topik, blog, fotoset yoki yo`naltirgich yaratish

ривожланиш даври:

Фарзандингиз ўқишни истамаса...

Бугунги кунда кўплаб ота-оналар болалари ўқишни хоҳламаётганидан нолимоқда. Йўқ, улар дарсларга мунтазам равишда қатнаяпти, лекин ўқишга бўлган қизиқиш кучсиз, бу эса уларнинг баҳоларида ўз аксини топмоқда. Бунга сабаб нима ва вазиятни тузатиш учун нима қилиш керак?
1.Ўқитувчи обрўсининг тушиши
Барчамиз мактаб йилларимизни яхши эслаймиз: севимли ўқитувчимизнинг фанини жон-дилимиз билан ўқирдик, аммо ўқитувчини ёқтирмасак, дарсга истар-истамас тайёрланардик. Ўқувчиларнинг севимли ўқитувчисига айланиш учун педагог фақат фанни яхши билиши кифоя эмас, бунда бошқа қатор хусусиятлар ҳам роль ўйнайди.
Бугунги кунда ўқувчилар талабчанроқ бўлиб қолгандек гўё. Балки, бу улкан ҳажмдаги ахборот билан боғлиқдир. Энди унга эга бўлиш учун ўқитувчидан бошқа кўплаб манбалар ҳам бор, улардан асосийси

Балиқ ёғи боланинг астма билан туғилиш хавфини камайтирадими?

Ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойида балиқ ёғини истеъмол қилувчи аёлларда болани астма билан туғиш хавфи камаяди. Даниядаги Копенгаген университети олимлари шундай хулосага келишди. Тадқиқот натижалари New England Journal of Medicine журналида чоп этилди.

Антибиотикдан кейин организмни тиклаймиз

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"
Шифокор тавсиясига кўра, кичкинтой антибиотик препаратлари билан даволанди. Хўш, энди унинг иммун тизимига зиён етадими? Кичкинтой тезроқ оёққа туриши ва қайталамаслиги учун бошқа дориларни харид қилиш керакми? Ота-оналар дилбандига қандай ёрдам беришлари мумкин? Бу ҳақда тиббиёт фанлари доктори, педиатр Инобат Аҳмедова сўзлаб беради.

Бола нутқи 1-7 ёшгача

Боланинг нутқи 1 ёшдан сўнг ҳам бисқичма-босқич ривожланади. Ҳар бир босқичнинг ўзига яраша ютуғи мавжуд.
1 ёш 3 ой
Бола 6 тага яқин сўзни билади. Оддий талабларни тушуна олади, таниш сўзларни расмда кўрсата олади.
1 ёш 6 ой
Танасининг 1-2 қисмини айта олади, 7-20 тагача сўзни билади.

Кичкинтой саҳарда уйғонса...

Тонг отиб улгурмасидан чақалоғи кўзини очиб оладиган ота-оналар учун уйғотувчи қўнғироққа ҳожат ҳам қолмайди. Ўз вақтидан эртароқ уйғониб олиш кўпчилик гўдакларнинг одати.
Аммо бир ёшгача бўлган чақалоқларнинг 10 – 15 фоизи эса ташқи таъсирларга таъсирчан бўлади ва барвақт уйғониб олади.

Гўдакни кўкрак сути ёки сунъий билан боқиш афзалроқми?


Кўкрак сути билан озиқлантирилаётган чақалоқлар сут аралашмаси билан озиқлантириладиган гўдаклардан фарқли улароқ соғлом бўлади, яхши ривожланади.
Чақалоқларнинг аксарият қисми ҳаётнинг илк 6 ойи давомида фақат кўкрак сути билан озиқлантирилганда, яъни бошқа ҳеч қандай суюқлик, ҳатто сув ҳам бермасдан фақат кўкрак сути бўлганда, ҳисоб-китобларга қараганда ҳар йили камида 1,2 миллион нафар боланинг ҳаёти сақлаб қолинган бўларди. Болалар икки ёш ва ундан катта ёшга етганга қадар кўкрак сути билан озиқлантирилганда миллионлаб болаларнинг соғлиғи ва ривожланиши янада яхши бўларди.

Кичкинтойда диареями?

Диарея эрта ёшдаги болалар ўлимига сабаб бўладиган пневмониядан кейинги иккинчи ўринда турувчи касалликдир. Ҳисоб-китобларга қараганда, ҳар йили 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида диарея билан касалланишнинг 4 миллиардга яқин ҳолати рўй беради. Ҳар йили у 5 ёшгача бўлган 1,5 миллион нафардан зиёд болалар ўлимига сабаб бўлиб, бу 5 ёшгача бўлган болалар ўртасидаги барча ўлим ҳолатларининг 17 фоизини ташкил этади. Болалар катталарга қараганда кўпроқ ҳолларда диареядан ўлади, чунки уларнинг организми тез сувсизланади ва кучсизланади.

Болаларда пневмония

Пневмония – ўпкани тўқималарин шикастловчи ўткир респиратор инфекция тури. Ўпка альвеола деб номланувчи кичик халтачалардан иборат бўлиб, соғлом одам нафас олганда ҳаво билан тўлади. Инсон пневмония билан касалланганда альвеолалар йиринг ва суюқликка тўлади, бу нафас олишда оғриқ беради ва кислород келишини чеклайди.
Пневмония бутун дунёда болалар ўлимига энг асосий сабабдир. Ҳар йили у 5 ёшгача бўлган 1,1 миллион нафар болалар ҳаётини нобуд қилади, бу 5 ёшгача бўлган болалар ўртасидаг барча ўлим ҳолатларининг 18 фоизини ташкил этади.

Болани ҳимоя қилиш керакми ё йўқ?

 

Кўчадан, мактабдан йиғлаб келган, боғчадаги қитмирдан нуқул шикоят қиладиган фарзандига ачиниб нималардир қилгиси келган, дунёда адолат ўрнатишга бел боғлаган онлар ҳар бир онада ҳам бўлган. Шу лаҳзаларда қандай қарор қабул тўғри: болани ҳимоя қилиш керакми ёки муаммоларини ўзи ҳал қилишга ўргатишми?
«Ўқитувчи ўғлимни ҳақоратлабди…»
— Иккинчи синфда ўқийдиган ўғлим мактабга боргиси келмай қолди. Минг тайёрланса ҳам, ўқитувчиси паст баҳо қўяди. Етмаганига ҳамманинг олдида «Эсинг пастми?» дебди. Ўғлим йиғлаб келди. Бориб ўша «эси бор» ўқитувчининг адабини бериб келай десам, кейин аламини боламдан олишидан қўрқаман. Жим кетай десам, бу ҳеч қачон тугамайдигандек.
Машҳура

Фарзандингиз вазни ортиқча бўлса...

Ҳар бир она паҳлавондек фарзанд кўришни, унинг дўмбоқ юзу қўлчалари билан фахрланишни орзу қилади. Аммо тиббиётнинг бу борада ўз ўлчамлари бор…
4 килодан ортиқ. Нима учун?..
Бугунги кунда туғилаётган чақалоқлар орасида 10-15 фоизининг вазни 4 килодан ортиқ. Бундай болаларнинг туғилишига қуйидаги омиллар сабаб бўлиши мумкин:
  • нотўғри овқатланиш;

Ҳомиладорликда спорт билан шуғулланиш

Туғруқ жисмоний жараён ва аёл организмидан кўп куч талаб қилади. Туғруқ жараёни бошлангач эса дам олишга вақт йўқ. Аввалига – дард тутади, ўзингизга қулай бўлган ҳолатда туриб тоғри нафас олишга бел боғлаб унинг тинишини кутасиз, сўнгра бироз дам олишга улгурар улгурмас дард яна такрорланади. Ундан кейин эса бор кучингизни йиғиб болани ўзингиздан итариб (нафас олиш ва кучаниш билан) чиқаришингиз лозим. Бунинг барчаси эса аёлдан куч талаб қилади.

Кесарча кесиш кичкинтойга зарарми?

Кесарча кесиш қорин бўшлиғида қилинадиган операция бўлиб, унда бола онанинг қорин деворидаги кесилган жой орқали чиқариб олиш йўли билан дунёга келади. Болани бундай усулда дунёга келтириш нафақат операция ўтказишга мажбур қолган аёллар сони кўплиги, балки кўплаб аёлларнинг туғруқ жараёнидаги азоблардан қочиб, уни тез ва ўзлари учун қулай ўтказишга бўлган интилиши туфайли оммалашиб кетди. Айнан шу туфайли аёлларнинг бир қисми кесарча кесишни ўз хоҳишига кўра танлайди.

Болалар сўрғичдан фойдаланиши нега мумкин эмас?


Маълумки, сўрғич гўдакни тинчлантириш учун хизмат қилади. Гап шундаки, сўриш натижасида чақалоқларнинг марказий асаб тизимида кенг тормозланиш — яъни, хотиржамлашиш жараёнлари содир бўлади.
У бола учун она кўкраги ролини бажариб туради, аммо болани на сут, на она меҳри билан таъминлайди. Сўрғичдан фойдаланиш тагида бизга кўринмайдиган яширин

Болалар интернетда қандай таҳдидлар билан тўқнаш келиши мумкин?

Интернет ҳақиқий ҳаётга мувофиқ яратилган бўлса-да, аслида ундан кескин фарқ қилади. Биз ёшлигимизда ота-онамиз: «Оёғинг остига қараб юр, йўқса йиқиласан», «Ёмон болалар билан ўйнама — улар сенга чекиш ва сўкишни ўргатади», «Дарсларни қолдирсанг, институтга ва яхши ишга киролмайсан» деб танбеҳ беришарди. Бу сўзлар сизга ҳам танишми? Ҳозир ўзимиз вояга етиб, ўзимиз ота-онага айландик ва энди ўзимиз фарзандларимиз ҳақида қайғуриб, «Оёғинг остига қараб юр…», деб ташвиш чекяпмиз. Муаммо шундаки, интернетда бу тақиқлар ишламайди ва интернетга кирган боланинг ёнида ота-она ҳам бўлмайди.

Бола алдаса нима қилиш керак?

Деярли ҳар бир ота-она фарзанди алдаганига дуч келган. Баъзи ота-оналар бунга бефарқ бўладилар, баъзилар болани койидилар, баъзилар эса қаттиқ жазолайдилар. Нега бола алдайди?
Мактабгача ёшдаги болаларда алдаш учун 3 асосий сабаб бўлади:
1. Кучли тасаввур. Кичик болалар тасаввур қилишни яхши кўрадилар. Шу сабаб баъзида улар ҳақиқатни тасаввур билан адаштириб юборишлари мумкин. Ота-она қанча уринмасин, бу даврда болага ҳақиқат билан тасаввур алоҳида эканлигини тушунтира олишнинг иложи йўқ. «Шоколадни мен еганим йўқ, бу қўшни дугонамнинг иши» каби ёлғонларни шу қаторга киритиш мумкин.

Гўдакка овқат беришни қачон бошлаш керак?

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"

Бола 6 ойга тўлгач кўкрак сути ёки смесдан ташқари қўшимча овқатни беришни бошласа бўлади. Боланинг ошқозони янги таомларга ўрганмагани учун, бу ерда аста-секинлик ва маълум бир босқичлардан ўтиш талаб этилади.
Нимадан бошлаймиз:
-Банан;
-Гуручли каша;
-Нок;
-Ўзингиз тайёрлаган олма шарбати.

Ҳомиладорлик давридаги депрессия эрта туғруққа сабабчи экан

Парентс.сом, ўтказган тадқиқотга кўра отадаги депрессия ҳам онадаги каби эрта туғруқ хавфини ошишига олиб келар экан. Ҳомиладорлик даврида онадаги тушкунлик ҳолати боланинг меъёридан оз бўлган вазнда ва эрта туғилиши хавфининг ошишига сабаб бўлиши ҳақида кўп далиллар мавжуд.Янги тадқиқот шуни кўрсатмоқдаки, бўлажак отадаги депрессия ҳолати ҳам эрта туғруқ ҳавфини оширар экан.

Кўкрак сутини уй шароитида кўпайтириш йўллари

Эмизиш она учун ҳам, чақалоқ учун ҳам масъулиятли давр ҳисобланади. Баъзан ёш оналар кўкрак сути билан озиқланаётган фарзанди яхши вазн олмаётгани ва инжиқлик қилаётгани билан боғлиқ муаммоларга дуч келади. Бу она парҳезининг бузилиши ёки шунчаки сут етишмаётганидан дарак бериши мумкин. Айнан шу пайтда оналар қаршисида бола сутга тўйиши ва бошқа турли аралашмалар билан қўшимча овқатлантиришга ҳожат қолмаслиги учун кўкрак сутини қандай кўпайтириш муаммоси пайдо бўлади.
Лактация ва эмизикли онанинг таомномаси Биринчи навбатда эмизикли онанинг ҳаёт тарзи ва унинг рационидаги маҳсулотларга эътибор қаратиш керак.

Саҳарда уйғонадиган кичкинтой онасига тавсия

Тонг отиб улгурмасидан чақалоғи кўзини очиб оладиган ота-оналар учун уйғотувчи қўнғироққа ҳожат ҳам қолмайди. Ўз вақтидан эртароқ уйғониб олиш кўпчилик гўдакларнинг одати.
Аммо бир ёшгача бўлган чақалоқларнинг 10 – 15 фоизи эса ташқи таъсирларга таъсирчан бўлади ва барвақт уйғониб олади. Тадқиқотлар натижаси бундай серҳаракат ва сезгир болаларнинг эрта оёқ чиқаришини кўрсатмоқда. Аммо педиатрлар боланинг уйқу режимини нормаллаштириш зарурлигини таъкидлашади. Қуйида сизни бунинг усуллари билан таништирамиз. Барча тавсиялар «Гўдак уйқуси» китоби муаллифи Ребекка Уэлтон тажрибасига асосланган.
 Боланинг овқатланиш вақтига эътиборли бўлинг
Бунинг боши сабаби – гўдакнинг тунги уйқуни яхши кўриши ва тун ярмидан оққанда овқатланишдан ҳам воз кечиши ҳам бўлиши

Тартибли бола

Биз «иркит» сўзини ўзининг ташқи кўринишини тартибга келтирмаган кишиларга нисбатан тез-тез ишлатамиз. Бу сўз бизда пала-партиш, кир, ишни пойма-пой қиладиган ва ўзининг ташқи кўринишини назорат қилмайдиган киши билан қиёсланади. Аслида ташқи иркитлик – кўпгина одамларни ўз домига тортувчи глобал муаммо, яъни пала-партишлик муаммосининг томонларидан бири холос.
Иркитлар қаердан пайдо бўлади?


Русча «организованность» сўзи грекча «organiso» («уюштираман», «яратаман») сўзидан олинган бўлиб, бутун бир яхлитликка боғланган алоҳида элементларнинг тартибга солинган тизимини ифодалайди. Талаффузи унга яқин бўлган «организм» сўзи ҳам ўз фаровонлиги учун фаолият кўрсатувчи бутун бир яхлитликка бирлашган аъзолар, органлар