топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

мерос:

Китоб – миллатнинг бебаҳо маънавий ва маданий мероси

Маънавият
 
Ҳар кўнгилнинг орзуси шул эрур обу ҳаёт,
Қадрини билган кишига шубҳасиз жондир китоб.
Кўзнинг нури, дил сурури, дилларнинг дармонидир,
Ҳар қоронғу дилга гўё моҳитобондир китоб.
 
 
Ҳар балодан асрагувчи энг муҳими қиммат яроғ,
Тийри ваҳшат ханжари, зиллатга қалқондир китоб.
Ҳар киши ёшликда қилса вақтида ғайрат агар,
Тез

Ёшларда демократик тафаккурни шакллантиришда Шарқ мутафаккирлари меросининг ўрни

Блог им. devdasdesign
Баҳриддин Талапов –т.ф.н. , НамДУ 
Ёшлар жамиятнинг кўзгуси ҳисобланиб, уларда  қандай кайфият устунлигига қараб мамлакатнинг келажагини белгилаш мумкин. Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти  барпо этишни бош мақсад қилиб олган эканмиз энг аввало бу жараёнларда ёшларимизни  фаол иштирокини таъминлашимиз, бунинг учун уларга  халқимизнинг  ақл зиёлари  томонидан яратилган авлоддан авлодга эъзозланиб  ўтказиб келинаётган адолат, эркинлик, озодлик, тенглик  ҳақидаги фикрлари ва қарашларини  сабот билан ўргатишимиз зарур. Бу ҳақда Президентимиз И. Каримов шундай деб  таъкидлайди: ”Демократия жамиятнинг ҳар бир аъзоси ҳаётининг узвий бир қисмига айланган  тақдирдагина, демократия ҳисобланади. Фарзандларимизни болаликданоқ айни шу руҳда тарбиялаб бориш зарур”.[1] Юртбошимиз демократик тамойилларнинг одамлар онгига сингиб бориши, уларни  ҳаётимизнинг ажралмас қисми айланиши, айниқса ёшларда демократик тафаккурни  янада  чуқурроқ қарор топтириш масалаларини қайта-қайта  такрорлайди. Энг аввало бунинг учун демократик тафаккур  тушунчасининг мазмун- моҳиятини тушуниб олишимиз ва шундай  тафаккурнинг ёшларда шакллантиришнинг самарали  услублари ҳақида  фикр  алмашимиз лозим.  Тадқиқотчи Ш. Мадаева демократик тафаккур масаласини таҳлил  қилиб шундай деб таъкидлайди: “демократик тафаккур инсонннинг давлат, сиёсат, социал институтлар фаолиятига, ижтимоий-сиёсий жараёнларга жамиятнинг адолат, тенглик, озодлик каби демократик тамойиллар ва тушунчаларини англаган ҳолда ёндашиш, уларга шу нуқтаи назардан баҳо бера олиш қобилияти, бу жараёнларни англаш ва ҳаёт кечиришига асос бўладиган фикрлар тизимидир.”

Зиёратгоҳлар маънавий мерос сифатида

JizDPI
Илм-фан

Мустақиллик шароитида халқимиз ҳаётидаги ўтган тарихан қисқа, мазмунан асрларга тенг бўлган йиллар турмуш-тарзимизга кўплаб янгиликлар олиб кирмоқда. Буни кундалик сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий, маданий-маънавий ва илмий-техникавий соҳалардаги ўзгаришлар, ютуқларда кўришимиз мумкин. Бугун республикамизда жаҳонда ишлаб чиқарилган илмий-техника ютуқларидан баҳраманд бўлмаётган ёки уни ўзининг ҳаётига киришини истамаган киши топилиши мушкул, албатта.



Шоҳ, адиб ва шоир - Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Шоҳ ва шоир
Шеърият ва адабиёт


(давоми)


Бобур — фидойи ота. “Бобурнома" маълумотларидан биз Бобурни ўз укалари, опа-сингилларига ғамхўр, хола ва болаларининг, тоғаларининг, хуллас, барча уруғларининг қадрига етувчи андишали инсон сифатида таниймиз. Ҳар икки укасини ўзи билан Кобулга, сўнг Ҳиндистонга олиб кетди; уларни тарбиялади ва қадрлади. Поччаси Мирзохон Бобур тахтини олганда холаси туфайли, холаваччаларининг юзини қилиб, у ўлимга мустаҳиқ бўлса ҳам, кечирди.


Фарзанд тарбияси масаласида ҳам Бобур идрокли маърифатпарвар, талабчан устоз мақомидаги падардир.


 


Ҳумоюнга ёзган хатида унинг ёзувидаги нуқсонлар, услубидаги камчиликларни қайд этади; ҳукмдорга хос бўлмаган хилватпарастликни танқид қилади; кўп билан ишлаш, беклар билан шуғулланиш, кенгашиш шартлигини уқтиради.


Ўзи ҳам оталик бахтидан сурур топади. Мақтовга хасис бўлган Бобур Ҳумоюннинг ахлоқ-одоби ва камолотига жуда юқори баҳо беради.


Ҳумоюн мирзо ота-онасини соғиниб ўз вилояти Бадахшонни ташлаб Aграга келади.


У отаси Бобурни шу даражада қўмсаганки, йирик вилоят ҳукмдорлигидан ота дийдорини устун қўйиб, пойтахтда қолиш майли борлигини одоб доирасида билдиради (матн табдили): „Муҳаммад Ҳумоюн, бир йили эдики, Бадахшонда дийдорлардан айру тушиб эди. Сўнгра бизни соғиниб, Бадахшонни куёви Мирзо Сулаймонга топшириб, бир кунда Кобулга келди. Мирзо Комрон ҳам Қандаҳордан Кобулга келган экан. Ийдгоҳда мулоқот қилиб, ҳайрон бўлиб, қайтиш сабабини сўрабди. Муҳаммад Ҳумоюн бизнинг иштиёқимизни айтиб, Мирзо Ҳиндолни Кобулдан Бадахшонга юбориб, бизнинг тарафга юраберипти. Вир неча кунда пойтахт Aграга етиб, ўша соатда, биз унинг онаси билан номини айтиб, сўзлашиб ўтириб эдик, етиб келди.


Баркамол авлодни вояга етказишда маънавий мерос ва тарихий дунёқарашнинг ўрни

JizDPI
Илм-фан

Бугунги кунда маънавият масаласи ижтимоий ҳаётимизнинг асосий масалаларидан бирига айланиб қолди. Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ бу масалага катта ва узлуксиз эътибор бериб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ҳар бир нутқи ва маърузалари, мақола ва асарларида юксак маънавият келажак пойдевори эканлиги қайта – қайта таъкидланмоқда. “Зеро, — деб уқтиради Каримов И.А., — биз жамиятимиз тараққиётини фақатгина иқтисодий, ижтимоий фаровонлик билангина эмас, халқимизнинг маънавий баркамоллиги, демократик ва инсонпарварлик тамойилларининг кишилар онгида нечоғлиқ чуқур илдиз отиши билан баҳолаймиз”.



Ибн Синонинг фалсафий қарашлари.

ТТЕСИ

Мусулмон Шарқи, жумладан ислом жорий этилгандан кейин Ватанимиз ҳудудидан етишиб чиққан буюк мутафаккирлар илмий меросида  Оллоҳ, инсон ва табиат масалалари илоҳиёт ва дунёвий фалсафанинг муҳим муамммоларидан бири бўлиб келган. Диний илмлар соҳасида имом Бухорий, имом Термизий, имом Абу Ҳанифа, имом Мотуридий ва Бурҳониддин Марғинонийлар пешқадамлик қилганлар. Ислом илми, тасаввуф ва унинг тариқатлари борасидаги қарашлари ҳам ислом фалсафасида ўз ўрнига эга. Шарқда, ҳусусан Ватандошларимиз орасидан етишиб чиққан биронта буюк аллома ва мутафаккир исломий қадриятлар мавзусини четлаб ўтмаган.


Ибн Синонинг фалсафий қарашлари.

ТТЕСИ

Мусулмон Шарқи, жумладан ислом жорий этилгандан кейин Ватанимиз ҳудудидан етишиб чиққан буюк мутафаккирлар илмий меросида  Оллоҳ, инсон ва табиат масалалари илоҳиёт ва дунёвий фалсафанинг муҳим муамммоларидан бири бўлиб келган. Диний илмлар соҳасида имом Бухорий, имом Термизий, имом Абу Ҳанифа, имом Мотуридий ва Бурҳониддин Марғинонийлар пешқадамлик қилганлар. Ислом илми, тасаввуф ва унинг тариқатлари борасидаги қарашлари ҳам ислом фалсафасида ўз ўрнига эга. Шарқда, ҳусусан Ватандошларимиз орасидан етишиб чиққан биронта буюк аллома ва мутафаккир исломий қадриятлар мавзусини четлаб ўтмаган.


         Дунёвий билимлар соҳасида Муҳаммад ал-Хоразимий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби мутафаккирлар ижод қилганлар. Улар қолдирган илмий–маънавий мерос нафақат мамлакатимиз, балки дунё илм фани ривожига ҳам улкан ҳисса қўшган.


“… Жумладан Ибн Синонинг илмий–маънавий мероси, тахминан 280 номдан зиёдроқдир. Улар тиббиёт, фалсафа, мантиқ(логика), руҳшунослик(психология), аҳлоқ(этика), мусиқа, фармакология каби бошқа соҳаларга бағишланган. Алломанинг “Шифо китоби”, “Тиб қонунлари”, “Билимлар китоби” ва “Табиат дурдонаси” каби асарлари Европа илм–фанида пойдевор вазифасини ўтаган...”[1]


Фаробийга қадар Шарқда Юнон фалсафаси аслият, юнон тилидан ўрганилган бўлиб, у бироз қийинчилик туғдирарди. Фаробий Аристотель асарларини шарҳлашдан юнон фалсафасини ўрганувчилар учун қулай имконият яратди.


Ёшларда миллий ғурурни шакллантиришда маънавий мерослардан фойдаланишнинг педагогик асослари

JizDPI
Илм-фан

Кишилик жамиятининг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, ҳаёт қанчалик мураккаб бўлмасин инсонлар барибир ўз олдига қўйган улуғ мақсадлар сари тинмай ҳаракат қилиб боради. Бу эса инсонларда ғурурнинг таркиб топганлигидан далолат бериб туради.


Қадимдан ота–боболаримиз туғилиб ўсган заминга  муҳаббат, ўзлигини қадрлаш, ҳикматли ўгитларидан унумли фойдаланиш, юртнинг равнақига доимий равишда ҳисса қўшиб бориш, ўсиб улғайиб келаётган ёшларга доимо билим бериш орқали уларни маънавий қадриятлар билан озиқлантириш, муҳтожларга ғамхўрлик қилиш, бетоб кишиларга қўлдан келгунча ёрдам бериш, табиатни авайлаб асраш, эъзозлаш  каби туйғулар оғушида яшаган.



Миллиардер ит

Блог им. dilshodra

Миллиардер ит


(девонасифат миллиардерларнинг “меросхўр”ларига бағишлов)


 


Ажойибдир бу дунёнинг ишлари,


Ҳикматига ақл доим қолар лол.


Мароқлидир ҳаттоки миш-мишлари,


Кулавериб қолмас танда ҳеч мажол.


 


Нима эмиш: итга қолибди мерос,


“Миллиардер”миш, энди – жаноби олий.


Хизматида миллионерлар шай эмиш –


Кутармишлар итдан фармони олий.


 


Нонуштага тортилармиш қўй гўшти,


Барра эмиш – тушлигига дастурхон.


Калорияли бўлмоғи шартмиш яна


Кечки овқат – илик тўла устихон.


 


Уйқуси-чи, ҳузур-ҳаловатга бой,


Тин олсин деб, ҳатто, алла айтарлар.


Шифокорлар жонин бериб жабборга,


“Миллардер”нинг қон босимин ўлчарлар.


 


Сайр этмоқни этса агар ихтиёр,


Саф тортишиб турар юзта соқчиси.


Лимузинми, Хаммер ёки Ролс-ройс


Эшик очиб, тек турар ҳайдовчиси.


 


Кўнгли тусаб қолса агар дунёни,


Тайёр эмиш кема, ҳам пароходи.


Ё учмоққа жазм этаркан, не ҳолки,


Кутар уни Боинг ё вертолёти.


 


Ҳамма унинг боши узра парвона,


Армони йўқ ё бир ками дунёда.


Кўринг, бугун ҳатто итларнинг қадри


Инсонлардан бўлса энди зиёда.


 


“Миллиардер”-чи, бой эканин биларми,


Қўл узатса, етишини не жойга?


Ҳашам унга нима ҳақда сўзлашин


Ё берухсат киришин ҳар саройга?!


 


Ўз ҳолини билмас кўппак, бечора,


Унга не наф, борми бойликдан сурур?


Итин меросхўр қилган, эй девона,


Етмабди-да сенга ақл ва ғурур!


 


Ибратлидир бу дунёнинг ишлари,


Инсон ақли лол қолар ҳар қадамда.


Бойлик бериб, бироқ ақл бермаса –


Бадбахтлик шу, дунё ўзи бир кам-да! ©

Дарвишали Чангий мусиқий меросининг баркамол инсон тарбиясидаги аҳамияти

Маънавият
                                                               
Мустақилликка эришган бугунги кунда халқимизни нафақат моддий маҳсулотлар билан таъминлаш, балки айни пайтда инсон тарбиясига, шахс камолотига, кенг кўламдаги тарбия ишларига ҳам эътиборни ошириш кераклигини тақозо этмоқда. Шу ўринда бугунги кундаги долзарб масала ҳар томонлама етук, баркамол инсон тарбияси ҳисобланади.
Maънавият арабча “маъни”, “маъно” сўзларидан олинган бўлиб, инсоннинг маъноли ҳаёти ва фаолиятини билдиради. Инсон ҳаётининг маънолилигини эса мусиқа санъатисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Президентимиз И.А.Kaримов ўзининг “Юксак манавият – енгилмас куч” асарида “Барчамизга аъёнки, куй-қўшиққа, санъатга муҳаббат, мусиқа маданияти халқимизда болаликдан бошлаб, оила шароитида шаклланади. Уйида дутор, доира ёки бошқа чолғу асбоби бўлмаган, мусиқанинг ҳаётбаш таъсириии ўз ҳаётида сезмасдан яшайдиган одамни бизнинг юртимизда топиш қийин десак муболаға бўлмайди. Энг муҳими, бугунги кунда мусиқа санъати навқирон авлодимизнинг юксак маънавият руҳида камол топишида бошқа санъат турларига қараганда кўпроқ ва кучлироқ таъсир кўрсатмоқда”  деб уқтириб ўтдилар. Ушбу сўзлар мусиқий таълимни ривожлантириш масалалари ўта муҳимлигини янада таъкидлайди.

Ўқувчиларга халқ миллий ўйинларини ўргатиш

Milliy urf-odatlar va an'analar
Жамият
                                                        
Ўтган авлодларнинг бизга мерос қилиб қолдирган маданий бойликлари хазинасига халқ ўйинлари ҳам киради. Халқ ўйинлари ўзининг вужудга келиши ва ривожланишига кўра ғайри оддий ҳодиса эмас, балки халқнинг ҳаётини муайян акс эттирадиган ва жамият тараққиётининг қонунлари билан белгиланадиган мақсадли фаолиятдир. Халқ ўйинлари халқ ижодиётининг хос жанри бўлиб. кўп асрлик тарихга эга. Ўйинлар халқ томониданяратилган ва кишиларнинг кундалик ҳаётидаги воқеалар ҳамда ҳодисаларни ўз ичида акс эттиради. Таассуротларни, кузатишларни тажриба ва ҳиссиётларни гавдалантириб. ўзида сўз, мусиқа, рақс шаклларини мужассамлаштирган. Масалан, ибтидоий тузумда болаларни тарбиялашнинг характерли жиҳати — уларни урф — одати, анъаналари тарихи билан, шунингдек, халқ оғзаки ижоди: ривоятлар, қўшиқлар рақслар билан ифода этган. Ўзбек халқ ўйинлари халқ ижодий фаолиятининг бир туридир.

Тарихий меросларда касб-ҳунарларни ўрганиш афзаллиги ҳақида

Ватан учун яшайлик
 Маънавий меросларнинг моддий қадриятлар билан ҳамоҳанг ривожланиши  жуда кўп мутафаккирларнинг, донишмандларнинг тарихий ва адабий асарларида юксак маҳорат-ла битилган, ҳамда жаҳоннинг маданият хазинасига абадий ҳисса бўлиб қўшилган. Турли ижтимоий-иқтисодий даврларда яратилган ҳадис, панднома, ривоят, ҳикоят, достон, мақол, ғазал, рубоий, маснавий ва бошқа кўринишларда таълим-тарбия ва касб-ҳунар ўрганишнинг афзаллиги, ҳалол меҳнат билан яшашнинг зарурлиги тўғрисидаги фикрлар бизнинг замонамизгача ҳам етиб келган.

Амир Темур салтанати

Соҳибқирон Амир Темур
Илм-фан
    






















Амир Темурнинг сиёсий кураш майдонига кириб келиши.
Амир Темур элимизнинг асл фарзанди, унинг чинакам халоскори, шону шуҳратини жаҳонга машҳур этган буюк сиймодир.

     Кўпчилик тадқиқотчиларнинг якдил фикрича, Темурбек 1336 йилнинг 9 апрелида ҳозирги Шаҳрисабз (Кеш) шаҳридан унча олис бўлмаган Хўжа Илғор қишлоғида ўз замонасининг нуфузли, бой-бадавлат кишиси, барлос уруғлари улуғларидан бири Тарағай Барлос оиласида дунёга келган. Кўплаб муаррихлар Темурнинг илк ёшлигидан диний ва дунёвий билимга қизиққан, айниқса тарих, илму нужумни пухта эгаллаган, ислом аҳкомларига эътиқоди баланд комил инсон сифатида шаклланиб борганлигини таъкидлайдилар. Ўз даврининг Машҳур илм ва тариқат билимлари соҳиблари бўлган шахслар — Амир Кулол, Абу Бакр Тайободий, Саййид Барака сингари зоти мубораклар унинг пири бўлганлар.

     Айни пайтда Темурбек ёшлигидан ҳарбий машқларни пухта ўрганиб, бу соҳада ҳам ўз маҳоратини ошириб борган.

Навоий ўтди кўчангдан...

Navoiyni anglash




 



 



Қадим-қадимларда Ҳирот юртининг султони Ҳусайн Мирзо экан. Султон Ҳусайн Мирзонинг Мир Алишер Навоий деган ёшликдан бирга ўсган дўсти бўлиб, улар шунчаликдўст-биродар эканларки, ораларидан ҳатто қил ҳам ўтмас экан.


Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди

Маънавият
Маданият ва маърифат
Хазрат Алишер Навоийнинг 571 йиллик юбилейи олдидан
Болалик даври

  Алишер Навоий 1441-йил 9-февралда Амир Темурнинг ўғли Шоҳруҳ Мирзо шоҳлиги даврида Ҳиротда туғилди. Замондошлари унинг ҳақида кўпинча «Низомиддин Мир Алишер» деб ёзадилар. «Низомиддин» — дин, диёнат низоми дегани бўлиб, донишманд мансаб эгаларига бериладиган сифат, «мир» — амир демакдир. Унинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад (уни Ғиёсиддин Кичкина ҳам дер эдилар) темурийлар саройининг амалдорларидан, хонадоннинг ишончли кишиларидан эди. Онаси амирзода Шайҳ Абусаид Чангнинг қизи бўлган, исми маълум эмас. Алишернинг бобоси Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош (кўкалдош) бўлган экан.

Замондошлари унинг ҳақида кўпинча «Низомиддин Мир Алишер» деб ёзадилар. «Низомиддин» — дин, диёнат низоми дегани бўлиб, донишманд мансаб эгаларига бериладиган сифат, «мир» — амир демакдир. Унинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад (уни Ғиёсиддин Кичкина ҳам дер эдилар) темурийлар саройининг амалдорларидан, хонадоннинг ишончли кишиларидан эди. Онаси амирзода Шайҳ Абусаид Чангнинг қизи бўлган, исми маълум эмас. Алишернинг бобоси Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош (кўкалдош) бўлган экан. Буюк шоир ўз асарларида ўз асарларида бу қутлуғ даргоҳга яқинлигидан ифтихор этишини баён қилади. Шунингдек, унинг таржимаи ҳолига оид айрим лавҳалар асарларида учрайди. Бу табаррук зот тўғрисидаги баъзи маълумотларни эса унинг замондошлари ўз китобларида берадилар.

Ҳашардан айрилиб қолмайлик

Маърифат гулшани
Мен шоир Маҳмур туғилиб ўсган Ҳапалак қишлоғиданман. Шоир яшаган даврда  бир юз олтмиш хонадондан иборат бўлган қишлоқ хароба аҳволда бўлиб, одамлар чайлаларда, ертўлаларда, хароба уйларда яшашган экан.  Иккинчи жаҳон урушидан кейин аҳвол янада оғирлашиб, қишлоқдаги хонадонлар сони етмиштача қолган экан, холос. Ҳамқишлоқларимиз бир ёқадан бош чиқариб, қишлоқни обод қилишни мақсад қилиб олишади ва қишлоқдаги деярли ҳамма хонадон ҳашар усулида бунёд бўлади.

Машрабо, мўътабар ўзум

Маънавият

Шу ерда шоир ҳаёти фаолиятига бир назар солиб ўтамиз.

 Маълумки, манбалардан олинган маълумотларга кўра, кўп асрлик адабиётимиз тарихининг энг ёрқин намояндаларидан бири бўлган Бобораҳим Машрабнинг қисқача ҳаёт ва ижоди қуйидагича келтирилади:

Машраб 1640 йилда Наманганда туғилган.Отадан ёш етим қолган шоир дин асослари ва фалсафадан яхши хабардор бўлган сўфи эшон Мулла Бозор Охунд қўлида диний таълим олади, суфий тариқатлар бўйича билимини оширади, форсий тилни ўрганади.

Тахминан 1665 йилларда Мулла Бозор Охунд тавсиясига кўра, ўша замонда катта обрўга эга бўлган йирик дин арбоби қашқарлик Ҳидоятулло Офоқ Хожа эшон ҳузурига боради. Шоир адабий меросидаги диний мазмун ва тасаввуфий йўналиши руҳидаги шеърларнинг кўпчилик қисми Офоқ Хожа даргоҳида ва унинг тарғибот-сабоқлари таъсирида яратилган.

Офоқ Хожа Бобораҳимнинг ижодий иқтидорини юқори баҳолайди, ҳатто “Машраб” тахаллусини ҳам у тавсия этади.

"Ўзбекистон бунёдкорлар Ватани" рукнига

Ватан учун яшайлик

Истиқлол ва маънавий мерос: Алитепа зиёратгоҳи бунёдкорлик тимсоли сифатида

2011 йил 12 май куни Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокимлиги томонидан бериб юборилган 2011 йил 14 май куни эрталаб соат 7-00да “Алитепа зиёратгоҳи”нинг очилиши муносабати билан ўтадиган тадбирда қатнашиш тўғрисидаги таклифнома-Дастурга кўра тадбирда маърузам борлигини инобатга олиб, белгиланган ерга бир кун олдин етиб боришга қарор қилдим. Қолаверса, ушбу зиёратгоҳни энди қурилиши бошланганида Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси томонидан шоир Муҳаммад Юсуфнинг юбилей муносабати билан борганимда кўргандим, кейинроқ эса телевидениенинг “Ёшлар канали” орқали “Ҳазрати инсон” мавзуси орқали хабардор бўлгандим. Кейинги у ерда олиб борилган ишлар тўғрисида тўлиқ маълумотга эга эмасдим.