топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

маъруза:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи

Кун Тарихи
Халқаро янгиликлар
УМУМБАШАРИЙ ТАКЛИФЛАР

Чиндан ҳам, АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган Бирлашган Миллатлар Ташкилотини олам минбари дегулик. Унда олам тақдирига боғлиқ, ёки бошқача айтганда, оламшумул масалалар кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи ўзининг кўлами, теран мулоҳазаларга бойлиги билан ана шундай юксак баҳога муносибдир. Самимий ва ҳаётий чиққан бу сермазмун нутқ ҳаммани тўлқинлантириб юборди. Унда бугунги глобал дунёда ҳал қилинишини кечиктириб бўлмайдиган, нафақат Ўзбекистонга, балки бутун дунёга тааллуқли ҳаётий муаммолар ҳақида сўз боради.

Ҳа, Ўзбекистон раҳбари олам минбарида туриб, халқимизнинг узоқ тарихига боқиб, зукко ва донишманд боболар анъаналари ҳамда тажрибаларига таяниб,

Prezident Islom Karimovning O‘zbekiston Respublikasi konstitutsiyasi qabul qilinganining 23-yilligiga bag‘ishlangan tantanali marosimdagi ma’ruzasi

Арбоблар
Жамият
Aziz vatandoshlar! 

Xonimlar va janoblar! 

Har yili Konstitutsiya kunini nishonlash arafasida siz, azizlar bilan mana shu go‘zal va muhtasham «O‘zbekiston» anjumanlar saroyida uchrashish yaxshi an’anaga aylanib qoldi. 

Shu fursatdan foydalanib, O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganining 23-yillik bayrami bilan sizlarni, sizlarning timsolingizda butun xalqimizni samimiy tabriklash, barchangizga chuqur hurmat va ehtiromimni izhor etishni o‘zim uchun yuksak sharaf, deb bilaman. 

1992-yil 8-dekabrda qabul qilingan mamlakatimizning Asosiy qonuni – O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi bugungi kunda hayotimizda qanday ulkan, hal qiluvchi o‘rin tutayotgani haqida ortiqcha gapirishning hojati yo‘q, deb o‘ylayman. 

Hayotimiz qomusi bo‘lmish Konstitutsiyamizni yuksak qadrlashimizning sababi avvalo uning kommunistik mafkura asosiga qurilgan eski ma’muriy-buyruqbozlik va taqsimot usulidan, mustabid tuzumdan butunlay voz kechganimizni e’lon qilib, biz uchun yangi davlat va jamiyat qurishning eng muhim prinsip va maqsadlarini, vazifa va normalarini belgilab berganida, desak, ayni haqiqatni aytgan bo‘lamiz. 

Ёшлар ҳаётида "ZiyoNET" жамоат ахборот таълим тармоғининг ўрни

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
 «ZiyoNet» ресурс  марказинингХТВ ҳузуридагибўлими бошлиғи У.Тайлақовнинг Конференцияда сўзлаган маърузаси (Слайдлар асосида):
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти «Замонавий ахборот технологиясини ишлаб чиқиш, ёшларга чуқур билим бериш, дарс самарадорлигини оширишни алоҳида назорат остига олиш керак...» деб таъкидлаганлар.

Жамият ривожининг бугунги боқичи бевосита технологияларнинг такомиллашуви билан характерланади. Замонавий технологик жараёнлар ҳар кандай соҳага ўз таъсирини ўтказгани каби, ахборот узатиш тизимига ҳам тобора янги ўзгаришлар олиб кирмоқда. Шундайлардан бўлмиш Интернет, айни даврда дунё бўйича жадаллик билан глобал аудиторияни эгаллаб бормоқда. Бинобарин, бугун Интернет ўзида барча соҳалар имкониятларини мужассам этмокда.

 «ZiyoNET» тармоғининг шаклланиши мактаб, лицей ва коллежлар ўқувчилари ҳамда олий ўқув юртлари талабаларининг ахборотларга эҳтиёжларини тўла-тўкис қондириш, шунингдек, Интернетнинг Ўзбекистон сегментида ёшлар учун таълим олиш ва ўз билимларини орттиришга хизмат қиладиган ахборот ресурсларини ривожлантириш имкониятини яратди. Яна асосий сабабларидан бири:

-         Ягона ахборот порталининг йўқлиги;
-         Миллий ресурсларнинг етарли даражада тўлдирилмаганлиги;
-         Миллий ресурслар фаолияти тизимлаштирилмаганлиги;
-         Интернет тармоғида агрессив (тажовузкор) контент мавжудлиги;

  Республика таълим муассасаларида ўқувчи-талабаларнинг ахборотга бўлган талаб-эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек Интернет тармоғининг миллий сегментида таълим ва билим берадиган ахборот ресурсларини ривожлантириш мақсадида ҳукуматимизнинг бир қатор қарор, фармойиш ва буйруқлари чиқарилган.