топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

тадбир лавҳалари:

Олий мактаб ректори 1-босқичга қабул қилинган талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди

Илм-фан
Ёшларга бўлган эътибор, уларни баркамол, ҳар тамонлама етук бўлиб вояга етишиши учун ғамхўрлик қилиш давлатимизнинг узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсатининг устувор белгиларидан биридир. Бу борада Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида2018 йил12 сенътябр  куни«Ректор ва1-босқичга қабул қилинган талаба-ёшлар» мавзуида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Янгиланиш, яшариш ва эзгулик айёми Наврўзи олам

Илм-фан

Баҳорнинг илиқ тафти туфайли ён-атроф, борлиқ бутун табиат ўзгача чирой ва кўркам қиёфага кириб бормоқда.Халқимиз учун табиат уйғониши, шарқона янги йилнинг бошланиши, асл миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш “Наврўз” айёмини институтимизда тантанали нишонлаш йил сайин анъанага айланиб бормоқда.
 
 
2018 йилнинг 18 март

Хореография олий мактабида “9 декабрь- халқаро Коррупцияга қарши курашиш куни” ҳамда “Очиқ эшиклар” куни бўлиб ўтди!

Toshkent davlat Milliy raqs va xoreografiya oliy maktabi
Илм-фан
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида “9 декабрь- халқаро Коррупцияга қарши курашиш куни” ҳамда “Очиқ эшиклар” куни муносабати билан  давра суҳбати бўлиб ўтди. 
 
2017 йил 11 декабрь куни “9 декабрь-Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни” ҳамда “Очиқ эшиклар” куни муносабати билан Яккасарой тумани ИИБ Ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўлим бошлиғи, майор Ж.Набиев ва “Хореография санъати” факультети декан ўринбосари М.Бўриева, Ёшлар иттифоқи БТ етакчиси, Мураббийлар кенгаши аъзолари, Профессор-ўқитувчилардан 6 нафари ва 76 нафар талаба-ёшлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатларини ТДМРХОМ Маънавий-аҳлоқий тарбия ишлари проректори М.Холмуродова  очиб берди ва ташриф буюрган

Хореография билим юртининг 70 йиллиги нишаонланди!

Илм-фан
Хореография билим юртининг 70 йиллиги ҳамда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг 20 йиллиги муносабати билан тантанали  равишда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
2017 йил 11 декабрь куни катта залда Хореография билим юртининг 70 йиллиги ҳамда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг 20 йиллиги муносабати билан тантанали  равишда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни олий мактаб ректори кириш сўзи билан очиб берди. Барчангизни Хореография билим юртининг 70 йиллиги ҳамда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг 20 йиллиги муносабати билан муборакбод этди. Йиллар мобойнида ёшларимизга таълим-тарбия, билим ва малака беришда  ўз хиссаларини қўшиб келаётган, тажрибали педагог-устозлар, иқтидорли

Урганч давлат университетида Республика байналминал маданият марказининг ташкил топганлигининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбир

Илм-фан
Кўп миллатли давлатлар ҳар доим ўз ҳудудида истиқомат қилаётганлар турли халқ ва миллатларнинг ҳамжиҳатлигидан бевосита манфаатдор бўладилар. Зеро, бу кўп миллатли давлатнинг барқарор ривожланишини таъминловчи муҳим омил ҳисобланади.Мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасида

“Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида тадбир

Илм-фан
2017 йил 9 январь куни Урганч шаҳридаги 68433-сонли ҳарбий қисмда “14-январь-Ватан ҳимоячилари куни” ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 25 йиллиги байрами муносабати билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда университет хотин-қизлар қўмитаси раиси Шоира Нуруллаева, Филология

“Она борки олам мунаввар”

Илм-фан
Урганч давлат университетида 2016 йил 7 март куни 8 Март – Хотин-қизлар куни байрами муносабати билан “Она борки олам мунаввар”мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда узоқ йиллар университетда фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ аёл профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимлар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Шундан сўнг УрДУ

Праздник и будни..

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги
Так получилось, что наша кафедра «Физической культуры»  в эти праздничные дни ответственна за общежитие нашего института, то есть наши преподаватели дежурят с 16 по 22ч. вечера. Но это не просто дежурство, типа проверки гигиены и правил поведения, кроме всего этого, наши преподаватели проводят беседы со студентами на разные актуальные

Сизнинг жасоратингиз ёдимизда

ToshDSHI
Илм-фан


Куни кеча Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори А.Маннонов бошчилигидаги институт вакиллари  Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар уйларига ташриф буюрдилар. Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилишда ҳалок бўлган катта лейтенант Н.Абкалямов, Харбий хизматни ўташ вақтида ҳалок  бўлганлар подполковник Б.Сарманов  ва майор  И.Шодиев  хонадонларида бўлиб, уларни байрам билан табриклаб, марҳум офицерларнинг тенгсиз жасоратлари ҳозирги ёшларимиз учун намуна эканлиги, юртимиздаги тинчлик ва осойишталик бу каби мард ўғлонларнинг буюк хизматлари эканлигини фахр билан ёдга олдилар. Ташриф давомида хонадон эгаларига институт жамоасининг эсталик совғалари топширилди.
 

“Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” мавзусида ўтказилган тадбир

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2016 йил 7 январь куни “14 январь Ватан химоячилари куни” ва “Ўзбекистон Қуролли кучларининг 24 йиллиги байрами” муносабати билан “Таянчим ва суянчим, фахру-ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида 49093 – сонли ҳарбий қисмда “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирни Урганч давлат университети Физика-математика факультети декани Ж.Хўжамов очиб берди. Тадбирда Физика – математика факультети ўқитувчилари А.Авазмуратов, Д.Сапарбоева, ҳарбийларни байрам билан табрикладилар. Физика – математика факультети ижодкор талабалари ўзларининг шеърлари ва саҳна кўринишларини намойиш этдилар. 

“Ватан – улуғ, бурчим-муқаддас” мавзусида ўтказилган тадбир

Илм-фан
2016 йил 6 январь куни “14 январь Ватан химоячилари куни” ва “Ўзбекистон Қуролли кучларининг 24 йиллиги байрами” муносабати билан Ҳазорасп туманидаги “Дўстлик” чегара постида “Ватан – улуғ, бурчим-муқаддас” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирни Урганч давлат университети илмий ишлар проректори И.И.Абдуллаев очиб берди. Туризм ва иқтисодиёт факультети ижодкор талаба-қизлари ўзларининг ватанни мадҳ этувчи шеърлари ва саҳна кўринишларини намойиш этдилар. Шунингдек Педагогика факультети 2-курс талабаси, Ниҳол мукофоти совриндори Аминзода Жуманиёзов ўзининг куй ва қўшиқлари билан байрам қатнашчиларини хушнуд қилди.

“Ҳарбий армия менинг фахрим” мавзусида давра суҳбати

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2015 йил 25 декабрь куни Урганч давлат университети Филология факультетида Ҳарбий қисм ходимлари билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Ҳарбий қисмининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосари капитан Ж.Отажонов, маданий ишлар бўйича ёрдамчилар сержант Ф.Сапарбаев, Б.Файзиев ва бошқалар иштирок этди. Сўзга чиққанлар ҳарбий хизматга чақириладиган бўлғуси Ватан посбонларининг билим ва тафаккурини, юртимиз тарихига оид билимларини ошириш, жисмоний чиниқтириш, улар қалбида Ватанимизга чуқур меҳр-муҳаббат, садоқат, унинг Қуролли Кучлари билан ғурурланиш ва ҳарбий хизматга ҳурмат туйғуларини тарбиялашга алоҳида эътибор бериш тўғрисида гапириб ўтдилар.

Тошкент давлат шарқшунослик институтида ДЖ.Шабанов билан давра суҳбати

ToshDSHI
Илм-фан


Ушбу давра суҳбати чоғида ДЖ.Шабанов талабалар билан очиқ мулоқотга киришиб, уларга ўз ҳаётий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ҳаёт йўлларида қоқилмасликлари учун керакли маслаҳатларини берди.

“Ёшларни диний бағрикенглик, соғлом эътиқод ва миллий қадриятларга содиқлик рухида тарбиялашнинг долзарб масалалари” мавзусидаги ёшлар семинари бўлиб ўтди

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгаши мажлисининг 2015 йил 31 мартдаги 40-сонли баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг VIII-йўналиши 82-банди ижроси юзасидан Республика ёшлар илмий-амалий семинарини ўтказиш бўйича ҳамкор ташкилотлар томонидан қабул қилинган қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2015 йил 10 ноябрь куни Хоразм вилояти олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар ва талабалари иштирокида “Ёшларни миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойиллари асосида тарбиялашнинг долзарб вазифалари” мавзусида ёшлар илмий-амалий семинари ўтказилди.

Profilaktik tadbir

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Илм-фан
Toshkent to‘qimachilik va yengil sanoat institutida  diniy aqidaparastlik, terrorizm, missionerlik, prozelitizm  va huquqbuzarlik, jinoyatchilikni oldini olish  hamda  turli yot g‘oyalar va tahdidlarga qarshi kurashish, milliy immunitetni shakllantirish maqsadida profilaktik tadbir o‘tkazildi.   
    Institutning 226 nafar professor-o‘qituvchilari  va talaba-yoshlari qatnashgan tadbirni Toshkent to‘qimachilik va yengil sanoat  instituti   Ilmiy ishlar bo‘yicha prorektori S.Z.Yunusov kirish so‘zi bilan ochdi.“Diniy aqidaparastlik, terrorizm, missionerlik, prozelitizm  va huquqbuzarlikni oldini olish va jinoyatchilikka qarshi kurash”  mavzuida Oliy va o‘rta maxsus ta‘lim Vazirligining Ma’naviy – axloqiy tarbiya boshqarmasi boshlig‘i Muzaffar Komilov ma’ruza qildi. 

Тошкент давлат шарқшунослик институтида “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишланган “Устоз отангдек улуғ!” мавзусида ўтказилган тадбири

ToshDSHI
Илм-фан


Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори профессор А.Маннонов, проректорлар, барча факультет деканлари ва декан муовинлари, кафедра мудирлари, институт профессор-ўқитувчилари, Ўзбек миллий академик драма театри жамоаси ҳамда 100 нафар талаба.
Байрам тадбири датур асосида ўтказилди.
Тадбирни институт ректори, филология фанлари доктори, профессор А. Маннонов ўзининг байрам табриги билан очиб берар экан, энг аввало юртбошимизнинг таълим соҳасига қаратаётган эътиборларини нечоғлик аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар салмоғи ошгани билан бир қаторда ҳали амалга оширилиши керак бўлган вазифалар кўплигини айтиб ўтди. Ҳозирги глобал замонда таълим-тарбия олаётган олийгоҳимиз талабалари эртанги кунимиз эгалари эканликлари, уларнинг юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган мутаҳасис қилиб етиштиришда машаққатли аммо шарафли касб эгалари бўлмиш институт профессор-ўқитувчиларини касб байрамлари билан самимий муборакбод этдилар. Сўнгинститут ректори барча профессор-ўқитувчилар институт раҳбарияти томонидан мукофат пуллари билан рағбатлантирилганлиги ҳақидаги буйруқни ўқиб эшиттирди. Шунингдек, фаол 16 нафар профессор-ўқитувчилар фаҳрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.
Институт профессор-ўқитувчиларини Ўзбек миллий академик драма театри Ўзбекистон халқ актирисаси Лола Элтоева ўзининг самимий дил исхорлари билан устоз ва мураббийларни муборакбот этди. Лола Элтоеваўзининг шундай олий мақомга эришишида сиз устозларнинг меҳнатингиз беқиёсдир деб такидлаб ўтдиўз сўзида. Шундан сўнг табрик учун сўз институтнинг 1 курс талабаси Рахимбоева Офтобхонга берилди. У авваламбор ўзининг талабалик бахтига муяссар бўлганлигидан бахтиёр эканлигини ва бунинг учун ўз устозларидан миннатдорлигини таъкидлади.
Шунингдек у тадбирда қатнашаётган профессор-ўқитувчиларни                 1 октябрь — “Устоз ва мураббийлар куни”  билан самимий муборакбот этди.
Шу куни тадбирнинг бадий қисмини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тохир Содиқов ва болалар гуруҳи ўзининг ёқимли куй-қўшиқлари билан устоз ва мураббийларга ажойиб кайфият улашди. Тохир Содиқов ўз чиқишлари сўнгида устоз ва мураббийларни байрами билан табриклади.
Шундан сўнг институтнинг “Қувноқлар ва зукколар” жамоаси ўз чиқишлари билан устоз ва мураббийларга табассум улашди.
Тадбир сўнггида бошловчи устозлар ҳақидаги чиройли бир шеър билан институт профессор-ўқитувчиларини яна бир карра касб байрамлари билан муборакбод этиб,  байрам тадбирини якунлаб берди.
 
Маънавият ва маърифат бўлими
 

Янги ўқув йили муборак!

ToshDSHI
Илм-фан


       Куни кеча она юртимиз ўз мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги байрамини катта шодиёна билан кутиб олди. 2-сентябр куни эса Республикамизда “Билимлар куни” – янги ўқув йили бошланиши муносиб қарши олинди. Ушбу мухим сана Тошкент давлат шарқшунослик инстиутида ҳам ўзгача тантана билан кутиб олинди. Институт юқори босқичидаги талабалари қаторида 1-курсга қабул қилинган талабалар учун бу кун унутилмас кун бўлди.