топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

рақс олами:

Сурхондарё рақс санъатининг ривожланиш босқичлари!

Илм-фан
 
 Рақс халқ-мулки. Дарҳақиқат, рақс санъати ҳар бир халқнинг азал-азлдан урф-одатлари, анъаналари негизида пайдо бўлиб, ривожланиб келаётган санъат тури ҳисобланади.
Мустақиллигимиз шарофати билан мустақил гўзал Ўзбекистонимиз гуллаб-яшнаб келмоқда. Мана шу гўзаллик, мусаффо осмон, тинчлик биз санъаткорларни эркин ижод қилишимиз учун улкан имкониятлар ўчоғи бўлиб хизмат қилмоқда десам муболаға бўлмайди. Сўзларимнинг исботи сифатида, муҳтарам, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Миромоновичнинг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги 2017 йил 31 май 3022 сонли қарорлари қабул қилинди.
Мана шу қарорни амалда ўз фаолиятини оширишга  ҳисса қўшиш мақсадида “Сурхондарё рақс санъатининг  ривожланиш

Хореография санъатида ялла жанрининг аҳамияти!

Илм-фан
     Рақс…! Бу сўз замирида жуда кўп маънолар мужассам. Чунки рақс орқали инсониятнинг ҳаёт фаолияти ҳамда ундан ташқари, ҳаттоки энг нозик томонимиз ички ҳис туйғуларимизни ҳам мана шу рақс ҳаракатлари орқали ифода эта оламиз.
     “Хореография” атамаси кенг  маънода қўлланилиб, грекчадан таржима қилинганда “рақсни ёзаман” деган маънони билдиради. Рақс санъатидаги ҳамма амалиётлар хореография сўзи билан чамбарчас боғлиқдир.
     Сўзимиз  бошида  рақс  сўзига  таъриф  билдирар эканмиз, бу дунёдаги ҳар бир санъат соҳаси ҳаётимизни бадиий образ орқали ифода этиши зарур. Рақс санъати-ижод руҳияти, ҳис туйғулари, фикрини сўссиз, фақат ҳаракатлар ва юз ифодаси билан халқга

Саҳнадаги раққосаю, тўй-ҳашамлардаги ўйинчими? Аслида қандай?!

Илм-фан
Саҳнадаги раққосаю, тўй-ҳашамлардаги ўйинчими? Аслида қандай?!
Санъат бу гўзаллик, табиатнинг рангдор, сержило бўёқлар бир сўз билан айтганда ҳаёт демакдир. Инсоният яралибдики, уларнинг яшаш тарзининг ўзи санъатдир. Ҳеч биримизга сир эмаски, ҳозирги кунда санъатнинг жуда кўп турлари мавжуд. Мана шу санъат турлари ичида ўзининг нафислиги ва мўъжизакорлиги билан бошқа санъат турларидан фарқ қиладиган санъат тури бу- рақс санъатидир.  Рақс санъати барча санъат турларининг маликаси десак ҳам бўлаверади. 
Халқимизда бир гап бор “Рақс –халқ мулки”!  Дарҳақиқат, ҳозирги кунгача бизларга етиб келган ўзбек миллий рақс дурдоналари халқимиз кўнглидан жой олиб келмоқда. Аммо ўз ютуқларига, муҳлисларига эга бўлган озбек миллий рақс санъатимизнинг қаҳрамонларичи?!

Хореография олий мактабида "Рақсларда олам жилоси" мавзуида катта тадбир бўлиб ўтди!

Илм-фан
  Рақсларда олам жилоси
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида “29 апрель – Халқаро рақс куни” муносабати билан “Рақсларда олам жилоси” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Олий мактаб ректори Ш.М.Тохтасимов ўзининг байрам табригини йўллаш баробарида машаққатли меҳнатлари ва жамоат ишларидаги фаолликлари учун бир қанча педагогларни раҳбатлантирди.
 Олий мактаб ўқувчи-талабалари ва педагоглари томонидан тайёрланган қизиқарли концерт дастури йиғилганларга ҳавола этилди. Тадбир ҳақидаги маълумотлар “Ўзбекистон” радиоси томонидан ёзиб олинди.

Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография Олий мактабининг ҳисобот концерти бўлиб ўтди

 
         Куни кеча Алишер Навоий номидаги  Ўзбекистон  Давлат академик катта театрида Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг хисобот концерти бўлиб ўтди.
         Хар йили “Халқаро рақс куни” арафасида хисобот концертини уюштириш Олий мактабнинг ижодий ходимлари ва талабалари учун яхши анъанага айланиб қолган. Сабаби шуки, мазкур  санъат байрамида бир йил мобайнида амалга оширилган  ижодий ютуқлар, миллий ва замонавий рақс сохасида сахналаштирилган янги асарлар мутахассисларга, рақс санъати иҳлосмандларига ва томошабинларга намойиш этилади.
         Анъанага кўра, бу йилги хисобот концерти ҳам икки қисмдан иборат бўлди.

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография Олий мактабида "Халқаро рақс кечаси"га бағишланган танлов

2016 йил 29 апрель куни соат 13³º да Олий мактаб катта залида 29 апрель “Халқаро рақс кечаси”га бағишлаб “Рақснинг сеҳрли олами” номли кўрик-танлови  ўтказилди.
Ташкил этилаётган ҳар бир лойиҳалар бугунги кун ёшларининг истеъдодини намоён этиб, уни юзага чиқариш учун катта имкониятлар эшигини очмоқда. Танлов ўтказишдан асосий мақсад, рақс санъатини имкониятларини кенгайтириш,  рақс маҳоратни ошириш, ёшларда санъатга ҳамда рақсга бўлган меҳрни уйғотиш ва истеъдодли иқтидорли ёшларни ижодини юксалтиришга кенг имкониятлар яратишга мўлжалланган лойиҳадир.