топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

пальто:

Қоматга қараб пальто танлаймиз

Қишнинг совуқ кунларида пальто барчамизнинг энг яқин ҳамроҳимизга айланади. Пальто танлашга синчковлик билан ёндашмасак, адёлга ўраб қўйилган қомат пайдо бўлиши мумкин.
Агар сиз «қум соат» шаклидаги қоматга эга бўлсангиз, сизга деярли барча моделдаги пальтолар ярашади. Бироқ агар бўйингиз баланд бўлмаса, тиззадан бироз пастга тушган ёки трапеция шаклидаги пальто танлашни тавсия этамиз. Баланд бўйли аёлларга тўғри бичимдаги, бел қисмида белбоғи бўлган узун пальтолар мос келади.

Ҳомиладор аёлларга қишки кийимлар танлаймиз

Ҳомиладорлик пайтида ҳам қулай, ҳам иссиқ ва ҳам урф бўлган кийимларни танлаш жуда қийин. Яхшиси, мақоламизни диққат билан ўқиб чиқинг ва ўзингизга энг маъқул бўлган вариантни танланг.
Пончо ва накидкалар
Пончо ва накидкаларни ҳомиладор аёллар орзусидаги кийимлар дейиш ҳам мумкин. Улар ҳам қулай, ҳам оммабоп ва энг асосийси ҳолатингизни яшириб, қоматингизни хушбичим кўрсатади.