топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

одам савдоси - келажакка таҳдид:

Иллатга қарши биргаликда курашамиз

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик

Самарқандда одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссиясинингкенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоятдаги ҳуқуқ тартибот идоралари раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари, одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этган йиғилишдаЎзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

“Одам савдоси-ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир”

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
 
Ўтган асрнинг охирги чорагидан бошлаб одам савдоси атамаси тез-тез ишлатила бошланди. Одам савдоси муаммоси бутун дунё аҳли томонидан ўта оғир жиноят сифатида баҳоланиб, жамият тараққиётига жиддий хавф солувчи, ўта ижтимоий хавфли таҳдид эканлиги тан олинган. Одам савдосига қарши кураш борасида ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу жиноятчилик кўлами камайиб, кўплаб юртдошларимизнинг ҳуқуқлари тикланмоқда. Лекин, шунга қарамай, енгил бойликни кўзлаб чет элга чиқишни хоҳловчилар ҳамон учрамоқда. Одам савдоси билан мўмай пул топишни кўзлаган шахсларга эса бундай кишиларнинг хом хаёллари айни муддао бўлмоқда.

ТИМИ Бухоро филиали "Камолот" ЁИҲ томонидан “Одам савдоси – келажакка таҳдид” мавзусида тадбир ўтказилди

Тошкент қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали
Илм-фан
Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиалида “Одам савдоси – келажакка таҳдид” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирни филиал “Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси Д.Жумаев олиб борди ва қуйидаги фикрларни билдирди: Дунёда одам савдоси билан боғлиқ вазият тахлили бу борадаги аҳволнинг ҳамон жиддийлигича қолаётганлигини кўрсатмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотига кўра дунёда ҳар йили тахминам 2 млн. 700 минг нафар шахс одам савдосининг қурбонига айланмоқда. Ҳар йили 600 минг нафардан 800 минг нафаргача аёллар ва болалар алдов йўллари билан чет элларга олиб кетилиб сотиб юборилмоқда. Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритгач тадбиркорлик ва хусусий бизнесга кенг йўл очилди. Хорижий давлатлар билан иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилди, юртимиз фуқароларининг хорижий мамлакатларга бемалол чиқишлари учун имконият ва етарли шарт-шароитлар яратилди. Афсуски, айрим шахслар бундай шарт-шароит ва имконият-лардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб, фуқароларимизни турли алдов ва фирибгарлик йўллари билан хорижга олиб чиқиб кетишга уринмоқдалар. Бунинг оқибатида юртимиз фуқаролари ҳам одам савдоси қурбонига айланмоқда. Таҳлиллар, мамлакатимиз фуқароларини фоҳишалик билан шуғуллантириш учун асосан Бирлашган Араб Амирликлари, Қозоғистон, Россия, Тайланд, Туркия, Хиндистон, Исроил, Малайзия, Жанубий Корея, Япония ва Коста-Рика давлатларига мажбурий меҳнат ёки хизмат кўрсатиш учун эса-Қозоғистон ва Россияга олиб чиқиб кетилаётганлигини кўрсатмоқда. Шу ўринда табиий савол туғилади; республикамизда одам савдосининг олдини олиш унга қарши курашиш борасида қандай ишлар амалга оширилган ва бу фаолиятдаги вазифаларимиз нималардан иборат? Президентимиз И.А.Каримов ташаббуси ва ғоялари асосида мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида аввало халқимиз учун муносиб турмуш шароитини яратиш, юртимиз аҳолисини ҳар қандай тахдид ва хавф-хатардан асраш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларида улуғ мақсадлар мужассамдир. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, ҳуқуқий демократик давлатда инсон тинч осойишта ва фаровон ҳаёт кечириши учун биринчи навбатда унинг хавфсизлиги таъминланиши, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари қадр қиммати ҳаёти ва соғлиги ҳар қандай тажовуздан ҳимоя қилинган бўлиши шарт. Сузга чиқди: Ў.Қурбонова: Одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг жамиятимизга олиб келиши мумкин бўлган салбий оқибатларини чуқур англанган ҳолда ўтган йиллар мобайнида Республикамизда бундай жиноятларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Аввало, бу даврда одам савдоси жиноятларига бархам беришнинг норматив-ҳуқуқий базаси шаклантирилди. Давлатимиз одамларнинг яширин трафикига қарши курашиш ва унинг қурбонларини ҳимоя қилишга қаратилган асосий халқаро ҳужжатларга қўшилди. Яқин тарихга назар ташлайдиган бўлсак, бу борада норматив-ҳуқуқий база деярли мавжуд эмас эди. 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят Кодексида илк бор одам савдосига қарши куришиш мақсадида бундай ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Жумладан, Жиноят Кодексининг 135-моддаси шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоялаш ва одам савдоси жиноят-ларининг олдини олишга қаратилган эди. 2008 йилдан буён эса Жиноят Кодексининг ушбу моддаси янада такомиллаштирилиб, қуйидаги таҳрирда баён этилди: 135-модда. Одам савдоси Одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш- уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш орқали; б) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан; в) ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан; г) айбдорга моддий жихатдан ёки бошқа жихатдан қарам бўлган шахсга нисбатан; д) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; е) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; ж) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда; з) жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда; и) қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда, худди шунингдек жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини олиб қўйган, яширган ёхуд йўқ қилиб юборган ҳолда; к) киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) мақсадида содир этилган бўлса,- беш йилдан саккиз йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса; б) жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса; в) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса; г) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса,- саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади». Одам савдоси билан боғлик жиноятлар трансмиллий, яъни ҳудуд ва чагара танламайдиган қилмиш эканлигини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси бундай салбий кўринишларга қарши курашиш борасида халқаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратди дея фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди. Кун тартибидаги масала юзасидан, Гидромелиорация факултети декани ўринбосари З.Қорёғдиев сўзга чиқиб, ноқонуний миграция салмоғининг ортишига, муайян давлат ҳудудига ноқнонуний кириб келганлар сонининг ортиб иқтисодий демографик ва криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатишга, шунингдек, хорижга чиқиш ва муайян давлат ҳудудида бўлиш қоидаларининг бузилишига олиб келади. Одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар бундай савдонинг қуборнига айланаётганларни имкон қадар ўз назоратида ушлаб туриш ва кўпроқ фойда олиш мақсадида уларнинг шахсига оид ҳужжатларни (паспорт миграция карточкаси ва ҳ.к) ноқонуний эгалаб хорижий давлатда эркин ҳаракатланиш ҳимояси остида бўлган давлатнинг тегишли ваколатхоналарига мурожаат этишга тўсқинлик қиладилар. Оқибатда бундай шахслар ўзини ҳуқуқий ҳимоялаш имкониятидан махрум этилади. Одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар, ўз хусусиятига кўра латент ҳарактерга эга. Чунки одам савдоси қурбонлари уларга нисбатан жисмоний ёки рухий таъзийқ ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлиши ёки ўзининг ноқонуний хорижга чиққанлиги фош бўлишидан чўчиб ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга мурожаат этмайдилар. Бундай ҳолат эса одам савдоси билан шуғулланган шахсларнинг жавобгарликдан қутулиб қолишига ҳамда жиноий фаолиятни давом эттиришига олиб келиши таъкидланди. Тадбир давомида талабалар ҳам фаол иштирок этишди ва ўзларини қизиқтирган саволларига тадбир ташкилотчилари томонидан жавоблар олишди.