топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

олимлик:

Мавлоно Жалолиддини Румий ёҳуд маснавийдан ҳикоялар

Илм-фан

Мавлоно Баҳоуддин аҳлу-оиласи билан ҳаж ибодатини бажо келтирди. Каъбатуллоҳ зиёрати ила кўзини равшан этди. Сўнгра Мадинаи Мунавварада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зиёратларига ҳозир бўлди.

Ҳаж зиёратидан сўнгра Мавлоно Баҳоуддин Валад оиласи билан бирга Дамашқ ва бошқа шаҳарларга сафар қилди. Охири Салотийя деган жойга бориб етди. Ҳар бир шаҳарда ойлаб, йиллаб яшаб қолди.
Охирги сафари 626-ҳижрий йилда бўлди. Мавлононинг хонадони Туркиянинг Қўня шаҳрига етиб келди. Балхдан то Қўнягача бўлган сафар 16 йил деганда тугади. Ўша вақтда Қўняда Султон Алоуддин Кайқубод ҳукмрон эди. Султон Алоуддинга уламолар султони Мавлоно Баҳоуддиннинг ташриф буюрганлиги хабари етгач, подшоҳ Мавлононинг истиқболи учун шаҳар ташқарисига чиқди. Ва Мавлонони ўзи билан бирга олиб, шаҳарга қайтди.