга кирганда, шайх Нажмиддин Кубро қолган-қутган муридлари билан жангга шайланади. У хирқасининг устидан белбоғ боғлаб, қўйинларини тош билан тўлдиради, қўлига найза олиб, душман қаршисига чиқади. Кофирларга қараб тош ота бошлайди, бир нечтасини найза билан уриб йиқитади. Аммо кофирлар унинг устига камон ўқи ёғдирадилар. Бир ўқ келиб кўкрагига тегади. Етмиш беш яшар мўйсафид —  илоҳий илҳомдан маърифат топиб, қалбларни нурлантирган шайхи кабир ҳолдан тойиб, кучи кетаётганини сезса ҳам, жанггни тўхтатмайди, душман байроғини ғазаб билан маҳкам тутамлаб олади-да, шу ҳолатда жон беради. Дейдиларким, вафотидан кейин ўнта одам унинг маҳкам  қисилган панжалари орасидан байроқни зўрға ажратиб олган.


 


Нажмиддин Кубро 1221 йилда Чингизхон тўдаларига қарши жангда шаҳид бўлади. Улуғ шайх ва донишманд инсоннинг бу қаҳрамонлиги, жасорати душманни ҳам ҳайратга солган. Бу иш авлодларга ибрат бўлди, халқ орасида афсонага айланиб кетди.


     **Пахлавон-Махмуд мажмуаси — Хивалик шоир хотирасига атаб қурилган. Оламдан ўтганидан сўнг, шаҳарнинг табаррук ҳомийси сифатида тарихда қолган. Бу ерда ўрнатилган Пахлавон Маҳмуд қабри ҳамда Хива хонлари мақбараси мажмуа қисмидир.


     **Калта Минор. Муҳаммад Амирхон мадрасаси олдида минора қурилиши бошланган эди. Хоннинг режаси бўйича, бу минора Хивадаги энг баланд бўлиши керак эди. Бироқ, қурилиш хоннинг вафот этганлиги туфайли охирига етказилмади. Натижада, минора Калта Минор номини олди. Унинг салмокли, тепага борган сари торлашаётган пояси сирланган ғиштлар билан безатилган.


        **Ислом Хўжа минорасиархитектураси анъанавий, бироқ унинг олд томони жуда бой қилиб безатилган. Ажойиб, баландлиги 45 метр бўлган Ислом Хўжа минорасини шаҳарнинг хоҳлаган жойидан кўриш мумкин. Минора тепага бориб торлашади, унинг чўққисида эса гумбаз бор.






      **Ат-Термизий ўз устози ва сафдоши ал-Бухорийни бутун умри давомида ҳурматлаб, унга самимий садоқатда бўлган. Араб тарихчиси Шамсуддин аз-Заҳабийнинг “Тазкират ул-Ҳуфоз” номли асарида ёзишича, ат-Термизий ўз устозининг вафоти туфайли қаттиқ қайғуга ботиб “кўп йиғлаганидан ҳатто кўзлари кўр бўлиб қолиб, узоқ йиллар кўзи ожиз ҳолда яшади”.


     **Ҳасадгўйларнинг ҳатти-ҳаракати туфайли Бухоро амири Холид ибн Аҳмад аз-Зуҳалий билан ал-Бухорийнинг алоқаси бузилиб қолади. Бунга сабаб, амир олимдан ҳузурига келиб “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ”, “Ат-таърих” китобларини ўқиб беришни талаб қилади. Лекин ал-Бухорий “Мен илмни хор қилиб, уни ҳокимлар эшиги олдига олиб бормайман, кимга илм керак бўлса, ўзи изласин. Лекин Аллоҳ охират куни илмни яширмай уни толибларга сарф қилгани учун мени кечиради”, деган жавобни айтади. Амирга жавоб ёқмай, фитначи, бўҳтонкор шахсларнинг гапига кириб ал-Бухорийга шаҳарни тарк этишни буюради. Шундан кейин ал-Бухорий Самарқандга қараб йўл олади ва бир мунча муддат Хартанг қишлоғида ўз шогирдлари ва қариндош-уруғлариникида яшагандан кейин оғир касалга чалиниб, ҳижрий 256 йил (мелодий 870 йил 1 сентябр) 60 ёшида вафот этади ва шу ерда дафн қилинади.


 


      **Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йилдаги фармони билан буюк ҳадисшунос аллома ал-Бухорийнинг 1225 йиллик таваллуди муносабати билан унинг мақбараси қайта қурилди.


      **Буюк муҳаддис Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорийнинг “Ал-адаб ал-муфрад”(“Одоб-ахлоқ ҳақида ягона китоб”) асари ҳаётимизда жуда зарур бўладиган одоб-ахлоққа доир ҳадислар тўпламидир. “Ал-Адаб ал-муфрад” китобининг номидан билиниб турибдики, бу китобнинг ўзи одоб-ахлоқ, таълим-тарбия ҳақидадир.


 


    **  Майдони 39400 км. кв. га тенг Бухоро вилояти Ўзбекистоннинг жануби-ғарбида жойлашган. Қизилқум чўли Бухоро вилояти ҳудудининг катта қисмини эгаллайди. Вилоят туб континентал, қуруқ иқлимга эга. Вилоят аҳолиси тахминан бир ярим миллион кишига тенг. Вилоят 11та маъмурий туманлардан иборат. Аҳолиси 263400 киши бўлган Бухоро шаҳри – вилоятнинг маъмурий маркази. ЮНЕСКО Бухоро шаҳрини умумжаҳон илмий ва маданий бойликлари қаторига киритилган. Шарқнинг мусулмонлари азалдан Бухорони — «Бохорои-Шариф» — «Олижаноб Бухоро» деб аташганлар.       **Деворлар билан мустаҳкамланган баланд Арк қалъаси, хукмдорнинг кучини кўрсатаётган шаҳар маркази эди. Бу ерда хукмдор саройи, ғазна ва зиндон жойлашган эди. Аркдаги бинолар  XVIII аср охири – XX аср бошларида қурилган эди.


Бугунга келиб Арк қалъаси Ғарбдан Шарққа чўзилган катта платформадир. Арк бир нечта бинодан иборат. Унинг шарқий томони бугунги кунда археологик ҳайкалдир. Бу ерда ўлкашунослик музейи жойлашган Чилдухтарон масжиди жой олган.       **Исмоил Самоний мақбараси — IX—X асрларда қурилган маданий ёдгорлик, Самонийларнинг оилавий мақбараси бўлган. Мақбара сулоланинг ёрқин ва қудратли хукмдори Исмоил Самоний қарорига биноан қурилган. Унда Исмоилнинг ўзи, унинг отаси ва невараси кўмилган. Мақбара пишиқ ғиштлардан терилган бўлиб, девор нақшлари нафис турга ўхшайди.    **Минораи Калон- буюк Калон деган номни олган Минораи Калон, ўзининг осмонга интилган 48 метрли минораси билан дунёга таралган. Ушбу инженерлик жиҳатидан ноёб бино ер остига 10 метрга кетади. Минора пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, ганж ўймакорликлари билан безатилган. Минора учи — 16 аркали гумбаз. Қадимда, ушбу гумбаздан муллалар аҳолини номозга чақиришган эди.


 


    **Масжиди Калон XV асрнинг биринчи ярмида қурилган эди. Масжиди Калон – Самарқанд шаҳридаги Бибихоним масжидидан кейин Ўрта Осиёдаги иккинчи энг катта масжид. Масжидга киришда асосий дарбоза чиройли нақш билан безатилган. Масжид 208 устунга таянган 288 гумбазга эга. Бино 1 гектар ер ҳудудини эгаллайди.    **Чор-Минор мадрасаси бугунги кунгача сақланган тўрт устунга таянган дарбоза Чор-Минор мажмуасининг безагидир (Чор-Минор – «4 минора»). Мадраса XIX аср бошида, саёхатчи, гилам ва отларни сотиш билан шуғулланган бой савдогар Туркмен Халиф Ниязқул томонидан қурилган эди. Ушбу ноёб архитертур ҳайкал Марказий Осиё архитектурасида тенги йўқдир.     **Лаби Ховуз мажмуаси, ўз номини шу ерда 1620 йилда жойлашган катта ҳовуздан олган. Лаби Ховуз Бухоро марказида жойлашган бўлиб, Кўкалдаш мадрасаси, Нодир Девонбеги мадрасаси ва Хонақалардан иборат.    **Ситораи Моҳи Хоса мажмуаси(XIX охири —XX асрлар боши) — Бухоро амирларининг энг зўр саройларидан бири. Шаҳар меҳмонлари албатта ташриф буюрадиган жой. Ситораи Мохи Хоса мажмуаси иккита бир- бирига яқин бинодан иборат. 1912—1913 йилларда қурилган сарой алоҳида маданий ва бадиий аҳамиятга эга. Катта зал ганж ўймакорликлари, деворлар кўзгу ойналар билан безатилган. Ҳозирги пайтда бу ерда Бухоронинг ўлкашунослик музейи филиали жойлашган.





ZiyoNET таълим портали тўғрисиа батафсил (4)

Блог им. mumtoz

(Мақоланинг давоми)


Сўз – мутахассис ва мухлисларга


ZiyoNЕТ порталининг янгиланган қиёфаси ҳа­қида мутахассис ва педагогларнинг фикрлари билан қизиқдик.


Толибжон МИРЗАҚУЛОВ, ZiyoNЕТ Ресурс маркази бошлиғи:


– 2014 йилда ZiyoNЕТ портали тўлиқ янгидан ишлаб чиқилди. Концептуал даражада, яъни умумий ишлаш тамойилларида катта ўзгаришлар бўлди. Энг асосийси, олдин ZiyoNЕТ ахборотлар манбаи бўлган бўлса, энди фойдаланувчиларга тизимда рўйхатдан ўтиб, бевосита интерфаол мулоқотга киришиш имкониятлари яратилди.


ZiyoNET таълим портали фаолияти (3)

Информационные технологии

ZiyoNETда иқтидорли ёшлар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори асосида порталда «Иқтидорли ёшлар» рукни ишга туширилди. Унда 220 дан ортиқ турли Республика ва жаҳон миқёсида юксак натижаларга эришган иқтидорли ёшлар бўйича маълумотлар жойлаштирилган.


 


ZiyoNЕТ порталини янада оммалаштириш ва фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қатор лойиҳалар самарали амалга оширилмоқда. Шулардан бири – uMail.uz почта қутингизга келиб тушувчи янги хатлар ҳақида хабар берувчи бепул SMS хизматидир. Энди фойдаланувчилар янги сервис имконияти орқали электрон хат юборилганини ва уларнинг сонини аниқлаш имкониятига эга. Бу хизмат тури Ўзбекистоннинг барча ҳудудида бирдай ишлайди.


 


Шунингдек, таълим муассасалари учун бепул веб-хостинг хизматлари тақдим этилмоқда. Яъни фойдаланувчилар портал таркибида сайт-сателлит яратиб, ўз маълумотларини жойлаштириб боришлари мумкин. Ҳозирга қадар 14 000 нафар фойдаланувчи ZiyoNЕТ порталида ўз сайт-сателлитини ишга туширган. Улар орасида тил ва адабиётга ихтисослашганлари ҳам талай. Масалан,«Нафосат гулшани», «Навоий ва Бобур», «Таълим ва тараққиёт», «Она тилим – жону дилим», «Соҳибқирон Амир Темур», «Ўзбек халқ оғзаки ижоди», «Жаҳон халқ эртаклари», «Ватан учун яшайлик», «Грамматика», «Навоийни англаш», «Кўнгил битиклари», «Буюк шахслар ҳақида», «АКТ ва инглиз тили», «XX аср ўзбек адабиёти намояндалари», «Илмий мақолалар», «Ҳикматли сўзлар», «Таҳлил», «Наср ва назм», «Мушоира» ва ҳ.к. Мазкур блогларда тегишли мавзуларга доир юзлаб мақолаларни ўқиш мумкин.


 


Энг муҳими, ушбу тармоқ ўқувчи, ўқитувчи, талаба ва бошқа зиё истовчилар учун муҳим ахборотлар манбаи вазифасини бажармоқда. Сайтда турли мавзулардаги рефератлар кўп, таълимга оид янгиликлар тез-тез янгиланиб турилаётгани фойдаланувчилар сонининг ошишига хизмат қилмоқда.


Сўз севарлар


ZiyoNЕТда тил ва адабиётга оид қатор гуруҳлар мавжуд. Уларнинг аксарияти ёшлар билан гавжум.


Масалан, «Шеърият гулшани»да ёш ижодкорларнинг шеърлари ва ижод намуналари бериб борилади. «Болалар учун ҳикоялар»да эса болажонлар учун ёзилган ҳикоялар мухлисларга манзур бўлмоқда. «Инглиз тилини ўрганамиз» гуруҳида инг­лиз тилини ўрганишга оид қизиқарли маълумотлар бериб борилади. «Баҳри байт» эса худди адабиёт дарсидаги баҳри байтга ўхшайди. Яъни бир киши шеър айтади. Шеърнинг охирги ҳарфига иккинчи киши давом эттиради.


 


«Жаҳон халқлари эртаклари»дан ажойиб ва ғаройиб эртаклар ўрин олган. «Сўз севарлар»да эса мухлислар ўзларини қизиқтирган сўзлар ҳақида маълумот олиши ва ўз фикрини муҳокамага қўйиши мумкин.


 


Лойиҳалардан хабарлар


Порталда ҳозирги кунда ёшлар орасида энг оммабоп лойиҳалар – utube.uz, fikr.uz, tanlov.uz ва uforum.uz лойиҳаларидир.


 


uTube.uz–таълимий видео портали бўлиб, 42 йўналишда, илмий-таълимий, маданий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий видеодарслар, интервьюлар, очиқ дарслар, тил ўрганиш ва ўргатишга оид видео ресурсларни ўзида жамлаган. Булар сирасига чет тилларини ўрганишга қаратилган «Полиглот» видеодарслар мажмуини, Муҳаммад Юсуф ижодига бағишланган кўплаб видеолавҳаларни, адабиёт ва тарих фанлари бўйича очиқ дарслар манбаларини, кутубхоналарни автоматлаштиришга қаратилган KaDaTa маҳаллий дастурий таъминотда ишлаш бўйича видеойўриқнома каби турли йўналишдаги видеоларни киритиш мумкин.


 


Fikr.uzлойиҳаси ZiyoNЕТ фойдаланувчиларига шахсий фикрларини эркин баён қилиш, турли соҳадаги кишилар билан таълим, маданият, АКТ ҳамда жамият каби йўналишларда фикр, тажриба алмашиш имконини беради. Фойдаланувчилар унда муаллифлик мақолаларини чоп этишлари ва бошқа фойдаланувчилар билан бирга муҳокама қилишлари ҳам мумкин.


Uforum.uzда бир пайтнинг ўзида республиканинг турли нуқтасида жойлашган таълим муассасалари тарбияланувчилари, ўқитувчилар, ўқувчилар, талабалар бир тармоқда фикр алмашиш ва мулоқотда бўлиш имконига эга бўлмоқда. Барча ўқувчи-ёшларнинг дунёқараши мазкур тармоқнинг форум бўлими орқали муҳокама қилиб борилади.


 


Вилоятлардаги ёшлар ҳаётини имкон қадар кўпроқ ёритиш мақсадида бўлим фаолиятига вилоятдаги ёшларни жалб этиш режалаштирилган. Каталог бўлимига республикамиздаги барча таълим, маданий-маърифий муассасалар ҳақида, шунингдек, юртимизнинг энг машҳур адиблари, спортчилари, педагоглари ва бошқа юртдошларимиз ҳақида батафсил маълумотлар киритилади.


 


ZiyoNЕТ тармоғини мамлакатимиз бўйлаб омма­лаштириш, энг аввало, тармоқ ҳақида барча ҳудудлардаги педагоглар ва ёшларнинг тушун­чаларини шакллантиришни талаб этади. Бу борада тармоқ ўзининг ҳудудий халқ таълими бош­қармалари ва туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларида тайинланган масъулларига таянади.


 


Ахборот ресурсларини ZiyoNЕТ тармоғи ресурс марказининг технологик майдончасида жойлаштириш, сақлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, электрон почта хизматлари мактаблар, академик лицейлар, коллежлар, олий ўқув юртлари, ёшлар ташкилотлари, кутубхоналар, музейлар ҳамда бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасалардаги фойдаланувчиларга хизмати бепул.


(давоми бор)


 


Улдона АБДУРАҲМОНОВА,


«Til va adabiyot ta’limi» журнали мухбири


 

ZiyoNET таълим портали (2)

Информационные технологии

ZiyoNЕТми ё «Одноклассники»?


Порталнинг йирик лойиҳаси – Fikr.uzда «Соғлом бола йили: малакали педиатрлар тавсия­лари, ёш оналар ва кичкинтойлар учун» мавзусидаги блог, utube.uz сайтида 133 та видеоролик­лар жойлаштирилди. Инглиз тилини мукаммал ўрганмоқчи бўлган кичкинтой, ўсмир ва талабалар учун эса қарийб 1,5 минг видеоролик мавжуд. Уларнинг барчаси ягона мақсад – ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.


 


Яна бир муҳим жиҳат: 25 та ўзбек тилидаги таълимий онлайн ўйинлар яратилиб, порталга жойлаштирилди. Бу ўқувчиларнинг хотирасини мустаҳкамлаш, тез ишлаш жараёнини ривожлантириш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этишга хизмат қилмоқда. «Сўз тузинг», «Сўз», «Ҳарфларни топинг», «Анаграмма» каби ўйинлар ёш болаларни ўзбек тилидаги сўзларнинг орфографияси, яъни тўғри ёзилиш қоидалари билан таништирса, «Мақоллар» ўйини орқали фойдаланувчи ўзбек ва рус тилларидаги мақолларни қайта тик­лаши лозим бўлади. «Жаҳон халқ либослари», «География», «Байроқлар ва давлатлар» каби ўйинлар ёшларни чет эл маданияти ва маълумотлари билан ўртоқлашишларига замин яратади.


 


Маълумотларга кўра, бугун Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 10 миллиондан ошди, мобиль оператор абонентлари сони эса 19 миллионга етган. Бу – аҳолимизнинг эллик фоиздан зиёди интернетга қайсидир маънода яқин деганидир.


 


Бугун ёшларимизни ижтимоий тармоқдан кўра ZiyoNЕТ таълим порталига жалб қилиш – бу борадаги энг самарали йўллардан, деб ҳисобланмоқда. Шу мақсадда портал фойдаланувчилар қизиқишига қараб гуруҳларга ажратилган, савол-жавоблар ресурслари, «Кутубхона» ресурси, «Таълим муассасалари маълумот базаси», «Чет тили», «Ўйинлар» каби ресурслар ишга туширилган. Порталда ёшлар учун фойдали бўлган сайтлар рўйхати шакллантирилган ва тармоққа уланган барча таълим муассасаларида ушбу сайтларга кириш имконияти яратилган. Энг асосийси, портал – тафаккур баҳсига айланмоқда. Фикр алмашилаётгани эса дидни чархлайди, онгни парваришлайди, тафаккурга қувват беради.


«Ҳар тилни билув эмди бани одама жондур...»


 


Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 10 декабрдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори асосида ZiyoNЕТ таълим порталида ёшларга чет тилларни ўқитишнинг комплекс тизимини шакллантириш юзасидан қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ZiyoNЕТда Learn English, Learn English Kids, Teaching English каби халқаро миқёсда нуфузли таълимий cайтлардан самарали фойдаланиш бўйича назарий ва амалий тавсия ва маълумотлар берилган.


 


Fikr.uzда «ICT for English Teachers» блоги, ictenglish.zn.uz сайти ва блогларга инглиз тилини ўргатувчи грамматик, фонетик, оғзаки ва ёзма нутқни ўстирувчи 311 та материал жойлаштирилган. Инглиз тилини ўргатувчи 400 га яқин ўйин ҳамда дидактик материаллар тақдим этилган. Чет тилларини ўрганишга хизмат қилувчи ўйинлар маълум бир қисқа ҳикояни ёзма ва овозли тарзда, интерфаол мультфильм кўринишида ишланган бўлиб, улар орқали бола ҳам ўқиш, ҳам эшитиш, ҳам луғат бойлигини ошириш имконига эга бўлади.


 


Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигининг «Инглиз тилини ўқитишда ZiyoNЕТ таълим тармоғи ахборот ресурсларини ёшлар орасида оммалаштириш тадбирлари тўғрисида»ги дастурига кўра Респуб­лика ва ҳудудий Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш инс­титутлари томонидан чет тили фани бўйича малака ошираётган барча тингловчиларга ZiyoNЕТ порталининг «Чет тили» бўлимидан самарали фойдаланишга оид семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.


 


(давоми бор)


 


Улдона АБДУРАҲМОНОВА,


«Til va adabiyot ta’limi» журнали мухбири


 

Мустақиллик йилларида ZiyoNET таълим порталининг фаолияти

Информационные технологии

БИЛИМ ВА ТАФАККУР БУЛОҒИ


Халқимиз бу йил Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллигини «Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбе­кистоним!» деган эзгу ғоя остида кенг нишонлашга ҳозирлик кўрмоқда. Тарихан шу қисқа даврда Ўзбекистонимиз барқарор суръатлар билан ўсиб бораётгани, қўлга киритган улкан натижаларимизни бутун дунё тан олаётгани, мамлакатимизнинг халқаро майдонда обрў-эътибори ортиб, ўзига муносиб ўрин эгаллаб олаётгани ҳақида ўйларканмиз, «Ким эдигу ким бўлдик?» деган ҳаётий ҳақиқат хаёлимиздан бот-бот ўтиши, бунда кечаги ва бугунги кун таққоси қалбимизда чуқур акс-садо бериши табиий.


Буни мамлакатимиз таълим тизимига замона­вий ахборот-коммуникация технологияларини жо­рий этиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, жумладан, Президентимизнинг 2005 йил 28 сентябрдаги «Жамоат таълими ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этилган ZiyoNЕТ таълим портали фаолияти мисолида ҳам англаш мумкин.


Ким эдигу ким бўлдик?


«… Келажак бугундан бошланади. Ҳозир тарбия масаласига эътибор қилинмаса, келажак бой берилади. Тарбиядан ҳеч нарсани аямаймиз!».



ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ – ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ КАФОЛАТИ.

Блог им. devdasdesign

ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ – ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ КАФОЛАТИ.


                                     


    Б. Тиллаев. НамДУ, Миллий ғоя, маънавият ва ҳуқуқ асослари” кафедраси ўқитувчиси


 


Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 20 ноябрдаги “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонунида[1] ёшларга бериладиган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий кафолатлар белгилаб қўйилган. Шунингдек, бу қонуннинг қабул қилиниши ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга мўлжалланган ташкилий тадбирларни ҳам кўзда тутди. Қонуннинг 1-моддасида “Ёшларга оид  сиёсат Ўзбекистон Республикаси давлат фаолиятининг устивор йўналиши бўлиб, унинг мақсади ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши,  ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкони борича тўла-тўкис  рўёбга  чиқиши  учун  ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий,  ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда уларни кафолатлашдан иборатдир,” деб ёзиб қўйилган.


Ўзбекистонда қурилаётган фуқаролик жамияти, ҳаётимизга кириб келаётган модернизация жараёнлари ва ислоҳотлар самараси энг аввало ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилган. Глобаллашув жараёнида демократик нуқтаи-назардан янгиланаётган, ўзгараётган ҳаёт ёшларимизни ўзига хос синовдан ўтказмоқда. Жамиятнинг келажаги ёшлар билан боғлиқ ва улар тараққиётнинг асосий кучи ҳисобланади. Ўз навбатида ёшларимиз ҳам илм-фан ва бошқа соҳаларда эришаётган ютуқлари билан давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликка муносиб жавоб бермоқдалар. Шу боис мамлакатимизда жамиятни демократлаштириш, модернизациялаш,  фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнида ёшларнинг ўрни кучайиб бормоқда. Ёшларга доир олиб борилаётган давлат сиёсати: бу борада мавжуд қонунчилик, янги қарорларнинг қабул қилиниши ва ислоҳотларнинг амалга оширилиши  мустаҳкам кучли таянч бўлмоқда. Ўзбекистонда ёшларга мамлакатнинг келажаги сифатида эътибор берилиб, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шароитлар яратиб келинмоқда.


Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати қуйидаги қоидаларга асосланади:


— миллати, ирқи,  тили, дини, ижтимоий мавқеи, жинси, маълумоти ва  сиёсий  эътиқодидан  қатъи   назар   ёшлар   тўғрисида ғамхўрлик қилиш;


— ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш;


— миллий, маданий анъаналарнинг авлоддан-авлодга ўтиши,  авлодларнинг маънавий алоқаси;


— ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш,  ёшлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари доирасида ўз манфаатларини амалга  ошириш йўлларини эркин танлаб олишларига кафолат бериш;


— жамиятни ривожлантиришга, айниқса республика ёшлари ҳаётига оид сиёсат ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга  оширишда ёшларнинг бевосита иштирок этиши;


— ҳуқуқ ва бурчларнинг, эркинлик ва фуқаролик  масъулиятининг бирлигини таъминлаш.


Ёшларга оид давлат сиёсати юқоридаги қоидаларга биноан ўз мазмунини доимий такомиллаштириш, мунтазам равишда ўз эътиборини жамият ҳаётининг энг мураккаб жиҳатларига қаратиш йўналишларида кенг ривожлантирилмоқда.


Ўзбекистон Республикасида ёш авлодга қаратилган давлат сиёсатининг бош тамойиллари даврга ҳамоҳанг тарзда такомиллашиб, ўз мазмунини бойитиб ҳамда ички суръатини намоён этиб бормоқда. Бунинг натижасида ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши соҳасида Ўзбекистон Республикасида қуйидаги вазифалар белгиланди:


— республика ҳудудида ёшларга оид давлат сиёсатининг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва ташқилий асосларини белгилаш;


— ёшларни ижтимоий жиҳатдан  ҳимоя  қилиш  чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва таъминлаш;


— ёшларга оид давлат сиёсати бошқарув идораларини тузиш;


— ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида Республикада комплекс ва аниқ мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;


— ёшларга оид  давлат сиёсатини амалга оширишга мўлжалланган молиявий маблағларни тасарруф этиш;


— республика ёшларининг манфаатларини Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлари доирасида ифодалаш;


— республика ҳудудида ёшларнинг ва улар бирлашмаларининг ижтимоий муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш;


— республика ёшларининг,  ёшлар  жамоат уюшмаларининг ташаббусларини ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва ташқилий жиҳатдан  қўллаб-қувватлаш;


— ҳамма ҳуқуқ субъектларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларида ёшларга  нисбатан белгилаб қўйилган мажбуриятларига риоя этишларини назорат қилиш, Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ҳамда амалга оширишнинг бошқа масалалари.


Юқорида белгиланган вазифалар асосида мамлакатда таълим соҳасини босқичма-босқич, аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда ислоҳ қилиш бўйича узоқни кўзлаган дастурлар изчил амалга ошириб келинмоқда. Чунки жамиятнинг келажаги ёшларнинг тарбияси ва таълим олишлари, олий инсоний қадриятларни ўзлаштиришлари, ижтимоий фаолиятга тайёрлиги билан белгиланади. Умуммиллий дастурлар доирасида ўтган давр мобайнида юртимиздаги таълим муассасалари: мактаблар, лицей ва коллежларнинг замонавий моддий-техник ва ўқув базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёнига янги стандартлар, илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш борасида кўлами ва маъно-мазмунига кўра улкан ишлар амалга оширилди.


Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳимоя натижасида ёшларга ҳар томонлама ғамҳўрлик кўрсатилмоқда. Масалан, Олий ўқув юртларига шартнома асосида ўқишга қабул қилинган ёшларга имтиёзли кредит олиб ўқишларини давом эттираётганлари ва  муддатли ҳарбий хизматни ўтаб имтиёзли балл ёрдамида Олий ўқув ютларига ўқишга кираётган ёшларни таъкидлаш ўринли. Ёшларнинг маънавий дунёсини шакллантириш улар билан ишлашнинг энг муҳим йўналиши ва уларни жамиятнинг ижтимоий фаол қисми сифатида тарбиялашнинг бош омили бўлиб қолмоқда. Бу ўринда маънавий ва жисмоний баркамол авлодни вояга етказиш масаласи биз учун умуммиллий, умумдавлат миқёсидаги вазифа бўлиб, бу эзгу мақсад йўлида амалга оширилаётган ишларимизни изчил ва қатъиятлилик билан давом эттириш бугунги сиёсатимизнинг диққат марказида турганини яна бир маротаба таъкидлаб ўтмоқ лозим.


Ёшларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш жисмоний, ақлий, ахлоқий жиҳатдан ўсишини ва Ўзбекистон халқининг манфаатлари йўлида ижтимоий камол топишини таъминлаш учун ёш фуқаролар ва уларнинг оилаларига бериладиган давлат кафолатларини ўз ичига олади.


Ўзбекистон Республикасида ёшлар учун, тиббий хизмат, таълим олиш, спорт-соғломлаштириш ва маданий-маърифий муассасаларга имтиёзли шартларда қатнаш, уй-жой қуриш, рўзғор буюмлари сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар бериш, дастлабки меҳнат фаолияти учун иш жойи билан таъминланиш ёки амалдаги қонунларга мувофиқ моддий компенсация олиш ҳуқуқи, ижтимоий инфраструктура объектларини лойиҳалаш ва қуриш чоғида ёшларнинг талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олиш, ўқувчилар, талаба ёшлар ва вояга етмаган фуқаролар учун транспортда юриш имтиёзлари, вояга етмаганларга компенсация тўловларини кафолатловчи ижтимоий таъминланиш минимуми белгиланади.


Вояга етмаганларни, ёш фуқароларнинг айрим тоифаларини ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилган махсус чора-тадбирлар, шунингдек уларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан белгиланади.


 Фуқаролик жамияти ижтимоий ҳаётнинг давлат таъсири ва аралашувидан, маъмурий тазйиқлардан ҳоли бўлган ҳамда инсонларнинг хусусий турмуш соҳасини ташкил этувчи муносабатлар мажмуидан иборат эканлиги ҳамда фуқаролик жамиятида эркинлик, қонун олдида барчанинг тенглиги, ижтимоий адолатнинг таъминланиши, ёшларнинг ижодий салоҳияти ва истеъдодининг бевосита рўёбга чиқарилишига кенг имконият яратилган. Фуқаролик жамиятини шакллантиришда ёшлар катта ва шижоатли кучдир. Бу кучни мамлакатнинг чинакам суянчи ва таянчига айлантириш учун ёшларга ғамхўрлик ва эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда.


Ўзбекистонда ёшларга оид давлат дастурлари ёшлар жамиятнинг асосий бунёдкор ва ҳаракатлантирувчи кучларидан эканлиги алоҳида эътиборга олинмоқда. Пухта ўйланган маънавий-маърифий тарбия тизими яратилиши, миллий ўзликни англаш, ёшлар онгида кўп асрлик маънавий қадриятлар, анъаналарнинг қайта тикланиши туфайли юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, Ватан тараққиёти ёшларнинг турмуш тарзига айланиб бормоқда.


“Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази” тарғибот-ташвиқот марказлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми», ҳамда “Янги авлод” ва “Келажак овози” кўрик танловлари, “Ниҳол”, “Зулфияхоним қизлари” анъанавий республика танловлари ёшларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, келгусида ватанпарвар бўлиб тарбияланишларига асос бўлмоқда. “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг (1996 йил) қабул қилиниши ёшларнинг фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида қатнашишга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг ҳар бир сиёсий партияларида “Ёшлар қаноти”  тизими тузилган. Улар сиёсий партиялар аъзоларининг салмоқли ҳиссасини ташкил этади.


Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкин-ки, ёшларга оид давлат сиёсати:


— уларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб етишишлари учун барча шароитларни яратишга қаратилган;


-ёшлар жамият ва давлат қурилишининг фаол субьекти сифатида эътироф этилган;


-Давлат сиёсати мамлакатнинг тақдирини ёшлар тақдири билан узувий бирликда олиб қарайди;


-ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар билан бир қаторда, жамият ва давлат олдидаги масъулликлари ҳамда бурчларини чуқур англаб етишларини тақозо этади.


 


/>

[1] Ўзбекистоннинг янги қонунлари. №5. Тошкент. Ўзбекистон, 1992. – Б. 52.