топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

миллийлик:

Энди келин тушадиган хонадонни куёв томон жиҳозлайди

Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимининг тўй-ҳашам, тантана, маросим ва бошқа оилавий тадбирларни тартибга солиш ҳамда ихчамлаштириш тўғрисидаги тавсиявий тартибнинг фармойиш-илова матни ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.

Ҳозирда тўй мавсуми эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу кунларда ана шундай маросимлар кўплиги бир томондан кишини қувонтиради. Ахир айтишадику, “Тинч юртга тўйлар ярашади”, деб. Масаланинг бошқа томонини ҳам ўйлаб кўриш мақсадга мувофиқ назаримизда, яъни тўй-ҳашамларни ўтказиш тартиби бугун қандай? Ким тўйга қанча сарфлаяпти? Қандай удумлар ўтказиляпти-ю қайсиларини ўзлаштиряпти?

Бегона аёл ҳиммати

Ўзлигим
Жамият
ҲАЁТИЙ ҚАТРАЛАР

Сабохон тўнғич қизини чиқарди. Ёлғиз қўл эса-да, кам қилмади. Бироқ, девор жавоннинг яхшисига кучи етмади. Маҳаллий ҳунармандларникини олиб берди. Бу, қудага ёқмабди. Қизининг юзига солибди.

Тўй ташвишлари, кейинги борди-келдилардан ҳориган Сабохон буни кўтаролмай, диққатчиликка қон босими ортиб, ётиб қолди.

— Наҳот, қудам тушунмаса?.. Тўйгача «борингизга барака, озни кўп ўрнида кўрамиз», деган эди-я… Отаси бўлгандаям бир навийди...

Жамиятнинг ижтимоий ҳаётида аёллар ўрни

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
М.Мусамухаммедова,
Ғарб тиллари кафедраси катта ўқитувчиси,
Тошкент ислом университети  
 
Айёлни улуғламоқ — оилани,
Ватанни, хаётни улуғламоқ демакдир.
Ислом Каримов
         Аёлни эъзозлаш миллатимиз ва халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтарилган фазилатдир. Инсоният тарихи шундан гувоҳлик берадики, минг йиллар давомида ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан  белгиланади. Айниқса, аёлларга шарқона эҳтиром ва эъзоз ҳамма учун ибратли меросдир. Ҳар бир инсон бешигини тебритадиган, оқ сути билан унинг қалбига одамийлик фазилатларини сингдирадиган ва уни ҳаёт бўронларидан асраб-авайлайдиган инсон оқила аёлдир.

Маданиятдаги миллийлик ва ўзига хос хусусиятлари

ТАЙЛҚЭИ

           Ижтимоий-тарихий туб ўзгаришлар жамият ҳаётида янги маданий парадигмалар шаклланишига олиб келди. Бу эса, ўз навбатида, шу давргача эришилган ютуқлар ва тажрибаларни  янги мезонлар асосида баҳолаб, кишиларни янги маънавий-маданий меъёрларга мос яшашга ундайди.  Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши-жамият ва кишилар ҳаётида ана шундай ўзгаришлар ясаётган ижтимоий-тарихий ҳодисадир. Моҳият-эътибори туб ижтимоий–сиёсий, иқтисодий ислоҳотларга қаратилган мустақиллик маънавий маданиятининг янги структуравий элементларини, уларнинг функционал алоқадорлигини уйғун шакллантирмоқда.


Оилада миллий қадриятларни шаклланишида ўзбекона тарбия хусусида (давоми)

Блог им. tdiuatm

… давоми     Мен олий ўқув юртида 40 йилга яқин ёшларга сабоқ бераман. Илм соҳасида ўзимдан ўтиб кетган шогирдларимни кўрганимда, ютуқларини эшитганимда ниҳоятда қувонаман, дилим яйрайди, кўксим тоғдек кўтарилади. Талабалар ҳар хил оилада турлича тарбия олишган. Тарбия мураккаб жараён. Бу жараённи биз устозлар олий ўқув юрти босқичида ҳам давом эттирамиз. Баъзан аудиторияда сабоқ бериб, баъзан мураббий бўлиб, оиласигача кириб боришга тўғри келади, талабалар уйига бориб, бўш вақтларини қандай ўтказишлари билан ҳам қизиқамиз, бўш вақтларини мароқли, фойдали, қизиқарли ўтказишларида ёрдам берамиз, мақсадга йўналтирамиз, ўғил-қиз талабаларимизни фақатгина илмга йўналтириб қолмай, етук мутахассис бўлиб етишишларига эриштириб қолмайгина мустақил оила қуришга ҳам тайёрлаймиз, турли-туман суҳбатлар, мунозара-мушоҳада кечалари, турли-туман ўйинлар, тадбирлар ўтказишга тўғри келади. Хулқи билан тўғри юриш-туриши билан, ақл-идроки, илмий салоҳияти билан устозларни мамнун этувчи талабаларимиз бизнинг фахримиз, келажагимиз. Уларнинг ота-онасига миннатдорчилик билдиргинг келади, ўзларига ҳам.


Оилада миллий қадриятларни шаклланишида ўзбекона тарбия хусусида

Блог им. tdiuatm

      Оила — бу тарихий, конкрет, ижтимоий тушунча бўлиб, миллатнинг шаклланиши билан янада бойиб, юксалиб боради. Миллатга хос бўлган барча сифатлар хусусиятлар шахс қиёфасида акс этиб, унинг маънавий, маданий, моддий турмушига сингиб боради. Ер юзида мавжуд бўлган 200 га яқин миллат, элат, уруғга хос бўлган одатлар, урфлар шу давргача сақланиб келишида ҳам катта маъно, мазмун бор, албатта. Ўзбекка, шарққа хос бўлган қадриятлар, урфлар, анъаналарнинг асосида ҳам шундай маъно, мазмун ўз ифодасини топганлиги фикримизнинг исботидир. Жумладан, оилада ўғил туғилса бошқача, қиз туғилса бошқача муносабатда бўлинади, бошқача тарбия берилади. Қиз болада миллат сифатлари, ўғил болада шахс сифатлари камол топиб боришига эътибор қаратилади. Ўғил оила таянчи, посбони. У жасур, мард, маълум бир ҳунар эгаси, босиқ, фикри кенг, ғамхўр, қисқаси оила бошлиғи сифатида вояга етишиши учун ота-она елиб югуради. Қиз бола ҳам оила қувончи, нозик бир гули. Лекин нозик елкасида катта масъулият юкланади. «Сен қиз боласан», «бир жойга борасан», «оиламиз ор-номусисан» деб, қулоғига қуйилади, ҳар бир қадамида, шу нарса таъкидланиб, унга эслатиб, сўзида, ишида, ҳар бир хатти-ҳаракатига разм солиб борилади.