топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

табрик!:

“Йилнинг энг яхши педагоги” ғолибини қутлайди!

Илм-фан
 
“Йилнинг энг яхши педагоги” ғолиби Зебо Фазлиевани Олий мактаб раҳбарияти қутлайди!
 
 
Бугунги кунда юртимизда таълим соҳасининг мазмун-моҳиятини тубдан яхшилаш ҳамда рақобатбардош мутахассис кадрлар тайёрлаш масаласига янада жиддий эътибор берилмоқда. Бу борада янгидан-янги ислоҳотларнинг кўлами кенгайиб бормоқда.
 
Жумладан, олий таълим тизимида замонавий рақобатбардош кадрлар тайёрлашда муҳим шахс бўлган профессор-ўқитувчиларни рағбатлантириш масаласи энг асосий йўналишлардан биридир.
 
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог”, “Энг яхши педагог-тадқиқотчи”, “Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог”

Баҳор байрами муборак бўлсин!!

Маънавият


 


Азиз онажонлар, қадрли опа-сингиллар ва ҳурматли ҳамкасблар!


8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами ҳамда баҳор барчангизга муборак бўлсин!Кўклам албатта янгиланиш, яшариш, уйғониш ва яратиш фасли. Шундай экан барча-барчага янгича завқ-шавқ, баҳорий кайфият, юксалиш ва омонлик тилаймиз!


 


Баҳор оилангизга тинчлик, хотиржамлик, тўкис бахт ва омад олиб келсин. Баҳор завқи ва қалбда кўтаринкилик ҳеч кимни тарк этмасин! Ютуқлар, янгиликлар ва эзгу тилаклар ҳамиша сизларга ёр бўлаверсин азизлар!


 


Момом Тўмариснинг аҳдлари сизга,


Амир Темур шиддати шаҳдлари сизга.


Ёр бўлсин бу олам бахтлари сизга


 


БАҲОР АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!