топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ривожланиш босқичи:

Фарзандингиз мактабга қадам қўйдими?

Мактаб остонасига оёқ қўйиш ҳар бир инсон учун ниҳоятда катта ҳаётий бурилишдир. Мана шу даврдан бошлаб болаликнинг энг беғубор онларига бир қадар чекланишлар кириб келади. Энди бола оилада нафақат оилавий баъзи бурчларни, ваҳоланки, уз шахси учун зарур бўлган хусусий вазифаларни бажариши шарт даврга ўтади. Бу билан унинг оиладаги роли бир қарашда камайгандай эмас, аксинча кўпайган бўлади. Яъни у ўз обрўсини энди нафақат оила аъзолари ўртасида, аксинча, жамият ўртасида оила обрўсини ўз шахсий ҳаракати билан ҳимоя қилиш даври бошланади.

Болажонларни мобиль ва компьютердан асранг

Охирги йилларда «компютерга қарамлик», деган ибора тез-тез учрамоқда. Хитой, АҚШ ва Европанинг баъзи мамлакатларида бу қарамликни касаллик деб, даволаб келмоқдалар. 2015 йилнинг ёз кунлари бундай қарамлик туфайли мактаб ўқувчиси компютер ўйинини ўйнаш чоғида вафот этгани эълон қилинди.
Афсус, баъзи ота-оналар мобил алоқа воситалари болага қаттиқ зарар келтириши ҳақида ўйламайдилар.
Қуйидаги маълумотлар билан танишиб чиқиб, хулоса чиқарасиз.

Кичкинтой қорин уқалашининг 7 усули

Ҳаётининг биринчи уч ойида болаларни қорин санчиқлари безовта қилиши мумкин. Оналар чақалоқларини массаж қилиб, уларнинг ҳолатини енгиллаштира олади. Бунинг учун массажнинг 7 усулини билиш кифоя.
Муҳим! Процедуралар овқатдан кейин бир ярим соат ўтгач ўтказилади. Барча ҳаракатлар соат стрелкаси бўйлаб бажарилиши лозим.

Ой бўйича чақалоқнинг ривожланиши


Биринчи ой. «Мослашиш» даври деб аташ мумкин. 70 фоиз вақтни бола ухлаб ўтказади. Биринчи ойнинг охирига келиб, узоқ вақт бошини тутиб туришни, бир нуқтага қарашни, овозларга қулоқ солишни ва ўзи овоз чиқаришни ўрганади.
Оғирлиги: +600—700 гр. Бўйи: +2—3 см
Иккинчи ой. Бола бошини маҳкам тутади, нафақат яқинларини танийди, балки ҳис-туйғуларни ажратади ва уларга жавоб қилади.
Оғирлиги: + 700—1000 гр. Бўйи: + 3 см

Аралашмага қачон ўтамиз?


6 ойликдан катта бўлган болаларга қўшимча овқат бериш лозим. Бу «эмизиш ва кичик ёшдаги болаларни овқатлантириш» деб номланади. Бу мураккаб иш эмас, лекин болаларни овқатлантириш тўғрисида билимга эга бўлишни тақозо этади.
ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг эмизиш ёшидаги болаларга қўшимча овқат беришга доир айрим қисқача йўл-йўриқлари:
  • Болангиз ёши 6 ойдан ошганда қўшимча овқат беришни бошланг.
  • Бола 2 ёшга етганга қадар кўкрак сути билан озиқлантиришни давом эттиринг.

Кичкинтой ухлашига қараб...

Шифокорлар тунда боланинг қай ҳолатда ухлашига қараб, унинг характери ва руҳиятидаги ўзгаришларни билиш мумкин, дейишади. Фарзандингизнинг ўй-хаёллари нималар билан бандлигини билишни истасангиз, диққат қилинг.

Уй шароитида кўкрак сутини кўпайтириш масалалари

Эмизиш она учун ҳам, чақалоқ учун ҳам масъулиятли давр ҳисобланади. Баъзан ёш оналар кўкрак сути билан озиқланаётган фарзанди яхши вазн олмаётгани ва инжиқлик қилаётгани билан боғлиқ муаммоларга дуч келади. Бу она парҳезининг бузилиши ёки шунчаки сут етишмаётганидан дарак бериши мумкин. Айнан шу пайтда оналар қаршисида бола сутга тўйиши ва бошқа турли аралашмалар билан қўшимча овқатлантиришга ҳожат қолмаслиги учун кўкрак сутини қандай кўпайтириш муаммоси пайдо бўлади.
 Лактация ва эмизикли онанинг таомномаси
Биринчи навбатда эмизикли онанинг ҳаёт тарзи ва унинг рационидаги маҳсулотларга эътибор қаратиш керак. Бир кунлик таомномага қуйидагилар албатта кириши керак:

Фарзандингиз кўзини асранг...


1.  Бола ўйнаётган ҳона доимо ёруғ бўлсин. Агар бола кеч тушганда бошқотирмалар ечса, расмлар томоша қилса, албатта, стол устига тунги ёритгичларни ёқиб қўйинг. Лампочкадан таралаётган нур тўғридан -тўғри бола кўзига тушмасин.

Боланинг кўкракдан бош тортиши сабаблари

Чақалоқнинг кўкрак эмишдан бош тортиши онани қийнайдиган энг катта муаммо десак муболаға бўлмайди. Боланинг кўкракдан бош тортишига доимо бир сабаб бўлади, ана шу сабабни билиш муаммони ечимига олиб келади.
Бола кўкракдан бош тортаётганида амалий ёрдам.
1. Бола ҳақиқатдан кўкрак сутидан бош тортаяптимикан?

Ҳомиладорлик даврида юзга нега доғ тушади?

Асосий сабаб бу ҳомиладор аёлнинг организмидаги гормонал ўзгаришлардир. Гормонлар таъсири остида терида меланин моддаси кўпайиб доғлар пайдо бўлади.
Шунинг учун доғлар нафақат ҳомиладорлик пайтида балки организмда гормонал ўзгаришлар юз берганда ҳам тушади, масалан гормонал контрасептивлардан фойдаланиш, аборт, ҳайз келиш даврининг бузилиши ва ҳоказо.
Бундай доғлар мелазма деб аталади. Одатда, мелазмалар ҳомиладорликдан сўнг, биринчи ҳайз келиши билан организмнинг гормонал ҳолати тўғирланганда йўқолиб кетади. Лекин гормонал ҳолат яхшиланиб доғлар йўқолмаса, демак, бу хлоазма доғи пайдо бўлганидан далолат беради.
Доғ тушиш эҳтимоли қуйидаги ҳолатларда ошади:
– наслий мойиллик;
– аёл терисининг ранги тўқлиги;
– терида яллиғланишнинг мавжудлиги;

Кичкинтой қайси фаслда туғилган?

Битта оилада туғилган тўртта боламнинг феъли тўрт хила?- ҳайрон бўлиб сўрайди оналардан, бири. Уларнинг ҳар бирига “ўз тилида” гапиришим керак. Хўш бунинг боиси нимада? Нима учун битта ота-онанинг фарзанди, бир жойда бир муҳитда вояга йетаётган фарзандларимизнинг бир-бирига ўхшамайди?
Мутахассисларнинг кўп йиллик тадқиқотлари, кузатувлари асосида юзага келган ушбу таҳлилда бунинг боисини билиб оласиз. Боиси одам туғилган йил ой кун фасл ҳам унинг табиатида ҳаётида ўзи ўйлаганидан ҳам кўра кўпроқ аҳамият касб этади.

Тагликлар ҳақида сиз билмаган ҳақиқат

Памперслар пайдо бўлиши билан ёш оналар ҳаёти анча енгиллашди десак хато қилмаймиз. Энди кунига 10 марта боланинг тагини алмаштириб, ювишнинг ҳожати қолмайди. Бундан ташқари, кечаси бола тагини хўллаб қўйса ҳам ота-онаси ва ўзининг ширин уйқусини бузмайди. Хуллас, памперснинг фойдали томонлари жуда кўп. Лекин, бундай тагликлар бола соғлиғи учун хавфли, деган гап ҳам йўқ эмас.
Анъанавий тагликлар памперслардан фойдалими? Бу нотўғри мулоҳаза. Чунки матоли таглик намликни шимиб олиш хусусиятига эга эмас. Бундай таглик боланинг терисини қуруқ сақлай олмайди, қолаверса, мато намланса, юмшоқлигини йўқотади. Натижада боланинг териси қизариб ачишиши мумкин. Замонавий памперслар намликни ўзига тортиб олиб, боланинг терисини қуруқ сақлайди. Агар ундан тўғри фойдаланиб, ҳар 3-4 соатда

"Ақлли бола"ни тарбиялаш

Бизнинг пайтимизда яхши ота-она бўлиш енгил вазифалардан эмас, айниқса видеоўйинларга бўлган завқ-шавқ ҳисси ҳақида гап кетаётганида. Бироқ, америкалик мутахассисларнинг фикрларига қараганда, муаммодан қутилиш йўли бор. Ҳар бир бола, шубҳасиз, ўзига хос характерга эга. Шу сабабли биринчи навбатда, ўз фарзандингизни иложи борича яхшироқ ўрганиш зарур. Шундагина фарзандингиз ўйинга боғланиб қолмаслиги учун нима қилиш лозимлигини тушуниб етасиз.
1. Ўйин – бола ривожланишининг усулларидан бири ҳисобланиб, уни тарбиянинг муқобил йўлларидан бири сифатида баҳоласа бўлади.
Болаларингизга ҳар тарафдан тўсиқ қўйиб ташлашга уринманг, фақатгина бу борада улардан бохабар бўлишга ҳаракат қилинг, деб маслаҳат беради видеоўйинлар борасида йирик маълумотлар манбаининг рақамли муҳаррири Кэролайн

Кечирим сўрашни ўрганамиз

Ўз хатти-ҳаракатимиз ёки ёмон гапимиз учун қандай кечирим сўрашни, бу вазиятдан қандай чиқиб кетишни ўйлаб топишдан кўра, ҳар қандай ёшда одамни хафа қилиб қўйиш осонроқ. Кўпгина кишиларда ёши улғайгани сари кечирим сўрашлар бўйича ҳақиқий қўрқув ривожланади. Бунга шундай вазиятларга оилада қандай муносабатда бўлишгани, болаликда нимага ўргатишгани таъсир қилса ажабмас.

Ота-оналар тарбия жараёнида ушбу нозик мавзу албатта қамраб олиниши кераклигини қанчалик эрта англаб етишса, бола ҳам кечирим сўраш – бу ўзини ўзи камситиш эмаслигини, бор-йўғи ўзига ишонган, одобли ва яхши тарбия кўрган ҳамда ўзининг ноҳақлигини тан олган кишининг позицияси эканлигини шунчалик эрта тушуниб етади.

Даун синдромидан халос бўлиш йўллари

Даун синдроми билан хасталанган болаларнинг ота-оналари ушбу генетик аномалиянинг сабаби фарзандларининг ҳар бир ҳужайрасида бор-йўғи битта ортиқча хромосоманинг мавжудлиги билан изоҳланишини яхши билишади. Сўз ҳужайраларнинг бўлиниш жараёнидаги тасодифий бузилиш ҳақида кетмоқда. Демак хулоса шуки, табиатнинг ушбу «ўйинида» ҳеч кимнинг айби йўқ. Аммо барибир бундай оилада кўплаб кунлар ва ойлар ўзини-ўзи айблашга, ҳеч қандай чора кўрмасликка ва «тангрининг жазоси» ҳақидаги қайғули хаёлларга кетади. Ахир шу кетган вақт туғилган чақалоқ учун жудаям зарур!
Агар боланинг ривожланиши билан ўз вақтида шуғулланилса, у оддий болалар қиладиган ишларнинг кўпчилигини ўзлаштиришга қодир. Ва айнан ота-оналар бу борада унга ёрдам бера оладиган биринчи кишилардир. Бу ҳақда

Иммунитетни ошириш учун 12 та мазали маҳсулот

Гўдакнинг саломатлигини тўғри тузилган меню ёрдамида ҳам мустаҳкамлашингиз мумкин. Куз-қиш мавсуми учун «Фойда ва хилма-хиллик!» шиорини таклиф этамиз.Табиий сабзавотлар ва мевалардаги витаминлар ҳамда минерал моддалар дорихонада сотиб олинган тайёр препаратларга қараганда организм томонидан яхши ўзлаштирилади. Албатта, совуқ мавсумда танлов анча чекланган: бозордан малина ёки тарвуз сотиб ололмайсиз. Кейин бу шарт ҳам эмас! Одатдаги олма – витаминларнинг ажойиб манбаи ҳисобланади. Бундан ташқари, ундан кўплаб ширин таомларни тайёрласа бўлади.
Шу мавсумда топиладиган маҳсулотлардан ҳар хил таомларни ўйлаб топинг. Бунда биз ҳам сизга ёрдам берамиз. Қуйидаги ана шундай маҳсулотларнинг бир нечтасини келтирамиз.

Чақалоқ билан қандай мулоқот қилиш керак?

Ҳар бир бола, ҳатто, энг кичиги ҳам, унга ва унинг келажагига алоқадор бўлган муҳим оилавий ҳодисалар ҳақида билишга ҳақли. У ўзини дадил ва бехавотир ҳис қилиши, соғ-саломат ўсиб-улғайиши, ривожланиши учун ҳам буни билиши керак. Аммо у ҳали гапирмаётган бўлса, бизнинг сўзларимиз маъносини қандай чақади? Ва у билан мулоқот чоғида ота-она тафсилотларга қанчалик берилиши керак?
Дунёга эндигина келган чақалоқ ҳам — “гапирувчи мавжудот”. Ушбу парадоксни таниқли психоаналитик Франсуаза Дольто кўплаб китобларида тушунтириб берди. Унинг фикрича, чақалоқнинг нутққа тўйишга интилиши она сутига интилишидан кам эмас, у ота-онаси нутқини ўзига сингдириб олади.

Тўхтаб қолган ҳомиладорлик

Бугунги кунда тўхтаб қолган ҳомиладорликни ташхис орқали аниқлаш шифокорлар учун қийинчилик туғдирмайди. Унинг сабаблари ва аломатлари ҳақида тиббиёт фанлари номзоди Москва шаҳар ДНК-тадқиқотлари марказининг шифокори Татьяна Андреевна Красновадан сўрадик.
1. Бу ҳолат ҳомиладорликнинг қайси муддатларида юз бериши мумкин?
Бундай ҳолат исталган муддатда юз бериши мумкин, аммо тез-тез ҳомиладорликнинг биринчи триместрида, яъни 14 ҳафтагача бўлган муддатда учрайди. Ушбу асоратни «амалга ошмаган бола ташлаш», «ривожланмаган» ёки «тўхтаб қолган» ҳомиладорлик ҳам дейишади; кечки муддатларда эса (28 ҳафтадан кейин) – ҳомиланинг антенатал ўлими деб аталади.

Тиш чиқиши билан боғлиқ муаммолар

 
Болада тиш чиқиши асосан 6 ойдан бошланиб, 2.5-3 ёшига қадар маълум бир тартибда барчаси чиқиб бўлади. (Тиш чиқиш жадвали) Лекин бу муддат ва тартиб боланинг овқатланиши, генетик ривожланиши ва бошқа сабаблар туфайли ҳар хил бўлиши мумкин. Агар олдин тиш чиқишининг кечикиши рахит белгиси деб таъкидланган бўлса, ҳозирги кунга келиб, жисмонан соғлом болада ҳам тиш чиқиши нормадан кечикиши ёки олдинроқ бўлиши мумкин эканлиги аниқланди. Тиш чиқиш жараёни айрим болаларда муаммолар келтириб чиқариши мумкин.

Ақлли бола катта қилиш сирлари


Ақлли бола 2 ёшдан алфавитни биладиган ёки 4 ёшида кўпайтириш жадвалини ёддан айта оладиган бола эмас. Ақлли бола деб изланувчан, қизиқувчан, креатив(янгилик ўйлаб топадиган) ва моҳир болани тушуниш керак. Қуйида кўрсатилган йўллар болани ҳақиқатдан ақлли бўлиб ўсишига ёрдам беради.
Кўп гапириш
Ёши 1.5-2 атрофидаги боланинг тили чиқиши учун ота-она у билан кўп суҳбат қуриши кераклиги ҳақида биламиз. Каттароқ болаларда ҳам шундай. Боланинг тили ривожланиши ақлий ривожланиш билан узвий боғлиқ. Бола билан кўп суҳбатлашиш, ёшига муносиб китобларни кўпроқ ўқиб бериш, бераётган саволларига аниқ ва тушунарли қилиб жавоб бериш жуда муҳим. Бола гапиришни телевизордан эмас, мулоқотдан ўрганиши керак. Телевизор ёрдамида тили чиққан боланинг жамиятда мулоқот қилиш жараёнида муаммолар кутиши мумкин.