топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

оммавий маданият ва ёшлар:

Ёшларни “оммавий маданият” таъсиридан асрайлик!

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
Картинки по запросу оммавий маданият
Бугунги кунда биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин. Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ. Ўсиб келаётган авлод бугунги эзгулик йўлидаги бунёдкорлик ишларининг давомчисидир. Миллий

“Оммавий маданият” хатарлари


Бугун инсон маънавияти ва одоб-ахлоқи ғарбдан кириб келаётган “оммавий маданият”нинг  нишонига айланган десак, хато бўлмайди. Ушбу маънавий хуруж қурол воситасида амалга оширилмайди, бировнинг юртига ёки тинч яшаётган аҳоли устига бостириб борилмайди. Бу таҳдид кўпчилик кўз ўнгида рўй бермайди, юзаки қараганда, ўзгаларнинг тинчини, ҳузур-ҳаловатини ҳам бузмайди. Аксинча, “оммавий маданият” кўзга ташланмайдиган жуда нозик йўллар орқали ижтимоий ҳаётга суқилиб киради, у одамлар онгини ўзлари билмаган йўллар орқали заҳарлаб, манқуртга айлантиришга хизмат қилади. 

Замонавий таҳдид – “оммавий маданият”га қарши ёшларнинг аҳлоқий-ҳуқуқий онгини мустаҳкамлаш долзарб вазифа

Тошкент давлат юридик университети ҳуқуқшунослари
 “Таълим-тарбия тизимини ўзгартирмасдан туриб, онгни ўзгартириб бўлмайди. Онгни, тафаккурни ўзгартирмасдан туриб эса, биз кўзлаган олий мақсад – озод ва обод жамиятни барпо этиб бўлмайди”.
И.А.Каримов.
 
Сўнгги йилларда жаҳон ҳамжамиятининг турли ҳудудларида юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеалар, турли давлатлар ва минтақалардаги ўзаро муносабатларнинг кескинлашуви натижасида келиб чиқаётган можароларнинг ҳозирги глобаллашув жараёнларининг тобора ривожланиши билан бирга чигаллашиб бормоқда ва бу ўз навбатида миллий давлатчиликнинг энг муҳим қадриятларига жиддий хавф солмоқда.

Турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, миллий иммунитетни шакллантириш

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

2015 йил 16 октябрь куни Ўзбекистон  давлат  жаҳон тиллари университети катта мажлислар залида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, миллий иммунитетни шакллантириш” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир талаба-ёшларга диний экстремизм ва терроризм, “оммавий маданият”, миссионерлик ҳамда маънавий таҳдидлар каби салбий иллатлар ва унинг зарарли оқибатлари ҳақида маълумот бериш, уларнинг бу борадаги билимларини ошириш ҳамда талабалар тафаккурида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдини олишга қаратилган иммунитетни шакллантириш мақсадида ташкил этилди. “Дарҳақиқат, бугунги глобаллашув ва тараққиёт асри ҳар кимдан кучли билим ва тафаккур эгаси бўлишни, замонавий ахборот технологияларидан унумли ва мақсадли фойдаланишни, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан мустаҳкам фуқаролик позицияси билан ёндашишни талаб этади.

Оммавий маданиятсизлик гирдоби

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
“Акасига тор шим, синглисига калта юбка, онасига конфет заводи, отасига ароқ заводи,..”… Халқимизнинг суюкли актёри Эргаш Каримов тилидан янграйдиган бу жумлалар барчамизга таниш, бу сўзларни ҳар эшитганимизда юзимизга беихтиёр табассум югуради, миллий телеминиатюрачиларимизнинг маҳоратига тасаннолар айтамиз. Жамиятдаги исрофгарчилик, ортиқча дабдабабозлик каби иллатларнинг устидан кулинган бу асарни ҳар сафар экран орқали тамоша қилар эканмиз, мириқиб куламиз, хордиқ чиқарамиз.
Бироқ, масалага теранроқ назар ташласак, мазкур сатирик телеминиатюра ортига яширинган маънолар, таъбир жоиз бўлса муаммолар анчагина жиддийлигини англаймиз. Юқорида келтирилган иқтибосдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, демак ўша пайтдаёқ йигитларнинг тор шим, қизларнинг эса калта юбка кийишлари воқеъликнинг бир бўлаги бўлган. Бу каби ҳолатлар ўша давр ёшлари томонидан “замонавийлик”, “мода” сифатида эътироф этилган. Буни ўша 60-70 йилларда Америка ва Ғарбда “эркин ҳаёт тарзи” шиори остида бош кўтарган, инсоният тарихида мисли кўрилмаган турли касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган жинсий эркинлик, оила институтининг инқирозига олиб келган бир жинслилар “севгиси”, гиёҳвандлик, маишатпарастлик, ҳар қандай ҳолатда ҳам бу дунёдан завқ олиб, ўйнаб-кулиб қолиш ғояларининг Собиқ Иттифоқ ҳудуди аҳолисининг ёшлар қатламига ҳам маълум маънода таъсири бўлгани билан изоҳлаш мумкин.

Оммавий маданиятнинг ёшлар тарбиясига таъсири

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Глобаллашув замонида ахборот алмашинуви ва миллатларга хос қадриятларнинг бошқа халқларга таъсири тезлашиб кетди. Бугун ахборот ҳуружлари, мафкуравий курашлар ядровий қуроллардан ҳам ҳавфли эканини дунёнинг турли ҳудудларида бўлаётган воқеа ҳодисалардан ҳам билса бўлади.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
“Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир” (Ҳужурот, 13).

Ёшларни “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилайлик!

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик

Афсуски, бугун баъзи ёшларимизнинг миллий маданиятимизга зид ҳолатда“севишганлар куни”, “авлиё Валентин куни”, Хеллоуин каби байрамларни нишонлашлари, ахлоқий бузуқлик, зўравонлик, эгоцентризм, порнографик мазмундаги материалларни томоша қилиши ва тарқатиши, хорижий“юлдузлар”га тақлид қилиб, очиқ кийимлар кийиши, баданига турли татуировкалар чизиши, қизларнинг тамаки чекиш, киндик кўринар кийинишлари, бурун ва киндикка сирға илиб юриши, йигитларнинг ўпишиб саломлашишларида қадриятларимизга мутлақо ёт, маънавий ва ахлоқий тубан иллатларни ўз ичига олган хуружлар йиғиндиси бўлган«оммавий маданият»нинг таъсири яққол кўриниб турибди.

Ёшларни “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилайлик!

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик

(3-қисм. Ёш авлодни маънавий таҳдидлардан сақлашда аждодлар меросининг аҳамияти)
 “Маънавиятга қарши қаратилган ҳар қандай таҳдид ўз-ўзидан мамлакат хавфсизлигини, унинг миллий манфаатларини, соғлом авлод келажагини таъминлаш йўлидаги жиддий хатарлардан бирига айланиши ва охир-оқибатда жамиятни инқирозга олиб келиши мумкин”.

И.Каримов «Юксак маънавият – енгилмас куч»

Қачон “оммавий маданият”нинг салбий таъсирига тўлиқ барҳам берамиз?
Ёшларимиз онгини чулғаб олаётган бундай ёт унсурларни бартараф этишга барчамиз бирдек масъул эмасмизми?
Юртимизда амалга оширилган маънавий-маърифий чора-тадбирлар натижасида бугунга келиб дафтарлар устидаги беҳаё суратлар, футболкалардаги маънисиз ёзув ва суратлар, хорижий бадиий ва мультфильмлардаги беҳаё саҳналар, уятсиз мусиқий клиплар ва реклама роликлари каби “оммавий маданият” кўринишларига барҳам берилди.

Ёшларни “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилайлик!

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик

(2-қисм. “Оммавий маданият”нинг айрим кўринишлари) 
“Табиийки, оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди”.
И.Каримов «Юксак маънавият – енгилмас куч»
“Оммавий маданият”нинг муҳим белгиси – узлуксиз бемаъно хатти-ҳаракатга йўналганлиги, унинг асосий функцияси эса кўнгилхушлик ҳисобланади. “Оммавий маданият”нинг дастлабки кўриниши бир бутун ҳолда муқаддас характерга эга анъанавий маданиятдан моҳиятан саёз ва хордиқ чиқаришнинг ғайриоддий турларини тарғиб қилувчи маданият тури ажралиб чиққан даврларда пайдо бўлди.

Ҳушёрлик ва огоҳлик – давр талаби

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

 Бугунги кунда ён-атрофимизда бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳамда бутун дунёни ташвишга солаётган диний экстремизм, ақидапарастлик, миссионерлик, терроризм, шунингдек, “оммавий маданият”нинг  нохуш кўринишлари ҳар бир фуқарони ҳар он сергак ва ҳушёр бўлишга даъват этмоқда.


 


Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганларидек, давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлашда ҳар бир фуқародан бўлаётган воқеа ҳодисалардан хабардор бўлиш билан бирга, уни олдиндан кўра билиш ва тезкор хулоса чиқариш лозим.


 


Шу мақсадда 2015 йил 18 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида Ўзбекистон давлат консерваторияси профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.



Глобаллашув жараёнида “оммавий маданият”нинг ёшлар онгига салбий таъсири мавзуида давра суҳбати

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

2015 йил 12 февраль куни соат 1430да Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида “Глобаллашув жараёнида “оммавий маданият”нинг ёшлар онгига салбий таъсири” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.


 


Тадбирда ОЎМТВ ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази гуруҳ бошлиқлари А.Раҳимов  ва М.Юнусов, Ўзбекистон миллий университети филология фанлари номзоди Т.Эшбеков, ЎзМУ талабаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси соҳибаси К.Файзуллаева ўз маърузалари билан, шунингдек, ЎзМУ, ТДТУ талабалари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.