топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

мутолаа:

Китоб ўқи(ма)ётган аёл


Болалигимда бир воқеа содир бўлган. Бир куни муаллимамизнинг дафтар-китобларини кўтаришиб, унинг уйигача борганман. Ичкарига кирганимда, ҳайратдан донг қотгандим. Катта хонанинг бир томонини эгаллаган жавон китоблар билан тўла эди. Ҳатто, мактабимиз кутубхонасида ҳам китоблар бунчалар кўп эмасди. Менинг кўзларимда чақнаган қувончни кўрган муаллимам қўлимга бир нечта китобларни тутқазиб, ўқиб бўлганимдан сўнг уларни алиштириб кетишим мумкинлигини айтганди. Бундан севиниб, то уйимизга етгунча югуриб кетганман…

АТТАНГ…Ёҳуд мени хафа қилган “мен”

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
 
Ҳеч ўзингиздан қаттиқ хафа бўлиб кетган пайтингиз бўлганми? Қилган ишингиздан афсус чекканмисиз? Менда бугун шундай бўлди…
 
Адабий жараён фанидан дарс бошланди. Устозим янги топшириқни эълон қилди. Унга кўра, ўзимиз севиб ўқиган бирор бир асарни слайд шаклида таҳлил қилиб келишимиз керак. Ёзувчи Нуриддин Исмоиловнинг

Болани мутолаага қандай ўргатиш мумкин?

Ота-оналар учун


Ахборотлашган даврда болаларнинг ўқишга иштиёқи пасаётгани сир эмас. Кўпчилик уларнинг нутқий қобилияти яхши ривожланмаган, ҳатто тўғри ёза олишмайди, деган фикрда. Бунга қисман замонавий телевизор ва кўнгилочар компьютер ўйинлари айбдор қилиб кўрсатилмоқда. Аммо болаларнинг китобхон эмаслиги ҳақида сўз кетганда, ҳамма айбни телевизор ва компьютерга тўнкаб бўлмайди. Кўп ҳолларда хатолик биз катталардан ҳам ўтади. Қуйида мана шу жиддий камчиликни тузатиш борасидаги бир неча тавсияларни бериб ўтамиз.


 


Ўқинг ва ўқиганларингиз ҳақида фарзандингизга сўзлаб беринг


 


Бола ҳали ҳарфларни танимасданоқ, унда китобга бўлган муҳаббатни шакллантиришни бошланг. Қизиқарли эртак ва ривоятларни овоз чиқариб ўқинг, бола билан бош қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатларини муҳокама қилинг, қизиқарли жойларини қайта эсланг, воқеалар ривожини ўзингиз яратинг.


BOLALARGA BERAYLIK DUNYONI

Маънавият
Маданият ва маърифат
BOLALARGA BERAYLIK DUNYONI23 marta o'qildi
 
 ..Bolalar adabiyoti" deganda, bolalarning yosh xususiyatlariga mos keladigan, tabiat va jamiyatdagi voqea-hodisalar xususida yosh kitobxon tushunchasi darajasida ma'lumot beradigan sho'x vao'ynoqi, tarbiyaviy ahamiyat kasb etadigan asarlarni tushunish qon-qonimizga singib ketgan. Shu sababli ham shoir-u nosiriarimiz hazilkash. sho'x, o'yinqaroq, topqir bolakaylar haqida hazil-huzulga boy yumoristik she'r-u hikoyalar, doston-u qissalar bitadilar: nabotot va hayvonot dunyosini bolalarning hayratomuz nigohi bilan qayta-qayta kashf qiladilar: parranda, darrandalarni misol qilib. ibratomuz ertag-u masallar yozadilar: Vatan — kindik qoni to'kilgan muqaddas Ona tuproqqa sadoqat, ustozlar va ota-onalar hurmatini sharaflash ruhidagi she'r-u dostonlar yaratadilar; bolalarni ilm-ma'rifat nuridan bahramand bo'lishga chorlovchi — maktab, kitob va boshqa turli o'quv qurollarini madh etuvchi asarlar bitadilar va hokazo.