топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

семинар-тренинг:

Семинар-тренинг в Ахангаране

Семинар-тренинг «Психологические основы суицидального поведения и профилактика рисков его возникновения у детей подросткового возраста».
 
   6 апреля 2018 года в г.Ахангаране состоялся семинар-тренинг «Психологические основы суицидального поведения и профилактика рисков его возникновения у детей подросткового

Психолог билан семинар-тренинг

Маънавият
Жорий йилнинг 8-октябрь куни  Камолиддин Беҳзод номидаги МРДИ Талабалар турар жойида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, Камолиддин Беҳзод номидаги МРДИ БТ кенгаши хамкорлигида  бошланғич ташкилотнинг асосий фаолияти ва вазифалар юзасидан семинар тренинг бўлиб ўтди. Тренингда 35 нафар талабалар фаол қатнашди.
<p class=«MsoNormal» style=«margin-bottom: .0001pt; text-align: justify; line-height: normal;»

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ёшларнинг медиа саводхонлигини ошириш бўйча семинар бўлиб ўтди

2017 йил 7 апрель куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ёшларнинг медиа саводхонлигини ошириш, ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш ва кўнгилочар сайтлардаги ахборотлардан тўғри фойдаланиш этикасини шакллантиришга қаратилган “Ижтимоий тармоқдан фойдаланишда ахборот хавфсизлигига риоя қилиш қоидалари (davra.uz – ижтимоий тармоғи мисолида)” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги ZiyoNET ресурс маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган семинарда Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент архитектура қурилиш институти талабалари ҳамда кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

“Хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш масалалари” мавзусида семинар-тренинг машғулоти ташкил этилди

JizDPI
Илм-фан
2016 йил  2 декабрь куни Жиззах вилояти халқ таълими ходимларини  қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти  “Ижтимоий-иқтисодий фанлар”  кафедраси катта ўқитувчиси Д.Фозилова томонидан институт хотин-қизларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида  “Хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини

Тошкент кимё-технология институтида ZiyoNet таълим портали ходимлари билан учрашув

     Бугун 23 марта 2016 йил Тошкент кимё-технология институти профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда ZiyoNet таълим  порталига маълумотларни жойлаш бўйича масъул ходимлар ва  ZiyoNet таълим  портали етакчи мутахассислари билан семинар учрашуви ўтказилди.

     Ушбу тадбирда институт проректорлари,

«Ёшларни менталитетимизга ёт ғоя ва оқимларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилишда миллий сегментимиздаги ресурсларнинг ўрни"

AKT yangiliklari


Интернет бутун ҳаётимизга жадаллик билан кириб келмоқда. Шаҳримиз кўчаларини кезар эканмиз, ҳар қадамда “Интернет кафе” деб ном олган марказларга кўзимиз тушади. Хўш, бугунги ёшларимиз интернет орқали нималар билан шуғулланишмоқда? Тўғри, интернет саноқсиз афзалликлар билан бир қаторда салбий жиҳатларга ҳам эга эканлигини эътироф этиш муҳим.
 
Мазкур воситалар ёшларни ўзига оҳанрабодек тортаётгани сабабли, “интернет авлоди”, “гугл болалари” ёки “фэйсбук фарзандлари”, “чатчилар”, “Одночилар” сингари иборалар пайдо бўлди. Бу ҳол ўғил-қизларимиз тарбияси бировларнинг қўлига ўтиб қолиши эҳтимолини оширади. Чунки уларга ота-онадан кўра интернет ёки уяли телефон кўпроқ “тарбия” бера бошлайди. Айтиш мумкинки, бугунги авлод фақат таълим муассасаларида берилаётган билим, малака ва кўникмалар билан чекланмаяпти.
 
Ахборот асрида, информация манбалари кўпайган бир даврда буни табиий ҳол сифатида қабул қилиш мумкин. Айниқса, инсон онги учун глобал миқёсда кечаётган курашлар, ахборот хуружлари, “оммавий маданият” тарғиботи бизни янада сергак торттиради. Шундай экан, ёш авлодда ўз эзгу мақсадлари йўлида ахборот билан ишлаш, информациянинг ёлғондан ростини ажратиш кўникмасини шакллантириш замонавий таълимнинг асосий вазифаларидан бири саналади. Фарзандларимиз эртага ўзгаларнинг эмас, балки шу элнинг корига ярайдиган, тақдири шу юрт истиқболи билан боғлаган собит ўғил-қизлар бўлиб вояга етиши учун, биз – катталар айни вазифани чин дилдан адо этишимиз шарт.
 «Ёшларни менталитетимизга ёт ғоя ва оқимларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш бугун долзарб вазифа ҳисобланади. Мафкуравий иммунитети энди шаклланаётган ёшлар ҳар қандай ахборотга берилувчан бўлади ва бу баъзида аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, бундай ғоялар асосан хорижий ижтимоий тармоқлар сайтлари орқали тарқатилмоқда».

Интернет бутун дунёни эгаллаб олган тармоқ экани барчага маълум. Сиз ўтирган жойингизда дунёнинг нариги четидаги киши билан “юзма-юз” ўтириб суҳбатлашасиз, ўзаро фикр алмашасиз. Шундай экан, турли сайтлар, ижтимоий тармоқлар, форум ва чатлардаги “таниш”ларингиз ҳақида ҳаққоний маълумотга эга бўлишингиз ишончсиз. Сиз эса кибер дўстларингизга шахсий ҳаётингиз, ўй-кечинмаларингиз, нозик туйғуларингиз ҳақидаги барча маълумотлар, сирларингизни ишониб айтаверасиз.
 
Уларнинг далдаси, ширин алдовлари, сохта мулозаматлари кун сайин сизни интернет билан мустаҳкамроқ боғлайверади. Бориб-бориб интернетсиз яшай олмай қоласиз. У сизнинг иккинчи ҳаётингизга айланиб, барча реал нарсалар, ҳаётий ҳақиқатлардан узоқлаша борасиз. Бу эса интернетга сизни бошқариш имкониятини тухфа этади. Шу ўринда ҳар қандай ахборот хуружлари, оммавий маданият хавфида ҳимояланмаган интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларнинг салбий таъсиридан бутун миллат, айниқса ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш ҳар бир онгли инсоннинг муқаддас бурчи эканини таъкидлаш лозим.
 «Ёшларни менталитетимизга ёт ғоя ва оқимларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш бугун долзарб вазифа ҳисобланади. Мафкуравий иммунитети энди шаклланаётган ёшлар ҳар қандай ахборотга берилувчан бўлади ва бу баъзида аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, бундай ғоялар асосан хорижий ижтимоий тармоқлар сайтлари орқали тарқатилмоқда».

Интернет бутун дунёни эгаллаб олган тармоқ экани барчага маълум. Сиз ўтирган жойингизда дунёнинг нариги четидаги киши билан “юзма-юз” ўтириб суҳбатлашасиз, ўзаро фикр алмашасиз. Шундай экан, турли сайтлар, ижтимоий тармоқлар, форум ва чатлардаги “таниш”ларингиз ҳақида ҳаққоний маълумотга эга бўлишингиз ишончсиз. Сиз эса кибер дўстларингизга шахсий ҳаётингиз, ўй-кечинмаларингиз, нозик туйғуларингиз ҳақидаги барча маълумотлар, сирларингизни ишониб айтаверасиз.
Уларнинг далдаси, ширин алдовлари, сохта мулозаматлари кун сайин сизни интернет билан мустаҳкамроқ боғлайверади. Бориб-бориб интернетсиз яшай олмай қоласиз. У сизнинг иккинчи ҳаётингизга айланиб, барча реал нарсалар, ҳаётий ҳақиқатлардан узоқлаша борасиз. Бу эса интернетга сизни бошқариш имкониятини тухфа этади. Шу ўринда ҳар қандай ахборот хуружлари, оммавий маданият хавфида ҳимояланмаган интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларнинг салбий таъсиридан бутун миллат, айниқса ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш ҳар бир онгли инсоннинг муқаддас бурчи эканини таъкидлаш лозим.
Фирибгарлар, аҳлоқсизлар учун Интернет эркин майдон вазифасини ўтамоқда. Терроризм, порнография, турли иллатларнинг урчиши, текширилмаган ҳар қандай ахборотлар оқими мана шу кўринмас “тўр” лар орқали кўпаймоқда. Онлайн ўйинлар ва “чат” хоналар ёшлар онгини эгаллаб олиб, вақтларини бекорчиликка кетказмоқда. Лекин интернетнинг турган битгани бу эмас-ку. Унинг имкониятлари адоқсиз бўлган бир пайтда кўпчилик фойдаланувчиларимиз интернетни ёқишни билади холос, унинг яна қандай имкониятлари борлигини билмайдилар.Чексиз қулайлик ва афзаллик томонларини тушунмаган ҳолда уни биргина “чат”дангина иборат деб тушунадилар. Улар учун бошқа қизиқ дунё йўқдек гўё. Биз интернет кафеларини тўлдириб ўтирган “чат бекорчилари”ни кўрамизу, “интернет — ёшлар учун танишув майдони, бу уларни бузади”, деб осонгина хулоса чиқариб қўя қоламиз. Аммо интернетга фақат салбий жиҳатдан бир ёқлама баҳо бериш бутунлай нотўғри тушунчадир.
Кейинги пайтларда турли расмий тадбирлар ёки ўзаро гурунгларда бўладими, матбуот ёки телевидение орқали чиқишлардами, хуллас, ҳар қаерда уяли телефон ва интернетнинг ёшлар хулқ-атворига салбий таъсири долзарб масала сифатида кўтарилмоқда. Назаримизда, замонавий технологияларнинг бундай акс таъсир кўрсатишига сабаб, энг аввало, фарзандларимизга улардан онгли равишда фойдаланиш зарурлигини етарлича ўргатмаётганимиз, АКТнинг таълимий-тарбиявий имкониятларига камроқ эътибор қаратаётганимиздадир.
Оқибатда айрим ҳолларда замонавий ахборот технологиялари ёш авлод интеллектуал салоҳиятини ривожлантирувчи восита эмас, балки кўнгилхушлик қиладиган матоҳга айланиб қолаётир.

«Миллий ижтимоий тармоқларни   оммалаштириш Ўзнетда зарарли ғоя ва ахборот тарқалишига қарши энг самарали услубдир. Негаки, улар хорижий сайтларга нисбатан бир қанча муҳим афзалликларга эга. Биринчидан, Ўзбекистон ижтимоий тармоқлари хавфсиз бўлиб, уларда яширинча рўйхатдан ўтиб бўлмайди. Бу ҳар бир фойдаланувчининг ўзи тарқатаётган ахборот учун масъулиятини оширади. Қолаверса, бу интернетда фойдаланувчининг фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш имконини беради. Қонунийлик эса ҳуқуқий давлат қуришнинг муҳим омили ҳисобланади».
Миллий ижтимоий тармоқларнинг хорижий ижтимоий тармоқлар билан ҳали-бери рақобатга кириша олиши мумкинмасдир, аммо энг асосийси миллий сигментимизнинг ижтимоий тармоқлардан афзал ва устунлиги шундакуи ундаги жойлаштирилган манбаларнинг барчаси ишончли, ҳаққоний ва асосли манбалардан олиб қўйилади.
Қачон-ки, маҳаллий сайтлар, порталлар керакли ахборотни етказа бера олмас экан, у ҳолда фойдаланувчи ҳорижий Интернет манбааларига мурожаат қилиши табиий ҳол. Таасуфки, ҳорижий манбалардаги маълумотларнинг бари ҳам бирдек ҳаққоний ва холис эмас.
 Айтайлик, онги тўла шаклланган мустақил шахс бундай ахборотларни таҳлил қилиш, танқидий кўз билан назардан ўтказиш ва кераклисини танлай билиш имконига эга. Аммо, интернетдан фойдаланувчиларнинг бари ҳам бундайлар сирасига кирмайди. Уларнинг аксариятини ёшлар, талабалар, ўқувчилар ташкил этади.
Мамлакат мактаблари, лицейлари, коллежлари ўқувчиларининг, олий таълим муассасалари талабаларининг ахборотга бўлган талаб-эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек Интернет тармоғининг миллий сегментида таълим ва билим берадиган ахборот ресурсларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистоннинг турли тузилмалари томонидан ахборотларни узатиш тармоқларида таълим ва ёшлар учун  яратилаётган ахборот ресурслари ягона «ZiyoNET» ахборот тармоғига бирлаштирилди.
 Унинг вазифалари: ёшлар учун миллий ахборот ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш; ёшларнинг маънавий ва ақлий жиҳатдан камол топишига кўмаклашадиган ахборотдан кенг кўламда фойдаланишларини таъминлаш: соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва жисмоний тарбия ва спорт турларини оммалаштириш, ўқувчилар ва ёшлар учун масофадан туриб таълим олиш усулларини ва бошқа ахборот-коммуникация хизматларини таълим тизимига жорий этишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва маънавиятини янада юксалтириш ва бошқалардан иборатдир.
Шу муносабат билан ёшларнинг медиа саводхонлигини ошириш мақсадида  А.Навоий номли Миллий кутубхонасида жорий йилнинг 23 октябрь кунида  «Ижтимоий тармоқлардан тўғри мақсадларда фойдаланиш, суҳбатлашиш одоби ҳамда миллий мафкурамизга зид бўлмаган ахборот-ресурслардан фойдаланишни тарғиб этиш» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент Ислом университети, Тошкент ахборот технологиялари университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетларидан жами 120 нафар талабалар иштирок этдилар.

Тадбирда ХТВ ҳузуридаги ZiyoNET бўлими ходимларидан Ибрагимова Г.Ш ва Носиров Х.Алар ўз маърузалари ҳамда слайдлари билан қатнашдилар.
ушбу семинар-тренинг аввало долзарблиги, қизиқарли ва ёдда қоларлиги, баҳс ва мунозараларга бойлиги, ёшларнинг фаоллиги билан ўз олдига қўйган мақсадига эриша олди дея оламиз.
Тадбирдан айрим лавҳаларни кўришингиз мумкин:


 

ZiyoNET ресурслари асосида сифатли таълим ва билим олиш

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 августдаги 12-сон баёни билан тасдиқланган Дастурга мувофиқ Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг синфдан ташқари вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, вазирликнинг 2015 йил 18 августдаги 236-сонли буйруғи қабул қилиниб, мазкур буйруқ билан “Умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш, синфдан ташқари машғулотларни ташкил қилиш, маънавий-маърифий, маданий тадбирлар самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар” Дастури тасдиқланди. Ушбу дастур барча ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларига етказилиб, у асосида синфдан ташқари тўгараклар фаолиятини ташкил этиш вазифаси топширилди.
Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларниг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш мақсадида барча таълим муассасаларида фан тўгараклари, спорт секциялари, маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилишига катта эътибор қаратилмоқда.

Семинар-тренинг в Национальной библиотеки им. Алишера Навои

Блог им. zarina777

В Национальной библиотеке им Алишера Навои состоялся семинар-тренинг на тему: «Проблемы, связанные с использованием социальных сетей, пользователи социальных сетей, как правильно вести себя в социальных сетях».


Сурхондарё вилоят ПКҚТМОИда семинар

Новости ZiyoNET


 


Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Сурхондарё вилоят Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида  ZiyoNET ахборот таълим тармоғининг янги имкониятлари билан таништириш ва тармоқдан самарали фойдаланишни ташкил этишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.


 


Мазкур семинар-тренингда вилоят ПКҚТМОИ проректори Б.Умаров, Сурхондарё ВХТБ Таълим маркази услубчиси Б.Воҳидов, Термиз шаҳри ҳамда барча туманлардан ташриф буюрган АКТ бўйича масъул ходимлар ва умумтаълим мактабларининг турли фан ўқитувчилари иштирок этдилар.


75 та олий таълим муассасалари маънавий-маърифий ишлари бўйича проректорларига ўқув-услубий семинар

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 6-8 январь кунлари Тошкент шаҳрида (6 январь Ўзбекистон Миллий университети, 7 январь Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 8 январь Тошкент Молия институтида) республикамиздаги  75 та олий таълим муассасалари Маънавий-маърифий ишлари бўйича проректорларининг малакасини ошириш учун ўқув-услубий семинари ўтказилмоқда.


 


Семинарнинг биринчи кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Вазирлар Маҳкамаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,  “Камолот” ЁИҲдан мутасадди вакиллар маъруза қилдилар. Маърузадан сўнг фильмлар намойиши ҳамда пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.



ZiyoNET вчера и сегодня. Успехи и возможности

Блог им. madinka91

           


             ZiyoNET не просто портал – а общественная образовательная информационная сеть с единой информационно-ресурсной площадкой, которая объединяет информационные материалы и ресурсы для учебно-образовательных, научных, молодежных и детских учреждений и организаций. На сегодняшний день специалистами ZiyoNET проводятся семинары в образовательных учреждениях, с целью популяризации портала.



Ижтимоий сўровлар

"Камолот" ЁИҲ янгиликлари
Илм-фан

«Етакчи” ёшлар ўқув маркази Сирдарё вилоят филиали томонидан 2013 йил 6-8 май кунлари мобайнида „Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг жамиятдаги ўрни, унинг ёшлар ўртасидаги мавқеини ўрганиш ҳамда ёшларнинг интернетдан фойдаланиш даражаси, ва унинг ёшларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини оширишдаги ролини ўрганиш мақсадида ижтимоий сўровлар ўтказилди. Ушбу сўровлар вилоятнинг Сирдарё тумани, Гулистон ҳамда Ширин шаҳарларида 400 нафар ёшлар орасида ўтказилди. Амалга оширилган сўровлар натижалари аниқланиши мақсадида тестлар электрон шаклда республика “Етакчи” ёшлар марказига тақдим қилинди. (Давомини ўқиш)

"Инглиз тилини ўргатиш бўйича энг яхши тренер" ҳамда "Энг яхши АКТ тренери" ғолибларини саралаш маросими

ICT for English teachers
Чет тили

“Инглиз тилини ўрганишда замонавий АКТдан фойдаланиш” Лойиҳаси


(иккинчи босқич семинар-тренинги ўз ишини якунлади)


 


Маълумки, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш доирасида чет тилларини ўқитишнинг комплекс тизими, яъни уйғун камол топган, ўқимишли, замонавий фикрловчи ёш авлодни шакллантиришга, республиканинг жаҳон ҳамжамиятига янада интеграциялашувига йўналтирилган тизим яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарори тасдиқланди.


Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, ҳамда Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ZiyoNET Ресурс маркази ҳамкорликда “Инглиз тилини ўрганишда замонавий АКТдан фойдаланиш” лойиҳаси амалиётга жорий этилди.


Юқоридагилар асосида 2013 йилнинг 14-18 январь кунлари “Инглиз тилини ўқитишда замонавий ахборот коммуникация технологияларидан (АКТ) фойдаланиш” лойиҳаси доирасида 5 (беш) кунлик семинар-тренинг ташкиллаштирилган эди.


Мазкур семинар-тренингда ҳудудий педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтларининг 2 нафардан инглиз тили  ва АКТ бўйича мутахассислари ҳамда Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги  Давлат педагогика институтларидан 5 нафар инглиз тили фани бўйича мутахассислари, жами 33 нафар тингловчилар иштирок этишди.


Seminar Training on "ICT for English Teachers" held at Syrdarya In-Service Teacher Training Institute

ICT for English teachers
Чет тили

Seminar training on ICT for English Teachers was held at Syrdarya In-Service Teacher Training Institute on February 15, 2013 by English teacher trainer Urazbaev H. and ICT specialist Abdurahmon Kurbanov. The main goals of holding such a seminar is to introduce English teachers of the region with up-to-date methods and approaches of ELT and teach them about opportunities that are offered by ICT in English teaching. Participants of the seminar were shown how to access to main educational sites of our country, how to open an account and share their ideas, materials and implement them in their teaching activity. Another goal of the seminar was to raise teachers awareness about the things being done in the area of English teaching and developing Information technologies in Uzbekistan. The next seminar is planned to be held at Gulistan State University. 



 


Participants were introduced with such educational sites as ZiyoNet.uz, uTube.uz, fikr.uz, uforum.uz, uzedu.uz and the sites of British Council dedicated to teaching English to teens, kids and adults as Britishcouncil.org, learnenglishkids.org.uk, teachingenglish.org.uk. They were also taught how to create and how to download and upload materials from these sites.  



 



 



 


The next series of seminar trainings will be held at Gulistan State University with graduating  students and teachers of English Language and Literature department.  

Ўзбекистон ва Жанубий Корея АКТ педагогларининг тажриба алмашинуви

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Юртимизда таълим тизимида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Таълим соҳасини ривожлантириш бўйича хорижий тажрибаларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон – Жанубий Корея муносабатлари барча соҳаларда  изчил ривожланмоқда. Шу жумладан таълим муассасалари билан икки томонлама тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.  Бу саъй-ҳаракатларнинг натижаси сифатида Жорий йилнинг 28 майидан 5 июнига қадар Халқ таълими вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси ходимлари АКТ бўйича тажриба алмашиш дастурига мувофиқ Жанубий Корея Республикасида бўлиб қайтишди.

Самарқанд шаҳрида ZiyoNet тармоғидан самарали фойдаланиш бўйича семинар-тренинг

Блог им. feruzaxon


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида» ги ПК-191-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 28 декабрдаги «ZiyoNet ахборот тармоғини янада ривошлантириш тўғрисида» ги 282-сонли қарорини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2006 йил 28 июндаги 167-сонли ZiyoNet тармоғи ахборот ресурларини яратиш, ривожлантириш ва экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисидаги  буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида Бошқарманинг 2006 йил 11 июлда ZiyoNE тармоғи ахборот ресурларини яратиш, ривожлантириш ва экспертазадан ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисидаги  315-сонли буйруғи чиқарилиб, 5 та бўлимдан иборат вилоятда ZiyoNet тармоғининг ўзбек ва рус тилларида ёшларга мўлжалланган ижтимоий-сиёсий, илмий-таълим, маданий-маърифий ва маълумот-таҳлилий материалларидан иборат ахборот ресурсларини яратиш, ривожлантириш ва жамлаш дастури ва 13 кишидан иборат ZiyoNet жамоат таълим ахборот- таълим тармоғига жойлаштириладиган ахборот ресурсаларини экспертизадан ўтказувчи эксперт гуруҳи ташкил этилган ва шу қаторда ZiyoNET жамоат таълим ахборот тармоғига жойлаштириладиган ахборот ресурсларига куйилган техник  талаблар  бошқарма тасарруфидаги вилоят ташкилотларига ва барча туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига етказилган.

Бухоро мусиқа ва санъат мактабида ZiyoNet тармоғидан самарали фойдаланиш бўйича семинар-тренинг

Блог им. feruzaxon

Бугун Бухоро шаҳар 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ZiyoNet тармоғини ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди. Семинар-тренингда Бухоро вилоятининг барча туманларидан туман халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими бошлиқлари, АКТ мутахассислари ва фан ўқитувчилари ташриф буюришди. Семинар-тренингни Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Қараев Ўлмас Сулаймонович кириш сўзи билан очиб берди.
Сўнг тармоқ имкониятлари ва ундан қай тарзда самарали фойдаланиш бўйича маъруза тингланди ва амалий машғулотлар билан  тренинг давом эттирилди.
Семинар-тренинг асосан очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, фойдаланувчилар тармоқ мутахассислари билан амалий машғулотлар жараёнида тармоқнинг имкониятлари ва ундаги маълумотлардан самарали фойдаланиш бўйича онлайн тарзда билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ОАВларида фаолият олиб бораётган журналистлар учун "Глобал тармоқ ва ундан фойдаланиш усуллари" мавзусида семинар-тренинг

Новости ZiyoNET
Бугун UZINFOCOM марказининг мажлислар залида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситаларини ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди билан ҳамкорликда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ОАВларида фаолият олиб бораётган журналистлар учун «Глобал тармоқ ва ундан фойдаланиш усуллари» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.






Семинар тренинг жараёнида ziyonet.uz ахборот ресурс тармоғининг имкониятлари, fikr.uz сайти ва унинг имкониятлари, сайтда фаол иштирок этаётган «Маърифат гулшани» газетасининг блоги, газета сайти, газетанинг қоғоз варианти таққосланиб фикр юритилди.