топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

миллий ғоя:

Миллий ғоя – ёшлар ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг зарур шарти

Тошкент давлат юридик университети ҳуқуқшунослари
Миллий ғоя – ёшлар ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг зарур шарти
Мустақил мамлакатимиз бугун туб ислоҳотлар даврини бошидан кечирмоқда, ҳуқуқий демократик давлат қуриш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётининг асосларини яратиш ана шу ислоҳотларнинг муддаосини англатади. Ўзбекистонда янги жамият

Наманган давлат университети 2-курс талабалари Намангандаги Захриддин Мухаммад Бобур боғида "Гуллар байрами" тайёргарлик

Наманган давлат университети Ижтимоий-иқтисодий факулътети Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши 2-курс талабалари Намангандаги Захриддин Мухаммад Бобур номидаги боғида «Гуллар байрами» тайёргарлик муносабати билан ободонлаштириш ишлари олиб боришди! 
<img title=«Гуллар байрами» src=«fikr.uz/uploads/images/00/22/41/2017/05/16/183266.jpg» alt="" width=«1024» height=«768» /

Наманган давлат университети Ижтимоий-иқтисодий факулътети Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши 4-курс талабаларининг Наманган ўлкашунослик музейга ташрифи

Наманган давлат университети Ижтимоий-иқтисодий факулътети Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши 4-курс талабаларининг Наманган ўлкашунослик музейга ташрифи

Наманган давлат университети Ижтимоий-иқтисодий факулътети Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши 4-курс талабаларининг “Хотира ва қадрлаш хиёбони”га ташрифи

Маълумки, инсон барча мавжудотлар ичида энг азиз ва мукаррам оламдир.
Айни шу маънода келажаги буюк мамлакатимиз истиқлол йилларининг илк давридан бошлаб, инсон омилига бўлган эътибор ва ғамҳўрлик янги босқичга кўтарилди. Ҳурмат-эътибор, мехр-мурувват, икром-эъзоз борасида эса асрларга тенг ўзгаришларга эга бўлинмоқда.
 
Дарҳақиқат, эл-юрт

Ёшларни соғлом ғоявий тарбия асосида тарбиялаш асослари

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
 У.Шерипов — т.ф.н., кафедра мудири, (УрДУ)
 
    Давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлган ёш авлодни жисмонан ва руҳан соғлом, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларни келажагимизнинг муносиб ворислари этиб вояга етказишга кўмаклашишдан иборат экан, бу борада юртимизда ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Ватанга садоқат, мардлик ва жасорат мадҳияси


Пойтахт Тошкент кўркига кўрк қўшиб турган, энг гўзал хиёбонларидан бирида барпо этилган муҳташам «Ватанга қасамёд» ҳайкали 2010 йил 12 январда очилган эди. Ҳа, бу тарихий воқеа Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида юз берган. Мамлакатимиз Президенти ташаббуси ва ғояси билан яратилган ушбу муаззам обида бугун юртдошларимиз учун қадрли гўшалардан бирига айланган.

Мустақилликни мустаҳкамлаш

"Ким эдигу ким бўлдик"
Жамият
Президент Ислом Каримов мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ одамлар онги ва тафаккурида ўзгариш ясаш асосида Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришнинг ўзига хос қуйидаги тамойилларини ишлаб чиқди:

• умуминсоний қадриятларга содиқлик;

• ватанпарварлик;

• халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожла нтириш;

• инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши.

Миллий ғоямизнинг бош ғояси ва унинг тамойиллари

Ўзлигим
Жамият
Тамойил рус тилидан олинган бўлиб, принцип– бирон-бир таълимот, дунёқарашнинг асосий, бирламчи қоидаси, бошқарувчи ғоя, фаолиятининг асосий йўналиши. Шунингдек, инсоннинг борлиққа муносабатини, унинг хатти-ҳаракати ва фаолияти меъёрларини белгиловчи ички омил ҳам тамойил ҳисобланади.
Мустақилликни дастлабки йилларида президент Ислом Каримов раҳбардигида ислоҳотлар стратегияси ишлаб чиқилди. Бунда тараққий этган мамлакатларнинг бозор муносабатларга ўтиш тажрибаси, мамлакатимиз бошдан кечирган тарихий синовлар ва уларнинг сабоқлари, халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзи асос қилиб олиди. Шу тариқа жамиятни ислоҳ этишнинг чуқур илмий асосланган қуйидаги беш тамойили вужудга келди.

Миллий мафкуранинг хусусиятлари

Ўзлигим
Жамият
          Миллий мафкуранинг хусусиятлари  биринчи Президентимиз асарларида ўз аксини топган.
Шу маънода миллий мафкура:
— Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, миллий ва умуммиллий қадриятлар, демократик тамойиллари асосланади. Бинобарин, у қонунийликка, умумэътироф этилган талабларга, умумбашарият тамойилларига ва миллий манфаатларга мос келади;
— Халқимизнинг асрлар давомида шаклланган юксак маънавияти, анъана ва удумлари, улуғ бобокалонларимизнинг улмас меросидан озиқланади. Бу миллий мафкурамизнинг чуқур тарихини ва бой маънавий асоси эга эканлигидан далолат беради;
— адолат ва ҳақиқат, эркинлик ва мустақиллик ғоялари ҳамда халқимизнинг ишонч ва эътиқодини акс эттиради. Биламизки, бу улуқ ғоялар истиқлол сари интилган ҳар бир халқнинг

Мустақиллик - маънавий тикланиш ва юксалиш, Миллий ғоя ва маънавий ҳаёт

Инсониятнинг кўп асрлик тарихи шундан далолат берадики, бу дунёда ўзининг миллий давлатини қуришга азму қарор қилган ҳар қайси халқ юксак вазифаларни амалга ошириш, шу йўлда одамларни бирлаштириш ва сафарбар қилиш, уларнинг қалбида ишонч уйғотиш, эски ижтимоий тузумдан мутлақо янги тузумга ўтишда ўзига қўшимча куч-қувват ва мадад топишда умумий, ягона мақсад ва орзу-интилиш ифодаси бўлган миллий ғояни таянч ва суянч деб билади.

Миллий ғоя ва ижтимоий-маънавий жараёнлар уйғунлиги: миллий демократик тараққиётнинг муҳим омили

Блог им. devdasdesign
 
 Миллий ғоянинг ижтимоий воқелик, миллатнинг келажакка йўналтирилган тасаввурлари эканини қайд этиб Президент  И.А.Каримов унга қуйидагича таъриф беради: “Миллий ғоя деганда, аждодлардан авлодларга ўтиб, асрлар давомида эъзозлаб келинаётган, шу юртда яшаётган ҳар бир инсон ва бутун халқнинг қалбида чуқур илдиз отиб, унинг маънавий эҳтиёжи ва ҳаёт талабига айланиб кетган, таъбир жоиз бўлса, ҳар қайси миллатнинг энг эзгу орзу-интилиш ва умид — мақсадларини ўзимизча тасаввур қиладиган бўлсак, ўйлайманки, бундай кенг маъноли тушунчанинг мазмун-моҳиятини ифода қилган бўламиз” [1.71б.]. Президентимиз миллий ғояни яратиш зарурлигини мустақилликка эришган илк кунлариданоқ таъкидлаганини, бу вазифага олимлар, зиёлилар ва кенг жамоатчилик жалб этилганини эслатиб шундай дейди: “Табиийки, миллий ғоямиз шу юртда яшаётган барча одамларнинг олижаноб ниятларини, ҳаётий манфаатларини мужассам этадиган юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги деган юксак тушунчаларни ўз ичига олади” [2.72б.].

Миллий ғоя-буюк келажак пойдевори

Surxondaryo viloyat PKQTMOI

     2014 йил 18 декабрь куни Маънавият тарғибот маркази Сурхондарё вилоят бўлими ва вилоят халқ таълими ходимларини қайта таёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамкорлигида “Миллий ғоя-буюк келажак пойдевори”  мавзусидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Анжуманни институт ректори У.Қодиров кириш сўзи билан очди.


    Маърузачи миллий ғояни ёшлар қалби ва онгига сингдириш, улардаги мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ҳар қандай ғаразли ёт ғояларга қарши собит тура оладиган, огоҳ ва ҳушёр ҳамда ватанига садоқатли авлодни тарбиялаш, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар борасида сўз юритди.     



 


     Сўнгра Маънавият тарғибот маркази Сурхондарё вилоят  бўлими бошлиғи М.Азимов “Истиқлол ва миллий қадриятлар” мавзусида маъруза қилди.  Маърузада истиқлол туфайли ўзлигимиз – тилимиз, динимиз, миллий қадриятларимизга эътибор кучайгани, миллий қадриятларнинг ёшлар тарбиясидаги роли ва аҳамияти хусусида ёрқин мисоллар билан мулоҳазалар баён этилди.



     “Сурхон тонги” газетаси бош муҳаррири ўринбосари С.Омонқулов “Оммавий ахборот воситалари ва миллий ғоя” мавзусида сўз юритиб, оммавий ахборот воситаларининг миллий ғояни халқ орасида тарғибот-ташвиқот қилишдаги роли, таъсири борасида фикрлар билдирди.



     Шунингдек, анжуманда Сурхондарё ВХТХҚТМО институти доценти Б.Тиловов “Глобаллашув даври ва ёшлар”, Термиз давлат университети катта ўқитувчиси Ҳ.Расулов “Мафкуравий иммунитет”, Термиз давлат университети доценти Н.Йўлдошев ва Сурхондарё ВХТХҚТМО институти катта ўқитувчиси Ҳ. Акиевалар  “Комил инсон ғояси”мавзуларида маърузалар қилишди. Сўзга чиққанлар мутафаккирлар ижодида комил инсон ғояси, глобаллашув жараёнинининг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ҳақида фикр юритишди. Анжуман қатнашчилари  иштирокида қисқа тренинг машғулоти олиб борилди.



 Тадбирда Термиз давлат университети мусиқа кафедраси   ўқитувчилари А.Турсунов, Н.Худойбердиевлар ўзининг мусиқали чиқишлари билан  иштирокчиларни хушнуд этишди.



    Анжуманда миллий ғоя туркумига кирувчи фанлар курси тингловчилари ҳам ўзларининг бадиий чиқишлари билан иштирок этишди. Тадбир сўнгида иштирокчилар вилоятнинг тарихий жойларига саёҳат уюштиришди. 



 


Ҳалима Акиева,


                       “Ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси катта ўқитувчиси

ФАЛСАФИЙ ҒОЯ

SAMARQAND DAVLAT UNIVERSITETI

   Фалсафий ғояларда инсон оламни, ўзини, руҳни, оламдаги нарса ва воқеаларни, жараён ва алоқаларни энг умумий ва кенг доирада, теран ва бир бутун ҳолда тушуниб олишга интилади. Масалан, қадим замонлардан бери, файласуфлар оламнинг катта-кичиклиги, у қачон ва нимадан келиб чиққанлиги, одамнинг моҳияти ва шу каби бошқа муҳим муаммолар тўғрисида минглаб ғоялар билдирганлар.


ВОСИТА

SAMARQAND DAVLAT UNIVERSITETI

   Восита – арабча сўздан олиб чора, тадбир, усул. Ўрта, ўртадаги. Бирор мақсадга эришиш ёки бирор ишни амалга ошириш учун дастак бўлиб хизмат қиладиган нарса, қурол. Ахборот воситалари. Умуман, бирор нарсани амалга ошириш учун хизмат қиладиган, фойдаланиладиган нарса, омил.


   Бугунги вокелик миллий истиқлол ғояси тарғиботи масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳозирги кунда мамлакатимизда ғоя тарғиботи энг долзарб масалалардан бирига айланганлигини инобатга оладиган бўлсак, унинг тарғибот – ташвиқотига ҳам янгича технологиялар, усуллар, воситаларни жалб қилишимиз лозим. Миллий ғоянинг таъсирчанлигини ошириш вазифаси тарғибот жараёнида янги технологияларни кенг қуллаш заруриятини кучайтирмоқда. Бунинг учун бизга жаҳондаги илғор мамлакатларда тупланган тажрибалардан фойдаланишни курсатмоқда.


ШАРҚ ВА ҒАРБ

SAMARQAND DAVLAT UNIVERSITETI

   Марказий Осиё халқларини Буюк ипак йўли қадимдан Яқин ва Ўрт Шарқ мамлакатлари – Озарбайджон, Эрон, Арабистон, Ҳиндистон ва бошқа Ғарб мамлакатлари билан боғлаб турди ҳамда бу ерда яшйдиган халқларни жамият цивилизацияси тараққиётининг олдинги сафларидан жой олиши учун катта имконият яратди. Комил инсон тарбияси, унинг атроф-муҳитга оқилона муносабати, миллий ва умуминсоний қадриятларига садоқат ғояларини тарғиб қилган кўпгина таълимотлар буюк ипак йўли орқали бошқа мамлакатларга тарқалди ва ерда яшовчи халқлар дунёқараши, маънавий дунёси, маданияти шаклланишига катта таъсир кўрсатди.


Талабалар oнгига миллий ғoяни сингдиришда педагогик технологиялардан фойдаланиш услубиятлари

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Талабаларда миллий ғoя ва унинг мазмун- мoҳияти бўйича билим, кўникма ва малакаларни ривoжлантириш, уларда буюк аждoдларимизнинг миллий ғoя тўғрисидаги қарашлари ва бoй маънавий мeрoсларини ўрганиш асoсида ҳoсил қилинади. Талабаларда миллий ғoяни ўргатиш. “Миллий истиқлoл ғoяси: асoсий тушунча ва тамoйиллар”,”Маънавият асoслари”фанидан ташқари рeжа асoсида ўтиладиган ҳар бир фанни ўрганиш жараёнида oлиб бoрилса бўлади.


"Ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ёт ғояларга қарши курашиш чора-тадбирлари" мавзусида давра суҳбати

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-451-сон қарори мамлакат ҳаётининг барча соҳаларини эркинлаштириш жараёнида аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириб боришда юксак маънавиятли ва маърифатли, демократик тамойиллар ҳамда ҳар бир соҳада маънавий-маърифий ишларни, тарғиботни кучайтиришга доир вазифалар белгиланган.  «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари»нинг 2014 йил режаси нинг 10-бандига кўра «Ёшларимизнинг онгини заҳарлаб, маънавий жиҳатдан қарам этишга қаратилган мафкуравий ҳаракатларга қарши самарали курашиш бугунги мураккаб глобаллашув даври ғоявий ва ахборот хуружлари, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини фош этиш, шу мақсадда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш зарурлиги таъкидланган.


 


Ана шу қарорни ижроси бўйича бугун Uzinfocom компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш марказида „Ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ёт ғояларга қарши курашиш чора-тадбирлари“ мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.