топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

табрик:

Янги 2017 йил муборак бўлсин!

Илм-фан
Ҳурматли талабалар!

Сизларни кириб келаётган янги 2017 йил билан самимий муборакбод этиб, барчангизга тинчлик-омонлик, сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга қут-барака тилаймиз.


Мана, 2016 йилнинг шиддат билан ўтишига яна бир бор гувоҳ бўлиб, янги йилга, талабалик ҳаётининг янги бир босқичига қадам қўймоқдасиз. 

Мамлакатимизда янги йилга

Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади

Жамият

24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармон матни ЎзА сайтида эълон қилинган.

Мамлакатда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажариш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда мардлик ва жасорат кўрсатгани ҳамда ёш авлодни она-Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ ходимлар «Меҳнат шуҳрати», II даражали «Шон-шараф», «Дўстлик», «Мардлик» орденлари, «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медаллари билан тақдирланди.

Islom Karimov Qurolli Kuchlarni 24 yilligi bilan tabrikladi

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият
O‘zbekiston Prezidenti, Qurolli Kuchlar Oliy Bosh Qo‘mondoni Islom Karimov 14 yanvar kuni nishonlanadigan O‘zbekiston Qurolli Kuchlari tashkil etilganining 24 yilligi munosabati bilan Vatan himoyachilariga bayram tabrigi yo‘lladi. Tabrik matni O‘zA tomonidan e’lon qilingan.
Foto: O‘zA / “Gazeta.uz”
Tabrikning to‘liq matni bilan quyida tanishish mumkin.
Hurmatli askar va serjantlar, ofitser va generallar, Qurolli Kuchlarimiz faxriylari, qadrli yurtdoshlar!
Sizlarni mamlakatimiz hayotidagi qutlug‘ sana – Vatan himoyachilari kuni va Qurolli Kuchlarimiz tashkil etilganining 24 yilligi bilan chin qalbimdan samimiy muborakbod etish menga ulkan mamnuniyat bag‘ishlaydi.

Ҳарбийларимизни табриклаймиз!

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият

Мамлакатимизда 2013 йил «Обод турмуш йили» деб белгиланди. Шу «Обод турмуш йили»нинг юртимизда энг биринчи байрам сифатида нишонланадиган байрамларнинг бири — «14 январь — Ватан ҳимоячилари куни»дир.

1992 йил 14 январь куни мустақил давлатимиз тарихида муҳим тарихий ҳужжатга имзо чекилди. Шу кундан бошлаб мамлакатимизда ҳар йили «14 январь – Ватан ҳимоячилари куни» байрами озод ва эркин халқимизнинг муқаддас бир байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Байрамингиз муборак, Ватан посбонлари!

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият

Истиқлол йилларида мамлакатимизда қўлга киритилган ютуқ ва марраларнинг асоси энг катта бойлигимиз бўлган – тинчлик ва барқарорликдир. Бу бойликни асраб-авайлаш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, юртимиз хавфсизлигини таъминлашда миллий армиямизнинг алоҳида ўрни бор.

Халқимиз – 14 январь куни ана шундай шарафли касб эгаларининг байрами – Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимизнинг 20 йиллигини кенг нишонлади.

Азиз онажонлар, қадрли опа-сингиллар ва ҳурматли ҳамкасблар!

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Илм-фан

  


 



 


        8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами ҳамда баҳор барчангизга муборак бўлсин! Баҳор албатта янгиланиш, яшариш, уйғониш ва яшариш фасли. Шундай экан барча-барчага янгича завқ-шавқ, баҳорий кайфият, юксалиш ва омонлик тилаймиз!


      Баҳор оилангизга тинчлик, хотиржамлик, тўкис бахт ва омад олиб келсин. Баҳор завқи ва қалбда кўтаринкилик ҳеч кимни тарк этмасин! Ютуқлар, янгиликлар ва эзгу тилаклар ҳамиша сизларга ёр бўлаверсин азизлар!

"Камолот" ЁИҲ 2014 йилги фаолияти давомида 11,4 млн нафар ёшларни қамраб олди

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

     


 


     «Камолот» ЁИҲ 2014 йил 24,5 мингта ўтказилган маънавий-маърифий, сиёсий-ҳуқуқий, спорт-соғломлаштириш ва иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлашга қаратилган тадбирлар доирасида 11,4 млн ёшларни қамраб ололди. Бу рақамларни «Камолот» ЁИҲ Марказий Кенгаши раиси Баҳодир Ганиев 2014 йил 31 декабрь куни ўзининг facebook даги профилида янги яил табригида маълум қилган. Унда бошқа муҳим кўрсаткичлар ҳам келтириб ўтилган. Табрикни тўлалигича эътиборингизга ҳавола қиламиз:


Янги йилингиз билан!

TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
Илм-фан

     Мана 2014 йилнинг ҳам тарихга узатиладиган охирги соатларида қадам қўймоқдамиз. Ўтган йил ким учундир омадли, ким учундир бахтли, ким учундир қизғин ва унумли, яна кимнидир эса кўнгли тўлмасдан ўтди.


     Келаётган 2015 йил барча учун энг омадли йил келсин! Ушбу йилда нима ният қилган бўлсангиз барчасига эришинг! Юртимизни тинчлик ва хотиржамлик, оиламизни фаровонлик тарк этмасин!                БАЙРАМИНГИЗ БИЛАН, АЗИЗЛАР!    

Табриклаймиз!

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги

Корея Республикасининг халқаро KOICA агентлиги томонидан 2014 йил 10 декабрь куни Тошкент шахрида “Компьютерда дастурлаш” кўрик-танлови ўтказилди. Мазкур танловда Таржимонлик факультети корейс тили таълим йўналиши 4-курс талабалари “Осиё мамлакатлари тиллари” кафедраси ўқитувчиси Чонг Со Ёнг раҳбарлигида қуйидаги фахрли ўринларни қўлга киритишди: Сайфиддинов Жасур гран при, Эшонқулов Фаррух ҳамда Абдуллаев Сирожиддинлар танлов сертификати билан тақдирланишди.Ғолиб талабаларимизнинг келгуси ўқиш ва ишларида муваффақиятлар тилаймиз!


 


PC064276.JPG


 


 


PC064262.JPG

Байрамингиз муборак, Азиз Устозлар!

TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
Илм-фан

       Бугун, барчамиз учун энг азиз, энг қадрли бўлган фарзандларимизга билим ва тарбия беришдек улуғ ишга бутун борлиғини бағишлаган Сиз, ҳурматли профессор-ўқитувчилар ва мураббийларни касб байрамларингиз билан чин қалбимиздан табриклаймиз!


      Азиз устозлар!


      Ҳақиқатан ҳам, дунёдаги минг-минглаб касблар орасида иккита буюк касб – шифокорлик ва ўқитувчилик касби борки, улар, токи ҳаёт бор экан, ўзининг маъно-мазмунини ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди.


Президент Ислом Каримовнинг Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи

Блог им. pedagog-2014

Азиз юртдошларим, қадрдонларим! 


Муҳтарам меҳмонлар!


Биз Ватанимиз ва эл-юртимизнинг тарихий сана ва айёмларига бағишланган байрамларни катта тайёргарлик ва хурсандчилик билан ўтказамиз.



Устоз ва мураббийларга йўлланган Президент табриги

Устоз ва мураббийлар

Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига


Муҳтарам устоз ва мураббийлар!


Қадрли дўстлар!


 


Ҳар қайси одамнинг ҳаётда соғлом ва комил инсон бўлиб вояга етишида ота-онаси билан бирга муаллим ва ўқитувчининг ўрни ва аҳамияти ҳақида кўп ёзилган, кўп айтилган.


 


Ҳақиқатан ҳам, инсонни инсон қилиб камол топтиришда, унга билим ва одамийлик, меҳр-оқибат, эзгу орзу-ниятлар билан яшаш туйғуларини сингдиришда, бир сўз билан айтганда, жамиятимизнинг муносиб фуқароси бўлиб ҳаётга кириши ва мустаҳкам ўрин олишида ўқитувчи ва мураббийлар, домлаларнинг, барча таълим соҳаси фидойиларининг ҳиссаси беқиёс эканини халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди.


 


Ана шундай олижаноб вазифани ўз зиммасига олган, ёш авлодимизга илму фан ва ҳаёт сирларини ўргатишдек масъулиятли ишни адо этиб келаётган инсонларнинг ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган меҳнатини инобатга олиб, бундан 17 йил олдин мамлакатимизда Ўқитувчи ва мураббийлар кунини таъсис этганимиз, авваламбор жамоатчилигимиз, бутун халқимизнинг хоҳиши ва интилишини ўзида мужассам этган, десам, ўйлайманки, айни ҳақиқатни айтган бўламан.


Барча таълим ходимларини Наврўз байрами билан

Блог им. akt84

Табиат уйғониб, баҳор нафаси тобора кучайиб, она-заминимиз яшил либосга бурканиб бораётган шу ёруғ ва мунаввар кунларда Сизларни, оила аъзоларингизни ва жамоангизни юртимизга кириб келаётган “Наврўзи олам — янгиланиш ва яшариш байрами” билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.


Сизларга мустаҳкам соғлик, хонадонигизга тинчлик ва осойишталик, дастурхонигизга қут-барака ҳамда Ватанимизнининг гуллаб яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган эзгу ишларингизга улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилайман.


Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси 

Зиё етакчиси

ТАСИ
Илм-фан

   


  Шарқ мамлакатлари халқаро архитекторлар академиясининг академиги, профессор Латипов Дилшод Вохидовичнинг 70 ёшга тўлганлиги ва 50 йиллик ижодий фаолиятига бағишланган


 


    Д.Латипов 1959-1965 йиллар давомида Тошкент политехника институти (Тошкент архитектура қурилиш институти)нинг Қурилиш факултетида таълим олган.


Меҳнат фаолиятини 1959 йили ўриндошлик асосида қурилишда бетон қуювчи, ғишт терувчиликдан бошлаб, 1961-1965 йиллар давомида  Ўзбекистон давлат лойиҳалаш институтида техник ходим ва архитектор лавозимларида фаол иштирок этган.


1967-1970 йилларда Москвадаги “Саноат иморатлари илмий текшириш институти”да кичик илмий ходим ловозимида ўриндошлик асосида ишлаб, кундузги аспирантурада ўқишни давом эттирган. 1970 йили номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, архитектура номзоди илмий даражасига эга бўлади.


Д.Латипов 1970-1978 йиллар давомида Тошкентбошпланда (1976 йилдан – Тошкентбошплан ЛИТИ) гуруҳ раҳбари, лойиҳа бош архитектори, план бўлими бошлиғи ва 1976 йилдан илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимларида самарали меҳнат қилади. Шу давр мобайнида Дилшод Латипов томонидан амалга оширилган “Тошкентнинг марказий қисми қурилишининг лойҳаси” танловда ғолиб бўлганлиги ва Сочи шаҳридаги “Ўзбекистон” санаториясининг қурилишидаги хизматларига фидакорона меҳнатлари учун “Ҳамза” номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти билан тақдирланди.


1977-1985 йиллар давомида Ўзбекистон қурилиш қўмитасида раиснинг биринчи ўринбосари лавозимида иш жараёнини давом эттирди. Бу давр мобайнида жойлардаги архитектура органларини бошқариш ва координация қилиш, шаҳар бош планини тадбиқ этиш, лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил этиш каби ишларни бажарди.


1985-1988 йилларда Архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Тошкент шаҳри бош архитектори ўринбосари, 1988-1990 йилларда ТошбошпланЛИТИ директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, 1990-1991 йилларда Архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида самарали меҳнат қилди. Шу вақтларда Тошкент шаҳри бош архитектори сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов ғояси асосида А.Навоий меъмориал комплексини Тошкент шаҳрида барпо этишга жалб қилинди.


1991-1998 йилларда Тошлойиҳа институти директори, 1998-2007 йилларда Тошкент архитектура-қурилиш институти “Шаҳарсозлик ва ландшафт архитектураси” кафедраси мудири лавозимларида ишлади. Қурилиш соҳасидаги илмий-амалий ишлари натижасида 1998 йилда профессорлик унвонга эга бўлди.


2000-2005 йиллар давомида Тошкент архитектура қурилиш институти илмий ишлар бўйича проректори лавозимида ишлаб, бу даврда Давлат илмий техника қўмитаси томонидан молиялаштирилган ва хўжалик шартномаси асосида бажарилган лойиҳалар ҳажмини 10 баробарга оширди.


2007 йилдан ҳозирги кунга қадар шу институтнинг “Шаҳарсозлик ва ландшафт архитектураси” кафедраси профессори лавозимида иш фаолиятини давом эттирмоқда.


Дилшод Вохидович 50 дан ортиқ лойиҳалар, 70 дан ортиқ илмий ишлар, 2 та монография, 1 та дарслик ва 1 та ўқув қўлланма муаллифи.


 


Ҳурматли устоз! Сизни 70 ёшга тўлганлигингиз муносабати билан Тошкент архитектура қурилиш институти раҳбарияти, ҳамкасиблар ва шогирдларингиз қизғин табриклайди. Ҳурматли устозимизга узоқ умр, сихат -саломатлик ва шогирдлар тайёрлашдек машаққатли ишларда улкан зафарлар тилаб қоламиз.


 


Ш.С.Рейимбаев


                                                                                            Архитектура факультети  декани                                                                                       


                                                                                                   Бинокор, 61-62, 6.03.2013


 


 


 


 


 

Гўзал фаслнинг гўзал байрами

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

     Қиш фаслининг виқорли кунлари якунланиб, фасллар келинчаги баҳор кириб келди. Баҳор фаслини уйғониш фасли дейишлари бежизга эмас. Айни бу кунлар она табиат замирида ўзгариш, янгиланиш бўладиган палла ҳисобланади.


 


    Бу фасл кириб келиши билан инсонлар қалбида ажиб бир кўтаринки кайфият, гўзал туйғулар жўш уради. Гарчи шоир бўлмасамда, ўзимни буюк шоир каби ҳис қиламан. Табиатда бўлаётган ўзгаришларни мисраларда акс этмоқчи бўламан.


 


    Юртимизни йилдан йилга тобора чирой очиб боришига баҳор фасли ташнадай, она табиат ўзининг яширин кўринишини юртимизга очишга шошилгандай бўлади гўё.


 


    Бу фасл гўзаллик тимсоли ҳисобланади. Баҳорда табиатнинг ҳамда аёлларнинг гўзаллиги яққол намоён бўлади. Аёл билан баҳор фасли уйғунлашиб кетган. Бу фаслда опа-сингилларимиз, онажонларимиз янада гўзал бўладилар. Бодом, ўрик дарахтининг гуллари уларга хавас қилгандай бўлиб, қийғос очилади. Бу жараённи кўриб юртимизни тинчлигига, шу танҳо юртда яшаётганимга шукроналар айтаман.



Ўзбекистон халқига янги йил табриги

Блог им. kingofnet
   Азиз ватандошлар!

   Муҳтарам дўстлар!

    Мана шу файзли оқшомда байрам дастурхони атрофида жамулжам бўлиб, янги йилни кутиб олаётган сиз азизларни, бутун халқимизни ушбу қутлуғ айём билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг самимий ҳурмат ва эҳтиромимни билдиришдан бахтиёрман.

    Мана шу шукуҳли дамларда якунига етаётган 2011 йилни кузатар эканмиз, мамлакатимиз тараққиётида рўй берган улкан ўзгариш ва янгиланишлар, қўлга киритилган ютуқ ва марралар қаторида ўз оиламиз ва яқинларимиз бошидан кечирган ташвиш ва муаммолар, янгилик ва хурсандчилик етказган кунлар барчамизнинг кўз ўнгимизда беихтиёр намоён бўлиши табиийдир. 

ZiyoNET ахборот ресурс тармоғи ходимларининг Янги йил байрам табриги

Блог им. Nurjahon


Қадрли дўстлар!

  ZiyoNET  ахборот ресурс тармоғи ходимлари Сизни кириб келаётган 2012 йил билан табриклайди. Келаётган йил Сиз учун омад, бахт олиб келсин, аъло кайфият Сизни йил мобайнида асло тарк этмасин. Энг эзгу тилакларингиз албатта амалга ошсин.