топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

миллий ўйинлар:

Урганч давлат университетида Наврўз сайли

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2018 йил 15 март куни Урганч давлат университетида Наврўз сайли бўлиб ўтди. Байрамда Педагогика, Филология, Жисмоний маданият факультетлари профессор-ўқитувчилари томонидан сумалаклар тайёрланди. Сайлда Урганч шаҳридаги китоб дўконлари томонидан “китоблар кўргазмаси” ва китоб савдоси ташкил қилинди.
Сайлда университет кафедралари

Урганч давлат университетида Наврўз сайли

Илм-фан
Бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган Наврўз байрами аждодларимиз томонидан эъзозланган, ҳозир ҳам эъзозланяпти. Наврўзнинг дастлабки куни шарқона янги йилнинг бошланиши сифатида эътироф этилиши ҳам рамзий маънога эга. Ваҳоланки, экин мавсумининг бошланиши, дарахтларнинг гуллаб-яшнаши айнан ушбу қутлуғ айёмга тўғри келади. Демак, ушбу сана боқий қадриятларимиз, урф-одатларимиз маросими ҳам ҳисобланади. Шу жиҳатдан, маданий ва тарихий бой меросимизни ўзига жамлаган Наврўз умумхалқ байрами сифатида халқимиз томонидан кенг миқёсда кутиб олинади. Бу анъанага айланган.

«Мўлжалга отиш» ўйини

Мактабгача таълим
Ўйиннинг мақсади: болаларни чаққонликка ўргатиш, коптокни мўлжалга отиш кўникмаларини ҳосил қилиш.

Ўйин қоидаси: буйруқ асосида коптокни отиб, кеглиларни йиқитса, у битта очко олади. Кеглилар эса тезда тўғрилаб қўйилади.

Ўйинни ўтказиш: болалар доира бўлиб турадилар, хонада бўлса ўтиришлари мумкин. Тарбиячи мўлжалга ол ва от деганидан кейин қўлида коптоги бор болалар у билан кеглини мўлжалга олади. Агар бола кеглиларни йиқитса, у очко олади, йиқитмаса очко олмайди ва коптокни бошқа болаларга беради. Ўйин яна қайтадан бошланади.

Бу ўйин дастлабки даврда бошқа нарсаларни мўлжалга олиш билан бошланади. Болалар мўлжалга олишни ўрганганларидан кейин кегли билан ўйнашлари мумкин бўлади.
Бу ўйин болаларда чаққонлик, жасурлик, мерганликни ривожлантиради, ирода ва тафаккур каби психологик хусусиятларни ривожлантиради.

Юқоридагилардан ташқари «Оқ теракми, кўк терак», «Чумчуқлар», «Балиқчи», «Ким келди», «Улоқ», «Мерганлар» каби миллий ҳаракатли ўйинлардан фойдаланилса бўлади.

Г. Қўшоқова,
М. Усмонова,
ЖДПИ ўқитувчилари



«Боғбон» ўйини.

Мактабгача таълим
Ўйиннинг мақсади: болаларда табиатга муҳаббат уйғотиш, уларнинг табиат ҳақидаги тушунчаларини ўстириш.

Ўйин қоидаси: белгилаб қўйилган жойгача югуриш, тартибга риоя қилиш шартлиги.

Ўйинни ўтказиш: майдончада чизиқ чизилиб, чизиқнинг бир томони «ўтлоқ» деб тушунтирилади. Ўтлоқ томонда боғбон юради. Болалар эса ўтлоқнинг нариги томонидан юрадилар. Болалар ўтлоққа келиб, ўз қуёнларига ўт юлаётган ҳаракатни бажарадилар. Боғбон уларни пойлаб туриб, тутиб олади. Тутилган бола боғбон бўлади. Боғбон бўлишни истамаса ашула, шеър айтиб беради ёки рақсга тушади.
Бу ўйин болаларда табиатга муҳаббат ҳиссини, эпчилликни, нутқни ўстиради.

Г. Қўшоқова,
М. Усмонова,
ЖДПИ ўқитувчилари