топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

муҳаббат:

Йиғларман

Нафосат гулшани
Мен ҳам дўстлар бир мажнунман,
Кўзи ёшли бағри хунман,
Ёришмаган қаро тунман,
Дилимда армон йиғларман,
Юрагим вайрон йиғларман.

Танимда мадорим йўқдир,
Келмагай бахорим йўқдир,
Кутаман, нигорим йўқдир,
Кўзларим гирён йиғларман,
Юрагим вайрон йиғларман.

Кўрганларим гўёки туш,
Холим забун, бўлдим бехуш,
Гўё мен ҳам қанотсиз қуш,
Хаётим хазон йиғларман,
Юрагим

Яхшилик қил, савоб бўлур!

Поддержка акций ZiyoNET
Илм-фан
        Савоб ишларни катта кичиги бўлмайди. Савобли ишларнималардан иборат? Одамлар тушунчасида савоблар қандай ифода этилади?
        Одамлар орасида  “Савобнинг орқаси тешик, ҳаммага ҳам яхшилик қилиш керакмас”, деган гап юради. Бу гаплар 

Бахт нима?

Жамият

* Бахт — умр лаҳзаларидан бирининг исми
* Бахт инсондан ташқаридаги ҳодиса эмас
* Бахт — маънавий эҳтиёж
* Бахт — инсон кўнглининг энг чиройли мулки
* Бахт — инсонни юксалтиради, кунларига кўрк беради, севдиради.

О, МУҲАББАТ...

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Илм-фан

Л и р и к ч е к и н и ш


Нигоҳига ёшни илдирдинг,Ҳиссиётга аста миндирдинг.Ғурурини чил-чил синдирдинг.О, муҳаббат бунча ёмонсан?


Ёшлигида келмаган туйғу,Тунларини тарк этди уйқу.Ихтиёрсиз, иложсиз кулгу,О, муҳаббат айт, ким томонсан?


Неча йиллар бир сўзга шайдо,Кутиш деган бекатда пайдо.Изҳори йўқ, лек аниқ савдо,О, муҳаббат бунча арзонсан?


Олисда ҳам куяр тафтига,Хаёлида қўнар кафтига.Шерик бўлиш мушкул дардига,О, муҳаббат бунча сарсонсан?


Титратади оҳанги, куйи,Чегарасиз, хаёли, уйи.Қўл чўзса ҳам етмайди бўйи,О, муҳаббат бунча осмонсан?


О, муҳаббат кимга армонсан...?


 


 


ТТЕСИ  Ойдин ДИЛМУРОД қизи

Муҳаббат ҳәм ерли-зайыплық қатнаслар

Блог им. aynaxan

Еркек үйдиң дәўлети


Ҳаял үйдиң келбети,


Бала үйдиң қәўмети.


Шаңарақ қурыў адам өмириниң жүдә бир жуўапкершиликли дәўри. Адам еки мәрте туўылады дейди даналар. Бири анадан туўылыў екиншиси үйлениў, турмыс қурыў. Олай болса ержеткен жигит ҳәм қызлар бул жуўакершиликти жақсы сезиўи тийис. Демек олар өзиниң денесин тәрбиялаўдан баслап, минез-қулықлары менен, ис ҳәрекетлерине дейин удайы өзин қадағалап, тәрбиялап, жетилистирип барыўы керек. Бунда олар өзлериниң руўхый жетилисиўин раўажландырып, азаматлық қәсийетлерин қәлиплестиреди. Демек жануя қурыў ушын жаслар ең дәслеп ар-намыс бийиклигине көтерилиўи менен бирге ерли-зайыплық өмиринде аталық ҳәм аналық парызларын толық түсиниўи талап етиледи.



ДИЛ ИЗҲОРИ

TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
Илм-фан

ДИЛ ИЗҲОРИ


                      (Асосан чин ва озгина ҳазил аралаш)


 


                      Аёллар борларки, тотлидир дунё!


                     Уларсиз билмадим, қайга борамиз?


                     Муҳаббат бўлмаса, меҳр бўлмаса,


                     Қалбдаги қуёшни қайдан оламиз?


 


                     Аёллар борларки, гўзалдир дунё!


                    Гул атрин, назокат сеҳрин биламиз.


                     Аёллар бўлмаса,  аёнки дўстлар,


                     Бир боғлам қуриган ўтин бўламиз.


 


                     Аёллар борларки, умидбахш дунё!


                     Фарзандлар ўстириб, тўйлар қиламиз.


                     Уй қуриб, тўй қилиб, заҳмат чекмасак,


                     Айтингчи, биз унда нима қиламиз.


 


                     Аёллар борларки, ажиб бу дунё!


                    Улар деб биз ўзни ўтга урамиз.


                    Аёллар бўлмаса, хайронман дўстлар,


                    Билмадим “эгов” деб қайга борамиз.


 


                     Бор бўлсин аёллар, мухтарам онам,


                     Оилам бекаси, ардоқли қизим!


                    Шукуҳли шу дамда, азиз аёллар,


                    Сизларга чин дилдан қиламан таъзим.


 


                                                            Н.Юнусов, ТАТУ доценти

Биринчи мактуб

Кўнгил битиклари
1.

Икки қишлоқни икки йўл бир-бири билан боғлаб туради. Бири — янги йўл, иккинчиси эса жар ёқасидаги эски йўл. Менга ўша эски йўл кўпроқ ёқади. Бунинг бир неча сабаблари бор. Бу сабабларнинг ҳаммасини сизга айтолмайман. Чунки улар сир. Фақат биттасинигина айтишим мумкин. Тўртинчи синфда мендан икки парта олдинда ўтирадиган, сариқчадан келган, кўзлари кўм-кўк қизга ҳаётимдаги биринчи ва энг самимий муҳаббат мактубини ёзганман. Ундан кейин ҳам бир неча бор ана шундай мактублар ёздим, лекин улар қалбнинг эмас, ақлнинг маҳсули эди.

Хуллас, биринчи мактубим қуйидагича эди:

«Мен сени яхши кўраман. Сен-чи?»

Тўртинчи синф боласи ёзган бу севги мактубини эгасига бериш учун бир ҳафта оввора бўлдим ва оқибат энг оддий, энг ишончли ва энг тўғри йўлини топдим — кимсасиз жойда унинг йўлини тўсдим. Албатта у нима бўлаётганини тушунгани йўқ. Кейин минг ҳаяжон билан чўнтагимдан мактубни чиқардим-да қизга узатдим, у қўллари қалтираб-қалтираб мактубни олди, кейин менга қарамоқчи бўлиб бошини кўтарди, аммо мени кўрмади. Чунки мен аллақачон у ердан жуфтакни ростлагандим.

Орадан кўп эмас атига бир кун ўтиб, жавоб мактубини китобларим орасидан топдим. Ана шу жавоб мактуби мени аввалроқ айтганим қишлоғимиздаги иккинчи, эски йўлдан юришга мажбур қилди.

Севганига етишмоқ... Бу нима дегани?

Кўнгил битиклари
Висолга етишиш учун ҳар недан воз кечамиз. Кейин-чи? Кейин нима бўлади? Қолгани оддий. Бир танишим кўнгил берган қизини унга турмушга беришга рози бўлмаганлари учун олиб қочган ва оила қурган. Улар ҳозир икки фарзандни тарбия қилишмоқда. Тўйларидан бир йилча ўтиб улар билан Тошкентда, оддий бир кафеда бирга тушлик қилдик. Норин келтирилган идиш унчалик тоза эмасди. Танишимнинг ҳомиладор аёли бундай идишдан танаввул қилишни истамади. У эса олдидаги тарелкани туртиб юбориб жаҳл қилди ва нималардир деб аёлини жиркиб берди. Кўнглим оғриди. Бундай ҳолатга чидай олмай ўрнимдан турдим-да, бир оғиз сўз айтмай уларни тарк этдим. Кейин узоқ вақт бу воқеани ўйлаб юрдим. Бир муҳаббатнинг келиб тўхтаган бундай нуқтасига ачиниб кетдим. Шоир “Висол муҳаббатнинг гўзал ўлими”, деганда наҳотки ҳақ эди?..

Сен ҳам севар эдинг, мен ҳам севардим

Кўнгил битиклари
«Тугалланмаган парвоз» асаридан парча

 
Муҳаббат — ҳаётнинг безаги, кўрки, тожи дейдилар. Ер юзини, ҳаётни, яшашни, келажакни гўзал қилиб турган қудрат — инсонлардаги муҳаббатдир.

Муҳаббат, балки инсонга муҳтож эмасдир, лекин биз муҳаббатга доимо муҳтожмиз. Инсон муҳаббати орқали ҳаётда аввало ўзига йўл оча олади.

«Инсон севишса-ю, бир-бирига етишмаса, ана ўша ҳақиқий ишқ, дейди Ошиқ Вейсал. У қанчалик ҳақ билмадиг-у, аммо бизнинг "қаҳрамонимиз" ҳам биринчи муҳаббатига етолмаганлардан .

  Бахт тилай дейману, айланмас тилим,

Тўйингга етаклар не қилмай йўлим,

Бунга иқрор бўлиш менга ҳам ўлим,

Туш эмас келинчак турмуш қурганинг,

Мен эмас қўлидан ушлаб турганинг.

Вале сенга қулдурмен

Шоҳ ва шоир
Шеърият ва адабиёт
 Бобур инсонга хос бўлган олий хислатларни: содиқлик, дўстлик, муҳаббат кабиларни мақтайди, пастлик, хиёнат, иккиюзламачилик кабиларга қарши чиқиб, яхши хислатли бўлишга чақиради. Инсонлнк фазилатининг асосий хусу- сиятларидан бири гўзаллик, шеъриятни чуқур тушунишликни, яъни инсоннинг чуқур эстетик завқ эгаси бўлиши керак эканини уқтиради. У шеърнинг нозиклигини тушунадиган, шеъриятдан баҳраманд бўла оладиган дўстлар орасида бўлишни истарди:

Ёз фасли, ёр васли, дўстларнинг суҳбати,

Шеър баҳси, ишқ дарди, боданинг кайфияти.

Дўстларнинг суҳбатида не хуш ўлгай баҳси шеър

То билингай ҳар кишининг табъи бирла ҳолати.

Бобир ёрни бутун қалби. билан севади, унга самимий эҳтиром кўрсатади. У севгини, муҳаббатни улуғлайди. Шоҳ бўлса ҳам камтарлик билан севги бобида маҳбубани ўзи- дан устун қўяди:

Сен гулсен-у мен ҳақир булбулдурмен,

Сен шуъласен-у, ул шуълага мен қулдурмен.

Нисбат йўқтур деб ижтиноб айламаким,

 Шоҳмен элга, вале сенга қулдурмен,

Аёл мўъжизаси

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Жамият
       
Донишмандлик — аёлга бўлган муҳаббатдан бошланишини тан олмагунча фалсафа ўткинчи талаблар, қотиб қолган қоидалар ва сийқа таърифлар қурбони бўлиб қолаверади.

Шарқ ривоятларидан бирида айтилишича, Қодири Мутлақ мукаммал дунё яратишга аҳд қилибди. Шу мақсадда тундан кунни ажратиб, сув, ер, ўсимлик, жониворларни, охирги куни эса эркакни яратибди. Яратганлари бир-бирига шунчалик мутаносиб эканки, уларнинг мукаммаллигига Қодири Мутлақнинг ҳаваси келибди.

Кейин қарасаки, яратганлари янада мукаммал бўлиши учун аёл зоти етишмаётгандай туюлибди. Бахтга қарши лой ҳам тугаб қолганмиш. Шунда у Ойдан аёл жамолини, тундан қошу кўзини, мажнунтолдан сочини, камалакдан ранг, гуллардан ҳид олиб баданини, кийикдан нафислик ва ҳуркакликни, тонгдан мусаффоликни, сакдан садоқатни, асаларидан бол териш хислатини, серфарзанд бўлсин, деб балиқдан увилдириқни, айтган- лари куй, хониш бўлсин, деб булбулдан навони, хуллас, ҳамма нарсадан бир чимдим, бир чимдим олиб аёлни яратибди. Натижада мукаммал дунё номукаммал, яъни бир кам дунёга айланибди. Ёлғиз аёлгина мукаммал эмиш…

Армонли дунё бу

Кўнгил битиклари
(давоми)

Ишқ, севмоқ-севилмоқ, ҳижрон дарди Одам Ато, Момо Ҳаводан меросдир.

Инсон бу дунёда жуфт-жуфт яратилган ҳилқатдир ягона. Ҳа, тан маҳрами эмас, (уни топиш ҳарҳолда мумкин)У ўз кўнгил маҳрамини топади бугун бўлмаса, эртага.

Ишқ — бу тугамайдиган қўшиқ. Ҳалигача уни ҳеч ким уни айтиб тугатолмаган, на шоир, на ҳофизи, на машшоқ...

Хуллас, инсон ўз тақдирини ўзи яратади ва унга ўзи мазмун киритади. Дилдаги армондан қолган дардларни тузатса бўлар, қачонки ўша чеккан дардларидан устунроқ даъвони топса! Инсон ёлғизликка маҳкум эмас! Сен бахтингни топмасанг, бахт сени гоҳо топади ҳаётда!

Муҳаббат – ҳаётнинг безаги, кўрки

Кўнгил битиклари


 Муҳаббат — ҳаётнинг безаги, кўрки, тожи дейдилар. Ер юзини, ҳаётни, яшашни, келажакни гўзал қилиб турган қудрат — инсонлардаги муҳаббатдир. Муҳаббат, балки инсонга муҳтож эмасдир, лекин биз муҳаббатга доимо муҳтожмиз. Инсон муҳаббати орқали ҳаётда аввало ўзига йўл оча олади.

«Инсон севишса-ю, бир-бирига етишмаса, ана ўша ҳақиқий ишқ, дейди Ошиқ Вейсал. У қанчалик ҳақ билмадиг-у, аммо бизнинг "қаҳрамонимиз" ҳам биринчи муҳаббатига етолмаганлардан .

Бахт тилай дейману, айланмас тилим,

Тўйингга етаклар не қилмай йўлим,

Бунга иқрор бўлиш менга ҳам ўлим,

Туш эмас келинчак турмуш қурганинг,

Мен эмас қўлидан ушлаб турганинг.

Аёллик бахти нима?

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Жамият
«Аёллик бахти нимада» Ҳақиқатдан ҳам «Аёллик бахти нима ўзи?». Саволдан савол келиб чиқади. Бахт тушунчасининг ўзи нима? Аёллик бахти нимада эканини англаш учун менимча, аввало бахтнинг ўзи нима, деган саволга жавоб топиш керакка ўхшайди… саволга жавоб топиш учун эса у аёл ўз ҳаёти давомида ё бахтли бўлиб «БАХТ» нашидасини тўлиқ татиб кўрган бўлиши ёки бахтсизлик алами, изтиробларини тотиб кўрган бўлиши керак… шундагина фарқини ажратиб ололади, деб ўйлайман…