топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

нутқ:

Ўзбекистон президентининг нутқи Кембрижда нашр этилди

Жамият
Марказий Осиё бўйича Кембриж форуми томонидан Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент анжуманидаги нутқи махсус рисола шаклида чоп этилди
 
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкентда шу йилнинг 15 июнида “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусига бағишланган анжуманда сўзлаган нутқида тилга олинган ғоя ва фикр-мулоҳазалар хорижий мамлакатларда ҳам катта қизиқиш уйғотди, деб ёзади “Жаҳон” АА.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган қабул маросимидаги нутқи

Жамият
 
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган қабул маросимидаги нутқи Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!

  Муҳтарам фахрийлар!
  Ҳурматли меҳмонлар!
  Аввало, барчангизни 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни билан, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 72

Ўқитувчининг нутқ маданияти тил ўқитиш самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан биридир

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

Бизнинг кундалик нутқимиз, муомаламиз фикр алмашув воситасидир. Маълум максадга интилиш нутқнинг доимий хусусияти бўлиб, маълум тарзда суҳбатдошга таъсир этиш натижасидир, чунки биз ҳеч қачон муайян мақсад ва вазифасиз гапирмаймиз.


Шунингдек, нутқимизда ҳар доим ҳиссиётимиз ва гапираётган объектимизга муносабатимиз акс этади. Гапира туриб ишонтирамиз, тушунтирамиз, эътироз билдирамиз, маъқуллаймиз, куламиз, сирини фош қиламиз, танбеҳ берамиз ва ҳоказо.


Ўқувчиларнинг нутқ маданиятини шакллантириш масалалари

JizDPI
Илм-фан

Айниқса ифодали  сўзлаш одамларга жуда таъсир этади. Ўқитувчи ифодали сўзлаш орқали  болаларнинг фикри вам харакатларигагина эмас,  балки уларнинг хис – туйғуларига бевосита  таъсир кўрсатиш мумкин.


“Ер юзасидаги барча халқларнинг минг киши сўзлашадими, бундан қатъий назар, ўзлари учун азиз ва кераклидир. Тилни кам сонли элат гаплашар экан деб камситиб ёки бўлмаса, кўп сонли миллатнинг тили экан, деб улуғлаб бўлмайди. Бунда  сон жиҳатини мезон қилиб бўлмайди. Ҳар кимники ўзига, ой  бўлиб кўринади кўзига  - га! Лекин дунёда жуда тараққий этган, бой жаҳоний тиллар ҳам бор, энди тетапоя қилаётган тиллар ҳам йўқ эмас. Бу ўша тилларнинг соҳиби бўлмиш миллат ёки элатларнинг тажрибий равнақи, босиб ўтган тарихий йўли, инсоний жамиятнинг қайси бир тараққиёт босқичида экани, иқтисоди, маданияти, фани ва маънавияти ҳамда шу каби омилларга боғлиқдир, албатта. Бизнингча, лоақал биргина Она алласи мавжуд бўлган тил ҳам яшашга ҳақлидир. Биз ўзбеклар учун эса ўз она тилимиз бўлмиш ўзбек (туркий) тили азизу мўътабардир”1.



Мактабгача катта ёшдаги болаларнинг нутқий маданиятини ривожлантиришда халқ мақолларидан фойдаланиш

JizDPI
Илм-фан

Баркамол, ёш авлод халқимиз келажагидир. бугун мустақил Ўзбекистонда шундай авлод тарбияси ғоят долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Жумладан, ҳурматли Президент И.А.Каримов таъкидлаганларидек, “… фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш – таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим”. Бу масала Республикамизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг негизи ҳисобланади. “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”нинг амалга киритилиши баркамол авлодни тарбиялаш сари қўйилган дадил қадамлар десак, хато бўлмас.



Раҳбар шахсининг нутқ маданияти

Психология
Илм-фан
Мулоқот инсон ҳаётида энг муҳим ва энг мураккаб жараёнлардан ҳисобланади. Чунки ҳар бир инсон мулоқот жараёнида шахс сифатида шаклланади ва шахс сифатида ўзини намоён қилади. Шундан келиб чиқиладиган бўлса, ҳар бир конкрет жараён мулоқотга киришаётган шахс олдига муайян бир вазифани қўядики, ушбу вазифа ва талаблар турли хил шароитларда мулоқотнинг турлича ташкил қилинишига сабаб бўлади. Масалан, оилада ота-оналар билан фарзандлар ўртасидаги мулоқот эр-хотин ўртасидаги мулоқотдан фарқ қилади. Ишхонада раҳбар билан ходимлар ўртасидаги мулоқот раҳбарларнинг ўзаро мулоқотидан фарқ қилиши табиий. Ходимлар билан бўладиган мулоқотимиз самарали бўлиши авваломбор нотиқлик санъатидан хабардор бўлишимизни талаб этади. Ҳар қандай раҳбар шахси борки у аввалом бор нотиқ, яъни аратор бўлмоғи лозим.