топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

маънавият ва ёшлар тарбияси муаммолари:

Ўзбекистон ёшларининг янги ташкилоти

Жамият

Тошкентдаги Симпозиумлар саройида 30 июнь куни Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди.

Анжуман дастури ранг-баранг тадбирларга бой бўлди. Қурултой делегатлари Ўзбек Миллий академик драма театрида “Тақдир синовлари” спектаклини томоша қилди. “Шаҳидлар хотираси” хиёбони ва “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ҳазрати Имом мажмуасини бориб кўрди. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи, Яккасарой туманидаги 144-умумтаълим мактабида яратилган шароитлар билан танишди.

Китоб ўқиётган одам

Жамият

  Китобхонлик тарғиботи ва мутолаа маданиятини оширишга бағишланган тадбирларда бир савол бот-бот кўндаланг бўлмоқда: китоб ўқишни тарғиб қилишнинг усуллари кўп, лекин энг самаралиси қайси? Ҳар қанча кўп китоб ўқиган одам ҳам бу савол қаршисида бир зум ўйга чўмади – худди “фалон касалликка энг яхши даво бўладиган дори қайси?” деган саволга жавоб излаган шифокордай.

Маънавият

Маънавият
Маданият ва маърифат
Маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар
 
         Биз ўз олдимизга миллий маънавиятни ҳар томонлама юксалтиришни мақсад қилиб қўяр эканмиз, бугунги кунда маънавиятимизни шакллантирадиган ва унга таъсир ўтказадиган  барча омил ва меъзонларни чуқур таҳлил қилишимиз, уларни яхши англаб етишимиз зарур.
         Ҳар бир халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, урф-одат ва анъаналари, миллий қадриятларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар, халқ оғзаки ижоди маънавиятимизнинг муҳим омилларидандир.

БАРКАМОЛ, ВАТАНПАРВАР ЁШЛАРНИ ТАРБИЯЛАШ – БАРЧАНИНГ БУРЧИ

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Барчага маълумки, бугунги кунда Ўзбекистонда ёшлар муаммоси давлат сиёсатида устувор аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимиз мустақил бўлгандан буён қилинган ишлар ва ҳозирда ёшлар камолоти йўлида республика раҳбарияти, шахсан Президентимиз И. А. Каримов томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик фикримизнинг ёрқин исботидир. Давр талабига ҳамоҳанг, мутлақо янги, эски мафкуравий ақидалардан холи ёшлар билан ишлашнинг самарали институти бўлган «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан қўллаб-қувватланиши, ёшларнинг олий ўқув муассасаларида ўқишлари учун махсус грантлар ажратилиши, замон талабларига жавоб бера оладиган янги типдаги мактаб, коллеж ва спорт иншоотларининг ташкил килиниши  ёш авлодга бўлган давлат ва жамият эътиборининг нақадар юксак эканлигини яна бир бор кўрсатади.


Юксак маънавиятли, ахлоқли, баркамол авлодни тарбиялаш- давр талаби

FarDU

Н.Фарҳоджонова, Г.Эргашева, ФарДУ талабалари


 


Бугунги жамиятимиз тараққиётида ёшлар маънавий-ахлоқий сифат-ларини шакллантириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки миллатнинг жони унинг маънавияти, одоб-ахлоқида бўлиб, жамиятнинг маънавий-ахлоқий илдизи миллат тарихи билан узвий боғлиқ ҳодисадир. Маънавият, биринчи навбатда, ҳар бир инсоннинг ўзгалар билан муносабатида, яъни унинг ахлоқида намоён бўлади. Президентимиз “ахлоқ-маънавиятнинг ўзаги” деб беҳуда айтмаган. Маънавият ботиний қудрат сифатида ўз-ўзича кўзга кўринмайди, у инсоннинг маданиятида, ахлоқида, илмий-ижодий, ижтимоий ёки меҳнат фаолияти сифатида кўзга ташланиши мумкин. Ахлоқ маънавиятга нисбатан сурат, ташқи жиҳат бўлса, одоб ўз навбатида ахлоқий фазилатларнинг юзага чиқишидир. Шу сабабли инсонни англаб етиш одобдан ахлоққа, ахлоқдан маънавиятга қараб теранлашиб боради. Аммо шу билан бирга ахлоқ одобга нисбатан, маънавият эса ахлоққа нисбатан кенг қамровли моҳиятлардир.



Маънавий юксалиш йўлида

Блог им. xadji

      Бугунги глобаллашув жараёни ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини кўрсатмоқда, хусусан, ёшлар ҳам бу жараёндан ҳоли емас. Бу бир томондан умумий, табиий жараён. Чунки ҳозирги ахборотлашган жамият муҳитидан талаба-ёшлар  ҳам турли омиллар орқали хабардор бўлмоқда. Лекин уларнинг мафкуравий иммунитет даражаси қадриятларга нисбатан турлича бўлиши мумкин. Айрим ёшлар онгида халқнинг миллий-маънавий қадриятларга мос бўлган хатти-ҳаракат, носоғлом ғоялар, қадриятларга мойиллик пайдо бўлишининг олдини олишда маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, суҳбатларнинг тез-тез ўтказилиб туришига эҳтиёж сезилади.


            Агарда ёшлар ўз дунёқарашида миллий-маънавий қадриятга таянмаса уларнинг онги ва тафаккурида мутлақо бегона қадриятлар жой олади. Ўзининг миллий-маънавий қадриятларига нисбатан беписандлик билан қараш шаклланади. Ана шу беписандлик шаклланишининг олдини олиш учун энг аввало ёшларимиз онгига бу табаррук заминда не-не буюк зотлар, олиму-уламолар, сиёсатчи ва саркардалар етишиб чиққани, Она юртимиз нафақат Шарқ, балки жаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлгани ҳақида, қолаверса, аждодларимиз тафаккури ва даҳоси билан яратилган энг қадимги тош ёзув битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб, бугунги кунда кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган минг-минглаб қўлёзмалар уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат ва бошқа соҳаларга оид қимматбаҳо асарлар  бизнинг буюк маънавий бойлигимиз эканлигини сингдириш шарт ва лозимдир. 


               Бугунги кунда “Юксак маънавият — енгилмас куч” деган ҳаёт ҳақиқатидан келиб чиққан ҳолда институт жамоаси маънавий-маърифий соҳада кўпгина ишлар олиб бормоқда


       Яқиндагина Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида «Глобаллашув ва оммавий маданиятнинг ёшлар онгига салбий таъсири» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конференцияда Ажиниёз номидаги НДПИ Маънавият-маърифат ишлари бўйича проректор Қ. Қодиров, Ўзбекистон Республикаси  «Шаҳидлар хотираси жамоат фонди» Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Ш. Бабашев, НДПИ «Камолот» Ё.И.Ҳ Бошланғич ташкилоти етакчиси К.Гулембетов, Ўзбекистон «Миллий тикланиш » демократик партияси ҚР кенгаши бошқарма бошлиғи в.б Е.Бауетдинов, Қоракалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги катта инспектори майор М.Ширазов, «Муҳаммад Ибн Аҳмад Ал-Беруний » номидаги ўрта-махсус таълим маркази ўқтувчиси Ж.Искендеров, Саломатлик ва тиббий статистика институти шифокори А.Турениязова профессор-ўқтувчилар ва талабалар қатнашдилар.


Кун тартибидаги масала бўйича НДПИ Маънавият-маърифат ишлари бўйича проректори Қ.Қодиров кириш сўзи билан очиб бериб, талаба ёшларга айрим ёшлар орасида учраб турадиган маданиятсизлик, кийиниш маданиятининг пастлиги билимсизлик, катта ёшдагиларга, ота-онага ҳурматсизлик  каби ачинарли ҳолатларнинг учраб тургани ҳақида гапириб «Оммавий маданиятнинг» ёшлар дунёқарашига, айниқса асрлар давомида шаклланган миллий қадрятларимизга нечоғлик зарар келтираётганини таъкидлаб ўтдилар. Ўзбекистон Республикаси «Шаҳидлар хотираси жамоат фонди» ҚР бўлими бошлиғи сўзга чиқиб ота-боболаримизнинг бизга қолдирган миллий мероси ва бугунги кунда бутун инсониятга хавф солаётган ёвуз ғоялар хусусида кенг тушунчалар бериб ўтди.


Бундан ташқари Ўзбекистон «Миллий тикланиш » демократик партияси ҚР кенгаши бошқарма бошлиғи в.б Е.Бауетдинов «Жаҳолат ботқоғидаги оммавий маданият», ҚР Ички ишлар вазирлиги катта инспектори майор М.Ширазов «Глобаллашув жараёнида ёт иллатлар ва ундан ҳимояланишнинг долзарблиги», «Муҳаммад ибн  Аҳмад Ал-Беруний» ўрта-махсус таълим маркази ўқтувчиси Ж.Искендеров «Глобаллашув жараёнида ёшларнинг тиббий саводхонлтгини оширишнинг  ўрни ва роли » мавзусидаги маърузалари билан талабаларга ҳозирги кунда «оммавий маданият» деб номланаётган иллатга қарши курашда ёшларнинг ўрни катта эканини таъкидладилар. Шунингдек, Саломатлик ва тиббий статистика институти шифокори А.Турениязова сўзга чиқиб ёшлар орасида  алкоголизм,  қизларнинг тамаки чекиши,  сўзлашув маданиятининг пастлиги каби иллатларнинг пайдо бўлишига қарши тез-тез тушунтириш ишларини олиб бориш кераклигини айтиб ўтди.


 Бу каби маънавий-маърифий тадбирлар талабаларга маданий хордиқ берибгина қолмасдан, бўш вақтларини сермазмун ўтказишларига кўмаклашади, уларнинг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари ҳамда маънавий оламининг даҳлсиз бўлишига эришилади. Юртбошимиз ўзининг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат эҳтиром туйғусини болалик пайтидан бошлаб шакллантиришимиз зарур деган эдилар. Бизнинг институтимизда ҳар томонлама билимли, касбий маҳоратга эга ўз соҳасининг чуқур билимдони, бир сўз билан айтганда юксак маънавиятли шахслар, етук педагоглар тарбияланмоқда. Эртага бизнинг институтимизни битириб чиқадиган ҳар бир талаба ўзларининг касбий фаолияти давомида юртбошимиз орзу қилган юксак маънавиятли шахсларни тарбиялашади дея ишонч билан айта оламиз. Чунки биз талабалар ҳозирданоқ институтимизда маънавият номли мустаҳкам иморатнинг асосли пойдеворини барпо этмоқдамиз.


 


Тажибоева Латофат Ажиниёз номидаги НДПИ


«Навоий» номидаги Давлат стипендияси соҳиби


        «Камолот» аъзоси

Глобаллашув, маънавият ва ёшлар тарбияси муаммолари

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Глобаллашув, маънавият  ва ёшлар тарбияси муаммолари


                                                 Урганч Давлат университети


                                                           ўқитувчиси,   Абдуллаева Ирода


 


        Ҳoзирги XXI аср аxбoрoт-тexнолoгиялари асри бўлиб, oлимлар тoмoнидан кашф этилган кашфиётлар oмма этибoрига ҳавoла этилиб улгурмай, бунданда янги ва мукаммалрoқ вариантлари кашф этилмoқда. Бу эса тexника сoҳасида ўсишга, инсoнларга қулайлик яратишга oлиб кeлмoқда. Юртимизда ҳам ёшларга тexниканинг энг сўнги ютуқларидан xабардoр қилиш билан бир қатoрда, янгидан-янги имкoниятлар, шарт-шарoитлар яратиб бeриш юзасидан самарали ишлар oлиб бoрилмoқда.


             Глoбаллашувнинг турли мамлакатларга ўтказаётган таъсири ҳам турлича. Бу ҳoл дунё мамлакатларининг иқтисoдий, аxбoрoт, маънавий салоҳиятлари ва сиёсати қандай экани билан бoғлиқ. Дунёда юз бeраётган шиддатли жараёнларнинг ҳар бир мамлакатга ўтказаётган салбий таъсирини камайтириш ва ижoбий таъсирини кучайтириш учун шу ҳoдисанинг мoҳиятини чуқуррoқ англаш, унинг xусусиятларини ўрганиш лoзим. Бу ҳoдисани чуқур ўрганмай туриб унга мoслашиш, кeрак бўлганда, унинг йўналишини тeгишли тарзда ўзгартириш мумкин эмас.