топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

педагогика:

Нафосат маликалари

Илм-фан

8 март Хотин-қизлар кунига бағишлаб институт талаба-қизлари томонидан анъанавий тарзда қизлар ўртасида беллашув ўтказиб келинмоқда. Жорий йилнинг 6 март куни институт “Ёшлар маданият маркази”да “Нафосат маликалари” мавзусида танлов бўлиб ўтди.

Танловда институтда таҳсил олаётган талаба-қизлардан иборат жамоавий гуруҳлар

ЎҚИТУВЧИЛИК КАСБИЙ ХУСУСИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТНИНГ ЎРНИ

Toshkent farmatsevtika instituti
Илм-фан
Исмаилов К.К.
 
ЎҚИТУВЧИЛИК КАСБИЙ ХУСУСИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТНИНГ ЎРНИ
 
Тошкент фармацевтика институти, Тошкент ш. Ўзбекистон Республикаси
 
Е-mail: ismailovkamolatdin@umail.uz
 
Маълумки, ҳар бир мустақил давлатнинг истиқболи фан-техника, илм-маориф тараққиёти ҳамда баркамол миллий кадрларни тарбиялаб

Модульная система образования и ее роль в формировании компетенций будущего врача

ТошПТИ Нукус филиали
Илм-фан
     Актуальность. За годы независимости в Республике Узбекистан в соответствии с Законом «Об образовании» и Национальной программой по подготовке кадров, принятых в 1997 году, была проделана огромная по своим масштабам работа по реформированию всей системы образования, в том числе и кадровой инфраструктуры

Компютер ўйинлари ва уларни ўқувчи ёшлар хаётидаги салбий оқибатлари

Фикр.уз нинг истиқболи
      Компютер ўйинлари асосан бир неча мақсадларни кўзланган холда яратилади ва бунга катта катта кампаниялар ўзларини йирик сармояаларини киритади. Албатта хаммамизга маълумки хар бир компаниянинг моддий кизиқишлари энг аввлги ўринларда туради. Хозирги кунга келиб наркобизнес, одам савдоси, тероризм каби бир қатор иллатлар

Литературное наследие Бабура

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт
Литературное наследие Бабура
Ассистент кафедры «Тиллар» ТашИИТ Раджапова Н.А.
 
         Известный узбекский поэт, большой ценитель и покровитель науки, искусства и литературы Захириддин Мухаммад Бабур за свою короткую 47-летнюю жизнь оставил богатое наследие. Его перу принадлежат

Бобур Уильям Эрскин нигоҳида

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт
Бобур Уильям Эрскин нигоҳида
 
ТошТЙМИ “Тиллар” кафедраси ассистенти Р.Р.Абдуллаева
 
Мовароуннаҳр тарихида чуқур из қолдирган, Афғонистон ва Ҳиндистон тарихида эса асрларга татигулик улкан бурилиш ясаган давлат арбоби, буюк саркарда, серқирра олим ва тенгсиз нозиктаъб шоир – Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида хорижий

Алишер Навоий асарлари –ёшлар учун кони тарбия!

Ajiniyoz nomidagi NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Илм-фан
«Кеча келгумдир дебон ул сарви гулруғ келмади,
Кўзларимга кеча тонг отгунча уйқу келмади...»
Буюк мутафаккир, адабиётимизнинг буюк намоёндаси Алишер Навоий таваллудининг бу йил 573 йиллиги экан унинг ўчмас мероси ҳанузбарҳаётдир.

Алишер Навоий асарлари –ёшлар учун кони тарбия

"mumtoz_so'z" nashriyoti
«Кеча келгумдир дебон ул сарви гулруғ келмади,
Кўзларимга кеча тонг отгунча уйқу келмади...»
Буюк мутафаккир, адабиётимизнинг буюк намоёндаси Алишер Навоий таваллудининг бу йил 573 йиллиги экан унинг ўчмас мероси ҳануз барҳаётдир.
Менинг эсимни билганимдан бери буюк шахс сифатида акс этиб келган, онажоним ҳикоя этиб берган достонларни, эртакларни муаллифи Навоий бобомизнинг ижодиёти боқийдир. Унинг бешта достонни ўз ичига олувчи Ҳамса асари ҳозир ҳам гўзал, мазмундор, долзарб,  тарбиявий ҳусусиятга эга асаплар сарасидир.

Исследование качества жизни подростков с хронической гастродуоденальной патологией в динамике лечения в амбулаторных условиях

Соғлом бола-соғлом ва аҳил оила мевасидир
Саломатлик
Резюме
Подростки являются одной из наиболее социально уязвимых групп населения, а их здоровье – предметом специального рассмотрения, в связи с этим наше исследования было направленна на изучения качества жизни подростков с гастродуоденальной патологией в динамике лечения в амбулаторных условиях.      
Ключевые слова: Качество жизни подростков, лечения хронической гастродуоденальной патологии.

Келешек әўладты музыка арқалы тәрбиялаўда Әжинияз дөретпелериниң әҳмийети

Ajiniyoz nomidagi NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Илм-фан


 
Prezidentimiz I.A.Karimov ha’r bir millettin’ wo’tkendegi turmi’si’ ha’m tariyxi’y bay miyraslari’ haqqi’nda “Du’nyada u’lken ha’m kishi milletler joq. Wolardi’n’ ha’r biri a’sirlik saqlani’p kelgen ten’i tayı joq milliy u’rp – a’detleri ha’m da’stu’rleri menen, tariyxiy miyraslari’ni’n’ bayli’g’i’ menen, ruwxi’yli’g’ni’n’ ulli’li’gi’ menen, ma’deniyati’ni’n’ wo’zine ta’n wo’zgesheliligi menen a’hmiyetlidur” degen yedi.
Solay yeken millettin’ wo’zine ta’n miyraslari’n, da’stu’rlerin, ata – babalari’mi’zdi’n’ ta’lim — ta’rbiyali’q, danali’q na’siyatlari’n, ulli’ ulamalari’mi’zdi’n’ miynetleri arqali’ milliy muzi’kami’zdi’n’, wo’zligimizdin’ ah’miyetliligin an’lap jetiw bu’gingi jaslardi’n’, bolajaq muzi’ka woqi’ti’wshi’lari’ni’n’ a’diwli wazi’ypasi’ boli’p yesaplanadi’.

Ўзбекистонда миссионерлик ҳаракати ва унга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш воситалари

Маънавият
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин, эътиқод соҳасида кенг эркинликлар амалга оширила бошланди. Маълумки, Ўзбекистонда маҳаллий аҳолининг асосий қисми минг йиллардан бери Ислом динига эътиқод қилади. Шу билан бирга қадимдан бу диёрда бошқа динларга эътиқод қилувчи тоифалар ҳам яшаб келишган. Туркистон ўлкаси Чор Россияси томонидан истило қилингач (босиб олингач), бу ерга Россиядан насроний динидаги аҳоли ҳам кўчиб кела бошлади. Совет даврининг кейинги йилларда бу кўчиб келиш бирмунча кучайиб, насронийлар Ўрта Осиёда аҳоли сони бўйича мусулмонлардан кейин иккинчи ўринга кўтарилди. Буларнинг асосий қисми православ йўналишига тааллуқли бўлиб, маҳаллий аҳоли билан тинч-тотув яшаб келмоқда ва миссионерлик фаолияти уларнинг йўналишида кенг ёйилган эмас. Аммо мамлакатимизда маълум миқдорда бошқа йўналиш вакиллари ҳам мавжуд бўлиб, мустақилликдан кейин Ўзбекистонда ушбу турли насронийлик оқимлари ўз миссионерлик фаолиятини анча – мунча кучайтириб юборди. Шундай вазиятда ушбу соҳадаги мавжуд ҳақиқатни илмий асосда тўғри изоҳлаб бериш долзарб вазифага айланди.
         Ҳозирда миссионерлик “табшир” (башорат бериш), “тансир” (насронийлаштириш) каби номлар билан аталади. Хусусан, Ўзбекистонда мустақиллик йилларида фаолият олиб борган миссионерлик гуруҳларидан бири “Иегова шоҳидлари” номи билан аҳоли ўртасида турли йиғин ва тадбирлар уюштириб, ўзга дин вакилларини ўз қарашларига ишонтиришга интилиб келган. Уларнинг ҳатти-ҳаракатлари ҳозирги кунда назорат остига олинганлигини айтиб ўтиш мумкин.  
       Собиқ СССР тугаб, мустақил давлатлар юзага келганида, айниқса, янги мусулмон мамлакатлар дуч келган энг катта хатар халқаро миссионерлик ташкилотларининг бу юртларга ёпирилиб келишлари ва кенг миқёсда иш бошлашлари бўлди. Улар жумладан Ўзбекистонда ҳам жуда қисқа муддатда, ғоят яхши ташкил қилинган тармоқларини вужудга келтиришди.        Насронийликнинг, ҳатто умумнасронийларнинг ўзлари эътироф этмайдиган, балки ҳатто инкор қиладиган кўплаб ва турли-туман мазҳаблари мустақиллигимизнинг дастлабки йиллари демократия ниқоби остида ҳамда давлатимизнинг бу борада ҳали тажрибасизлигидан фойдаланиб, адлия рўйхатларидан ўтиб олди, расмий ташкилот сифатида жойларда ўнлаб ибодатхоналарини қурди ва республикани келгусида ҳар жиҳатдан нотинч қиладиган кир, ғаразли фаолиятларини бошлади. Албатта, бу ишлар катта маблағсиз, сиёсий ва информацион таянчсиз амалга ошмайди. Америка бошлиқ бутун Ғарб давлатларидаги миссионерлик ташкилотлари, йирик бойлар, ҳатто сиёсий доиралар бу ҳаракат учун жуда катта маблағ тикди. Чунки бундан кўзлаган натижалари тез орада бу сарф-харажатларини бир неча ўн, юз, ҳатто минг баробар қоплаб кетишига улар ишонишар эди.
         Ибодатхоналари очиқча ишлагани билан миссионерлар ўзлари асосан яширинча ишлашади ва маккорона услублардан фойдаланишади. Улар юртимизга тил ўргатиш, компютер ўргатиш, ҳар хил соҳалар бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш ва ҳоказо каби ишлар учун турли-туман ўқув марказлари ташкил этиб, ёки бўлмаса, ҳар хил йўналишларда хайрия ишлари билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотлари қиёфасида кириб келишди. Узоқ йиллик сиқув остида яшаган, аммо ўзи илмга чанқоқ, дунё билан мулоқотга киришишга иштиёқманд халқимиз, табиий, бундай ўқув марказларига мурожаат қилди. Лекин ўқиш жараёнида, “ўқитувчи”лари асосан миссионерлардан иборат экани маълум бўлди.
        Бундай пайтларда ёшлар орасида, айниқса илм олишга чанқоқ талабалар орасида диний билимларни чуқур сингдириш ва миссионерлик ҳаракатлари мазмун моҳияти ҳақида етарлича тушунчалар бериб бориш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу албатта, ижтимоий-гуманитар фанлар доирасида, хусусан Диншунослик фани доирасида ўқитилса, айни муддао бўлади. Дунё тарихига назар соладиган бўлсак, миссионерлар ўзга дин вакиллари орасидаги фаолияти ҳар доим минтақа барқарорлигини бузган, аҳоли орасида нотинчликларга, қон тўкилишларга сабаб бўлган. Бунга мисол қилиб Индониезиядан Шарқий Тимор оролининг мусулмон давлатидан ажралиб чиқишини кўрсатса бўлади.
        Юқорида биз миссионерларнинг кимлар эканлиги ҳақида тегишли хулосага келиб олдик. Бизнинг мамалакатда уларнинг ҳатти-ҳаракатларига нима асосан туртки бўлиб келмоқда. Ҳаммамизга маълумки, мамлакатимизда 130 га яқин миллат ва элатлар истиқомат қилади. Жумладан улар турли динларга эътиқод қиладилар. Бу эса миссионерларнинг мамлакатимизда ўз тарафдорларини осон топишини таъминлайди.
         “Миссионерлик (лотинча “юбориш” ва “топшириқ” маъноларида бўлиб), улар ўзларини дунёни қутқарувчилари сифатида баҳолайдилар. Улар бирор динни ўз юртидаги ёки ўзга юртлардаги бошқа диндагилар ўртасида тарқатиш соҳасидаги черков (яъни, католик ва протестантлар каби йўналиш) ташкилотларининг фаолиятидир. Миссионерлар аҳоли орасида тушкун кайфиятдаги қатламларига “беғараз ёрдам” қўлини чўзиш орқали ўзларининг сафларини кенгайтириб борадилар. Иккинчидан, илм олиш мақсадида турли марказларга мурожаат қилаётган ёшларни аврашга ҳаракатлар ҳам кузатилади.
 
                Хулоса ўрнида ушбу мақолани тайёрлаш жараёнида ёшларга, қолаверса, барча-барчага қуйидагиларни тавсия қилишни ўзимизга жоиз деб билдик. Биз мустақил Ўзбекистонимизни ташқи ва ички тинчлигига раҳна солаётган бузғунчиларга қарши бир ёқадан бош чиқарган ҳолда кураш олиб боришимиз зарурияти пайдо бўлди. Бунинг учун талаба-ёшлар онгида юксак маънавий ҳамда мафкуравий иммунитет етарлича шаклланган бўлиши зарур. Барчамиз, муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида юрт тинчлиги йўлида олиб борилаётган  барқарор сиёсат қаноти остида жипслаша олсак, бизни ва мамлакатимизни турли хавфлардан асраган бўламиз.
 
ТошТЙМИ ўқитувчиси Р.Ў. Баратов

Китобларга мухаббат улашинг.

Поддержка акций ZiyoNET
Илм-фан
Китобларга мухаббат улашинг.
Афсуски, сунги вактларда фарзандларимиз китоблардан узоклашмокда.  Биргаликда китоб укиши мультфильм куриш ёки компьютер уйинларга аста-секин алмаштиришади. Китобларни эътиборга олмаслик сабабларини барчамиз биламиз. Боланинг хаётидаги китоб мазмуни хакида фикр юритамиз.

“Mening bobom mahallamiz fahri “

“Менинг бобом, бувим-маҳалламиз фахри” мавзусида ташкил этиладиган “Энг яхши иншолар” танлови
Илм-фан
  INSHO
                   “Mening bobom mahallamiz fahri “
                                         Reja :
1.Mening bobom honadonimiz fayzi
2.Bobom ko’pni ko’rgan ,martabali insonlar
3.Keksalarni e’zozlang ,doimo qadriga yeting
                                 Epigraf
 Otalar so’zi-aqlini ko’zi
   Bizni oilamizda har kungi bir odat bor .Bu odatga hatto kichkinalar ham amal qilishadi .Bu odat shuki ,kimki ertalab erta turib bobojonimizni duosini birinchi olsa bobojonimizni eng yaxshi ko’rgan nabirasi bo’ladi .Shundau qilib bobom har birimizninig qalbimizga yo’l topadilar .Agar bir ishni noto’g’ri qilib qo’ysak biroz koyib qo’yadilardalarda ,keyin nasihat qoladilar .Biz bobomni nasihatlarini xuddi ertag eshitgandek tinglaymiz .Bobomni bir nechta yoshlikdagi do’stlari biznikiga kelib turishadi.

Mening bobom buvim mahallamiz fahri

“Менинг бобом, бувим-маҳалламиз фахри” мавзусида ташкил этиладиган “Энг яхши иншолар” танлови
Илм-фан
Insho
                      Mening bobom buvim mahallamiz fahri
Reja:
1.Mening mehribon bobojonim .
2.Keksalarni e’zozlash yashaylik .
3.Keksalarhar joyda qadirli .
                           Qarisi bor uyni parisi bor (maqol)
  Assalomdan boshlang so’zingiz
 
  Har tongni savobdan boshlang
  Keksalarni ezozlab yashang
Meni nuroniygina bobojonim juda ham mehribon va oqko’ngil
Bobojonim har doim qiziq qiziq hikoya ertaklar qiziq voqealar haqida so’zlab beradi .
Bizlarga har doim yaxshi bo’l ,o’zigdan kattalarni humat qil ,ko’chadan o’zigdan kattalar o’tsa salom ber ,rostgo’y bo’l deya nasihat qiladi .Biz bu nasihatlarni doimo yodda saqlab ,ulargta amal qilamiz.

Mening bobom, buvim, mahallamiz faxri

“Менинг бобом, бувим-маҳалламиз фахри” мавзусида ташкил этиладиган “Энг яхши иншолар” танлови
Илм-фан
Insho
Mening bobom, buvim mahallamiz faxri
Reja:
1. Nuroniy keksalarimizga bildirilgan ulkan ehtirom.
2. Keksalari ko’p mahalla, fayzli bo’lur.
3. Qari bilganni, pari bilmas.
4. Chehrasidan nur yog’ilgan, najot farishtalarimiz.

O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimov Konstitutsiyamiz qabul qilinganining 22 yilligiga bag’ishlab o’tkazilgan tantanali yig’ilishda keksalarning jamiyat hayotidagi o’rniga alohida e’tibor berar ekan, quyidagilarni qayd etdi: “Vatanimizning musaffo osmonini asrashda, har qanday ofatlarni ostonamizga yo’latmaslik, ona yurtimizni fashizm balosidan himoya qilishda keksa avlod vakillarining qanday jasorat ko’rsatgani, front ortida mehnat qilib, g’alabaga munosib hissa qo’shgani, mamlakatimizni tiklash, uning ham harbiy, ham iqtisodiy, ham madaniy-ma’naviy salohiyatini oshirishda nuroniy keksalarimiz namoyon etgan fidoyilikni biz hamisha katta minnatdorlik bilan eslaymiz”. Yurtboshimizning yoshi ulug’ keksalarga ko’rsatgan hurmat –ehtiromida o’zbek xalqining asriy aqidasi va e’tiqodi mujassamdir. Haqiqatdan ham, keksalarga e’tibor, ularga ko’rsatilayotgan ehtirom, hurmat o’zbek xalqining ming-ming yillik qadriyatlari, urf –odatlari orasida o’ziga xos o’rin tutadi. Bugungi kunda ham, buning yaqqol ifodasini aks ettirib, yutboshimiz 2015-yilni “Keksalarni e’zozlash yili” deb e’lon qilganliklaridan bilish mumkin.
Keksalarimiz ro’shnolik timsollaridir. Xuddi ular ro’y beradigan narsani avvaldan biladiganday tuyuladi, hayolimda. Lekin, ularning ko’p yillik hayot tajribalari ularni donishmand qilib qo’yar ekan. Keksalarimizning yurtitimizni obod qilishda ko’rsatgan jonbozliklari taqsinga sazovordir. Keksalarimizning fikrlari, so’zlari misoli hikmatlar xazinasi ochilib, undan oltinga teng so’zlar, g’oyalar, nasihatlar chiiqanida tinglash juda maroqlidir. Ma’naviy fikrlashimiz o’zadi, dunyoqarashimiz boyiydi, komillik timsoliga yetishmoq uchun o’zgacha shijoat, o’zgacha g’ayrat paydo bo’ladi. Xuddi shunday, mahallalarimizdagi keksalar biz yoshlar uchun ulkan tajriba maktabi va barcha ezgu fazilatlar jam bo’lgan duog’oy jonkuyarlarimizdir. Bizning jonajon, gulistonlar ichida barpo bo’lgan “Bog’iston” mahallamizda ham yuzidan nur yog’iluvchi, duogo’y otaxon va onaxonlarimiz talaygina. Nuroniy keksalarimiz tufayli mahallamiz obod. O’zgacha tarovati bor. Qay xonadonga kirmang, fayzi o’zgacha. Mahallamizdagi har bir qariya shukronalik tuyg’usini o’zida jo etgan. Hamisha Vatanimizning, mahallamizning ravnaqi uchun jon kuydirishadi. “ Bir bolaga yeti mahalla ota-ona” deganlaridek bizning mahallada ham bu maqolga amal qilinadi. Keksalarimiz ma’naviy olamining mazmun-mohiyatini tashkil etadigan eng muhim jihat iymon butunligidir. Yoshi ulug’ otaxon-u, onaxonlarning yoshlarga ibrat bo’ladigan sifatlaridan yana biri sabrdir. “Keksalarni e’zozlash yili”ning maqsad-muddaolaridan biri, avvalo farzandlarimizning ota-onasiga hurmat-ehtiromoni yuqori darajaga ko’tarishdir.
Donishmand xalqimiz aytganidek: “qari bilganni, pari bilmas”. Yoshi ulug’ insonlarning yurish-turishi, pandu-nasihat, fikr-mulohazasida uzoq yillik tajriba va malaka ta’siri bilinib turishi sir emas. Barcha sohalarda ularning bosib o’tgan hayot yo’li o’rta va yosh avlodga mansub kishilar uchun maktab, saboq vazifasini o’taydi. Keksa otaxon-u onaxonlarimiz hayot yo’llari davomida ko’plab azob-uqubatlarni boshdan kechirganlar. Biz maktabimiz o’quvchilari bilan 9-may arafasida mahallamizdagi keksa kishilar holidan xabar olgani bordik. Nuroniy otaxon-u onaxonlarimiz bozib o’tgan hayot yo’llarini, ayniqsa urush davridagi achchiq xotiralarini nadomat bilan yodga olishdi. Bir momomizning aytgan gaplari juda xasratli edi. Ular bizga shunday dedilar: “ Eh, men qilmagan ish qolmadi hisob dunyoda. Ot –arava haydagan yoshligimni aytmaysizmi?! Qo’shiq aytib, ko’nglingni xush qilib haydasang, ot ham sening kayfiyatingga mos qadam tashlaydi. Qish kunlari erkaklar bilan birga ariq qazigan paytlarimiz ham bo’lgan. Ayol – nozik gul, deydilar. Lekin toshni teshib chiqadigan gullar ham bor. Bu aytgan gaplari momomiz kayfiyatini ozroq tushirdi xolos. Ular gaplari so’nniga shukronalik tuyg’usini iliq muhabbatga yo’g’rilgan so’zlar bilan bizga bayon qildilar. Keksalarga munosabat jamiyatimizning ma’naviy idealini belgilashdagi asosiy qadam hisoblanadi. Zero, O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimov ta’kidlaganidek, har qanday jamiyatning yoshi ulug’larga bo’lgan e’tibori va g’amg’o’rligi uning ma’naviy darajasini belgilaydi.
Xalqimiz tarixi turmush tarzida dunyo ahli uchun ibrat bo’la oladigan, asrlar o’tsada ahamiyatini yo’qotmagan, aksincha zaruriyati ortib borgan an’ana, qadriyatlar serob bo’lib, ular orasida yoshi ulug’ kishilar hurmatini joyiga qo’yish, tajribasini o’rganishga barcha zamonlarda katta e’tibor qaratilgan. Ana shu qadimiy an’ananing davlat siyosati darajasiga ko’tarilishida 2015-yilga mamlakatimizda “Keksalarni e’zozlash yili” deb nom berilishida katta hikmat bor. Bizning najot farishtalarimiz bo’lgan nuroniy keksalariniz hamisha, har qadamda hurmatga, e’tiborga loyiqdir. Keksalarimiz tufayli bugungi dorilamon kunlarda to’kin-sochinlikda hayor kechirmoqdamiz. Keksalarimizni “Ma’naviy jasorat sohibi” desakda mubolag’a bo’lmaydi. Nuroniy otaxon-u onaxonlarimizning buyukliklari ularning ma’naviy jasoratlaridadir.
Keksalar
Siz duo qilsangiz, bo’lgay ijobat,
Gullar izingizda, fayzu barokat.
O’zngiz donishmand, so’zingiz hikmat,
Davr keldi – qandingiz uring, keksalar,
Qarilik gashtini suring, keksalar.

Ona yurt faxrisiz, iftixorisiz,
Navqiron Vatanning ulug’vorisiz.
Bu yorug’ kunlarning bunyodkorisiz,
Zaxmatlar huzuring ko’rin keksalar,
Qarilik gashtini suring, keksalar.

Mo’tabar, nuroniy onaxonlaim,
Piru badavlatim, otaxonlarim.
Dunyo tinchin so’rab turgan jonlarim,
Dunyo turguncha turing, keksalar,
Qarilik gashtini suring, keksalar.

Manzil: Sirdaryo viloyati Mizaobod tuman 26-sonli umumta’lim maktabining 8-sinf o’quvchisi Abduvahobova Nargiza. O’qituvchisi: Oqmirzayeva Fotima.
Tel:+ 99890-107-87-51.

ҲАЁТИ ИБРАТ, СЎЗИ ҲИКМАТ МЕҲРИБОНЛАРИМ

“Менинг бобом, бувим-маҳалламиз фахри” мавзусида ташкил этиладиган “Энг яхши иншолар” танлови
Илм-фан
 
«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида ўтказилаётган «Менинг бобом, бувим – маҳалламиз фахри» мавзусидаги иншолар танловига
 
ҲАЁТИ ИБРАТ, СЎЗИ ҲИКМАТ МЕҲРИБОНЛАРИМ
Режа:
  1. Бобом ва бувим – жамиятнинг фаол аъзоси
  2. Юртимизда нуронийлар учун яратилаётган шароитлар
  3. Меҳри дарё қадрдонларимни маҳалла аҳли ардоқлайди
 
Ҳалол, хотиржам, сермазмун умр кечириш – энг олий бахт. Шу боис ёши улуғ кексаларимиз, шу қаторда менинг бобом ва бувим ҳам дастурхон устида дуога қўл очаркан, аввало эл-юртга тинчлик ва осойишталик, биз, фарзандларига тани сиҳатлик, узоқ умр тилайди. Менинг бобом Усмон ота Мелиқулов ва бувим Салима ая Болтаевалар ҳар тонгни шукрона билан бошлаб, барчамизга омонлик тилаб, ҳузур-ҳаловатда яшашнинг қадрига етишимизни такрорлашдан чарчашмайди.
 
Юртимизда кексаларни эъзозлаш, уларнинг ибратли ҳаёт йўлидан ёшларни ватанпарварлик, фидойилик, меҳнатсеварлик руҳида камол топтиришда кенг фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Маҳалламизда ҳам ўтказиладиган турли маданий-маърифий тадбирларда бобожоним маҳалла ёшларига ҳаётий тажрибалари ҳақида сўзлаб берадилар. Уларнинг панду насиҳатлари, ўгитлари тенгдошларимга жуда ёқади. Чунки бу сўзлар давр синовидан ўтган, бугунги кунга ҳам тўғри келади.
 
… Келинг сизга сўзлайин, бобом бувим ҳақида. Улар турмуш кечирар – «Тинчлик учун» нақлида. Бўлганлар доим огоҳ ёшлар тарбиясида. Дерлар, кўрганин қилар қушлар ўз уясида. Иккиси ҳам ўқитувчи, маҳаллада устоздир. Ёшу қарига дер бу иш носоз, буниси эса создир. Катта-кичик уларни ҳурмат қилар кўп. Чунки улар ақлли, доно ва бир сўзли хўб. Маҳаллада тўй бўлса бобомсиз ўтмас асло. Бувимнинг таомлари ширин, тотли, бебаҳо. Улар маҳалла, туман, юртимизнинг фахридир. Шу Ватан фарзандларин болам деса ҳақлидир...
 
Юқорида айтганимдек улар иккиси ҳам чет тили фани ўқитувчиси бўлишган. Улар ҳалоллик, меҳнатсеварлик, камтаринликни ўзига шиор билиб яшаётган пиру бадавлат нуронийлардан. Қийинчиликларда тобланган бу инсонлар ўттиз беш йилдан ортиқ вақт мобайнида «болаларимиз бахтли бўлсин» деб Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги 39- ва 36-умумтаълим мактабларида ёшларга дарс бериб келган. Улар хорижий тилларни ўрганиш давр талаби эканини, тил билган – эл билади, деган нақлнинг нечоғли аҳамиятга эга эканини бот-бот такрорлайдилар. Бобомнинг бу эзгу ниятлари Президентимизнинг: «Замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш йўли билан, ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларга ўқитиш, шу тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда бунинг негизида, уларнинг жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳамда дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришлари учун шарт-шароит ва имкониятлар яратиш лозим”, дея таъкидлаганлари ва тил ўрганишнинг амалиётда кенг қўлланганлигида ўз ижобатини топди. Ҳозир уларнинг иккиси ҳам пенсиядалар. Меҳрибонларим ҳар гал:
 
– Болаларим биз хоҳ ўқиётган, хоҳ ишлаётган вақтимиз бўлсин, имкониятлар йўқ эди. Кўргазмали қуролларимизни ўз шароитимиздан келиб чиқиб тайёрлар эдик. Ҳозир «оила-мактаб-маҳалла» биргаликда сизлар учун қулайликлар яратиб бермоқда. Сиз кучли билим эгаси бўлишингиз, шу юрт тақдири учун меҳнат қиладиган чин фарзандлар бўлиб улғайишингиз керак. Сизлар шу юртнинг келажагисиз, дейдилар.
 
Юртбошимиз раҳнамолигида нуронийларимизнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, шарт-шароитларни яратиш, яхши турмуш кечиришлари учун барча имкониятлар яратилмоқда. Жорий йилнинг «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилиниши замирида ҳам уларга бўлган чексиз ҳурмат ва эътибор мужассам. Бобомни ҳам маҳалла аҳли ҳар байрамда қутлашга келади. Уларнинг заҳматли меҳнати, қийин шароитларда мактаб учун кўрсатган фидойиликлари, бувим эса ёшлар таълим олиши учун яхши шароит яратиш мақсадида, синфхоналарни иситиш, таъмирлаш, керакли воситалар билан таъминлашга кўрсатган ёрдами, кучи сабр-қаноати учун бугун роҳатда. Улар меҳнати ортидан қадрли.
 
Фарзандларининг ҳам тиниб-тинчиши, униб-ўсиши, барчасининг маълумотли бўлиб эл хизматида юришида жонкуяр ва фидойи бобом ва бувимнинг ҳассаси катта. Юксак сабр-қаноат, шукроналик билан яшаш, барча қийинчиликларни вазминлик, оғир-босиқлик билан ҳал этишни шогирдларига, бизга ўргатишади.
 
Улар ёш улуғ бўлсада қадами илдам, серғайрат. Токқайчи тутганча ҳовлидаги ишкомни, хурмо, беҳи, олма дарахтларини, биз, набиралари, кичкинтойлар қувлашиб юрган гулзорни парваришлашдан чарчамайдилар. Бутун қишлоқ, маҳалла ва туман миқёсида дарахт ва гул кўчатларини қандай экиш, шакл бериш ва уни парваришлаш ҳақида маслаҳатлар берадилар. Шу боис уларни йўқлаб келувчилар аримайди. Ҳовлида уларнинг ўзлари эккан райҳону, жамбиллар, турли гуллар таровати кўзни қувонтиради. Хушбўй ҳиди ён-атрофга таралади.
 
Уларнинг иккисини ҳам маҳалла аҳли сўзи ҳикмат, ҳаёти эса ибрат кексаларимиз деб аташади.
Муҳаммадкарим УСМОНОВ,
Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманидаги
36-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси (+99893 220-69-65)

СЕНИНГ КАМОЛИНГ – МЕНИНГ ТОЖИМ

“Менинг бобом, бувим-маҳалламиз фахри” мавзусида ташкил этиладиган “Энг яхши иншолар” танлови
Илм-фан
 
«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида ўтказилаётган «Менинг бобом, бувим – маҳалламиз фахри» мавзусида иншолар танловига
 
СЕНИНГ КАМОЛИНГ – МЕНИНГ ТОЖИМ
Усмон бобомнинг бу сўзлари менга катта куч ва шижоат бағишлайди
 
«Сен ҳали кўп ютуқларга эришасан. Бахтинг ва камолинг менга тож бўлади. Бахтиёр, келажаги бор, имкониятлардан оқилона фодаланаётган «мағизларим»нинг мазаси бирам тотлики...»
 
Ҳар тонг бобомнинг шу сўзлари ёхуд алқаган ва дуо билан эркалаётган ширин суханлари менга ўзгача куч бағишлайди. Мактабга шошилар эканман, бугунги куним албатта ютуқларга бой бўлишини биламан. Чунки бобомнинг дуолари, ўгитлари, насиҳатлари қулоғим остида доим жаранглайди.
 
Дуогўйимни биргина мен эмас, бошқа набиралари, қўни-қўшнининг болалари, маҳалла аҳли ҳам жуда ҳурмат қилади, қадрлайди ва яхши кўради. Уларнинг дуоларини олишга интилади. Бобом ўқитувчи бўлган. Узоқ йиллар мактабда дарс берган. Шу боис уйимиздан уларнинг шогирдлари, мактаб жамоаси аримайди. Маҳалладагилар меҳрибонимни нафақат жонкуяр устоз, балки севимли ота, маслаҳатгўй турмуш ўртоқ ва фарзандлари келажаги учун фидойи қайнота деб ҳам билишади. Нега дейсизми? Онажонимнинг айтишларича, улар ўқимасдан олдин дадамга турмушга чиққан эканлар. Аммо бобожоним ойим ўқимишли бўлишини хоҳлаб, биз, фарзандларини яхши тарбиялаши, билимли, доно, зукко қилиб вояга етказишлари учун ўқитган эканлар. Ойим ҳам ҳозир мактабда дарс беради. Улар доим юртбошимизнинг «Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт», деган сўзларини такрорлайдилар. Биламан, бу сўзларнинг замирида бобожоним орзу қилган, аммо ета олмаган, «бугун сизлар яшаётган бахтиёр замон» дея таърифлайдиган яхши ҳаётнинг маъно-мазмуни мужассам.
 
Ҳаётда яхши одамлар кўп. Улар имкон қадар кимгадир яхшилик қилади. Маҳалламиз оқсоқолининг айтишича, бобом ана шундай саховатпеша, меҳрибон, бир сўз билан айтганда яхши инсон эканлар. Маҳалла ишларида фаол. Тўй-ҳашам, маърака, ҳашару бир жамоа бўлиб ўтказиладиган ҳар бир тадбирда бобожоним енг шимариб, хизматга шай бўлади. Ҳатто ҳозиргача дарс тайёрлашда қийналаётган ўқувчилар уйимизга келади. Уларнинг ҳар бирига эринмай, вақт ажратиб, астойдил ёрдам беришларига кўпчилик ҳавас қилади. Ёшлари етмишга етган бўлсада, ҳар ишда ёшларга кўмакчи, нуронийларга ҳамсуҳбат, ўсмирларга дўст ва сирдош.
 
Ёшлар жам бўлган даврада улар бобомнинг хотираларини эшитишни, ҳикояларини тинглашни исташади. Меҳрибоним юртимиз тарихи, ота-оналаримизнинг мактабда қандай таълим-тарбия олгани, ҳатто шўхликлари, ютуқлари, уларнинг ўзига хос фазилатларини ҳам айтиб берадилар. Улар нафақат оила аъзоларининг, менинг, балки, маҳалладошларимиз, мактаб жамоасининг ҳам фахридир.
 
Бугунги кун ва ўзларининг ёшлик даврларини эсга олиб, шарт-шароитларни қиёслаб воқеаларни айтиб беради. Очлик, бошпанасизлик, турли маиший қийинчиликлар ҳақида афсус билан эслайди. Бу каби суҳбатлар сўнгида бобом ҳеч кимга билдирмай кўз ёшларини артади.
 
Сабр-қаноат эгаси бўлган бу инсоннинг суҳбатларидан дилимиз яйрайди, кўнглимиз тоғдек кўтарилади. Қалбимизда келажакда албатта бир соҳанинг яхши мутахассиси, жамиятга керакли инсон бўлиб улғайишимиз учун кучли истак ва ишонч пайдо бўлади.
 
Юртбошимиз ташаббуси билан бу йилнинг «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилинганида бобом шу қадар қувондики, шодликлари ичига сиғмай кетди.
 
– Фарзандларимиз камолидан қувониб юрганимизда, биз, кексаларга яратилган қулайликларни кўринглар, – деб юборган эдилар беихтиёр Усмон бобом. – Шу кунларга етказганига шукр. Илоҳим, тинчлигимизга, осмонимиз тиниқлигига, болаларимнинг бахтига кўз тегмасин.
 
Меҳрангиз Усмонова,
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги
256-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси
(94)684-14-85

“Mening bobom, buvim – mahallamiz faxri”

Поддержка акций ZiyoNET
Илм-фан
“Mening bobom, buvim – mahallamiz faxri”
Reja:
1. Keksalar maslahati – hikmatlar xazinasi.
2. Keksalarimiz – xonadonimiz fayzu farishtalari.
3. 2015-yil- “Keksalarni e’zozlash yili”
4. Mening bobom, buvim – mahallamiz faxri.

Qarilar so’ziga quloq solmasang,
Nadomat chekarsan, pushaymon bo’larsan.
(Almaiy)
Keksalarni qadrlash va e’zozlash xalqimizga xos fazilat. Ularning har bir so’zi, pandu nasihati va qimmatli maslahatlari hikmatlar xazinasidir. Keksalarning maslahatlariga amal qilib, o’ylab qilingan ishning oxiri xayrli bo’ladi. Biz bob ova buvilarimizning hikmatli so’zlaridan, axloq-odob to’g’risidagi qimmatli fikrlaridan saboq olishimiz lozim.
Kichikka ulug’lik, ulug’dan tegar,
Ulug’ga yetib ish kichik qut topar.
Ulug’lar so’zin tut, amal qil, yugur,
Ulug’ so’zin olgan tilakka yetar.
(Xo’jandiy)
Qayerda keksalar bo’lsa, ularga e’tibor bo’lsa, shu joyda fayz bor, baraka bor. Haqiqatdan ham, keksalari bor uyda tinchlik – xotirjamlik, dasturxonlarda fayzu baraka, qilinayotgan ishlarida rivoj bo’ladi. Shuning uchun ham keksalarimiz – xonadonlarimizning fayzu farishtalari hisoblanadi. Butun umri davomida o’zining yoshligini, kuch-quvvatini farzandlariga, nevaralariga bag’ishlagan bobojon va buvijonlarimiz oldida bir umr qarzdormiz.
Ota pandiga sen doim qilgil amal,
Yurarsan baxtiyor bo’lib har mahal.
Otangni, onangni sevintir tamom,
Bu xizmat yetkurgay tilakka mudom.
(Yusuf Xos Hojib)

2015-yil yurtboshimiz tomonidan “Keksalarni e’zozlash yili”deb e’lon qilindi. Shu munosabat bilan “Keksalarni e’zozlash yili” Davlat dasturi qabul qilindi. Davlat dasturidagi keksalarga g’amxo’rlik ko’rsatish, har bir keksaga har tomonlama e’tibor qaratish bo’yicha amalga oshiriladigan ishlar nafaqat keksa avlod vakillariga, balki biz yoshlarga ham cheksiz quvonch bag’ishladi. Bundan tashqari keksalarga alohida hurmat ko’rsatish, ularni e’zozlash Konstitutsiyamiz bilan ham mustahkamlab qo’yilgan. Bosh Qomusimizning 66-moddasida voyaga yetgan, mehnatga layoqatli farzandlar o’z ota-onalari haqida g’amxo’rlik qilishga majburligi belgilab qo’yilgan. Bunday g’amxo’rlik hech bir davlatning Konstitiutsiyasida uchramaydi.
Tutgil qarilarning qaltiroq qo’lin,
Qarigach bilursan qarilik yo’lin.
Bog’la keksalikka hurmat kamarin,
Qarigach bo’lursan chollar sarvari.
(N. Xusrav)
Mening bobom Xiddiyev Chori, buvim Soipova Xolmengli- oilamizning farishtalari hisoblanadi. Ular keksayib qolgan bo’lsalar-da, o’zlarining ezgu duolari, dono o’gitlari va boy tajribalari bilan mahallamizdagi har bir ishga bosh-qosh bo’lib kelishmoqda. Ular 4 farzandlari, 7 ta nevaralarining huzurini ko’rib, keksalik gashtini surmoqdalar. Mening bobojonim va buvijonim mahallamizning faxridirlar. Biz farzandlari va nevaralari xonadonimiz farishtalari bo’lmish bobojonimiz va buvijonimizga mehr-oqibat ko’rsatib, duolarini olamiz.Men bobojonim va buvijonimning bizning baxtimizga doimo sog’-salomat bo’lib, uzoq –umr ko’rib yurishlarini istayman.Men shunday bobojonim va buvijonim borligidan faxrlanaman. Zero, yurtboshimiz ta’kidlaganidek, “Xalqimizning qadimiy va shonli tarixini uzviy davom ettirishga, shu tarixning o’chmas sahifalarini, ajdodlarimizning buyuk me’rosini, qadriyat va urf-odatlarini yoshlarimizga yetkazish, hayotimizni tobora poklash va fayzu barakali qilishda, bir so’z bilan aytganda, bugun Yaratganning bizga bergan har bir kunini ma’noli va sermazmun o’tkazishda beqiyos hissa qo’shayotgan ota –bobolarimizga har tomonlama hurmat, e’zoz va ehtirom ko’rsatish barchamiz uchun ham qarz, ham farz”.
Keksalarni etsang azizu hurmat,
Seni ham keksaygach, etishar izzat.
(F.Attor)

Qashqadaryo viloyati Muborak tumanidagi 25-umumiy o’rta ta’lim maktabining 8-sinf o’quvchisi Choriyeva Diloromning yozgan inshosi.