топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

одоб-аҳлоқ:

Институт раҳбариятиниг талабалар билан учрашуви

ToshDSHI
Илм-фан
 

2017 йил 18 ноябрькуни Тошкент давлат шарқшунослик институти раҳбариятининг талаба-ёшлар билан бевосита “Талаба-ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик профилактикаси ишлари самарадорлигини ошириш, одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилиш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Институт ректори А.Маннонов йиғилишни очар экан, барчани Ўзбекистон

Одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиш масалалари муҳокама қилинди

Жамият
Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2017-2018 йилларга мўлжалланган давлат дастури ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида адлия, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари билан ҳамкорликда “Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг аҳамияти ва долзарблиги” мавзусида семинар ўтказилди.

“Одоб – инсон зийнати”

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари мажмуасининг 2015 йил 11-февралдаги 15-сон (07-07/1-76) мажлис баёни билан тасдиқланган “Ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар Дастури” ижроси юзасидан 26-май куни Тошкент ислом университети Талабалар турар жойида “Манбалар хазинаси” мудири Бурхониддин Аҳмедов билан “Одоб – инсон зийнати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Устоз Бурхониддин Аҳмедов “Агар инсонда одоб-ахлоқ бўлмаса, бу унинг нуқсонидир, одоб-ахлоқ инсоннинг энг гўзал хулқларидан ҳисобланади. Даставвал ахлоқ ҳақида тўхталиб ўтсак, ахлоқ Аллоҳ томонидан инсонга берилган энг азиз неъматлардан бири. Кишининг ахлоқи унинг зийнати ҳисоблади. Ахлоқи юксак инсонлар ҳар доим ҳар жойда ўз ўрнига ўз мавқеига эга бўладилар. Улар жамоанинг энг ҳурматли кишисига айланадилар.”- дея айтиб ўтди.

ИНСОН АХЛОҚ-ОДОБИ ВА ФАЗИЛАТЛАРИ ШОИРАЛАР ТАЛҚИНИДА

ТАЙЛҚЭИ

Маълумки, ҳар қандай макон ва замонда инсон ахлоқ-одоби, иймон-эътиқоди, фазилатлари ўрганилган, ибратли жиҳатлари тарғиб-ташвиқ қилинган. XIX асрнинг 20-40 йилларида ижод қилган иқтидорли ўзбек шоиралари, жумладан Жаҳон отин—Увайсий ва Нодирабегим аёлларнинг жамият ва оилада тутган ўрнини ўша давр талаби асосида тараннум этишган. Зеро, аёлларнинг ахлоқ-одоб ва фазилатлари хусусидаги ўзига хос ибратли ғоялари ҳозирги глобаллашув даврида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Чунончи Увайсий ижодида ўзбек аёлининг ижтимоий аҳволи ва маънавий фазилати ифода қилинган. «Анор» шеърида шоиранинг фалсафий мушоҳадаси намоён бўлади:


Овқатланиш одоби

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Овқатланиш одоби покликка, тозаликка асосланмоғи лозим. Таомни қошиқ билан ейишига карамасдан киши ким биландир қўл бериб кўришиши, баданини силаши мумкин, булар эса турли-туман микробларнинг инсон қўлига ёпишиб олишига имкон яратади. Микроблардан сақланиш эса саломатлик гарови.

Ҳалоллик ва ростгўйлик инсонийлик белгиси

Маънавият
Имон — инсонийлик негизи. Зеро, инсонийлик фақат иймонли кишилардагина бўлади. Иймон киши маънавиятининг, ахлоқининг ўқ илдизи, пойдевори, негизидир.Имонли киши ўғрилик ва талончиликдан, ўзгаларнинг мол- мулкига кўз олайтиришдан, бировнинг ҳаққига хиёнат қилишдан, бошқача айтганда, ўзлигига, яъни ўз иймонига хилоф, зид иш қилишдан ўзини тия биладиган комил инсонлар.
Инсоннинг чин маънодаги инсонлиги унинг иймони, диёнати, меҳр-оқибати, поклик ва ҳалоллиги, камтарлиги ва ростгўйлиги билан ўлчанади. Шунинг учун ҳам ота-боболаримиз ҳамиша пок ва ҳалол бўлишга даъват этиб келган, ҳалол ва харомни фарқлаш тўғрисида насиҳат қилишган. Ўзбеккона ахлоқ-одоб қонуниятининг асосини ташкил этади. Пок ва ҳалол бўлмаган одамдан эзгулик чиқмайди, унда меҳр-шафқат, орият, номус, шарм ва ҳаё бўлмайди. Кўринадики, иймоннинг барча белгилари асосида поклик ва ҳалоллик ётар экан. Мана шунинг учун ҳам бизнинг ота-боболаримиз поклик ва ҳалолликка алоҳида эътибор беришган.

Овқатланиш одоби

Маънавият
Овқатланиш одоби покликка, тозаликка асосланмоғи лозим. Таомни қошиқ билан ейишига кдрамасдан киши ким биландир қўл бериб кўришиши, баданини силаши мумкин, булар эса турли-туман микробларнинг инсон қўлига ёпишиб олишига имкон яратади. Микроблардан сақланиш эса саломатлик гарови. Овқат ейишдан аввал баланд овоз билан: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» дейилади. Баланд овозда айтилишининг сабаби эса кимдир шундай дейишни унутган бўлса эсига солишдир.

Саломлашиш - тарбиянинг боши

Ота-оналар учун
Салом — инсоннинг инсонга билдирган ҳурмати, одамларнинг ўзаро муомала ва муносабатларининг бошланиши, бир-бири билан учрашувчи икки дилнинг калити. Салом берганингизда, ҳатго сизга ёқимсиз нигоҳ билан турган одам ҳам алик олади. Шу алик олиш давомида сизга нисбатан қўнгил тўрида илиқлик, юзида табассум пайдо бўлади. Агар сиз бировнинг эшигини адашиб тақиллатсангиз, ранжиброқ очган уй эгасига «Ассалому алайкум», дея салом билан мурожаат қилсангиз, у одам саломингизга алик олади. Икки ўртадаги нохушлик, хижолатчилик унутилади. Уй эгаси беихтиёр, "қани меҳмон, уйга кирайлик", деб илтифот қилади. Шу туфайли ҳам Ер юзидаги барча халқлар доимо бир-бирлари билан саломлашиб юрадилар.
 

Жиноятга алоқадор «аҳамият»

Маърифат гулшани
Маданият ва маърифат
Бу ўсмирнинг ҳаёти ҳам, моддий таъминоти ҳам ҳавас қилгулик эди. Пул, уй-жой, сўнгги русумдаги кийим-кечаклар, яқинларининг меҳри… Аммо, энди у анча йилларгача бу нарсаларга эгалик қила олиш бахтидан маҳрум...

Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги ўрта умумтаълим мактабларининг бирида, 9-синфда ўқиётган Шаҳбоз Муҳаммедов (боланинг исми-шарифи ўзгартирилган ҳолда берилмоқда) Ўзбекистон Републикаси Жиноят кодексининг 25-118-модда 3-қисм «а» банди, 119-модда 3-қисм «а» бандлари билан айбдор деб топилиб, 10 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган.

«Тараққиёт» маънавиятни тан олмайдими?

Маърифат гулшани
Маданият ва маърифат
Дунё тан олган ёзувчи Габриэл Гарсиа Маркеснинг «Ёлғизликнинг юз йили» деган машҳур асари бор. Асарда бир қишлоқ мисолида тараққиётнинг инсоният учун фойдали ва зарарли томонлари хусусида гап кетади. Масалан, олис қишлоққа темир йўлнинг бориши аҳоли учун бир мунча қулайликлар туғдиради. Умрида поездни кўрмаган одамларнинг орзуси рўёбга чиқади. Бу ердагилар учун олис юртларга бориб келиш осон бўлиб қолади. Қишлоқ бозори кун сайин ривож топиб, янги-янги иш ўринлари пайдо бўлади. Одамларнинг даромади ортади. Бироқ, темир йўл сабаб қишлоқда турли тоифадаги кишилар — фолбинлар, фирибгарлар, фоҳишалар, лўлилар пайдо бўла бошлайди.

«Сен домласан, билишинг керак!»

Маърифат гулшани
Маданият ва маърифат
Дўстимнинг кўпни кўрган боши жонли интернетдек турфа маълумотларга лиқ тўла. У эркак пинг¬винларнинг тухум босиш сиридан тортиб ирокезлар қабиласи шажарасигача билади. Боз устига меҳнаткаш, тиниб-тинчимас, куюнчак йигит. Қўл-оёғи чарчаса, мияга зўр беради. Антиқа муаммоларни топиб, ечим излаб юради. Бирор муаммонинг ечимини тополмаса, тамом: дағдаға билан келиб, «Сен домласан, билишинг керак!» — дея юкини шарт¬та менга ағдаради.

Дарахт аччиқ мева тугса...

Маърифат гулшани
Маданият ва маърифат
ким айбдор?

— Ота-онам ўртоқларимнинг кимлиги билан қизиқиб туришарди. Мени жиноятга бошлаган ш

еригимни ҳам ота-онам билишарди. Лекин бундай иш қилишини хаёлларига ҳам келтиришмаган...

— Ўқишларингиз қандай эди? — сўрайман маҳбус боладан. 

— Унчалик яхши ўқимасдим… Мактабдан кейин маҳалладаги компьютерхонада администратор бўлиб ишлардим. Ота-онам ўша ерда ишлашимга рози бўлишган…

Сим тўсиқ ортидаги бола

Маърифат гулшани
Касбим тақозоси билан йиллар давомида турли кўрик-танлов, фан олимпиадаларида муваффақиятга эришаётган болаларнинг ўқиш, изланиш, орзу-ўйлари ҳақида дилдан суҳбатлашиб, истеъдод-у ғайратига ҳавасланиб ёзаман. «Шу ёшида халқаро танловларда ном қозонибди, катта бўлгач, ҳали бу иқтидори билан бутун дунёни лол этади!» деб ўйлайман янги авлодимиз билан фахрланиб. Билим олиш жараёнида келажакка катта мақсадлар билан қадам ташлаб, ғоя, таклифларини пухта ишлаб, жамоатчиликка ўз фикрини эркин баён этаётган тийрак, зийрак ўғил-қизлар ҳаракатидан кўнгиллар ғурурга тўлади.

«Ўқитувчи бўлиб туғилмоқ керак!»

Маърифат гулшани
Одамзот учун маънавиятга интилиш ва маънавий сарчашмалардан баҳраманд бўлиш — буюк бахт. Шахснинг маънавий дунёси унинг соғлом турмуш тарзини белгилайди ва бунинг натижасида жисмонан соғломлик ҳам кафолатланади. Шахс маънавий дунёсининг шаклланиши, бойишида таълим-тарбия муассасалари, хусусан мактаб муҳим аҳамият касб этади.

Бир боланинг инсон сифатида комилликка эришгунига қадар унинг учун кимлар тер тўкмайди, заҳмат чекмайди дейсиз! Бу заҳмат ҳосиласи нима экан? Уни ўлчаш, баҳолаш мумкинми?

Қомусий олимларимиз одоб-аҳлоқ ҳақида

Блог им. khujaeva
Инсонни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш башариятнинг азалий  орзуси бўлиб, аждодларимиз маърифат ва маданиятни қандай қилиб ёш авлодларга  ўргатиш, уларни комилликка етаклаш йўллари, қонун-қоидаларини излаганлар. Ана шу изланишлар натижасида миллий тарбия асослари шаклланди.

         Тарбия, айниқса баркамол инсон тарбияси бугунимиз учунгина эмас, балки келажагамизнинг ҳам ҳаёт-мамот ишидир. Ҳозирги ёш авлод тўғри тарбия топса, мустақиллик истиқболини тўғри тушунса, шубҳасиз, эришилган ютуқлар истиқболда ўз самарасини беради. Президентимиз И. А. Каримов ҳақли равишда таъкидлаганидек, «тарбия соҳаси ислоҳоти бугунги энг долзарб, эртанги тақдиримизни ҳал қилувчи муаммога айланмоқда" (Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори — Т.: 1997й. 5-бет)

         Шу боисдан ҳам истиқболга эришилгач ёшларни миллий руҳда аҳлоқли-одобли қилиб тарбиялаш масаласига бўлган эътибор янада кучайди.Чунки маънавий камол топган инсонларгина порлок  жамият қуришлари мумкин. Ўзбекистон истиқлолини мустаҳкамлашда ва уни ривожлантиришда маънавий соғлом авлодни вояга етказиш ва уларда аҳлоқ-одоб ҳақидаги миллий урф-одатларимизни шакллантириш зарур. Зеро, ҳалқимизнинг қадим-қадимдан амал қилиб келаётган аҳлоқ-одоб фазилатлари маънавиятимизнинг асосидир.