топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

миллий адабиёт:

Иброҳим ҒАФУРОВ таваллудининг 80 йиллигига

Жамият

         Атоқли мунаққид, таржимон ва адиб Иброҳим Ғафуров миллий адабиётимизда муносиб ўрнига эга ижодкорлардан. У адабиётимиз тараққиётига қизғин ижодий ишлари билан сезиларли ҳисса қўшди. И.Ғафуров адабий танқидчилигимизда ўзига хос фикрлаш тарзи, услуби билан алоҳида ажралиб туради.

 Ўтган асрнинг етмишинчи-саксонинчи йилларини танқидчиликда, ҳеч муболағасиз, Иброҳим Ғафуров даври дейишга ҳақлимиз. У чинакам фидойи ижодкор сифатида адабиётимизда пайдо бўлган ҳар бир, халқ таъбири билан айтганда, пичоққа илинадиган асарни таҳлил қилиб, ўз муносабатини билдириб борди ва адабий тан­қидчиликда йирик сиймога айланди.

И.Ғафуров бадиий таржима соҳасида катта ишларни бажарди. У ўзбек китобхонини дунё адабиётининг Жойс, Достоевский, Хемингуэй,