топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

нутқ маданияти:

НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ – СОҒЛОМ ТУРМУШНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ АСОСИ


Сўз бугунги жамиятда қудратли қуролга айланди. Одамларни, халқларни, давлатларни бир-бирига қасд душман қиладиган ҳам, уларни мангу дўстона ҳаёт кечиришга ундайдиган ҳам – сўздир. Сўзнинг бундай қудратга эга бўлишида унинг инсон онгига катта таъсири улкан аҳамиятга эга. Шу туфайли келажак эгалари бўлмиш ёшлар ўртасида нутқ маданияти

Сўз мулкида султонлик қилмай қолдикми?

Блог им. lalixon

Сўз мулкининг султони буюк бобокалонимиз Мир Алишер Навоий “Кўнгил маҳзанинг қулфи тил ва ул маҳзаннинг калидин сўз бил” деган эди.


 


   Дарҳақиқат, кўзгу каби нозик кўнглимизга йўл баъзан бир оғиз ширин сўз орқали топилади. Ўзбек халқининг сўзга бўлган алоҳида муносабатини бобокалонимизнинг султонлиги билан белгиласак муболаға бўлмас.


 


Ахир, асрлардан-асрларга ўтиб авлодларга қолаётган халқ оғзаки ижодимиздан то шоирларимизнинг тўрт мисра шеърларигача тилимизнинг жилоси билинади-ку. Ўзимизга ярашадиган, ўзгача одатларимизга бой тўйларимизнинг безаги бўлган ёр-ёр-у ўланларда, оппоқ соқоли кўксига тушиб турадиган отахонларнинг чойхоналардаги аскиябозликлари, эртанинг эгалари бўлган чақалоқлар она алласидан ором олган он, бобо-момоларимизнинг танбеҳларида янграётган дуолари ўзбек тилининг салмоғини белгилай олади.



Ҳуқуқшуноснинг нутқ маданияти...

Блог им. lalixon

  Нутқ маданияти инсон умуммаданиятининг бир қисми бўлиб, фикрни адабий тил меъёрларига мувофиқ тўғри, эркин, мантиқан изчил ва таъсирли баён қилишдир. Нутқ маданияти дейилганда тил бирликларидан, нутқ жараёнида тўғри ва ўринли фойдаланиш назарда тутилади. Нутқ маданияти кишидан нутқ услублари ва уларнинг меъёрларини юқори даражада билишни талаб этади. Бундан ташқари, кишининг шахсий маданий савияси билан ҳам боғлиқдир.Таъкидлаш керакки, тил мустақиллигисиз мустақил давлатни тасаввур қилиб бўлмайди. Шу боисдан тилимиз жозибаси, тилимизнинг ижтимоий ҳаётда тутган ўрни, аҳамияти бениҳоя каттадир.


 


   Нутқ маданиятининг яна бир жиҳати шуки, фикрни оғзаки ёки ёзма шаклда ифодалашда, албатта, мантиқий изчиликка риоя қилишдир. Ифодали ва ёқимли сўзлаш учун тил бойликларидан мазмунга мос сўзни танлай олиш қобилиятини такомиллаштириш зарур. Бунинг учун сўзни ўринсиз такрорламаслик, сўз шаклини, гап турини тўғри қўллаш, ҳар бир услубнинг ўзига хос белги ва мезонларини онгли идрок қилиш мақсадга мувофиқдир. Нутқ маданияти сўзловчининг шахсий маданий савияси мезони бўлганлиги учун кишидан катта меҳнат талаб этилади.



O'qituvchi nutqi va uning ta'sirchanligini oshirish yo'llari

Маънавият
Har bir insonning ma'naviy va madaniy kamolotga erishuvida tilning o'rni alohidadir. Til insonlararo muloqot hamda fikr va axborot almashinuv vositasidir.

Til millatning tamal toshidir. Prezident I.Karimov «Jamiki ezgu fazilatlar inson qalbiga, avvalo, ona allasi, ona tilining betakror jozibasi bilan singadi. Ona tili — bu millatning ruhidir. O'z tilini yo'qotgan har qanday millat o'zligidan judo bo'lishi muqarrar» deb ta'kidlaganida haqli edi.

Shuningdek, ajdodlar merosini o'rganish, tajriba orttirish, almashinish jarayonini ham tilsiz tasavvur etib bo'lmaydi. Zero, hazrati Navoiy ta'biri bilan aytganda:

So'zdurki, nishon berur o'lukka jondin,

So'zdurki, berur jonga xabar jonondin.

Insonni so'z ayladi judo hayvondin,

Bilki, guhari sharifroq yo'q ondin.