топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

миллат:

MILLATLARARO TOTUVLIK VA MAMLAKAT TARAQQIYOTIDA BAG`RIKENGLIKNING O`RNI

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
S.B.Babajanov — o`qituvchi, (UrDU)
G.Xalillayeva – talaba, (UrDU)
 
Bugun dunyo globallashuv, iqtisodiy va siyosiy integratsiya jarayonlari ta`sirida tobora yaxlit va bir butun xarakter kasb etib bormoqda. Kapital va tovarlar oqimi bilan bir qatorda, ularning yaratuvchisi bo`lgan insonlarning xarakat doirasi ham kengayib bormoqda. Bu

Миллатлараро тотувлик – тинчлик ва барқарорлик гарови

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Н. К. Нуруллаева – т.ф.н., доцент,   (УрДУ)
У. Бекязов – талаба,   (УрДУ)
 Миллий ва миллатлараро муносабатларга тааллуқли бўлган масалалар жамиятимиз тараққиётида ҳамма вақт муҳим ўрин эгаллаб келган ва ҳозир ҳам  шундай бўлиб келмоқда.

Тил - миллатнинг руҳи

Ўзлигим
Жамият
Ҳар бир миллат ўз келиб чиқиш тарихига эга ва шу қаторда ўша миллатнинг тили ҳам унинг ривож топишида муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Зеро, Абдулла Авлоний айтганидек ,,Ҳар бир миллатнинг борлигини кўрсатадурғон ойинайи ҳаёти- бу тил ва адабиётдир”.

Шу ўринда сўз мулкининг султони Алишер Навоийни ҳам тилга нақадар эътиборли бўлганлигини айтиб ўтиш жоиз. У ўз асарларида қадимги туркий тилнинг нақадар жозибадор эканлигини ва бошқа тиллардан ҳеч қолишмаслигини исботлаб берган. Бунга мисол қилиб ,, Хамса” сини олиш мумкин. А.Навоийгача бўлган хамсанавис шоирлар форс-тожик тилида асар яратиб келган бўлса, Навоий бу анъанани давом эттирмаган ҳолда, бошқа йўлдан борди.

“Тиллар ва адабиёт” кафедраси томонидан «Она тили-миллат хазинаси” номли тадбир бўлиб ўтди.

Камолиддин Беҳзод номидагии Миллий рассомлик ва дизайн институти мажлислар залида Санъатшунослик факультетининг “Тиллар ва адабиёт” кафедраси томонидан «Она тили-миллат хазинаси” номли тадбир бўлиб ўтди.
 
Институтнинг “Ёшлар маданият маркази”да ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 27 йиллиги

Millatning o’zligi

Фикр, ғоя ва маърифат
Muayyan bir xalqning bu zaminda mavjudligini namoyon qiladigan eng muhim vositalardan biri uning tili sanaladi. Har bir tilda uning ijodkori bo’lgan xalqning yuksak madaniyati, uzoq o’tmishi namoyon bo’ladi. 1989 yil 21 oktyabrda o’zbek tiliga davlat tili maqomining berilishi milliy o’zlikni anglash yo’lidagi ilk qadamlardan biri bo’ldi va shundan buyon har yili bu kun o’zbek xalqi tomonidan til bayrami sifatida keng nishonlanadi.
Shuni ta’kidlash joizki, til bayrami istiqlol yillarida joriy etilgan dastlabki milliy bayramimiz bo’lib qoldi. Yurtboshimiz I.Karimov “Yuksak ma’naviyat – yengilmas kuch” nomli asarlarida mustaqillik davrida xalqimiz hayotida yuz bergan katta o’zgarishlar qatorida

Кексаларни Эъзозлаш - Миллий Маънавиятимизга Хос Хусусиятдир

БухМТИ
Илм-фан
Лазиз Махмудов — БМТИ доценти

Миллат, халқ бор экан унинг маънавий дунёсида миллий жиҳатлар доим сақланиб қолади. Ўзбекларнинг миллий маънавияти, қарияларни эъзозлаш билан боғлиқ маънавияти фақат ўтмиш садоси эмас, балки ҳозирги кун учун ҳам хосдир.
Ўзга миллатларнинг маънавий қадриятлари қанчалик таъсир кўрсатмасин миллий маънавий фазилатларимиз барқарордир. Чунки бу маънавий хислатлар авлоддан-авлодга ўтиб қон-қонимизга сингиб кетган. Миллат бор экан, унинг маънавияти сақланиб қолади ва ривожланаверади.

ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИДИР!

TOSHKENT DAVLAT IQTISODIYOT UNIVERSITETI
Бизнес ва карьера
 
 
          Тошкент давлат иқтисодиёт университети Маданият саройида 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлик санасига бағишлаб “Тил миллат кўзгуси” мавзусида маънавий-маданий тадбир бўлиб ўтди.
 
           
          

Маҳманд

Бобуршунослик

МАҲМАНД – пуштунларнинг сарбанийлар гуруҳига кирувчи қабилалардан бири. Маҳмандийлар асосан иккига бўлинади: 1)тоғлик ҳудудларда истиқомат қилувчи бар-маҳмандийлар (тарақзаи, баизаи, ҳалимзаи ва б. тўдалардан ташкил топган) ва 2) Пешовар водийсининг текисликларида яшовчи куз-маҳмандийлар (маярзаи, мусозаи, девазиа каби уруғлар). Бобур Кобул яқинидаги Машт ва Секонада деган жойларда кўп сонли маҳмандийлар истиқомат қилишини зикр қилган (“Б.”, 203а). Бугунги кунда Покистонда 700 минг ва Афғонистонда 150 мингдан кўп маҳмандий яшайди.


Б.Й.

Маънавий баркамол авлодни тарбиялашдаги зиддиятлар ва уларнинг ечими

Samarqand davlat arxitektura qurilish instituti
Илм-фан

            Бугунги кунда маънавият масаласи ижтимоий ҳаётимизнинг асосий масалаларидан бирига айланиб қолди. Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ бу масалага  катта ва узлуксиз эътибор бериб келинмоқда. Маънавий тарбия соҳасида кўзбўямачиликка йўл қўйиш ниҳоятда хатарли. Маънавият жамият ҳаётининг шундай бир нозик, аҳамиятли соҳасики, бу борада хўжакўрсинга иш қилиш иқтисодий ва сиёсий соҳаларда кутилмаган турли инқирозларни келтириб чиқариши мумкин.


Оилани оила қиладиган зот

Samarqand davlat arxitektura qurilish instituti
Илм-фан

Аёлнинг инсоний қадрини жой-жойига қўйиш, уни улуғлаш, сўз-сиз, ақл-идрок тантана қилган, инсон ўзлигини ва жамиятнинг инсон олдидаги жавобгарлигини чуқур тушунган юртдагина амалга оширилиши мумкин. Аёл қадри ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топмас экан. Аёл жамиятнинг эркинлик, осойишталик мезонига айланмас экан, бу жамиятда барқарорлик, бунёдкорлик ҳукумронлик қилиши мумкин эмас. Чунки ижтимоий ҳаёт, унинг биринчи ячейкаси бўлган оила аёллардан бошланади, тўғрироғи, у аёл заминида вужудга келади, мавжуд бўлади ва давомийлик касб этади.


Миллий истиқлол ғоясини сингдиришда оиланинг роли

Блог им. elmurat

Камилов Шукрулло Хабибиллаевич

Тошкент архитектура қурилиш институти

Ўзбекистон  мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ ўзга ҳос тараққиёт йўлини танлади ва бугунги кунда демократик ривожланиш сари илгарилаб бормоқда. Ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий ҳаётни эркинлаштириш, шахс манфаатларига хизмат қиладиган ҳуқуқий давлат, эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, баркамол авлодни тарбиялаш ва комил инсонни шакллантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Фуқаролик жамиятини барпо этиш ва унинг ҳар томонлама ривожланган, онгли ва маърифатли аъзоларини тарбиялаш ўта мураккаб иш албатта, лекин қадим-қадимдан юксак анъана ҳамда қадириятларга эга бўлиб  келган халқ, миллат бу масъулиятли вазифани босқичма-босқич амалга оширишга қодир. Комил инсон ғояси нафақат алоҳида шахсларни, балки бутун-бутун халқларни юксак тараққиёт сари етаклаган, уларни маънавият ва маърифат бобида тенгсиз ютуқларга илҳомлантирган. Комилликни орзу қилмаган, баркамол авлодларни вояга етказиш ҳақида қайғурмаган халқнинг, миллатнинг келажаги йўқ. Бундай халқ ва миллат таназулга махкум.


Х.Уразбаев. Дунё тиллари ҳақида қизиқарли маълумотлар

ICT for English teachers
Чет тили

1. Муррей дарёси водийсида истиқомат қилувчи австралия аборигенларининг тилида 1 рақами “энеа” дейилади, 2 бўлса “петчевал” деб аталади. 5 рақамини бўлса ушбу тилда 8 ҳил йўл билан ифодалаш мумкин, масалан, “петчевал петчевал энеа”.


2. Дунёдаги энг кенг маъноли сўз “мамихлапинатана” бўлиб, бу сўз “иккала тараф ҳам қилишни истовчи, аммо қилишни ҳоҳламайдиган нарсани қилишга кимдир рози бўлишини кутиб бир бирига умид билан тикилмоқ” маъносини беради.


3. Араб тилида 28 ҳарф сўз охирида ўртасидагидан бошқача тарзда ёзилади, иврит тилида бундай ҳарфлар 5 та, грек тилида битта, бошқа европа тилларида бўлса бундай ҳарфлар мавжуд эмас.


4. «Абсурд» лотин тилидан олинган сўз бўлиб, “кардан, гарангдан” (ab surdo) деган маънони англатади.


5. Папуа Янги Гвинеяда истиқомат қилувчилар 700 га яқин тилда (бутун дунё тилларининг 15%и) сўзлашадилар. Бу тиллар орасида кўплаб махаллий диалектлар мавжуд бўлиб, улардан қишлоқларда истиқомат қилувчи аҳоли ўзаро мулоқотда фойдаланади.


7. «Эрмитаж» француз тилидан олинган бўлиб, “ёлғиз қолиш жойи” деган маънони англатади.


8. «Симпозиум» лотин тилидан олинган бўлиб, “катта зиёфат, базм” деган маънони англатади.


9. Ҳозирги даврга қадар сақланиб қолган энг қадимги ҳарф – O ҳарфидир.


Ҳунарли халқ-хор бўлмас

Маънавият
Ўзбек халқи қадимда ота-боболаримизнинг анъаналарини, касб-ҳунарларини давом эттириб келмоқда. Отабекнинг Россия шаҳарларидан Шамай (Семипалатинский)га тижорат ишлари билан боргани тасвирини кўз ўнгимизга келтирсак, бунга ишончимиз ортади. Ўзбек савдогарларининг тижоратда моҳир бўлганликларини кўп тарихий китобларда, ҳужжатларда ва бадиий асарларда кўрамизки, уларни ҳар томонлама ўрганиш, китоблар ёзиш, тарғиб қилиш савдогарларимизга, умуман мустақил давлатимизнинг келажак авлодига дастуриламал бўлади. Тарихга эса шоҳидлик берадиган бебаҳо хазина бўлиб қолади, деган умиддамиз.

Тил, Миллат, Ватан!

Маърифат гулшани
Табибу табаррук тасбеҳим — тилим

Тангри Таолонинг тараҳҳуми, тўқсон тўққиз такбири таҳримаси, табаррук тасбеҳим — Тилим. 

Теран тафаккур, тилсимий тил, турфа туйғулар тутқазган тақдиру толеимга, табиатга, таҳайюлнинг тўзимсиз тийнати Тилга ташаккур!

Ягонасан муқаддас Ватан рукнига

Ватан учун яшайлик

              Тарих ҳақиқати шуни кўрсатадики, томирида миллий ғурур, Ватан ишқи жўш урган одамгина буюк ишларга қодир бўлади. Биз шундай маънавий муҳит яратишимиз керакки, юртимизнинг ҳар бир бурчагида, барча шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасида Ватандан фахрланиш ҳисси кўзимизни, қалбимизни яшнатиб турсин.               Ислом Каримов


Ватан… Бу қандай сеҳрли маконки, уни равнақи учун, уни ёвлардан ҳимоя қилиш учун халқлар ҳар нарсага тайёр туради?

Унинг қандай жозибаси борки, эгалари бегоналарга бергиси келмайди?

Унинг қанақа қуввати борки, ҳимоясига халқлар жонларини тикадилар.    
  
Бағрида ботирлар ўсган масканим,
Улуғбек бошини берган осмоним.
Бешигим, тобутим, мангу посбоним-
ЖОНИМ ФИДО СЕНГА ЎЗБЕКИСТОНИМ!,
дея ботирлари ҳатто Тангри Таолонинг улуғ неъмати бўлмиш ҳаётларини қурбон берадилар?