топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

саломатлик сирлари:

Етарлича сув ичмаслик оқибатида кўплаб касалликлар юзага келиши мумкин

Саломатлик

Ҳар бир организм ўз эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда суткалик меъёрда сув ичиши даркор. Бунга амал қилмаслик оқибатида турли салбий ҳолатлар кузатилиши мумкин. Хўш, аслида қандай ва қанча сув ичиш керак? Шу каби саволларимизга таниқли диетолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор Анатолий Худойберганов жавоб берди.
Давоми ушбу манбада</a

Терини қаритадиган 8 одатимиз

Саломатлик
Биласизми?   

Қариш – табиий жараён. Аммо баъзида ўттизга эндигина чиққан аёлнинг қирқдан ўтган ҳамжинсларидан ҳам каттароқ кўринишини тушунмайсиз. Бу терини қаритадиган зарарли одатлар оқибатидир. Қуйида уларни санаб ўтамиз.

    Бурунни ишқалаш. Баъзида ноқулай ҳолатдан чиқиш ёки бирон муҳим саволнинг жавобини ўйлаш учун ортиқча бир неча сония ютиш мақсадида аёллар бурунларига тегиниб, уни артаётгандек ҳаракат қиладилар. Бунинг натижасида тери қизаради, майда томирлардан юлдузчалар пайдо бўлади. Айниқса, териси жуда нозик ҳисобланган кўз ости соҳасига тегинавериш қора доғларнинг ва майда ажинларнинг пайдо бўлишига хизмат қилади.

Истеъмол содасининг 10 та фойдали хусусияти

Саломатлик
Биласизми?   

Истеъмол содаси ҳар бир хонадонда бор. Ушбу ажойиб маҳсулот саломатлик ёки уй-рўзғор ишларидаги муаммоларнинг арзон ечими бўлиши мумкин. Истеъмол содаси ишлатилишидаги 10 та сирни очамиз.

Истемол содаси — оқ рангли майда кристал кукун. Одатда қандолатчиликда ишлатилади. Бундан ташқари у ажойиб тозалаш воситаси ҳамдир. Фақат шулар билан унинг фойдали жиҳатлари тугаб қолмайди.

Саломатлик — туман бойлик

Соғлом бола йили: малакали педиатрлар тавсиялари, ёш оналар ва кичкинтойлар учун
Саломатлик
Оғиз нега ҳидланади?
Баъзилар эрталаб уйқудан турганидан кейин оғзидан ёмон ҳид келади. Бу уларнинг оғиз, бурун, томоқ, меъда ва ўпка касалликлари билан оғриганидан ёки кечқурун уйқуга ётишдан аввал оғзини яхшилаб ювиб ташламаганлигидан далолатдир. Оғизда овқат қолдиқларининг қолиб кетиши натижасида оғиз ҳидланади.
Чириган тишлар ёки уларнинг илдизлари даволанмаганда, милклар яллиғланганида ҳам оғиздан нохуш ҳидлар келади. Бу икки сабаб оғизнинг сасишига сабаб бўлади. Оғизнинг шилиқ пардаси яллиғланганда, айниқса стоматит бўлганда ҳам оғиз ҳидланади. Қолаверса, бронхлар ва ўпка касалланганда оғиздан сассиқ ҳид келади, йўталиб балғам ташлаганда эса бу нохуш ғид янада баттарроқ сезилади.