топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

тадбир материали:

Конституциянинг 25 йиллигига багишланган тадбир

Илм-фан

  Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида “Яккакураш спорт турлари” фаультетида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 
</span

ТошДШИ Талабар турар жойида тадбир

Илм-фан
2016 йил 14 октябрда Тошкент давлат шарқшунослик институти Талабалар турар жойида Маънавият ва маърифат бўлим ҳамда “Жаҳон сиёсати ва халқаро муносабатлар” кафедраси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг XXI аср I-чорагидаги сратегик йўналишлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг талабалар турар жойида 2015 йилнинг 17 ноябрь куни “Ёшлар ҳафталиги” муносабати билан талаба-ёшлар иштирокида бадиий тадбир кечаси уюштирилди

ToshDSHI
Илм-фан

Тадбирда институт раҳбарияти, институт “Камолот” ЁИҲ етакчилари, профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.


Тадбирни  институт проректори Ш.Арипов очиб, талабаларга ўзининг самимий тилакларини, келажакда уларга омад ёр бўлишини, ўқиш ва меҳнат фаолиятларида муваффақиятлар тилади. Талабаларга мурожаат қилиб: “Сизлар эртанги кунимиз эгаларисиз, барчамиз шу азиз Ватанимиз бахт-у иқболи йўлида фидокорона меҳнат қилишимз керак. Бу йўлда эса албатта, Сиз, ёшларнинг ҳиссангиз кўпроқ бўлиши керак” дея фикрини якунлади.
Тадбирда бир қатор хусусан, “Энг озода хона”, “Теннис маликаси”, “Декан кубоги ғолиби”,  каби   йўналишлар бўйича талабалар фаҳрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.




Маънавият ва маърифат бўлими
 

ТАТУда “Хотирасиз халқнинг келажаги йўқ” мавзусида маданий тадбир

TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
Илм-фан
9-май — “Хотира ва қадрлаш куни”ни умумхалқ байрами сифатида нишонлаш, талаба-ёшлар ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ва ахлоқий тарбиявий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида 22 апрель куни Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбек давлат драма театри билан ҳамкорликда “Хотирасиз халқнинг келажаги йўқ” номли маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Кечада Ўзбекистон халқ артистлари: Дилбар Исмаилова, Азиза Бегматова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар: Муножот Тешабаева, Доно Бобохонова, театр артистлари: Махбуба Хуррамова, Дилмурод Масаидов, Пўлат Норматов, Тўхтахон Суропова, Сардор Мирзаев, Саид Абдулҳамидов лар иштирок этдилар. Тадбир давомида 9-май – Хотира ва қадрлаш кунини байрам сифатида нишонланиши, ушбу байрамда аждодларга юксак ҳурмат ва эҳтиром ифодаси жамлангани, уларнинг эзгу ишлари, жасоартини улуғлаш ва абадийлаштиришга, мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлшага эътибор қаратилгани билан халқимиз юрагидан тобора жой эгаллаб бораётгани, бу қутлуғ санада уруш ва меҳнат фахрийларига, бугунги кунда ҳам ўз куч-қудратларини мустақил ўзбекистоннинг обрўсини юксалтиришга сарф этаётган, ёшларни ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий тарбиясига улкан ҳисса қўшаётган кекса авлодга ўз эҳтиромимизни яна бир бор намоён этиб, тинч ва осойишта ҳаётимиз йўлида, фашзим вабосини ер юзидан супуриб ташлашда жасорат кўрсатиб, халок бўлган аждодларимизни хотирлашимиз, катталарга ҳурмат, оила ва фарзандлар тўғрисида ғамхўрлик қилиш, ўзаро ҳурмат-эҳтиром, ўзгалар ташвишига ҳамдардлик халқимизга хос фазилат эканлиги, маънавиятимизни шакллантиришда ёш авлод онгига инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас эканлигини сингдириб боришимиз бугунги куннинг муҳим вазифаси эканлиги ҳақида фикрлар билдирилди. Ҳаётдан кўз юмган Шукур Бурҳонов, Наби Рахимов, Зайнаб Садриева, Сойиб Хўжаев, Раззоқ Ҳамраев, Жамшид Зокиров каби халқимиз суйган халқ артистлари ёдга олинди. Тадбир давомида спектакллардан парчалар намойиш этилди.

Амир Темур – буюк бунёдкор ва маданият ҳомийси

O`zbekiston Davlat San'at va Madaniyat instituti blogi
Илм-фан

2013 йил 8 апрель куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси ташаббускорлигида«Амир Темур – буюк бунёдкор ва маданият ҳомийси» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирдан мақсад тарихда ўчмас из қолдирган буюк шахс, улкан бунёдкор, йирик давлат арбоби, моҳир саркарда, илм-фан ва маданият ҳомийси бўлган Амир Темур ҳаётини ўрганиш негизида талабаларда Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш иштиёқини уйғотиш, бобокалонимизнинг ҳаётий тажрибасидан ўз фаолияти учун зарур сабоқ ва маънавий қувват олишларига рағбат беришдир.


 



Давра суҳбати Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультети “Тарих” кафедраси доценти Аброр Хидиров, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон Бадиий Академиясининг ҳақиқий аъзоси, профессор Саъдулла Абдуллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Давлат миллий академик драма театри актёри Беҳзод Муҳаммадкаримзода, шунингдек, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, проректорлари, профессор-ўқитувчилари, талабалари иштирокида ўтказилди.



Амир Темур – великий созидатель и меценат искусства

O`zbekiston Davlat San'at va Madaniyat instituti blogi
Илм-фан

Амир Темур – великая личность: непобедимый полководец, крупный государственный деятель, правовед, талантливый архитектор, оратор. Он очень любил свою страну и народ, стал всемирно известным человеком. Великий стратег, умелый политик, решительный реформатор, создатель государства, основанного на законах и обычаях, меценат, покровитель торговли, ремесленничества, культуры.


 



В эти дни в нашей стране, в том числе, в нашем институте проводились мероприятия, посвещенные 677-летию этой великой личности. 8 апреля 2013 года был организован круглый стол кафедрой «Социально – гуманитарные науки» на тему: «Амир Темур – великий созидатель и меценат искусства».


Жамиятни модернизазация қилиш ва янгилаш..

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
 Б.Х.Данияров,
Халқ таълими вазирининг
биринчи ўринбосари

  Ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларига ўтиш, адолатли фуқаролик жамияти қуриш даврида миллий уйғониш, миллий тикланиш, демократик тамойилларнинг қарор топиши фуқаролар онги ва маданиятида тубдан ўзгаришларни талаб этади. Юксак ҳуқуқий маданият жамият тараққиётининг асосий мезонларидан бири ҳисобланади.

Дарҳақиқат, демократик ҳуқуқий давлатни вужудга келтиришнинг илк ва асосий шартларидан бири жамият аъзоларида зарур даражадаги ҳуқуқий маданиятни шакллантиришдир. Жамият иқтисодий, сиёсий ҳаётининг туб ислоҳ этилиши ҳуқуқий маданиятни юксалтириш учун шарт-шароитларни яратиб бермоқда, инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини кафолотламоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ҳуқуқий маданият мавзусига тўхталар экан шундай дейди: "… ҳар бир киши ўз ҳуқуқларини аниқ ва равшан билиши, улардан фойдалана олиши лозим. Бунинг учун аввало мамлакатимиз аҳолисининг ҳуқуқий маданиятини ошириш лозим"[1].

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августда тасдиқланган «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури»нинг қабул қилиниши ҳам бу масаланинг қай даражада долзарб эканлигини кўрсатади. Жамият ва давлат тараққиётининг ҳозирги ҳолати ҳуқуқий муносабатлар барча иштирокчиларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ҳар томонлама ривожлантиришни талаб этмоқда. Миллий дастурда ҳуқуқий маданиятнинг моҳияти, мазмуни, таркибий тузилиши ва намоён бўлишининг фалсафий, ижтимоий, иқтисодий, руҳий ва юридик муаммоларини тадқиқ қилиш уни шакллантириш ва янада юксалтириш усулларини аниқлашга қаратилган илмий изланишларга устувор йўналиш сифатида қаралмоғи лозимлиги таъкидланган.

 Жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш муаммолари ёшларда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга катта эътибор бериш кераклигини кўрсатмоқда. Чунки, бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 40%ни 18 ёшгача, 64%ни 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

Юртбошимиз таъкидлаганидек, келажак ёшларники, шундай экан инсон ҳуқуқлари, бурчлари ва мажбурияти, иймон-эътиқод туйғуларини, авваламбор, ёш авлоднинг ўзи мукаммал ўзлаштирмоғи, сўнгра уни бошқаларнинг дилига сингдирмоғи, гўзал ҳулқи, феъл-атвори, фазилатлари билан ўрнак бўлмоғи керак.