топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

махорат дарси:

Олий мактабда “Маҳорат дарси” бўлиб ўтди!

Илм-фан
 
Олий мактабда “Маҳорат дарси” ўтказилди!
Жорий йилнинг 23 октябр куни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабига Москва давлат  маданият институти “Хореография” факультети декани, “Замонавий хореография” кафедраси мудири Россияда хизмат кўрсатган  артист  Игор Владимирович Пиворович ташриф  буюрди.  Ташриф давомида хореограф “Замонавий эстрада рақс санъати” бўйича  талаба –ёшларига маҳорат дарсларини ўтди. Шунингдек, меҳмон олий мактаб хореография кафедраси фаолияти билан ҳам танишиб, ўз мутахассислиги бўйича кафедранинг малакалий ўқитувчилари билан фикр алмашди.
 И.Пиворовичнинг ташрифи барча мутахассислар ҳамда талаба-ёшларда илиқ тасуротлар қолдирди.

Мустақиллик сабоқлари

Термизнома

sher-bahrom


 


Мирзаев Манучехр,  


Сурхондарё вилоят ПКҚТ ва МОИ қошидаги МЎҲММ раҳбари


 


    Сурхондарё вилоятининг барча таълим муассасаларида 2 сентябрь куни анъанага айланган “Мустақиллик дарслари” бўлиб ўтди. “Мустақиллик дарслари” муҳтарам Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 15-16 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциядаги нутқи асосида ташкил этилди.



   “Мустақиллик дарслари”ни илмий-услубий жиҳатдан маҳсулдор  ташкил этишда умумтаълим мактаб ўқитувчиларига  методик ёрдам кўрсатиш мақсадида 50 га яқин Сурхондарё вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг услубшунос профессор-ўқитувчилари, таниқли маданият ва санъат ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, Термиз давлат университетининг илғор ўқитувчилари жалб этилди.


    


  Сурхондарё вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти томонидан барча умумтаълим мактабларига Республика Таълим маркази қошидаги илмий методик Кенгашининг 2014 йил 10 июлдаги йиғилиши қарори билан фойдаланишга тавсия этилган “Ўзбекистон Республикаси Президент Ислом Каримовнинг “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти”  мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқини умумтаълим муассасаларида ўрганиш юзасидан методик тавсия ва дастур” етказиб берилди. Мазкур методик тавсия ва дастур ҳамда намунавий дарс ишланмалари институтнинг www.mahorat.uz сайтида жойлаштирилди.